Кўчкунчихон

Кўчкунчихон ибн Абулхайрхон (кўчим)

(?-1530-й.)

(1510-1530)

Шайбонийлар сулоласидан бўлган хон. Абулхайрхон ва Робия Султонбегим (Улуғбек мирзонинг қизи)нинг фарзанди, Шайбонийхоннинг амакиси. Шайбонийхон томонидан Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланган(1503-1509-й.). Мовороуннаҳр хони (1510-1530-й.). Шайбонийларнинг Мовароуннаҳрни босиб олиш учун қилган юришларида фаол иштирок этган. 1512 йил 28-апрелдаги жангда шайбонийлар Бобур билан унинг иттифоқчиси сафавийлар қўшинини тор-мор қилиб, Самарқанд тахтини қўлга киритдилар ва Кўчкунчихон ҳукмронлиги қайта тикланди. Унинг даврида Шайбонийлар Сафавийлар билан урушиб, икки марта (1513/14:1529-й.) Ҳиротни эгаллаганлар, Бобур салтанати пойтахти Агра шаҳрига элчилар юборилган. Элчилар Бобур томонидан туҳфалар билан кутиб олинган. Кўчкунчихон номи тарихда хонгина эмас, адабиёт, фан ва маданият ҳомийси сифатида ҳам қолган. Унинг даврида кўп асарларни ўзбек йилига таржима қилиш бобида катта ишлар қилинган: форс тилидан ўзбек тилига Рашидуддиннинг ,, Жоме ат-таворих”, Шарафуддин Али Яздийнинг ,,Зафарнома” асарлари таржима қилинган, Бухорода Абдулазизхон кутубхонаси очилган, масжид, мадраса, хонақоҳлар таъмирланган.