Амир Темур

Темур, Темурбек

[1336 йил 9-апрел Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хожа илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани) — 1405 йил 18-феврал Ўтрор шаҳри, Самарқандда дафн этилган]

(1370-1405)

Тўлиқ исми Амир Темур кўрагоний ибн Амир Тарағай ибн Амир Бурқул бўлган бу буюк тарихий шахс ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли ва марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийсидир. Ёзма манбаларда у Темурланг, Европа адабиётида Тамерлан номлари билан таърифланади. Амир Темурнинг онаси Такинахотун бухоролик машҳур фақиҳ Тож аш-шариа (шариат тожи) тахаллуси билан машҳур бўлган Убайдулла ибн Масъуднинг авлоди (1350 йил вафот этган) эди. Унинг отаси Амир Тарағай барлос уруғининг оқсоқолиларидан бўлиб, Чиғатой улусининг эътиборли бекларидан ҳисобланган. Унинг аждодлари эса Чиғатой саройи мулозимлари қаторидан ўрин тутган. Улар Кеш ва Насаф вилоятида ўз мулкларига эга бўлган ва бу юртда ҳокимлик қилган. Шу боисдан Амир Темурнинг отаси Амир Тарағайбек ҳам йилда бир маротаба Или дарёси бўйида хон томонидан чақириладиган эл-юрт бек ва бийларининг умум қурултойига таклиф этилар ва бундай йиғинларда қатнашарди. Амир Темурнинг ёшлиги она юрти Кешда кечди. Етти ёшга тўлгач, отаси уни ўқишга беради. У ёшлик чоғлариданоқ чавандозлик ва овга ишқибоз бўлиб, камондан нишонга ўқ узиш, от чоптириш турли машқ ва ҳарбий ўйинлар билан машғул бўлишни ёқтирар эди. Шу аснода Амир Темур тулпорларни саралаб ажрата оладиган моҳир чавандоз ва довюрак баҳодир сифатида вояга етади. Унинг атрофида болаликдаги дўстлари ва мактабдошлари тўпланишиб, биргаликда машқ қилар, мусобақаларда иштирок этишар, аста-секин навкар бўлишиб, ҳарбий гуруҳга бирлашиб шакллана боришади. Бу гуруҳ орасида Аббос Баҳодир, Жаҳон Шоҳбек, Кимори Иноқ, Сулаймон Шоҳбек, Сайфуддинбек ва бошқалар бўлган. Кейинчалик улар Амир Темурнинг сафдошларига айланиб, унинг қўшинида лашкарбошилик даражасига кўтарилганлар. Амир Темур табиатан оғир, босиқ, теран фикрли ва идрокли, самимиятни тезда фаҳмлаб оладиган инсон бўлган. Шу туфайли ўспиринлик чоғларидаёқ тенгқурларидан садоқатли дўстларни атрофга жалб қила олган. Ўзининг илк ҳарбий фаолиятини Амир Темур қўл остидаги навкарлари билан айрим вилоят амирларига хизмат қилишдан бошлаган. Уларнинг ўзаро курашларида маҳорат ва олийҳимматлик Амир Темурнинг шуҳратини ошириб, унинг донғи бутун Қашқадарё водийси, хусусан Кеш вилоятига ёйилган.

Амир Темур ақл-заковати, шижоати ва жасорати тўғрисидаги шуҳрат уни Мовароуннаҳрнинг нуфузли амирларидан аввал Жоку Барлос, сўнгра Амир Қазоғон (1346-1358) билан яқинлаштирган. Отаси Амир Темурни аввал (1352) Амир Жоку Барлоснинг қизи Турмиш Оғога уйлантиради. 1362 йилда Амир Темур Қазоғоннинг набираси, Амир Ҳусайннинг синглиси Улжой Туркон Оғони ўз никоҳига олади. Кейинги никоҳ туфайли Балх амири билан боғланган қариндошлик алоқалари шубҳасиз Амир Темур билан Амир Ҳусайн ўртасидаги иттифоқни юзага келтирди ва Мўғулларга қарши жиддий кураш бошланди.

Амир Темурнинг Мовароуннаҳрни бирлаштириш йўлидаги дастлабки ҳаракати ХИВ асрнинг 60 йиллар бошларидан бошланган. ХИВ асрнинг 50 йиллари охирида Мовароуннаҳрда амирларнинг ўзаро кураши кучайиб, Амир Қазағон ўлдирилди. Оқибатда мамлакатда сиёсий парокандалик вужудга келиб улус бир қанча мустақил бекликларга бўлиниб кетади. Еттисув ва Шарқий Туркистонда ҳукмронлик қилаётган мўғул хонлари Мовароуннаҳрдаги сиёсий вазиятдан фойдаланиб, бу ерда ўз ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат қиладилар. Жета хонларидан Туғлуқ Темур ва унинг вориси Илёсхўжа 1360-1361, 1365 йилларда Мовароуннаҳрга бир неча бор бостириб кирадилар. Бироқ Мовароуннаҳр аҳолиси моғулларга қарши курашга журъат эта олмайдилар. Кеш вилоятининг ҳукмдори Ҳожи Барлос Хуросонга қочади. Мана шундай оғир паллада Амир Темур майдонга киради. Кучлар тенг эмаслигини ҳисобга олган Амир Темур 1360 йилнинг бошида Туғлуқ Темур томонидан Кешга юборилган беклар билан келишади. Шароит тақозоси билан хон хизматига ўтиб, унинг ёрлиғи билан ўз вилоятининг доруғаси этиб тайин этилади. Бироқ, кўп ўтмай Мовароуннаҳрнинг ҳумдори этиб тайинланган Илёсхўжа билан Амир Темур муросаси келишмай қолиши натижасида 1361 йилнинг охирида мамлакатни тарк этиб, Хоразмга йўл олади. У ерда амир Ҳусайн билан учрашади ва моғулларга қарши курашда икковлон бирлашиб, куч тўплашга киришади. Дастлаб улар, Туғлуқ Темурхоннинг фармонига биноан Амир Темурни таъқиб қилишга киришган Хива доруғаси Тўқол (Таваккал) билан жанг қилдилар. Сўнгра 1362 йилнинг кузида Сеистонда вилоят ҳукмдори Малик Қутбиддиннинг тарафида туриб, мекронийлар билан бўлган тўқнашувда, Амир Темур ўнг кифти ва ўнг оёғидан жароҳатланди. Ниҳоят, Илёсхўжа бошлиқ Жета лашкалари билан бир неча марта жанг қилиб, мўғулларни Мовароуннаҳр ҳудудидан 1364 йил охирида қувиб чиқаришга муваффақ бўлади. Бироқ, Илёсхўжа 1365 йили баҳорида Туркистон устига қўшин тортади. Тошкент ва Чиноз ўртасида содир бўлган “Лой жанги”да амир Ҳусайннинг ҳиёнати оқибатида Амир Темур қўшинлари мағлубиятга учрайди.

Самарқандни ўз қўлига олган мўгулларга қарши халқ кўтарилиб, шаҳар мудофасини ўз қўлига олган сарбадорлар моғулларни мамлакатдан бутунлай ҳайдаб чиқарди. Бундан хабар топган амир Ҳусайн томонидан сарбадорлар бошлиқлари қатл эттирилади. Натижада, 1366 йили амир Ҳусайн Мовароуннаҳрда ҳокимиятни ўз қўлига олади, аммо кўп ўтмай амир Ҳусайн ва Амир Темур ўртасидаги муносабат кескинлашиб очиқдан-очиқ низога айланади. Улар ўртасида 1366-70 йилларда бир неча бор тўқнашувлар бўлиб ўтади. Амир Ҳусайнга қарши Балхга йўл олаётган Амир Темур Термиз яқинига келганда маккалик шарифлардан Саййид Барака Амир Темур фаолиятини қўллаб қувватлаб, унга олий ҳокимият рамзи катта ноғора – табл билан ялов — байроқ тортиқ қилади. 1370 йили 10-апрелда Балх шаҳри Амир Темурга таслим бўлади. Амир Ҳусайн қатл этилади. Бу ғалабадан сўнг Амир Темур чингизийлардан бўлган Қозонхоннинг қизи Сароймулкхонимни ўз никоҳига олади ва “кўрагон” унвонини олишга муяссар бўлади. Гарчи салтанат тахтига, анъанага кўра дастлаб номигагина Суюрғатмиш (1370-1388), сўнгра унинг вафотидан кейин Султон Маҳмуд (1388-1402) ўтқазилган болса-да, амалда марказий ҳокимиятни Амир Темурнинг ўзи бошқарар, вилоятлардаги ҳокимиятни ўғиллари, набиралари ва яқин амирлари орқали идора қиларди.

1372 йилда Амир Темур Хоразмга юриш қилиб, уни эгаллайди. Бироқ тарихий воқеаларнинг тақозоси билан Амир Темур Хоразмга беш марта ҳарбий юриш қилди. Хоразм 1388 йилда узил-кесил Темур давлатига қўшилди. Амир Темур Мовароуннаҳр ва Хоразмда тарқоқлигига ва ўзаро низоларга зарба бериб, Сирдарё воҳасидан то Орол денгизигача бўлган ерларда яшовчи халқларни ягона давлат тасарруфида бирлаштиради. Амир Темур давлатига Моғилистон давлатининг доимий ҳужумини бартараф этиш учун йигирма йил (1371-1390) мобайнида Моғулистонга етти марта юриш қилиб, Мўғул ҳукмдорлари Анқотўра ва Қамаруддин устидан ғалаба қозонди. Шу зайлда Амир Темур Мовароуннаҳр ва Хоразмда ҳукм сурган тарқоқликка, ўзаро низо ва Мўғулистон томонидан бўлиб турган тазйиққа чек қўйди. Соҳибқирон бу билан қаноатланмай, қўшни давлатлар устига юриш қилиб, уларни ўзига бўйсундириш ва марказлашган буюк салтанат барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Соҳибқирон ҳарбий юришни Хуросондан бошлайди. 1381 йили Амир Темур Ҳиротни эгаллайди. Сарахс, Жом ва Қавсия шаҳарлари жангсиз таслим бўлади. 1381-1384 йиллар давомида Эроннинг катта қисми бўйсундирилади. Аввал (1381) Калот, Туршиз ва Сабзавор, кейин (1383) Сеистоннинг Зиреҳ, Зова, Фараҳ ва Буст қалъалари, 1384 йилда эса Астробод вилояти ва Озарбайжоннинг Омул, Сори, Султония ва Табриз шаҳарлари бўйсундирилади. Амир Темур Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва Шом (Сурия) устига уч марта лашкар тортди.

Бу юришлар тарихда “уч йиллик”, ”беш йиллик”, “етти йиллик уруш”лар номи билан машҳур. Уч йиллик (1386-1388) ҳарбий юришлар оқибатида Жанубий Озарбайжон, Ироқнинг шимолий қисми, Гуржистон ва Ван кўли атрофидаги ерлар эгалланди. Амир Темур шу билан бирга шимоли-ғарбдан, яъни Олтин Ўрда томонидан бўлаётган тазйиққа барҳам бериш мақсадида Тўхтамишга қарши уч марта қўшин тортади. 1389 йилда Дизакнинг Аччиқ мавзеида, 1391 йили Қундузча жангида, 1395 йил Тарак дарёси бўйидаги жангларда ғалаба қозониб, душман қўшинини тор-мор этди. Амир Темурнинг Тўхтамиш устидан қозонган ғалабаси, фақат Ўрта Осиё учун эмас, балки бутун Шарқий Европа, шунингдек Рус князликлари учун ҳам буюк аҳамият касб этган эди. Шундан сўнг, Амир Темур Эрон, Озарбайжон, Ироқ, Шом (Сурия) устига уч марта аскар тортади. У беш йиллик (1392-1396) уруши давомида Ғарбий Эрон, Ироқи Ажам ва Кавказни эгаллайди. Амир Темурнинг Ҳиндистон устига қилган ғазовоти (1398- май- 1399 йил март) қарийб ўн бир ой давом этади. Ҳиндистондан у катта ўлжа, шу жумладан 120 та жанговар филлар билан қайтади. Ўлжаларнинг бир қисми қўшинга тарқатилиб, қолгани Самарқанд ва Кеш шаҳарларида олиб борилаётган қурилишларга ишлатилади. 1399-1404 йиллардаги етти йиллик уруш, энг шиддатли ва энг йирик жанглардан бўлиб, унинг оқибатида Шомнинг Халаб, Кумис, Баалбек, Димишқ (Дамашқ) каби йирик шаҳарлари ва Ироқи Арабнинг Убулистон ўлкаси билан Бағдод, шунингдек Туркиянинг каттагина қисми фатҳ этилади. Натижада икки буюк саркарда: Соҳибқирон Амир Темур билан султон Боязид Йилдиримларнинг тўқнашуви муқаррар бўлиб қолади. Чунки тобора кучайиб бораётган бу икки туркий давлатларнинг ҳар бири иккинчиси учун ниҳоятда кучли рақибга айланган эди. Бир томондан, Европа ритсарларига қақшатқич зарба бериб, Болқон ярим ороли бўйлаб, ғарбга томон ўз ҳудудларини кенгайтираётган Усмонлилар давлати учун Амир Темурнинг марказлашган кучли давлатини қарор топиши қанчалик хавфли туюлса, Кичик Осиёда барпо этилган қудратли Усмонлилар давлатининг кучайишидан Амир Темур ҳам шунчалик манфаатдор эди. Амир Темур ҳаёт-мамот йўлида Боязид Йилдирим билан бўладиган жангга қарийб икки йилдан ортиқ тайёрланади. Ниҳоят Румга юзланиб, аввал Қамоҳ қалъасини фатҳ этади, сўнгра Анқара шаҳрини қамалга олади. Амир Темур билан Султон Боязид қўшинлари ўртасидаги сўнгги ва ҳал қилувчи жанг 1402 йил 20-июлда Анқара яқинида Чибукобод мавзеида содир бўлади. Бу жанг тарихда “Анқара жанги” номи шуҳрат топади. Уч кун давом этган бу жангда Амир Темур ғалаба қозонди. Амир Темур Усмонли турклари давлатини сақлаб қолди ва Боязид ворисларига мурувват қўлини чўзди.

Шундай бўлса-да, Боязид устидан қозонилган буюк ғалаба билан Амир Темурни Франсия қироли Карл VI (1380-1422), Англия қироли Генрих IV (1399-1413) ҳамда Кастилия ва Леон қироли Генрих III (1390-1407) табриклаб, унга ўз муборак номаларини юбордилар. Чунки Соҳибқирон эндигина уйғонаётган Европага улкан хавф солиб турган Усмонли турклар давлатига зарба бериб, бутун Европанинг халоскорига айланган эди.

Кичик Осиёдан Самарқандга қайтган Амир Темур 1404 йилнинг 27-ноябрида 200 минг қўшин билан Самарқанддан Хитой сафарига чиқди. Бироқ Хитой устига юриш Амир Темурнинг тўсатдан вафот этиб қолиши (1405 йил 18-феврал) туфайли амалга ошмай қолди. Тарихий маълумотларга қараганда, Амир Темур вафот этганда, унинг хотинларидан тўртаси – Сарой Мулк хоним, Туман оғо хоним, Тукал хоним ва Руҳ Парвар оғо хонимлар ҳали ҳаёт эдилар. Шунингдек, Амир Темур вафот қилган вақтда ундан икки ўғил, 19 невара ва 15 чевара, жами 36 шаҳзода ҳаёт эди. Булардан ташқари соҳибқироннинг кичик қизи – Султон Бахт бегим ва катта қизи – Оғо бегимдан туғилган ўгил – Султон Ҳусайн Мирзо номли невараси ҳам бор эди. Тарихий маълумотларнинг далолатича соҳибқирон Амир Темур ўн саккиз марта уйланган. Бундан ташқари у 22 нафар хос канизакларини ҳам ўз шабистонига маҳрам қилган.

Амир Темур 35 йил давомида мамлакатни бошқарди. Кўпдан-кўп ҳарбий юришлар ва жанғу жадалларни амалга оширди. Кўп мамлакатлар забт этилди. Оқибатда Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар бўлган ғоят катта ҳудудни қамраб олган улкан салтанатни вужудга келтирди. Бундан ташқари, Кичик Осиё, Сурия, Миср ва Қуйи Волга, Дон бўйлари, Балхаш кўли ва Ила дарёси, Шимолий Ҳиндистонгача бўлган мамлакатларни ўзига бўйсундирди. Бу мамлакатлардан Амир Темур катта ўлжалар билан бир қаторда кўзга кўринган олимлар, ҳунармандлар ва моҳир усталарни Самарқанд, Шаҳрисабз ва Бухорога кўчириб олиб келди. Бу шаҳар ва қишлоқлар обод қилинди. У нафақат Мовароуннаҳр ва Туркистонни обод қилди, балки бўйсундирилган мамлакатларнинг шаҳарларини ҳам қайта қурдирди. Бағдод, Дарбанд ва Байлакон шаҳарларини қайта тиклади. Карвон йўлларида работлар, қалъалар, кўприклар, шаҳарларда масжид ва мадрасалар ҳамда боғ-у бўстонлар барпо этди. Энг муҳими Эрон, Озарбайжон ва Ироқдаги тарқоқлик ва бошбошдоқликка барҳам бериб, Шарқ билан Ғарбни боғловчи қадимий карвон йўлларини тиклади. Бу билан нафақат Мовароуннаҳр, балки Узоқ ва Яқин Шарқ мамлакатларининг иқтисодий ва маданий тараққиётга халқлар ва мамлакатларни бир-бири билан яқинлаштиришга улкан ҳисса қўшди. Амир Темур Европанинг Франсия, Англия ва Кастилия каби йирик қиролликлари билан бевосита савдо ва дипломатик алоқалар ўрнатди. А

мир Темурнинг ҳарбий юришлари, жанг-у жадалларининг оқибатларига баҳо берилар экан, шуни таъкидлаш керакки, унинг фаолияти қўйилган мақсад ва режалари жиҳатидан икки босқичга бўлинади. Биринчи босқич (1360-1386)да Амир Темур Мовароуннаҳрда марказлашган давлат тузиш йўлида курашди. Амир Темурнинг бу даврдаги фаолияти Ўрта Осиё халқларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти тараққиёти йўлида шубҳасиз улкан ижобий аҳамият касб этди. Амир Темур фаолиятининг иккинчи босқичи (1386-1405)да олиб борилган “уч йиллик”, “беш йиллик” ва “етти йиллик” ҳарбий юришларни амалга ошириб, Олтин Ўрда, Эрон, Ироқ, Кавказ, Кичик Осиё, Миср ва Ҳиндистонни забт этди.

Амир Темур ҳаётлик давридаёқ унинг ҳарбий санъати ва давлат бошқариш услубига бағишланган махсус асар яратилиб, у “Темур тузуклари номи остида шухрат топади. Бу асар шахсан Темурнинг оғзидан ёзиб олинган деб ҳисобланади. Унда давлатни бошқаришда кимларга таяниш, тожу тахт эгаларининг йўналиши ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини сайлаш, сипоҳларнинг маоши, мамлакатни идора этиш тартиби, давлат арбоблари ва қўшин бошлиқларининг бурчи ва вазифалари, амирлар, вазирлар ва бошқа мансабдорларнинг тожу-тахт олдида кўрсатган алоҳида хизматларини тақдирлаш тартиби ва бошқалар хусусида баён этилади. Амир Темур турк, араб ва эронликлар тарихини чуқур билган. Амалий жиҳатдан фойда келтира оладиган ҳар қанқа билимни қадрлаган. У давлат ишлари учун ҳамма нарсанинг фойдали томонларини олишга ҳаракат қилган. Амир Темур ҳаётлиги чоғида салтанатни асосан тўрт қисм (улус)габ ўлиб, ўғил, набираларига тақсимлаб берган: Хуросон, Журжон, Мазондарон ва Сейистон (маркази Хирот) Шоҳрухга, Ғарбий Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва Армонистон (маркази Табриз) Мироншоҳга, Форс, яъни Эроннинг жанубий қисми (маркази Шероз) Умаршайхга, Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистон (маркази Ғазна, кейинчалик Балх) Пирмуҳаммадга суюрғол қилиб берилган. Амир Темур давлати ўзига хос тартиб қоидаларга асосланган ҳолда идора қилинган. Амир Темур асос солган бу давлат Хуросон ва Мовароуннаҳрда ХVI аср бошигача мавжуд бўлиб, Шайбонийхон томонидан тугатилган. Амир Темур имом Саййид Баракани ўзининг пири деб билган. Саййид Барака Темур қилич билан ниманики қўлга киритган бўлса, шуларни тоат-ибодат ҳамда ватволар бериб, дугўйлик билан мустаҳкамлаб беришга ҳаракат қилади.

Амир Темур ҳақидаги биринчи китоб 1553 йили Флоренсия (Италия)да чиққан. Италиялик олим Перондини қаламига мансуб бошқа шу асрда испан тарихчиси Перо Мексиканинг “Буюк Темур тарихи” деган асари ҳам чоп этилди. 1582 йили Севилияда машҳур Испания элчиси Клавихонинг “Эсдаликлар”и нашрдан чиқди. Инглиз драматурги Христофор Морлонинг “Буюк Темур” деган саҳна асари ҳам шу асрда яратилди. Шўролар тузуми даврида Амир Темур шахси ва фаолиятига адолатсизлик билан ёндашилиб, бир ёқлама баҳо бериб келинди. Ўзбекистон Мустақилликка эришганидан сўнг, бундай қарашларга барҳам берилди. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов сай-ҳаракати билан Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни ўз жойига қўйила бошлади. Ўзбекистонда унинг фаолиятини ўрганишга ва уни оммалаштиришга кенг йўл очилди. “Соҳибқирон Амир Темур шахси унинг аждодлари бўлмиш фақат бизнинг эма, балки минтақамиздаги барча халқларнинг бутун маърифийинсониятнинг бойлиги”га айланди (И. Каримов). Унинг номи Ўзбекистонда абадийлаштирилди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқлардаги шоҳ кўчалар, майдонлар, жамоа хўжаликлари, мактаблар, кинотеатрлар ва бошқалар унинг номи билан аталди. Ислом Каримов ташаббуси ва раҳномалигида Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларнинг марказий майдонларида Амир Темурга ҳайкал ўрнатилди. Тошкентдаги Амир Темур ҳиёбонида Темурийлар даври музейи барпо этилди (1996), “Амир Темур” ордени таъсис этилди (1996) ва Халқаро Амир Темур жамғармаси ташкил қилинди (1995). Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамлакатларда ЙУНЭСКО раҳбарлигида ҳазрат Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди (1996). Амир Темур ҳақида икки қисмдан иборат бадиий филм, спектакллар ва шеърий ҳамда насрий асарлар яратилди.

Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!