Михаил Семиряга. Катиндаги жиноят

  1. ЙЎҚЛИК ТОМОН ЙЎЛ

1943 йил 13 апрелда Берлин радиоси Катин районида (Смоленсқдан 12 км. жанубда) герман маъмурлари 1940 йилда НКВД ташкилотлари томонидан отилган 3 минг нафар ҳарбий асир поляк зобитлари кўмилган жойни топганликлари ҳақидаги хабарни эшиттирди. Геббельс буни олий тоифадаги муҳим, Гитлерга қарши коалицияга кирган иттифоқчиларнинг СССРга нисбатан ишончини йўққа чиқариши мумкин бўлган шов-шувли хабар деб ҳисоблади.

Бироқ гитлерчи раҳбарларнинг кутгани қисман амалга ошди. СССР билан эмиграциядаги поляк ҳукумати ўртасидаги муносабатлар ҳақиқатда бузилди. Лекин Гитлерга қарши коалициянинг етакчи мамлакатлари, гарчи бу жиноятни Сталин режими амалга оширганлигини билган бўлсалар-да, умумий душманга қарши курашдаги иттифоқчиларнинг бирлигини бузиш йўлини тутмадилар.

Катин масаласи урушдан кейин, Гитлерга қарши коалиция барҳам топиб халқаро муносабатларда янги давр “совуқ уруш” даври бошлангач, яна юзага қалқиб чиқди. Бу масала Совет-Польша муносабатларини 1990 йилгача заҳарлаб келди.

Эндилиқда нохуш ном чиқарган Катин ўрмонида нима бўлган эди? Катинда бўлган жиноятни тушуниш ва лозим даражада баҳолаш учун бу фожиадан аввал бўлган баъзи бир воқеаларни эслаш керак.

Советлар Польшага бостириб кирганда Қизил Армия қўшинлари, Польшанинг эмиграциядаги ҳукуматининг ҳисобича, поляк армиясининг 230 мингдан зиёд аскар зобитини асир олган, улар орасида, поляк публицисти ва тарихчиси Ю.Мацкевичнинг таъкидлашича, 10 генерал, 52 полковник, 72 подполковник, 5131 бошқа хилдаги офицер, 40.996 унтер-офицер бўлган, полиция амалдорлари бу ҳисобга кирмайди.

1939 йил 19 сентябрда НКВД доирасида П.К.Сопруненко бошчилигида ҳарбий асирлар ва озодликдан маҳрум этилганлар ишлари бўйича мутлақо махфий Бошқарма таъсис эталади. И.Хохлов унинг ўринбосари, С.В.Нехорошев комиссари бўлди. Бошқармани ички ишлар халқ комиссарининг муовини, бригада командири, бевосита Берияга итоат этадиган В.В.Чернишев назорат қиларди.

Ҳарбий ҳаракатлар тўхтаганидан сўнг совет ҳарбий маъмурлари фақат 42,4 минг ҳарбий асирни — Украина ва Белоруссиянинг ғарбий районларида яшаган кишиларни озод қилдилар. Бошқа ҳарбий асирларни “жиноятчи” сифатида ҳарбий маъмурлар НКВД ихтиёрида бўлган 138 “қабул” пунктлари ва махсус лагерларга юбордилар. 42.492 киши 1939 йил октябр-ноябр ойларида немисларга топширилди ва 1940-1941 йилларда 562 киши Германия элчихонаси сўровига биноан берилди. Улардан баъзилари, айниқса, яҳудийлар немислар томонидан босиб олинган ватанларига боришдан қатъиян бош тортдилар. Германия маъмурларига келганда, улар 1939 йил октябрдан 1941 йил баҳоригача Совет Иттифоқига 13.757 собиқ Польша фуқаросини беришди.

9457 зобит, шу жумладан, Литва ва Латвияда қўлга олинган, аксарияти ўзига тўқ поляклар ва зиёлиларнинг вакиллари бўлган асирлар Сталин назарида энг “хавфли” ижтимоий унсур сифатида асосан Осташково, Старобельск ва Козельскдаги учта лагерга ташландилар. Н.С.Лебедева НКВД ҳужжатхоналарида аниқланган маълумотлар гувоҳлик беришича, бу уч махсус лагерда НКВДнинг 1-махсус бўлими орқали 8348 зобит, шу жумладан, 12 генерал (шундан 2 нафари мунтазам хизматда бўлган), 567 майор (356 нафари мунтазам хизматда бўлган), 1534 капитан (936 нафари мунтазам хизматда бўлган), 1830 поручик (480 нафари мунтазам хизматда бўлган), 4182 бошқа зобитлар (345 нафари мунтазам хизматда бўлган), 18 капеллан расмийлаштирилган. Польша зобитларининг айнан шу катта гуруҳининг фожиавий тақдири ҳақида қуйида сўз боради. 1941 йилда Литва ва Латвиядан келтирилган деб ҳисобга олинганлар Вологодский вилоятининг Грязовецкий лагерида жамланганлар ва у ердан 1941 йилнинг кузида тузилган поляк армиясига берилганлар.

1940 йилнинг баҳоригача поляк зобитларининг қариндошлари ва яқинлари почта орқали улардан хатлар олиб туришган, сўнг ёзишмалар тўхтаган. Бу лагерларга хизмат кўрсатган эркин ёлланган совет кишнлари лагерь маъмуриятининг қаттиқ тартибига қарамай, полякларга оилалари билан алоқа ўрнатишда мумкин бўлган ҳамма ишларни қилдилар, уларга озиқ-овқатлар олиб келиб бердилар, қўлларидан келганича руҳлантирдилар.

Поляк ҳарбий асирларининг тақдири ўшандаёқ уларнинг қариндошлари ва яқинларини, эмиграциядаги Польша ҳукуматининг ва штабквартираси Швейцарияда бўлган Халқаро Қизил Хоч (ХҚХ)ни ташвишлантирган. 1940 йил 14 мартда ХҚХ немис олий қўмондонлигига Италия Қизил Хочининг Козельскдаги лагерь беркилганлиги, ундаги поляк ҳарбий асирлари гўёки озод этилганлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлаш ёки инкор этишни сўраб мактуб юборди. Шундан сўнг Совет Иттифоқидан бирон-бир хабар йўқлиги кўрсатилган.

1940 йил 21 мартда герман олий қўмондонлиги бу мактубни Риббенгроп маҳкамасига топширди. Бир вақтнинг ўзида бу ерга Халқаро Қизил Хочдан телеграмма юборилди. Унда айтилишича, айрим маълумотларга қараганда, Старобельск, Козельск, Осташково, Шепетовка ва бошқа жойлардаги поляк ҳарбий асирлари Германияга жўнатилган. 1940 йил 6 апрелда Германия ташқи ишлар вазирлиги кўрсатилган шаҳарлардаги лагерлар ҳамон мавжуд, деб жавоб берди. Лекин ўшандаёқ герман истилочи маъмурлари Польша Қизил Хочи (ПҚХ) Бош бошқармасига гўёки СССР билан келишувга биноан ватанига қайтиш лозим бўлган катта миқдордаги ҳарбий асирларга бош губернаторлик ҳудудида лагерлар қуриш тўғрисида кўрсатма берди. Тез вақт ичида лагерлар тайёр бўлди, лекин немислар янги кўрсатма беришди: лагерлар қурилиши тўхтатилсин, сабаби, поляк зобитлари Совет Иттифоқида қоладиган бўлишди.

СССРдаги поляк ҳарбий асирларининг тақдири йил мобайнида номаълумлигича қолди. Гитлерчилар Смоленск ва унинг атрофидаги туманларни босиб олгандан кейинги бир йилда ҳам шундай бўлди. Бу ҳудудни 1941 йил 16 июлда фельдмаршал Ф. фон Бок қўмондонлик қилган “Марказ” армия гуруҳи таркибига кирган 9-дала армияси жангчилари ва 2-танк гуруҳи ишғол қилган эди. НКВДнинг Катиндаги дам олиш уйи биносида 537-алоқа полки жойлашганди, бу полкка 1941 йил сентябргача подполковник Беденк қўмондонлик қилган.

1941 йил июнда Совет Иттифоқига қарши гатлерчилар уруши бошлангандан сўнг халқаро вазият тубдан ўзгариб кетди. Июль ойида Совет Иттифоқи генерал В.Сикорский бошлиқ эмиграция (Лондон)даги Польша ҳукуматини тан олди. Икки мамлакатнинг ҳарбий иттифоқи тўғрисида тегишли битим тузилди. Совет ҳудудида поляк армияси ташкил этилди, генерал Сикорскийнинг фикрича, бу юқорида номлари тилга олинган лагерлардаги поляк фуқароларига, ҳарбий асир бўлган аскар ва зобитларга афви умумий эълон қилишни тақозо этарди.

Эмиграциядаги Польша ҳукумати 1941 йилнинг кузида Совет Иттифоқининг Лондондага элчиси А.Е.Богомолов орқали поляк ҳарбий асирлари тақдирини аниқлашга ҳаракат қилди. Бироқ элчи улар ўз вақтида озод қилинганлар деб жавоб берди. Шунда генерал Сикорский ўзининг Москвадага элчиси Ст.Котга бу масалани Сталин олдига қўйишни топширди. Лекин 1941 йил 14 ноябрдаги учрашувда анча ноаниқ жавоб олинди.

В. Сикорскийнинг И.В.Сталин билан Москвада 1941 йил декабрда бўлган учрашувида СССР ҳудудида генерал Ст.Андерс қўмондонлигида поляк армиясини тузиш ва уни зобитлар билан жамлаш масаласи марказий ўринни эгаллади. Бу музокаранинг иштирокчиси бўлган Ст.Кот ва генерал Ст.Андерснинг гувоҳлик беришларича, Сталин ва Берия уларнинг талабларига жавобан совет лагерларида поляк зобитлари мавжудлигини қатъиян инкор этиб, уларнинг ҳаммаси озод этилган ва мустақил қаёқларгадир кетишди, дейишди. Эҳтимол, Манжурияга кетишгандир деди Сталин масхараомуз.

Совет раҳбарларининг бундай сўзлари қуйидагича тахмин қилишга баҳона бўлди: барча лагерлар 1940 йилнинг баҳорида тугатилган, ҳарбий асир зобитлар эса Смоленск яқинидаги Катинга жўнатилиб, ўша ерда йўқолганлар, деб поляк муҳожирлари орасида тарқалган гап-сўзлар асоссиз эмас. Лекин улар бошқа лагерларга жўнатилган ва тирик қолишган, деган қандайдир умид ҳамон мавжуд эди.

Элчи Кот ва поляк армияси қўмондонлиги, уларнинг маълумотича, СССРда бўлган зобитларнинг янгидан-янги рўйхатини тақдим этишни давом эттирдилар Уларда ҳарбий асир бўлган зобитларнинг аниқ миқдоригина эмас, балки улар бўлган жойлар, жумладан, Ёқутистон, Франц Иосиф ороллари ва Янги Ерлар ҳам кўрсатилар эди. Бироқ ҳарбий асир полякларни қайтариш учун бўлган барча уринишлар муваффақиятсиз тугади.

1942 йил баҳоридан СССР билан эмиграциядаги Польша ҳукумати ўртасидаги муносабатлар кескинлаша бошлади. 1942 йилнинг охиригача генерал Андерснинг армияси генерал Сикорскийнинг кўрсатмасига биноан Эронга эвакуация қилинди. лекин ҳарбий асир поляк зобитлари муаммоси бу билан долзарблигани йўқотмади, сабаби, 1943 йил баҳорда тузилган янга поляк армияси зобитларга жуда муҳтож эди. Бундан ташқари, ҳарбий асирлар тақдири ҳамон поляк халқи учун маънавий-руҳий аҳамиятга эга эди.

Минглаб ҳарбий асир поляк зобитларига нима бўлган эди?

1943 йил бошида маълум бўлишича, Смоленск районида йўл қурган Германиянинг Тодта ташкилотида ишлаган поляк ишчилари маҳаллий аҳолидан Катинда поляк зобитлари дафн этилган жой борлигини билдилар. Қабрлардан бирини уларнинг ўзлари очиб кўриб, хабарнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилишган, кейин қабрни ёпиб, устига иккита хоч ўрнатиб қўйишган. 1943 йил февралда бу қабрлар ҳақидаги маълумот Германия дала полицияси N9570 командаси бошлиғи Л.Фоссга, сўнг эса 037-алоқа полки командирига етиб боради. Бир неча кундан кейин бу қабрларни топгани учун Л.Фосс Геббельснинг тавсиясига биноан орден билан мукофотланади.

Табиийки, Риббентроп ва Геббельснинг маҳкамалари кенг миқёсдаги тарғиботчилик ишларини авж олдириш учун бу маълумотлардан фойдаланишда фурсатни бой бермадилар. Поляк тадқиқотчиси профессор Ч.Мадайчик ҳақли равишда таъкидлаб ўтганидек, босқинчи маъмурлар жасадларни олиб тадқиқ қилганларида, инсонпарварлик мулоҳазаларини эмас, балки тарғибот мақсадларини: СССР раҳбарлари билан Польшанинг эмиграциядага ҳукумати ўртасини бузишни, Совет Иттифоқига нисбатан уларнинг иттифоқчиларида шпончсизликни юзага келтиришни ва пировард-натажада Гитлерга қарши коалицияга зарба беришни кўзда тутганлар.

Кавлаш ишлари 1943 йил 29 мартда бошланди. Бир пайтнинг ўзида, Фосснинг маълум қилшнича, бир қатор маҳаллий аҳоли сўроқ қилинган. Улар Катин ўрмонида фуқаролар уруши пайтларидан бошлаб НКВДнинг дам олиш уйи бўлганлигини, ўшанда ҳам бу ерда совет кишилари ўлдирилганлигини, 1940 йилнинг апрел-майида бу ерга темир йўл эшелонларида поляк зобитлари келтирилиб, шу ернинг ўзида йўқ қилинганликларини айтишди.

Бир пайтнинг ўзида фашист босқинчилари Польша аҳолиси ўргасида советларга қарши тарғиботни кучайтириб юбордилар. Поляклар дастлаб бу хабарни маълум ишончсизлик билан қабул қилдилар, шу муносабат билан Германиянинг Польшадаги бош губернатори Г.Франк тарғиботнинг “оғир арталлерияси”ни ишга солишга қарор қилди. У Польша Қизил Хочи текширув ўтказиш учун Катинга ўз вакилларини юборишини талаб қилди.

Берлиндага матбуот конференциясида Германия ҳукумати вакили Катинда қазиш ишлари бошланганлигини, мавжуд маълумотларга қараганда, у ерда 12 минг поляк зобити дафн этилганлигини айтди. 1943 йил 13 апрелда ташқи ишлар вазирлиги сиёсий-маданий ишлари бўлими бошлиғи Ф.А.Сикс махсус рапорт билан ўз раҳбари Риббентропга мурожаат қилиб, унинг маълумотича руслар томонидан асир олинган 12 минг поляк зобити Россияда изсиз йўқолганликларини, расмий поляк доиралари улар билан 1940 йилнинг апрелигача алоқа қилиб турганликларини маълум қилди. Катин ва атрофдаги қишлоқларнинг аҳолисидан олинган маълумотларга қараганда, уларнинг ҳаммаси ГПУ ташкилотлари томонидан отиб ташланган. Ҳозирги вақтда қабрлар кавланмоқда. Бу материаллар билан танишган фюрер, оммавий ахборот воситаларига уларни бутун дунёга кўрсатишни буюрди.

Шунда нацистлар партиясининг чет эллардаги немислар ўртасида ишлаш бўлими бошлиғи Э.В.Болле Гиммлерга мурожаат қилди, у эса ўз навбатида Риббентропнинг бу ҳақдаги фикрини сўради, Испаниянинг воситачилигида Катиндаги қазиш ишлари билан танишиш учун оддий бир шахс сифатида генерал Сикорскийни таклиф этишни айтди. Рпббентроп тарғибот нуқтаи назаридан бу ғояни амалга ошириш фойдали бўлур эди, лекин сиёсий жиҳатдан эмирациядаги Польша ҳукумати бошлиғи билан бирон-бир алоқа ўрнатиш мумкинлиги Германия учун мақбул иш эмас, деб жавоб берди.

1943 йил 10 апрелда Катинга сафар қилган Польша Қизил Хочи вакиллари гуруҳига немис ва поляк шифокорлари, варшавалик ва краковлик журналистлар, шунингдек, Швеция, Швейцария ва Испаниядан борган журналистлар ҳамкорлик қилишди. Қуруқлиқдаги қўшинлар олий қўмондонлигининг кўрсатмасига биноан жасадларни тиббий кўриқдан ўтказиш учун кавлаб олиш ишларига раҳбарлик қилиш Вроцлав университетининг Германияда таниқли профессори Г.Бутцга топширилди.

Лондондага поляк маъмурлари немислар ташкил этган делегация Катинга учиб кетганлигини 14 апрелда билдилар, бу ҳақдаги расмий хабарни Польшадаги Крайова Армияси қўмондони генерал С.П.Грат-Ровецкийдан уч кундан сўнг олдилар.

Кейинчалик турли маҳкамалар томонидан 1943 йилнинг иккинчи ярмида ва 1944 йилнинг биринчи ярмида Катин иши бўйича тайёрланган ва эълон қилинган ишлар, расмий ҳужжатлар қуйидагилардир.

  1. Германиянинг соғлиқни сақлаш хизмати раҳбари доктор Л.Конт раҳбарлигида ишлаган суд-тиббиёт ва криминалистика соҳасидаги халқаро экспертлар гуруҳи баённомаси. Булардан фақат бир киши — Франсуа Навиль — бетараф Швейцария вакили эди, қолганлари Германияга қарашли бўлган мамлакатлардан эди. Ҳужжат 1943 йил майда Берлинда эълон қилинган.
  2. Риббентропнинг топшириғига биноан немис ахборот бюроси томонидан тайёрланиб, китобча ҳолида нашр этилган Катиндаги жиноят ҳақидаги материал. Унда бой фактик материаллар бўлиб, немислар ўз қарашларинн анча ишончли қилиб асослаганлар.

Ўшанда Катин бўйича тўпланган барча ҳужжатлар тез вақт ичида Краковга олиб кетилиб, у ердаги суд-тиббий экспертиза институтига топширилди Уруш охирида эса махсус қутиларда Дрезденга келтирилиб, совет қўшинлари шаҳарга яқинлашиб келаётганда ёқиб юборилди.

  1. Совет ҳукумати ташкил этган ва фақат совет фуқароларидан иборат бўлган, уларнинг кўпчилиги мутахассис-юрист ёкп шифокор эмасдилар, махсус комиссиянинг 1944 йил 24 январда Москвада эълон қилган хабари. Мазкур ҳужжатда Катиндаги қабиҳликда герман босқинчи маъмурларининг айбдорлиги исботланган.

Немислар томонидан қабрларни текширишда иштирок этишга таклиф этилган Польша Қизил Хочи вакиллари гуруҳининг Катиндаги иши тўғрисидаги ишончли маълумотлар бўлган яна бир қимматли тарихий манба яқин вақтгача кенг жамоатчиликка маълум эмас эди. Бу Польша Қизил Хоч Бош котиби Казимеж Скаржинскийнинг 1943 йил июндаги махфий ҳисоботидир. Немислар бу ҳужжат билан таниш эмасдилар. Уни таниқли поляк тарихчиси Вл.Ковальский Британия Ташқи ишлар вазирлиганинг архивидан 1988 йилда топган ва халқни уйғотиш бўйича ватанпарварлик ҳаракати органи — “Возрождение” газетасида 1989 йил 18 февралда эълон қилдирган.

Ҳисоботда биринчи навбатда герман босқинчи маъмурлари Польша Қизил Хочини Катин бўйича тарғиботчилик ўйинига жалб эгаш учун қатъият билан интилганликлари таъкидланади. Польша Қизил Хочи раҳбарлари бу мақсадни англаб, Катинга фақат техник гуруҳни юборишларини, у инсонпарварлик фаолиятидан ортиқ бир иш қилмаслигани, яъни фақат жасадларни ковлаб олишда иштирок эгашини, уларни таниб, аниқлаш мумкин бўлганида, бу ҳақда қариндошларига хабар қилишларини маълум қилдилар. Гуруҳ немисларнинг жиноят содир бўлган вақтни ошкора аниқлаш ҳақидаги таклифини, бу аниқ айбдорни кўрсатиш билан тенг эканлигини тушунган ҳолда, қатъиян рад этди.

Польша Қизил Хоч гуруҳи ўз олдига шундай чекланган вазифа қўйиб, жасадларга жаноза ўқиш мақсадида бораётган руҳоний, краковлик криминалист, Берлиндаги жиноий қидирув полициясининг уч зобити ҳамроҳлигида 1943 йил 16 апрелда Катинга келиб, иш бошладилар. Поляк вакиллари гуруҳ қатнашчиларини турли хил тарғибот ишларига жалб қилишга ҳаракат қилган тарғибот ротаси зобити, лейтенант Г.Словенцик билан мунтазам тўқнашган ҳолда Катинда 1943 йил июн ойининг ўртасигача, яъни йилнинг иссиқ кунлари бошланиб, жасадларни ковлаб олиб текшириш мумкин бўлмай қолгунигача ишладилар.

Гуруҳ қабрлардан топилган ҳужжатлар орасида майор А.Сольскийнинг кундалигини алоҳида таъкидлади. 1940 йил 8 июндаги ёзувда қуйидаги маълумотлар бор эди: “Козельскдаги поляк зобитлари гуруҳи Смоленскка эрталаб 3.30 да етиб келди. Соат 5 га озгина қолганида ўрнимиздан туришга буйруқ бўлди. Бизни жиноятчилар олиб юриладиган автомобилга утқазишди, ёнимизда соқчилар ўтиришди. Биз дала ҳовлини эслатадиган кичик ўрмонга келдик. Бу ерда бизнинг никоҳ узукларимизни, эрталаб 6.30 ни кўрсатиб турган соатларимизни, қалам очадиган пичоқларимизни тортиб олишди. Бизни нима қилишаркин?..” Кундалик шу ерда тугайди.

Польша Қизил Хочи техник гуруҳи Варшавага қайттанидан кейин Катинда олиб борган ишидан сиёсий хулосалар чиқариш ҳақидаги герман маъмурларининг талабини рад этди. У фақат немисларни сафарнинг ташкилий томонлари ҳақида огоҳ қилди. Лекин техник гуруҳ Польша Қизил Хочининг Бош бошқармасига махфий тарзда қуйидагиларни маълум қилди.

  1. Ишдаги қийинчилик шундан иборат бўлдики, қабрлардаги жасадлар айний бошлаган эди.
  2. Ҳар бир зобитнинг ўлимига миянинг орқа қисмига узилган ўқ сабабчи бўлган.
  3. Топилган ҳужжатлар шундан гувоҳлик берадики, қотиллик 1940 йилнинг март ойи охиридан июн ойигача бўлган даврда амалга оширилган.
  4. Гуруҳ ишини немис маъмурлари мунтазам кузатиб туришди.
  5. Ишга ҳар куни маҳаллий аҳолидан 20-30 киши, шунингдек, совет ҳарбий асирлари жалб этилди.

Польша Қизил Хочининг ҳисоботида яна шу нарса таъкидланадики, герман қўмондонлиги уч кплометр олисда бўлган фронтдаги аскарларни Катинни оммавий келиб кўришини ташкил этган.

Герман радиоси Катинда қабрлар топилганлига тўғрисидаги ахборотни тарқатганидан сўнгги дастлабки кунларда совет тарғиботи бу археологик топилма, деб таъкидлади. Кейин оҳанг ва исбот ўзгарди — бу фашист босқинчиларининг қурбонлари деб хабар берилди. Бунда шу нарса назарда тутилгандики, босқинчиларнинг қўллари ўн минглаб, 1943 йилнинг баҳорида эса юз минглаб полякларнинг қони билан булғанган. Шу боисдан уларнинг янги ёвузликлари мумкин бўлган ҳодиса сифатида қабул қилинади.

Бир неча кундан кейин ТАСС баёнот бериб, поляк ҳарбий асирлари Смоленск яқинидаги махсус лагерда жамланган ва йўл қурилишида ишлатилаётган эди. Германия босқини бошланганидан кейин эвакуация қилиш мумкин бўлмагач, асирлар қўйиб юборилган эди. Агар уларни ўлган ҳолда топган бўлсалар, гитлерчилар ўлдиришган, эндиликда жиноятлари изини йўқотиш учун бу жиноятни совет маъмурларига тўнкашаяпти.

1943 йил 16 апрелда Германия Қизил Хочининг президенти шаҳзода Кобурский халқаро Қизил Хочга расман мурожаат қилиб, Катиндаги жиноятни текширишда иштирок этишни таклиф қилди.

Лондондаги поляк эмиграциясининг ўнг кучлари, жумладан, генерал В.Сикорский ҳукумати аъзолари ҳам фаоллашди. Уларнинг талаби билан бош вазир Халқаро Қизил Хочга Катиндаги қабрларни текширишни ошкора таклиф қилди. Польша мудофаа вазири М.Кукель бу пайтда ғаламислик билан ёзилган мақолани эълон қилди. Поляк мухолифияти Сикорский ҳукуматининг сусткашлигини қаттиқ танқид қилиб чиқди. У поляк қўшинларида исён уюштирамиз ва поляк эмиграциясини тарқатиб юборамиз, деб дўқ урди.

Катиндаги жиноят ҳақидаги маълумотлар ошкор қилингач, босиб олинган мамлакатдаги эмиграцияда бўлган ҳукуматни итоат этадиган поляк ҳукумати яширин ташкилотлари бунга икки декларация билан муносабат билдирдилар. 1943 йил 30 апрелда ҳукумат ваколатхонаси бошлиғи Л.Янковский баёнот бериб, совет маъмурларининг Катиндаги жинояти исботланди, деб ҳисобланади. Шу билан бирга у поляк еридаги Герман қатли омини ҳам фош қилишга ва Катиндан босқинчиларнинг манфаати йўлида фойдаланишга йўл қўймасликка чақирди. 1943 йил 9 майда баёнот эълон қилиниб, унда поляк маъмурлари Катин масаласида босқинчилар билан тил бириктирганликлари ҳақидаги айбнома рад қилинди. Бу совет ҳукумати учун, дейилади шундан кейин баёнотда, Польша билан алоқани узиш учун фақат бир баҳона бўлди.

Катин масаласи Лондонни ташвишлантирди. Сталинград яқинида жанглар бўлаётган пайтда Британия қуйи палатаси депутатларидан бири ташқи ишлар вазири А.Идендан Катин масаласида ҳукумат нуқтаи назарини сўради. Бундан таажжубланган Иден бу масаланинг Британия парламентида кўрилиши Олий ҳазратлари ҳукуматини ҳақоратлайди, деди. Иден ҳарбий кабинет мажлисида Катин масаласида ахборот бериб, поляклар орасида ташвишланиш кучаймоқда, деди. Лекин уларнинг Катин ишини немис тарғиботи руҳида талқин қилиш мумкин эмаслигига ишонтириш керак, бу у ёлғон гапираяпти, деган сўз эмас, албатта. Ҳарбий кабинет шу фикрга қўшилдики, Катиндаги жиноят полякларнинг эътиборини шу фактдан чалғитмаслиги керакки, айнан руслар СССРда турган поляк аскарлари ва уларнинг оилаларига Ўрта Шарққа кетиш имконини беришди.

Черчилл ва Иден Сикорскийнинг Халқаро Қизил Хочга мурожаат қилишига қатъий қарши чиқишди, бу қадам уларнинг фикрича, Гитлерга қарши коалициянинг бирлигига зарар етказиши мумкин эди. Бир пайтда Сталин “Сикорский ҳукумати фашистларнинг СССРга туҳматига зарба бермаслиқдан ташқари, ҳатто бу борада Совет ҳукуматига қандайдир саволлар ва изоҳлар билан мурожаат қилганлигини” Черчиллга маълум қилди. Шундан кейин Сталин Сикорскийни немислар билан тил бириктиришда айблаб, совет ҳукумати эмиграциядаги Польша ҳукумати билан алоқаларни узишга қарор қилганлигани маълум қилди.

Генерал Сикорский Черчиллнинг сиқуви билан Халқаро Қизил Хочнинг аралашувини талаб қилиб туриб олмади ва аслида ўз илтимосини қайтаб олди. Сталинга кейинги мактубларида Черчилл Сикорскийнинг қарорини “хато” қарор деб атади ва Польша билан 1941 йил 30 июлда йўлга қўйилган муносабатларни тиклашни қатъий тавсия этди. У Англиядага поляк матбуотини “тартибга чақиришни” ва Гитлерга қарши мамлакатлар коалицияси бирлиги йўлида унинг Катин масаласидаги мунозарасини чеклашни ваъда қилди. Сталин жавоб нотасида Британия ҳукуматини Советларга қарши тайёрланаётган компанияга қарши чоралар кўрмаётганликда айблаб, поляк матбуотини интизомга чақиришига ишонмаслигини маълум қилди ва Сикорский ҳукумати билан алоқаларни узиш ҳақидаги қарорини тасдиқлади. Молотов Польшанинг Москвадаги элчиси М.Роммерни бу ҳақда 1943 йили 26 апрелда хабардор қилди ва элчи 5 майда Совет Иттифоқини тарк этди. Бир неча кундан сўнг совет ҳукумата СССРда подполковник З.Берлинг қўмондонлигида янги поляк дивизиясини тузишга рухсат берди.

Президент Фр.Рузвельтнинг маъмурияти ҳам Катин масаласини кўпиртиришни истамади, лекин Польшадан чиққан америкаликларнинг АҚШдаги миқдори ва сиёсий мавқеини ҳисобга олиб, бунга анча эҳтиётлик билан муносабат билдирди. Вашингтондаги жазавани Польша элчихонаси қизитди. Шунга қарамасдан, америка матбуоти Сикорскийнинг ХҚХ хизматидан фойдаланишдан бош тортиши муаммони ҳал этиши керак, деб ҳисоблади.

Геббельс ўша кунларда кундалигида Черчилл ва Польша ҳукумати ўртасида келишмовчилик кучайиб бораётганлигини мамнуният билан таъкидлаган эди. У англосакслар Англиядаги полякларни ўзларининг душманлари деб билишади, деб ёзган эди. 1943 йил 29 апрелда Гиппельскирх Риббентроп учун тайёрланган меморандумда совет-поляк алоқалари тўхтаганлиги Германия душманлари коалипияси бирлигининг бўшашида муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланган эди. Муаллиф мамнуният билан қайд этадики, бу узилишга фақатгина Катин эмас, балки эмиграциядаги Польша ҳукуматининг СССРга ўтиб кезтан Украина ва Белоруссиянинг ғарбий районларида ерларга давоси ҳам сабаб бўлди. Совет ҳукумати эса бундан Куусиненнинг Финландия ҳукумати сингари Польшанинг янги ҳукуматини тузишда бу ҳолатдан фойдаланди.

Поляк жамоатчилиги фикрида парокандаликни юзага келтириш учун Германия маъмурлари яна бир қадам қўйдилар. Улар Вольденберг лагеридаги (Шчепин шаҳри яқинида) бир гуруҳ поляк ҳарбий аскарларини Катинга боришга таклиф қилдилар. Бу гуруҳда таниқли поляк ҳарбий назариётчиси подполковник Ст.Моссар бор эди. Урушдан кейин у немислар бу гуруҳни радио ва матбуотда чиқишлар қилиш учун фойдаланишга қандай ҳаракат қилганликлари, лекин қатъий рад жавоби олганликлари ҳақида гапириб берди. Риббентроп Германиянинг Швейцария ва Руминиядаги элчихоналарига Катинга боришга ва тегишли тарғибот компаниясида иштирок этишга рози бўладиган тўрттадан поляк муҳожирини топиш ҳақида кўрсатма беради. Лекин бу уриниш ҳам муваффақиятли бўлмайди.

Бироқ 1943 йил май ойи ўртасида немисларга асирга тушган Англия ва Америка зобитларидан гуруҳ ташкил этиб, Катинга юборишга муваффақ бўлдилар. Гуруҳда америкалик полковник Джон Г.вон Флитт бор эди, у 1945 йил майда озод бўлганидан кейин Катинда кўрганлари ҳақида ўз қўмондонлигига рапорт ёзди. Бошқа иттифоқдош ҳарбий асир инглиз ҳарбий шифокори капитан Стэнли С.Б.Джильдер поляк мутахассислар гуруҳи раҳбари доктор М.Водзинскийдан бир куни Катин иши тўғрисида нималар дея оласиз, деб сўрайди. Водзинский немисларни айблаш учун бирон-бир далил топишни истаганим ҳолда уни тополмадим ва шу боисдан Катиндаги ёвузликни совет маъмурлари қилишган деб ҳисоблайман. Поляк аҳолисининг Катин фожиасига муносабати тўғрисидаги саволга жавобан, Водзинский ишонч билдириб айтдики, немисларнинг Освенцимда ва бошқа концлагерларда қилган жиноятларидан сўнг Катин поляк жамоатчилигида алоҳида бир норозиликни юзага келтиргани йўқ. Бу демак, полякларнинг немислар билан ҳарбий ҳамкорликка тайёрлигини кутмаслик керак.

Катин мавзуси ўша пайтда Ўрта Шарқда турган генерал Андерс армияси аскарлари ва зобитлари ўртасида ҳам муҳокама қилинган. Уларнинг баъзилари ўзларининг Қизил Армия ва НКВДнинг юқори амалдорлари билан илгариги учрашувлари ҳақида гапиришди. Жумладан, 1943 йилда полковник Е.Горчинский 1941 йил охирида Берия ва унинг муовини Меркулов билан бўлган, СССРда поляк армиясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган учрашувлари тўғрисидаги эсдаликларини ўртоқлашишди. Берия Горчинскийга барча асир поляк зобитлари “немисларга топширилганлигини” айтиб, бунга жуда афсусланганлигини баён қилган. Бироқ, Горчинскийнинг сўзларича, НКВДдаги суҳбатни подполковник З.Берлинг бир оз бошқачароқ изоҳлаган. У урушдан сўнг эълон қилинган эсдаликларида ҳикоя қилишича, унинг Козельск ва Старобельскдаги поляк зобитлари тақдири хусусидаги саволига Меркулов шундай жавоб берган: “Улардан умид қилманглар. Улар Совет Иттифоқи ҳудудида йўқ. Улар масаласида биз катта хатоликка йўл қўйдик”.

Кейинги ойларда гитлерчиларнинг Катин билан боғлиқ тарғиботчилик кампанияси янада фаоллашди. Бош губернатор Франк бу ишга нафақат зиёлиларни, балки поляк ишчилар синфинн ҳам жалб этишга интилди. Шу муносабат билан 1943 йил май ойи ўртасида ишчилардан бир гуруҳ ташкил эгалиб, улар Катинга бориб келишди. Унга урушдан сўнг “Катин” монографиясини ва Германиянинг малайлари бўлган мамлакатлардан бир неча репортажлар чоп эттирган Ю.Мицкевич ҳамроҳлик қилди. Смоленск ва унинг атрофидаги аҳолининг Катинга “экскурсия”сини уюштириш тажрибаси ҳам қўлланилди. Бу ерда СССРга қарши урушаётган мамлакатлар армияларининг зобитлар гуруҳлари ҳам бўлишди.

Катиндан сўнг поляк аҳолисининг Совет Иттифоқига салбий муносабатини ҳисобга олган Гиммлер 1943 йил июнда Гитлерга вермахт таркибида Шарқий фронтда ҳаракат қиладиган СС дивизияларига ўхшаган поляк ҳарбий қисмларини ташкил этишни таклиф қилди. Бироқ Гитлер бу ғояни қатъий рад қилди. 1943 йил июнда Франк ҳам Гитлерга мурожаат қилиб, поляк махфий ташкилоти “Қилич ва плуг”дан Совет Иттифоқига қарши қуролли курашда фойдаланишни таклиф этди. Шу билан бирга у шуни тан олдики, “Катин атрофидаги тарғибот поляклар орасида жиддий акс-садо бермаяпти” ва шу иш бўйича тарғибот компаниясини кучайтириш керак.

Геббельс маҳкамаси томонидан Катин иши бўйича тарқатилган фикрга Германиянинг ўзидаги буржуазия доираларига мансуб Гитлерга қарши мухолифиятнинг айрим вакиллари ҳам ишонишмади.

Жумладан, унинг кўзга кўринган арбобларидан бири, элчи фон Хассел 1943 йил 20 апрелдан 15 майгача ёзган кундаликларида Катин СС жаллодлар тўдасининг иши бўлди, улар шу баҳона русларни айблаб, бутун дунёнинг эътиборини Польшадаги оммавий қатли омдан чалғитмоқчи бўлдилар, деди. Фон Хассель бу “жаллодлар тўдаси”ни жуда яхши билар, шу боис у нималарга қодирлигига ҳеч шубҳаланмас эдп. Лекин у бошқа мамлакатлардаги жаллодларнинг қобилиятларидан бехабар эди.

Фашистлар малбуотида Катин Совет — Польша муносабатидаги асосий муаммо бўлишидан ташқари, агар “большевизм ғалаба қозонса” Европани нималар кутишини яққол намойиш этади, деган асосий фикр тарғиб қилинди. Шу сабабли Европа Катинни унутмаслиги керак. Шу билан бирга, герман маъмурлари НКВД юзага келтирган бундай қабрларни Одессада, Винницада ва бошқа жойларда ҳам топганликлари маълум қилинди.

Катиндаги жиноятни текширишнинг расмий натижалари 1943 йилнинг кузида брошюра шаклида кўп нусхада нашр этилди, уни тарқатишни рағбатлантириш мақсадида сотувдан тушган маблағнинг ярмини Польша Қизил Хочига бериш ваъда қилинди. Барча миллий мамлакатларда ва босиб олинган мамлакатларда, айниқса, Польшада Катиндаги жасадларни кавлаб олиш, текширишда нштирок этган шифокорлар билан суҳбатлар, журналистларнинг мақолалари, репортажлари мунтазам эълон қилиб турилди. Бироқ уларнинг баъзиларида поляк ҳарбий асирлари отилганлиги ҳодисаси қайд этилар, лекин бу жиноят қачон содир бўлганлиги, айбдорлар ҳақида хулоса чиқарилмасди. 1943 йил ноябрда немислар Катин тўғрисида ҳужжатли фильм ишлашди.

Шу йўсинда Совет — Польша муносабатлари ёмонлаша бошлади. 1943 йилнинг июлида фожиали ҳалок бўлган бош вазир генерал Сикорскийнинг ўрнини Ст.Миколайчик эгаллагач, у янада кескинлашди.

1943 йил 25 сентябрда Смоленск 5-совет армияси томонидан озод этилгач, Катинга қизиқиш янгитдан авжига чиқди. Совет тарғиботида жиноятнинг айбдори немис-фашист босқинчилари, деган бир хнл гап айтиб турилди. Шу боисдан совет қўмондонлиги ўрмонга кираверишда тахтга қуйидаги сўзларни ёздириб қўйди: “Бу ерда, Катин ўрмонида, 1941 йилнинг кузида гитлерчи жаллодлар томонидан 11.000 поляк аскари ва зобити отилган. Қизил Армия жангчиси, ўч ол!”

Катиндаги жиноят немисларнинг иши, деб ишонч билан эълон қилган Совет ҳукумати ўз фикрини тасдиқлаш учун расмий “текшириш ўтказиш” керак деб ҳисоблади. Шу мақсадда Москвада “Катин ўрмонида немис-фашист босқинчилари томонидан ҳарбий асир поляк зобитлари отилганлиги ҳолатини аниқлаш бўйича махсус комиссия” тузилганлиги эълон қилинди. Таниқли жарроҳ, академик Н.Н.Бурденко раис бўлган бу комиссия таркибига А.Толстой, митрополит Николай, генерал А.С.Гундаров, В.П.Потемкин, генерал К.И.Смирнов, Р.Е.Мельников ва С.А.Колесников кирдилар.

Комиссия Катинда 1944 йил 16 январдан 23 январгача бўлди. Шу муносабат билан аниқланиши керак бўлган уч савол пайдо бўлади. Биринчидан, нега комиссия 1944 йил январ ойи ўртасига келиб, яъни Смоленск озод этилганидан сўнг уч ярим он ўтгач иш бошлади? Ахир октябр-ноябрдаги илиқ об-ҳаво шароитига нисбатан совуқ тарақлаган январ ойида жасадларни яхшилаб қазиб олиб, атрофлича текшириш осон эди-да, бунинг устига бунгача 925 жасад қазиб олиб текширилган эди. Иккинчидан, шундай шубҳа борки, комиссиянинг ҳисоботи олдиндан тайёрланган, сабаби, қандай қилиб 23 январда комиссия ишини якунлаб, эртаси куни унинг иш якунларини эълон қилиш мумкин? Бу шубҳа яна шу билан кучаядики, комиссия аъзоларига немисларнинг ҳисоботи маълум эди, улар уни Н.Шверникдан олишган. Учинчидан, нега комиссия ҳисоботнинг тўла нусхасини эмас, балки қисқартирилган нусхасини эълон қилди?

1944 йил 24 январдаги расмий хабарда комиссия поляк зобитлари Катинда немис-фашистлар қатли оми қурбони бўлганлар, деб қатъий баёнот берди. У ўз хулосасини қуйидаги далиллар билан асослади: поляк ҳарбий асир зобитлари Смоленскнинг ғарбий қисмидага лагерларда 1941 йилнинг сентябригача бўлганлар; 1941 йилнинг кузида улар полковник Ф.Арнес командирлик қилган 537-инчи батальон (аслида унинг фамилияси Аренс, Нюрнбергдаги суд жараёнида маълум бўлишича, бу пайтда у батальон командири эмас эди ва Катинда ҳам бўлмаган) томонидан отиб ташланган, 1943 йилда немис тарғиботи поляк ва совет халқларини уруштириш учун бу жиноятда совет ҳукуматини айблади; немислар ёлланма гувоҳлардан фойдаланишди; бошқа жойда отилган поляк ҳарбий асирларининг жасадлари Катинга келтирилган; бу ерларда жасадлар оммавий қазиб олиб текширилганида отиш усуллари фашистларга хос эканлиги маълум бўлди; поляк зобитларининг отилиши гитлерчиларнинг славян халқларига нисбатан қилаётган геноциднинг бир қисмидир. Тез вақт ичида СССРдаги поляк ватанпарварлари томонидан нашр этилган “Катин ҳақидаги ҳақиқат” брошюрасида комиссиянинг бу хулосаларига қўшилганликлари ифода этилган.

Комиссия томонидан текширишда қўлланилган усулларни ғарб мамлакатларидаги мутахассислар профессионал эмас, балки ғоявийлаштирилган, олдиндан қабул қилинган нуқтаи назарни тасдиқлашга даъват этилган усул деб баҳолайдилар. Масалан, шу нарса таъкидланадики, комиссия хулосаларида немислар томонидан очилган қабрлар тақдири ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Поляк техник гуруҳи 1943 йил баҳорда кўмган 4 мингта текширилган жасадлар кўмилган қардошлик қабрлари тўғрисида эсланилмайди. Комиссия генераллар Б.Богатиревич ва М.Сморавинскийнинг хоклари тақдири қандайлигини кўрсатмаган. 1944 йил январда Катинга борган бир канадалик мухбирнинг таъкидлашича, 1943 йилда поляк техник гуруҳи томонидан қайта кўмилган айрим қабрлар совет маъмурлари томонидан бузилган.

Совет—Польша комиссиясининг ҳамраиси академик Г.Д.Смирнов 1990 йил апрелида айтдики, совет тарихчилари ихтиёрида узоқ вақт Бурденко комиссияси хулосаларидан бўлак ҳужжат бўлмаган. Фақат 1988 йилнинг майида Польша томонидан Бурденко Комиссияси далолатномаси экспертизаси олинди: “Биз унинг хулосалари билан танишганимизда Бурденко комиссияси мулоҳазалари ҳар жиҳатдан бекаму кўстлигига шубҳа туғилди. Шундай бўлса-да, бу бизга ўз нуқтаи назаримизни тубдан ўзгартиришимизга асос бўлмади”.

Бурденко комиссияси ҳақиқатда баъзи бир жасадларда 1941 йил ёзи белгиланган ҳужжатларни топишган. Гувоҳлар буни шу билан изоҳладики, гатлерчилар Катинга киришгач, у ердаги бир гуруҳ поляк асирларини ва уларни қўриқлаётган совет соқчиларини отишган. Яна шу истисно эмаски, бу ҳужжатларни комиссия келгунига қадар қабрларни очганлар солиб қўйган бўлишлари мумкин.

Бурденко комиссияси ташкил этилиши муносабати билан совет кишилари, поляк фуқаролари ва Гитлерга қарши коалицияга кнрган бошқа мамлакатларнинг жамоатчилигини яна шу нарса таажжублантирдики, унинг аъзоларн таркиби бир томонлама эди. Унга на Гитлер қарши коалицияга кирган мамлакатларда яшаётган поляк эмиграцияси вакиллари, на СССР билан нормал муносабат ўрнатган мамлакатларнинг дипломатларн ва журналистлари, на Халқаро Қизил Хоч вакиллари киритилган эди. Тўғри, 1944 йил 15 январда совет ҳукуматининг рухсати билан иттифоқдош мамлакатларппнг Москвадаги вакили бўлган бир гуруҳ журналистлар Америка элчисининг қизи Катлин Гарриман бошчилигида Катинда бўлдилар. Польшанинг “Вольна Польска” газетасидан Е.Борейша вакил бўлди. Гуруҳ бу ерда совет маъмурлари қабрларни очишганидан кейин бўлишди. Шу боисдан, урушдан кейин инглиз журналисти А.Верт ёзганидек, мухбирлар “жуда қийин аҳволга солиб қўйилган эди — уларга нимани кўрсатишган бўлса, шунигина ёза олишди. Бундан ташқари, ҳарбий вақт бўлганлига сабабли совет нуқтан назарини танқид қилиб бўлмасди — немисларга қўл келадиган иш қилиб қўймаслик керак эдп”. Афтидан, Москвада, кейин Вашингтонда Катиндаги жиноят учун немис маъмурлари масъулиятлидир, деб баёнот берган К.Гарриман ҳам шундай мулоҳаза билан иш тутган.

1944 йил феврал ойи охирида “Правда”да “дўстлик ҳақидаги сохта сўзларни ўзига ниқоб қилиб олган эмиграциядага Польша ҳукуматининг душманчилик ҳаракатларини” фош этишга қаратилган катта редакцион мақола берилди. Мақолада “поляк “арбоблари”нинг немис босқинчиларн билан” турли шаклдаги ҳамкорликлари батафсил баён этилган, лекин Катиндаги жиноят тўғрисида бир оғиз ҳам сўз айтилмади.

Уруш пайтида Катин масаласига охирги марта Варшавадага қўзғолон муносабати билан Молотов тўхталди. У бу қўзғолон 1943 йил апрел воқеасининг такроридир, ўшанда Польшанинг эмшрациядага ҳукумати Совет Иттифоқига туҳмат қилган эди, деб баёнот берди.

1944 йилнинг кузидан уруш охиригача Қизил Армия озод қилган мамлакатларда совет маъмурлари немислар билан бирга Катин ишини текширишда қатнашган шифокорларни қатағон қилдилар. Жумладан, Болгарияда инқилоб ғалаба қилганидан кейин немислар Катиндаги жиноятни ўрганиш учун ташкил этган шнфокорларнинг халқаро комиссияси таркибига кирган профессор М.Марков устидан суд жараёни бўлган. У бу “иғвогарликда” қатнашганлиги учун қамалганди, лекин ошкора тавба-тазарру қилиб, бу ишда немисларнинг мажбурлаши оқибатида қатнашганлигини айтиб, ўз имзосидан воз кечганидан сўнг озод қилинган.

Прагадаги Карлов университети суд таббиёти профессори Фр.Гаек билан ҳам тахминан шундай бўлди, у ҳам немисларнинг таклифи билан Катинга борган 12 профессор-эксперт таркибида бўлган эди. Гаек озод этилганидан сўнг “Катин исботи” деган китоб ёзиб, унда ўзининг дастлабки нуқтаи назаридан қайтишга мажбур бўлиб, поляк зобитларининг жасадлари анча яхши сақланган ва улар бир йилдан ортиқ ер остида сақланмасди, деб баёнот берди. Унинг фикрича, қотиллик 1941 йилнинг охири — 1942 йилнинг бошида, Катин немис босқиичилари қўл остидалиги пайтида бўлган.

Катинни текширишда нацист ҳарбий жиноятчиларининг бошлиқлари устидан Нюрнбергдаги жараён янги саҳифани ташкил этади. Ҳарбий трибуналнинг 1946 йил ёзидаги мажлисида совет айбловчилари гатлерчи маъмурларнинг Катиндага жиноятда айбдор эканликларини исботлашга ҳаракат қилди. Айблов далолатномасининг лойиҳасида судланаётганларга Катинда 11 мингга яқин поляк зобитини ўлдирганликлари айби қўйилди. СССР бош айбловчисишшг ўринбосари Ю.В.Покровский тақдим этган айбнома Н.Н.Бурденко комиссияси материалларига асосланарди, у трибунал қабул қилган қарорга биноан қўшимча асослашни талаб этмасди. Бироқ ҳимоя даъвони маҳорат билан рад этди ва пировард натажада ҳукмга киритилмади.

Лекин айбланаётганларнинг ҳимоячилари ғалабасида, уиинг ўз-ўзидан жуда ишончли бўлган даъволар эмас, балки иттифоқдош айбловчилар ўзаро олдиндан ғолибларнинг обрўсига путур етказадиган ҳамма нарсани муҳокамадан чиқарамиз, айбловчиларни айбланувчиларга айлантириш билан гитлерчи раҳбарларнинг террорчилик сиёсатини билвосита оқламаймиз, деб келишиб олишганлиги асосий ролни ўйнади.

Бундай қарорга асли 1945 йил 9 ноябрда, айбловчилар Қўмитасининг суд жараёни бошлангунга қадар бўлган мажлисида келинган эди. Совет раҳбарлари бу қарорни астойдил қўллаб-қувватлади. Нюрнбергдаги совет делегациясининг фаолиятини назорат қилиш учун Сталиннинг кўрсатмасига биноан Вишинский бошлиқ ҳукумат комиссияси тузилганди, у Молотовнинг барча топшириқларини бажарарди. Комиссиянинг қарорига биноан 1945 йил ноябр ойи охирида судда муҳокама қилинмайдиган масалалар рўйхати тузилди. Бу рўйхатда Совет—Польша муносабатлари ҳам бор эди, унда Ғарбий Украина ва Ғарбий Белоруссия ҳақида сўз бораётганлиги кўрсатилган эди. Кўриниб турибдики, бу ерда ҳозирча Катин масаласи эслатилмаган. АҚШ, Англия ва Франция айбловчилари томонидан ҳам масалаларнинг ана шундай рўйхати тақдим этилган эди.

Бироқ суд жараёнининг 1946 ййл 11 мартдага кейинги босқичида совет бош айбловчиси Р.А Руденко Американинг бош айбловчиси Р.Жексоннинг хатига жавоб бериб, Совет—Польша муносабатларига дахлдор барча масалаларни муҳокамага қўймаслик истагини билдирди. Афтидан, Катин масаласи ҳам назарда тутилган, гарчи бу ерда у ҳақда аниқ гапирилмаган бўлса ҳам.

Айни пайтда совет томони ҳимоянинг талаби билан Катин масаласи юзага қалқиб чиқиб қолса, юз бериши мумкин бўлган ўзи истамаган ҳолатга ҳам диққат билан тайёргарлик кўрди. Вишинскийнинг ҳукумат комиссияси воқеалар бундай ривожланиши мумкинлигини олдиндан кўриб, 1946 йил 21 мартдаги мажлисида қуйидагича тактикани ишлаб чиқди: Абакумовга суд жараёнида гапириш учун болгар гувоҳларни тайёрлаш, бунинг учун Болгарияга совет вакилини юбориш таклиф этилди; В.Н.Меркуловга уч-бешта совет гувоҳларини ва икки тиббий экспертни тайёрлаш, Горшенинга поляк гувоҳларнинг кўрсатмаларини ташкил этиш; Меркуловга Катиндаги иғвогарликнинг гувоҳи бўлган немисни топиш; Вишинскийга Катин тўғрисида ҳужжатли фнльм тайёрлаш топширилди.

Бу қарорнинг баъзи бандларини бажариш мумкин бўлди. Жумладан, юқорида номи тилга олинган профессор Марковга Нюрнбергдаги ишлари учун тавба-тазарру қилиб сўзлаш таклиф этилди. Нюрнбергда кўрсатма бериш учун совет маъмурлари томонидан Ватан хоини сифатида қамалган Смоленск бургомистрининг собиқ ўринбосари профессор Б.Базилевский ҳам олиб келинди. Суд жараёнида у Меркулов нимани гапиришни тайинлаган бўлса, шуни гапирди.

Иттифоқдош айбловчилар келишилган шартномага қатъий амал қилдилар. Жумладан, Р.Жексон ва бошқа айбловчилар Европада босиб олинган, немислар юзлаб тинч аҳолини ўлдирган кўплаб аҳоли пунктларини тилга олдилар, лекин минглаб поляк зобитлари ҳалок бўлган Катинни бир оғиз ҳам эсламадилар.

Натижада трибунал ҳукмига Катин ҳақидаги банд киритилмади ва совет томони бунга норозилик билдирмади.

У пайтда Нюрнберг жараёнининг бориши билан боғлиқ бир қатор муаммолар бўйича иттифоқдошлар билан келишиш мумкин эди — “совуқ уруш” эндигина бошланаётган эди-да. Бир неча йилдан сўнг Катин масаласи мутлақо бошқача тус олди. Ғарб тадқиқотчилари совет маъмурларининг бу жиноятга дахли борлигини исботловчи ишончли далилларни топдилар. Катин масаласидан “совуқ уруш”нинг муҳим омили сифатида фойдаланилди.

Жумладан, 1948 йил 18 сентябрда АҚШ конгресси ташкил этган демократлар ва республикачилардан иборат Р.Мэдден комнссиясига Катиндаги жиноят тафсилотини аниқлаш топширилди. Унинг мажлисларидан бирида К.Скарлинский кўрсатмалари тингланди. Нюрнбергдаги Америка айбловчиларидан Роберт Кеминер сўроқ қилинди. Ундан сўрашди: “Советлар Катин бўйича айбловдан бош тортганликлари, бу билан ўз айбларини тан олганликлари ростми?” Шундай жавоб бўлди: “Бу жуда диққатга сазовор”. Кейин Кемпнер қўшимча қилди: “Биз Советларни Катин иши бўйича айбловдан бош тортишга мажбур қилган Штамерга ҳайрон қолдик. Бу ҳимоянинг ғалабаси эди”.

Американинг Нюрнбергдаги бош айбловчиси Жексон Катиндаги жиноятни совет маъмурлари қилган бўлишлари мумкин деб ўйлагандик, “шу боисдан немисларнинг айби ҳақвда гапиришдан бош тортдик”, деди.

Тингловда янада аниқроқ қилиб америкалик полковник Джон ван Ф.литт гапирди, у юқорида эсланганидек, немислар қўлида асирлиги пайтида, бир гуруҳ иттифоқдош ҳарбий асирлар билан бирга немислар томонидан Катиндаги қабрларни кўриш учун юборилган эди. Ван Флитт шундай деди: “Мен немисларни ёмон кўраман, лекин улар ҳақиқатни гапирганликларини таъкидлашим керак”. Шундан кейин у 1945 йилда асирликдан қайтганидан кейин, шундай хулосалар билан ёзилган ҳисоботни Америка контрразведкасига берганлигини айтди. 1952 йилдаги тингловда аниқланишича, бу ошкор қилинса, Совет Иттифоқи Японияга қарши урушда қатнашмайди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кирмайди” деб “хавфсираб”, ҳужжат дарҳол яширилган.

Комиссия материаллари орасида ўлим тўшагида ётган Бурденконинг ҳам гувоҳликлари бор. У 1946 йилда ўз дўсти, Воронеж университетининг профессори, СССРдан Ғарбга кетган Ольшанскийга шундай деган экан: “Мен Сталиннинг шахсий топшириғини бажариш учун Катинга бордим, у ерда қабрларни очиб туришган экан… Ҳамма жасадлар тўрт йил аввал кўмилган эди. 1940 йилда ўлдирилган… Мен учун, шифокор учун бу маълум нарса, уни шубҳа остига қўйиб бўлмайди. Бизнинг НКВДдаги ўртоқларимиз катга хатоликка йўл қўйишган”.

Комиссия ишини 1952 йил февралида тугаллаб, Вашингтондаги совет элчиси А.С.Панюшкинга қабул қилинган резолюция билан бирга хат юборди. Бу хатга имзо қўйган Р.Мэдден Катиндаги жиноят бўйича исбот-далил олиш истагини билдирди. Бир неча кундан кейин совет элчихонаси масалани махсус совет комиссияси томонидан ўрганилиб, у Катин гитлерчиларнинг иши бўлганлигини исботлаганлигини эслатган ҳолда Мэдденга унинг хатини қайтарди. Бир йилдан сўнг Америка комиссияси 2362 бет ҳажмдаги тўла ҳнсоботни эълон қилди. Унда атрофлича ва ишонарли қилиб шундай хулосага келинган эди. Совет Иттифоқи минглаб полякларнинг ҳалок бўлишида жавобгардир. БМТ га аъзо бўлган барча мамлакатларнинг делегациялари бу ҳисоботдан бир нусхадан олишди. Коммссия бундан ташқари текширув материалларини Гаагадаги халқаро судга юборишга қарор қилди. Бироқ Совет Иттифоқи, Ғарб манбаларининг маълумотларига қараганда, улар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди.

Катин масаласи атрофидага баҳс орада бир оз танаффуслар билан бугунги кунгача давом этди. Жумладан, Польшада Катин иши бўйича норасмий текширув ўтказишга уриниш бўлди. 1948 йил февралда Швециянинг “Дагенс—Ньюхтер” гезатасининг хабар беришича, краковлик прокурор Р.Мартани 1947 йил бошида юстиция вазирлигага маъруза тақдим этган, унда НКВД органларн айбдорлиги тўғрисидаги немислар фикри тасдиқланган. Маълум вақт ўттач, у номаълум вазиятда ўлдирилган.

1982 йилда поляк фуқароси Р.Шереметьев ва унинг дўстлари Мадридда бўлаётган Европада ҳамкорлик бўйича конференцияга ахборот юбориб, Катин ишини текширишда сусткашлик қилаётган ва холис йўл тутмаётган Польша ҳукуматини танқид қилгани учун жазоланган. “Катин оилалари” норасмий ташкилотининг фаоли Божени Лоскка номаълум кишилар қўнғироқ қилишиб, сени жазолаймиз, деб дўқ қилишган. 1989 йилда поляк католикларининг руҳонийси Недзеляк ўлдирилди ва матбуот ҳозир ҳам бу жиноятни руҳонийнинг Катин бўйича фош этувчи фаолияти билан боғлайди.

Польша бирлашган ишчи партияси (ПОРП) ва Польша ҳукумати 1956 йилгача Н.Н.Бурденко комиссияси фикрини иккиланмай қўллаб-қувватлаб келдилар. 1956 йилдаги қонли воқеалардан сўнг Катиндаги ёвузлик тўғрисида Польшада умуман гапирмайдиган бўлишди, сабаби, Совет Итгафоқи буни нодўстона иш деб баҳолаши мумкин, деб ҳисобланди. Бироқ бу ёвузликни холисона ўрганган бир қатор поляк тарихчилари, бу ишда Совет НКВД органларн айбдор, деган хулосага келишди.

Яқинда эълон қилинган китоб (1970-1980 йиллар ПОРПга собиқ биринчи котиб бўлган Эд.Герекнинг суҳбат-тавбаси)дан маълум бўлишича, у 70-йилларнинг бошида Катин ишини аниқлаш бўйича биринчи марта Брежневга мурожаат қилган. У воқеанинг сабабларини билмаганлиги боис, бунга жуда қизиқиш билдирди, лекин амалда ҳеч бир чора кўрмади. Икки йилдан сўнг Герек шу мавзуда Громико билан ҳам суҳбатлашди Бироқ Сталинни секин-аста реабилитация қилиш шароитида у “Совет томонининг бу масаладаги нуқтаи назари билдирилган ва у ҳеч нарса қўшимча қила олмаслигини” айтган.

Маълум бир вақт ўтди ва А.А.Аристов ўрнига С.Г.Пилотович Варшавадаги Совет элчиси бўлди, у Герекнинг илтимосига биноан бу муаммо билан жидлий шуғулланди, чунки, у СССР билан Польша ўртасидаги муносабатларнинг яхши ривожланишига халақит бераётган эди. Янги элчи Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари орқали унинг ҳал этилишига ёрдам беришни ваъда қилди. Бироқ вазир ҳеч нарса қилмаганидан ташқари, аксинча, Герекнинг фикрича, элчини Москвага чақириб олди, сабаби, у нозик масалага аралашиши мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисобларди. Кейинроқ Пилотович бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди.

 

  1. УМУМИЙ ДАРД

Ҳозирги вақтда Катин муаммоси Польша жамоатчилигининг алоҳида дикқат марказида турибди. 80-йилларнинг иккинчи ярмидан “Возрождение”, “Войсковий пшегленд гисторични” ва бошқа журналларда бир қатор мақолалар эълон қилинди. Поляк тарихчиларининг Катин бўйнча монографик ишлари орасида проф. Мадайчикнинг “Катин драмаси” етакчи ўрин эгаллайди. Катин бўйича 1943 йил апрелдан 1989 йил сентябргача ёзилган мақола ва илмий ишлар, поляк тарихчиларининг тўлиқ бўлмаган маълумотига қараганда, бутун дунё бўйича 635 номдан иборатдир.

Польшанинг жамоат ташкилотлари ҳам қизғин фаолият олиб боришди. 1989 йил апрелида “Катинлик оилалар” норасмий ташкилоти тузилиб, унга Катинда ҳалок бўлганларнинг қариндоншари киришди. 1989 йил октябрда Катиндага жиноятни текшириш бўйича Мустақил тарихий қўмита (Катин қўмитаси) қайд этилди. У тарихчиларни, ҳуқуқшуносларни ва Польша зиёлиларининг бошқа вакилларини бирлаштаради. Жамоат ташкилотлари СССРдаги ҳарбий асирларнинг аниқ миқдорини белгилашни, Катинга юборилмаган, лекин Ватанларига қайтмаган бошқа минглаб поляк зобитларининг тақдирини аниқлашни талаб қилишяпти, Варшавада Катин қурбонларига ҳайкал ўрнатишни талаб қилишаяпти. Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари совет ҳукуматидан товон ҳақ талаб қилишяпти.

Козельскдаги лагерда тирик қолган унча кўп бўлмаган кишилардан бири руҳоний Пилковский ўз маблағига Катинда ибодатхона қуриб, ўша ерда яшашни ва юз берган фожиа ҳақида ҳаммага гапиришни ва умрининг охиригача шу мемориалнинг сақловчиси бўлишни истайди.

Лондонда яшайдиган поляк тарихчилари урушдан кейин Катинда қурбон бўлганларнинг умумий миқдорини аниқлаш бўйича маълум ишларни қилдилар. Бундай рўйхатнинг биринчи нашри 1949 йилда Лондонда чиқди. 1982 йилдаги тўртинчи нашрида Совет Иттифоқининг турли лагерларида ҳалок бўлган 15 мингга яқин поляк зобитининг фамилияси бор. Жумладан, Козельск, Осташково, Старобельскдаги лагерларда бўлганлардан 450 нафари омон қолган, уларни Катинга эвакуация қилишдан олдин Грязовендаги лагерга ўтказишган. 1941 йил сентябрда уларни авф қилишди ва 280 киши ўша пайтда СССРда ташкил этилаётган генерал Андерснинг поляк армиясига киришди.

Совет жамоатчилигига келганда, у узоқ вақт Катинда аслида нима бўлганлигини билмади. КГБ органлари ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилишди, тарихчилар ва публицистларга тегишли ҳужжатларни беришмади. Баъзи бир матбуот органлари эса шу пайтгача ҳам Н.Н.Бурденко Комиссиясининг сохталаштирилган хабаридаги хулоса ва баҳоларни тарғиб қилиш билан шуғулланишмоқда. Катин яқинидаги қишлоқларнинг аҳолисига 1940 йилдаги воқеалар тўғрисида қандайдир бир маълумот бериш тақиқланган. Шу ерда яшаган, 1943 йил баҳорда немисларга НКВДга қарши энг ишончли кўрсатмалар берган И.Кривозернев совет маъмурлари томонидан қатағон қилинишдан қурқиб, немис қўшинлари билан бирга қочган. Урушдан сўнг у фамилиясини ўзгартириб, Лондонда пайдо бўлди. 1947 йил октябрда Нюрнберг суд жараёнида Катиндаги жиноят муҳокама қилинаётганида, Кривозерцевни осилган ҳолатда топишди.

Поляк тадқиқотчиси А.Л.Шчесняк 60-йилларда Владимир қамоқхонасида ётган украин ҳуқуқ ҳимоячиси С.Караванскийнинг қуйидаги ҳикоясини келтиради. Унга камералардан бирида катинлик ўрмончи, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Андреев фамилияли одам ётганлиги маълум бўлди: Андереев хотини билан 1943 йилда Катиндаги жиноят учун НКВД масъул эканлиги тўғрисида немис комиссиясига кўрсатма берган эди. Караванскийни тинтув қилишганида Андреев ҳикояси ёзилган қоғоз топилади, натижада унга қўшимча муддат берилади.

“Катин ўрмони сирлари”ни очИшга ҳисса қўшишга уринган айрим совет журналистлари ҳам қийинчиликларга дуч келишган. Жумладан, ‘‘Московские новости” таҳририяти 1988 йил майдан бошлаб, кўп ойлар давомида Катиндага жиноятни аниқлаш бўйича журналист тадқиқоти олиб борди. Афсуски, бу ҳаракат Катин тўғрисидаги ҳақиқат очилишидан манфаатдор бўлиши керак бўлган совет органлари, биринчи навбатда КГБ томонидан қўллаб-қувватланмади. “Московские новости” журналисти Г.Жаворонковнинг гувоҳлик беришича, унга КГБнинг Смоленск вилояти бошқармаси ходимлари халақит беришган, улар маҳаллий аҳолини — Катиндаги жиноят гувоҳларини ҳикоялари учун жазолаймиз, деб қўрқитишган.

Ҳатто 1990 йил баҳорида, М.С.Горбачевнинг В.Ярузельский билан учрашувидан бироз аввал СССР КГБси матбуот-бюроси бошлиғи Катиндаги жиноятни талқин қилишда очиқ нотўғри хабар тарқатиш йўлини тутди. У шундай деди: “Катиндаги фожиага келганда, унинг тафсилоти маълумки, 1944 йилда махсус комиссия хулосаларида баён қилинган”.

Бироқ Совет Иттифоқи ва Польшанинг жамоатчилиги ва илмий доиралари Катиндаги ёвузликлар тўғрисидаги ҳақиқатни очишни, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидага муносабатдаги бошқа “оқ доғ”ларни охиригача анпқлашни қатьият билан талаб қила бошладнлар. Бу муаммолар муҳокама қилинган бир қатор анжуманлардан сўнг, ва айниқса, 1987 йил майида мафкура, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида Совет-Польша Декларацияси имзоланганидаи сўнг Совет-Польша муносабатларидаги “оқ доғ”ларни аниқлаш учун олимлардан иборат Совет-Польша комиссияси тузилди. У илгари ҳал этилмаган бир қатор масалаларни келишиб олди, лекин совет томонининг қизиқиши йўқлиги сабабли Катин иши бўйича ягона фикрга келолмади ва 1989 йилнинг баҳорида унинг иши амалда тўхтади.

Айрим тарихчилар (Н.С.Лебедева, Ю.Н.Зоре, В.С.Парсаданова ва б.) 1989-1990 йилларда қимматли архив ҳужжатларини топишга, баъзиларини эълон қилишга ва шу асосда Катинда юз берган фожианинг ҳаққоний манзарасини яратиш учун тегишли шароит яратишга муваффақ бўлдилар.

Совет партия ва давлат раҳбарлари Катиндаги ёвузлик учун СССР НКВД органлари жавобгар эканликларини тўла тан олиш учун, ҳатто М.С.Горбачев 1988 йил июлда Польшага сафар қилган пайтда ҳам тайёр эмас эдилар. Поляк зиёлилари вакиллари билан учрашувда у шундай дейди: “Польшада кўпчилнк бу ишда Сталин ва Бериянинг қўли бор деб ишонадилар. Бу фожиа тарихи ҳозир пухта ўрганилаяпти. Тадқиқот натижасида у ёки бу мулоҳаза, баҳо қай даражада тўғри эканлиги хусусида ҳукм чиқариш мумкин. Катинда ҳозир иккита ҳайкал — ҳалок бўлган поляклар ва у ерда фашистлар томонидан отилган совет ҳарбий асирларига ўрнатилган ҳайкал қад кўтариб турибди. Бу бизнинг икки халқимизни бошига тушган кулфат рамзидир”.

Тарнхчи Ю.Н.Зоре ва СССР Марказий давлат архиви директори А.С.Прокопенко эълон қилган асл ҳужжатлар “Катин ўрмони сирлари”ни очишга совет тарихчилари қўшган қимматли ҳисса бўлди. Бу поляк ҳарбий асирларини НКВДнинг Смоленск, Харьков ва Калиннн вилоятларидаги бошқармаларига бевосита жўнатилишини таҳлил этган НКВД ходимларининг 1940 йилнинг апрел-майидаги кўрсатмалари, маълумотномалари, ахборотлари, сиёсий хабарларидир.

1989 йил кузда Катиндаги жиноятнинг 50 йиллига яқинлашиб келаётганлиги муносабати билан Польша ҳукумати ва поляк жамоатчилигининг вазиятни аниқлаш бўйича талаблари янада қатъийроқ бўла бошлади ва анча фаоллашди. Жумладан, 1989 йил октябр ўртасида Польша бош прокурори депутатлар талаби асосида Совет Иттифоқи бош прокурорига бу иш бўйича тергов қўзғаш тўғрисида таклиф юборди. Бироқ бир қатор ойлар мобайнида ҳеч қандай жавоб олинмади, натижада “Катин оилалари” ташкилоти 1990 йил март ойи бошида СССРнинг Варшавадаги элчихонаси биноси ёнида норозилик намойиши ўтказди. Бу ташкилот элчига берган мактубларида совет ҳукуматидан Катин масаласида расмий позицияга эга бўлишни, Козельск, Осташково ва Старобельскдага лагерларда бўлган поляк зобитларининг миқдорини, қатл этилган ва дафн этилган жойни, бу жиноят айбдорларини жазолашни ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий товон эълон қилншни талаб этдилар.

Бу намойишдан кейин бир неча кун ўтгач, “Катин қўмитаси” баёнот эълон қилиб, НКВД органларининг Катиндаги ёвузликларини қоралади ва 13 апрелни, 1940 йилда Катиндаги жиноят биринчи марта эълон қилинган кунни Катин қурбонларини Хотирлаш куни деб эълон қилишни таклиф этди. Баёнотда шу нарса таъкидландики, Осташково ва Старобельскдага ҳарбий асирлар дафн этилган бошқа жойлар аниқланмас экан, Польша ва СССР ўртасидаги муносабатлар чинакамига яхшиланиши ҳақида гап бўлиши қийин. Катин фожиаси тўғрисидаги ҳақиқатнинг эълон қилиниши бу Совет Иттифоқида юз бераётган ўзгаришларнинг тамал тошидир.

1990 йил 7 апрелда Варшава университетида “Катин қўмитаси” ва университетдаги “Солидарность” касаба уюшмаси комиссияси томонидан ташкил этилган “Катиндаги жиноят” мавзусида симпозиум бўлиб ўтди. “Катин — халқнинг йўқотиши” маърузасида Энджей Тухольскнй айтдики, унинг маълумотича, “Совет НКВДси томонидан ўлдирилган, Козельск, Осташково ва Старобельск маҳбуси бўлган поляк зобитларининг умумий миқдори 16 минг нафардан ортиқдир”. Улар орасида, Тухольскийнинг маълумотача, 8 мингга яқин мунтазам хизматда бўлган зобит, шунингдек, уруш арафасида ҳарбий хизматга чақирилган 800 шифокор, камида 650 ўқитувчи, шунча муҳандис, 420 ҳуқуқшунос ва турли динларга эътиқод қилган 40 руҳоний бўлган.

1990 йил 11 апрелда Польша Республикаси Президенти В.Ярузельскийнинг Москвага сафари арафасида ПАП агентлиги “Катин оилалари” ташкилотининг дунё халқларига мурожаатини тарқатди. Унда шундай дейилганди: “Катиндаги жиноят ўз вақтида ошкор қилинмадн, чунки Гитлерга қарши коалиция мамлакатлари” унинг ҳақиқий айбдорлари бутун дунёга маълум бўлишидан манфаатдор эмас эдилар. Совет Иттифоқи Катинда поляк зобитлари қатл этилганлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олиши, ҳалок бўлганларнинг оилалари, яқинлари қаерда ётганини билишлари, НКВДдаги жиноятчилар эса айбларига яраша жазоланишлари керак”.

Ниҳоят, Катин ишига 1990 йил баҳорда, СССР ва Польшада зарур ҳужжатларни излаш ва топиш учун қулай сиёсий ва ғоявий шароитлар юзага келганида нуқта қўйилди. Бу ишда Польша Республикасп Президенти В.Ярузельскийнинг 1990 йил анрель ойида СССРга давлат сафари билан келиши ҳал қилувчи воқеа бўлди. Ҳар икки томон Катиндага поляк зобитлари НКВД бошлиғи Берия ва унинг югурдакларининг қурбони бўлганлигини тан олди. СССР Президенти М.С.Горбачев шу муносабат билан шундай деди: “Кейинги вақтда шундай ҳужжатлар топилдики, улар роппа-роса ярим аср муқаддам Смоленск ўрмонида ҳалок бўлган минглаб поляк фуқаролари Берия ва унинг югурдакларининг қурбони бўлганлиги ҳақида билвосита, лекин ишончли гувоҳлик беради.

Поляк зобитларининг қабрлари — ўша ёвузлар қўлида ҳалок бўлган совет кишиларининг қабрлари билан ёнма-ёндир”.

В.Ярузельский Катин фожиасининг муҳим томонига эътиборни қаратди. У шундай деди: “Совет томонининг Катиндаги ёвузликлар муносабати билан баёноти бизнинг халқимиз учун ахлоқий жиҳатдан муҳим, қимматлидир. Бу 1939 йилдан сўнг асирликка олинган поляк ҳарбийларининг фожиали тақдири тўғрисидаги ҳақиқатни билишга йўл очади.

Бу биз учун одатдагидек бўлмаган оғриқли масала эди. Бироқ биронта ҳам соғлом фикр юригувчи поляк Катин ва Куропати, Лубянка ва Колима учун айбни, ўзи сталинча оммавий қатағоннинг биринчи қурбони бўлган совет халқига тўнкамайди”.

Совет раҳбарининг баёноти Польшада қониқиш билан кутиб олинди ва ҳукумат доираларида ҳам, поляк жамоатчилиги ўртасида ҳам ижобий баҳо олди. Совет раҳбарларининг дадил иши Катин ҳамиша соя солиб турган Польша—Совет муносабатларига ижобий таъсир кўрсатади, дейилди. “Солидарность” раҳбари Л.Валетич Катин учун масъулиятнинг Совет Иттафоқи тан олишини ахлоқан адолатли иш деб баҳолади. У яна бошқа муҳим масалаларни: геноцидда айбдор бўлган кишиларни жазолашни, ҳалок бўлганларнинг оилаларига етган моддий зарарни тўлашни, поляк зобитларп кўмилган жойларга эркин боришга рухсат беришни ҳал этишни таклиф қилди.

Шу бнлан бирга Польшанинг баъзи давлат арбоблари Катин фожиасини ундан кейинги Совет—Польша муносабатлари характери билан сунъий равишда боғладилар. Жумладан, улар урушдан кейинги Совет—Польша муносабатларини, 1944 йил июлда ташкил эталган Польша миллий озодлик қўмитасини, СССР билан тузилган шартномаларни қўшган ҳолда қайта кўриб чиқишни таклиф этдилар, сабаби, гўёки буларнинг ҳаммаси жиноий тамойилларга асосланган эмиш.

Варшавага қайтганидан кейин В.Ярузельский жамоат вакиллари билан учрашди ва Москвада Катин иши бўйича музокараларнинг бориши тўғрисида ахборот берди. У, жумладан, айтдики, Горбачевсиз Катин масаласи эҳтимол, яна беш-ўн йил ноаниқ бўлиб қолар эди. Шу учрашувда сўзлаган олимлардан иборат Польша—Совет комиссиясининг Польша томонидан ҳамраиси проф. Я.Мацишевский айтдики, совет томонидан берилган ҳалок бўлган поляк зобитларининг рўйхати мутлоқ тўғри: учта лагерда 14792 зобит сақланган эди. Лекин НКВДнинг 2-махсус бўлими ҳужжатлари йўқ, бу ерда ҳарбий асирларнинг тақдири тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинган. Руҳоний Е.Домбровский айтдики, кечиришга ва ярашишга йўл ана шу жиноят ҳақидаги ҳақиқат ва хотира орқали ўтади.

Польша Республикаси сейми ва сенати томонидан 1990 йил 28 апрелда Катин бўйича қабул қилинган қарорда СССР ҳукумати томонидан Катиндаги жиноят учун НКВД айбдорлигининг тан олиниши поляк ва совет халқлари ўртасида келишув ва ярашиш томон қўйилган муҳим қадамдир. Шу билан бирга поляк фуқаролари устидан қилинган бошқа жиноятларнинг ҳолатини аниқлаш ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳам Польша давлатига товон тўлаш масалаларини ҳал этиш лозимлиги таклиф этилди. Жумладан, 1939 йилда, кейин 1944-1945 йилларда Қизил Армия босиб олган Польша Республикаси ерларида тинч поляк аҳолисига қарши қараталган жиноий ишлар масаласи очиқ қолаяпти. Қарорда ўша йилларда юз минглаб поляк фуқаролари ҳибсга олинганликлари, улар орасида — Крайово Армиясининг минглаб аскарлари бўлганлиги, 1,5 миллион киши СССРга кўчирилганлиги таъкидланади. Товон тўлашга келганда, ҳукумат вакили айтдики, СССР ҳукумати билан бу борада музокара олиб борилаяпти ва ҳозирги вақтда бундай тўловга даъвогар бўлганларнинг рўйхатани тузиш керак.

1990 йил 23 майда Польша Республикаси Президенти В.Ярузельский раислигида давлат ва сиёсий арбоблар, олимларнинг М.С.Горбачев берган Катин тўғрисидаги ҳужжатларнинг бундан кейинги тақдирига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди. Профессор С.Хиневич раислигида Катин бўйича комиссия ташкил этилди, у олинган ҳужжатларни илмий ишлаб чиқиш ва поляк ҳарбий асирларига нисбатан биринчи навбатда Осташково ва Старобельск лагерларида қилинган жиноятларга дахлдор ҳали номаълум фактларни ўрганиш билан шуғулланадиган бўлди. У тегишли совет муассасалари билан ҳамкорлик қилади, деб мўлжалланаяпти.

 

  1. СИР ОШКОР БЎЛАЯПТИ

Катин масаласи атрофида юз берган вазият ва воқеалар баён қилингач, Катиндаги фожиага сабаб бўлган ҳодисаларнинг ҳаққоний занжирини тиклаш қолади.

Немис мутахассислари комиссияси Катиндаги қабрлардан топган ашёвий далиллар, уларга ишонилмаган шароитда ҳам, шунингдек, яқинда топилган архив материаллари Катиндаги жиноят қандай тайёрланганлиги ва содир этилганлиги тўғрисидага умумий манзарани чизиш имконини беради.

Бугунги кунда биз Козельсқдаги лагерлардан Катинга келтирилган поляк зобитлари катта гуруҳини жисман йўқ қилиш тўғрисида НКВД бирон-бир ташкилотнинг расмий қарори мавжудлигини тасдиқловчи аниқ ҳужжатга эга эмасмиз. Бу жиноий қарор юқори совет раҳбарияти қабул қилган бир қатор ҳужжатларда ва НКВД хизмат босқичларининг турли поғоналарида шаклланган. Булар орасида А.Я.Вишинский иштирокида ишлаб чиқилиб, СССР Халқ Комиссарлари кенгаши 1939 йил 19 сентябрда тасдиқлаган ҳужжатни тилга олиш мумкин, унда чет эллик ҳарбий асирлар билан муносабат тамойиллари умумий тарзда шакллантирилган. Кейин 1939 йил 8 октябрда Бериянинг барча лагерлари “ҳарбий асирларга тезкор чекистлик хизмати кўрсатиш бўйича алоҳида бўлимлар ташкил этиш тўғрисида”ги директиваси пайдо бўлди. Уларнинг вазифаси “советларга қарши унсурларни” ва “аксилинқилобчилар”ни аниқлашдан иборат эди. Ниҳоят, 1939 йил 31 декабрдаги директавасида Берия терговчиларга “СССР НКВДсининг алоҳида кенгашида маъруза қилиш учун собиқ Польшанинг ҳарбий асир-полициячиларининг ишини тайерлашни” тезлаштириш тўғрисида фармойиш берди.

1940 йил 28 январда СССР Ҳарбий суди Ҳарбий ҳайъатининг раиси В.Ульрих ва бош ҳарбий прокурор Афанасьевнинг ҳарбий асирларнинг ишлари Қизил Армия ҳарбий трибуналида кўрилиши лозимлиги тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди. 1940 йил 20 февралда давлат хавфсизлиги хизмати майори П.К.Сопуренко Берияга “Старобельск ва Козельск лагерларидаги маҳбусларни камайтириш тўғрисидаги уз мулоҳазаларини баён қилди. У ҳарбий асирлар орасидаги аксилинқилобчилар ишларини НКВД қошидаги алоҳида кенгаш деб аталган номи совуқ органга топширишни таклиф этди. Бу ташкилот, қоида бўйича ўз қурбонларини суд қилмай туриб, олий жазога ҳукм қилардн. Бир неча кундан кейин, Меркуловнинг 1940 йил 22 февралдаги ва 7 мартдаги директиваларига мувофиқ Козельск лагеридага поляк зобитларининг бир қисмини НКВДнинг Смоленск вилояит Бошқармаси ихтиёрига жўнатиш бошланди. 1940 йил 16 мартдан НКВД лагерларидаги барча ҳарбий асирларга ташқи дунё билан ҳар қандай алоқа тақиқланди.

Архивда ҳарбий асирларни Козельскдан Катинга олиб бориш ишига масъул бўлган майор Межовнинг 136-алоҳида соқчи батальони штаби ҳужжатлари ҳам сақланган 1940 йил 21 майдага буйруқда Межов 23 мартдан 12 майгача бўлган муддатда батальон лагерни қўриқлаш, бўшатиш ва қочишга йўл қўймаслик бўйича масъулиятли вазифалардан бирини бажарганлигини қайд этган.

“Амалга оширилган ишга СССР НКВДси соқчилик қўшинлари Бош бошқармаси вакили полковник Степанов яхши баҳо берди”, — деб ёзган Межов. Асирларни қўриқлаш билан полковник Попов командирлик қилган 15-бригаданинг 226-полки ҳам шуғулланган.

1940 йил апрель ойи бошидан май ойи ўрталаригача Козельск, Осташково ва Старобельскдаги НКВД ихтиёрида бўлган, поляк ҳарбий асир зобитлари сақланган лагерлар тугатилиб, ҳарбий асирлар берк темир йўл вагонларида бир неча кун мобайнида отиш жойига олиб келинганлар. Старобельскдан жўнатиш 1940 йил 5 апрелда бошланган. Ўн кун мобайнида (яқинда аниқланишича Харьков районида) 1817 киши жўнатилган, шундан 8 нафари генерал, 61 нафари полковник, 36 нафари подполковник, 106 нафари майор, 436 нафари капитан, 1170 нафари бошқа зобитлар бўлган.

НКВД раҳбарлари асирлар янги жойга боришларини билмасликлари учун кўчиришни яширин амалга оширишни, соқчилик режимини кучайтиришни, 1940 йил мартдан ҳарбий асирларнинг барча хат-хабарларини олишни ва ўлдирилган асирларнинг барча ҳисоб-рўйхатга олиш ҳужжатларини йўқ қилишни талаб этдилар. Бу НКВД органлари фаолиятидаги ўлимга маҳкум этилганларга нисбатан қилинадиган оддий ишлар эди.

Козельскдан Ельня орқали Гнездово бекатигача ҳар бирида 80-120 киши бўлган 30 транспорт жўнатилган.

Немисларнинг комиссиясига темирйўлчилардан бири кўрсатганидек, бошқа лагерлардан келтирилаётган ҳарбий асирлар гуруҳи катта эмаслигини ҳисобга олиб, 1940 йиллнинг март-апрелида (аслида 1940 йилнинг 3 апрелидан 17 майигача) Гнездовога ҳар куни одатда кечқурун ёки тунда 12 та шундай транспортлар келиб турган. Кейин одамларни автомашиналарда Катин ўрмонидага Козьи тепалигига жўнатишган.

Ўлимга маҳкум этилганларни ташиш ва қўриқлаш шундай пухта ўйланган ва амалга оширилганки, биронта ҳам ҳарбий асир қочолмади. Тўғри, Меркуловнинг шахсий фармойишига биноан Гнездово бекатига поляк зобити Ст.Свяневични қайтариб юборишди. НКВДдаги олий мартабали кишилар бу зобитга, афтидан, у Германия ва Совет Иттифоқи иқтисодиёти бўйича мутахассис бўлганлига учун қизиқиб қолишган. Тез вақт ичида Свяневични Москвага олиб келишди. Урушдан кейин у Ғарбда пайдо бўлиб қолди. 1989 йилда Лондонда Свяневич “Ўша кунларда Катинда” эсдаликларини эълон қилиб, унда у вагонлар бўшатилганлигини қандай қилиб яширин кузатганлигани ва автомашиналарни тўлдирган ўртоқларини қандай Катинга жўнатганларини ёзди.

Оммавий қатлга тайёргарлик кўрилаётган пайтда, илгари аҳоли учун очиқ бўлган Катин ўрмони 2 метрли баландликдага тиканакли сим билан ўралган. 1940 йилнинг март ойи бошида Смоленсқдан автомашиналарда совет маҳбусларини олиб келишган, улар бу ерда қабрлар қазишган.

1943 йил 1 июнда еттита қабр очилнб, жасадлар текширилганидан кейин немисларнинг комиссияси бу ерда 10-12 минг одам кўмилган, деган хулосага келди. Улар 2 метр чуқурликда юзтубан ҳолда, қават-қават бўлиб ётардилар. Қабрларнинг ҳажми ўртача 8 х 28 м. Баъзи қабрларда 3 мингдан жасад 12 қават бўлиб ётарди, қатл этилганларнинг кўичилигининг қўллари орқаларига боғланган эди. Қалам очадиган пичоқлар, соатлар, олтин узуклар, пуллар ва бошқа қимматбаҳо нарсалар отувдан аввал тортиб олинган эди. Топилган кундаликлар одатда 1940 йил 6 дан 20 апрелгача бўлган ёзувлар билан тугаган. Ўша жойнинг ўзида совет фуқаролари кўмилган қабрлар ҳам топилган. Бир қабрдаги жасадлар 5-7 йил аввал кўмилган бўлса, иккинчисидагалари 10-15 йил аввал кўмилган. Бу маҳаллий аҳолининг кўрсатмасига мос келади, улар Катинда 20-йилларда ҳам одамлар отилиб, бу жиноят бутун 30-йиллар мобайнида давом этганлигини айташган. Уларнинг кўрсатмасини 1939 йилда сўроқ қилинган Белоруссиянинг собиқ ички ишлар халқ комиссари, 1937 йилда НКВД Смоленск вилоят бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Наседкин ҳам тасдиқлаган. У фақат “1937 йил мобайнида Смоленск вилоятида биринчи тоифа бўйича, яъни отувга 4500 киши ҳукм қилинган эди”, деб ҳикоя қилган.

Журналист тадқиқоти пайтида смоленсклик ўқитувчи Л.Котов ҳикоя қилишича, 30-йилларда Минскдан қарийб Москвага қадар катга йўл бўйлаб, НКВД лагерлари жойлашган эди. Ўн минглаб маҳбуслар бу ерда стратегик аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлини қуришган. Тинка-мадори қуриган маҳбусларни Катин ўрмонига олиб боришарди, у ерда улар беиз йўқ бўлиб кеташарди. Козьи тепалига яқинида яшовчи деҳқон аёл З.Меркуленко урушга қадар бу ўрмонда совет кишилари отилганлигинн ҳикоя қилган. Деҳқон И.Кривозерцев Гнездово посёлкасида яшаган И.В.Андреев ва Ф.Куфтанов 1943 йилда немисларга НКВД ходимлари поляк ва совет фуқароларини отган жойни кўрсатганлигини эслаган.

Шу билан бирга 130-соқчи полкининг архиви шуни тасдиқлайдики, 1941 йил 10 июлда, яъни немис қўшинлари бу ерга келишидан бир неча кун аввал бу полкнинг 43 аскарига маҳбусларнинг катта гуруҳини Смоленск-Катин маршрутида қўриқлаб бориш тўғрисида буйруқ берилган.

1943 йил 10 июнда немисларнинг комиссияси 4143 жасаддан, 2815 тасини, шу жумладан, 2 генерал, 12 полковник, 50 подполковник, 165 майор, 440 капитан, 542 катта лейтенант, 930 лейтенантнинг жасади текширилган. Бундан ташқари бир руҳоний ва 221 фуқаро шахснинг жасади топилган. Поляк техник гуруҳининг баъзи аъзолари генераллар М.Сморавиньский ва Ст.Богатиревичнинг жасадларини танишган. Кийимлари ва этикларидаги белгиларига қараб, кўпгина зобитларнинг поляк армиясида имтиёзли ҳарбий қисм ҳисобланган Пилсудский номидаги 1-отлиқ полқда хизмат қилганликлари маълум бўлган. Қабрларда топилган ҳужжатлардан айрим асирлар Козельскка қадар Путивл, Болотово, Павлишчем Бор, Шепетовка ва Городкада бўлганликлари аниқланди.

Отиш билан НКВД ходимларидан иборат бўлган И.Стельмах бошлиқ махсус гуруҳ шуғулланган. 1940 йилнинг бу баҳор кунлари у бир неча сменада “ишлаган”. Қоида бўйича одамлар қабрдан ташқарида отилиб, сўнг жасадлар ҳандаққа ташланган. Ю.Маскевичнинг тахминича, ҳар бир асирни уч жаллод ўлдирган — иккитаси ушлаб турган, учинчиси отган. Айрим қурбонларнинг оғзига бақирмаслиги учун ёғоч қипиғини тиқишган. Жаллодлар 7,65 мм ли қуролдан отишган. Ўқлар немислар ишлаб чиқарган ўқлар бўлганки, бу ҳол Катин бўйича тарғиботчилик компаниясининг “меъмори” Геббельсни ҳам ҳайрон қолдирган. Ўша кунлари у ўз кундалигига шундай деб ёзган: “Бахтга қарши, Катиндага қабрлардан немис ўқ-дорилари топилди… Агар бу душманга маълум бўлса, бутун Катин шубҳа остида қолади”. Қуруқлиқдаги қўшинлар қўмондонлиги буни шу билан изоҳладики, Германия Совет Итгафоқи, Польша ва Болтиқбўйи республикаларига тўппончалар ва ўқ-дорплар сотган эди. Бу ҳақиқатга тўғри келади.

Биринчи етти қабрдаги жасадлар қишки кийимда — шинелларда, чарм курткаларда эдилар. Бундан ташқари кофталар ва шарфлари ҳам бор эди. Рус ва поляк тилларидаги 1940 йил март-май саналари қўйилган газеталар ҳам бор эди. Жумладан, Киевда Украинанинг поляк аҳолиси учун чиқадиган ‘Голос Советов” газетасига 1940 йилнинг 26 ва 28 апрел саналари ёзилган эди. Унда Биринчи май чақириқлари эълон қилинган эди. Бундан ташқари 1940 йилнинг 1 ва 6 майида чиққан газеталар ҳам топилди. Зобитлар кийимининг чўнтакларидан 3300 хат ва откритка топилди. Улардан бир қисмини асирлар олишган, иккинчи қисмини эса жўнатишга тайёрлаб қўйилган эди. Лекин бу хатларнинг биронтасига 1940 йил апрелдан кейинги сана қўйилмаган.

Отувдан сўнг қабрларни ниқоблаш учун уларнинг устига ёш дарахт кўчатлари экилган эди — қабрлар очилган пайтда бу дарахтларни икки яшарлигида экилганлиги ҳисобга олинса, 5 яшар деб белгиланди.

Шундай қилиб, ярим аср мобайнида СССР ва Польша халқлари ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштириб ва умуман Европадаги вазиятни заҳарлаб келган Катиндаги ёвузлик сирлари очилди. Жиноят содир эталган вақт аниқланди — 1940 йилнинг баҳори. Унинг илҳомчилари ва ижрочилари айтилди. Булар Сталин, Берия ва уларнинг малайлари.

Лекин яна камида иккита саволга равшанлик киритиш керак. Биринчидан, Сталин ва Берия қуролсиз ҳарбий асирларни, кечаги оддий фуқаролар — университетларнинг профессорлари, ўқитувчилар, хизматчилар ва бошқаларни, уларнинг аксарияти 1939 йил сентябрда совет қўшинларига қарши, эҳтимолки, битта ҳам ўқ отишга улгуришмагандир, бундай ноинсоний тарзда жазолаганларида қандай далилларга асосландилар экан?

Юқорида эсланган ҳужжатларда ҳеч қандай сабаб кўрсатилмаган. Бу ўз халқига қарши геноцид билан шуғулланган Сталин ва Берия амал қилган қонун-қоида билан ҳисоблашмай фикрлаш натижаси эдн. Лекин бошқача изоҳда ҳам асос бор. 1940 йил баҳордан совет-герман муносабатлари ёмонлашаётганлигинп ва гитлерчилар Германияси уруш бошлаши хавфи кучаяётганлигини ҳис этиб, улар лагерларда душман қўлига тушиб қолипш мумкин бўлган поляк зобитлари пайти келиб Совет Иттифоқига қарши урушадиган поляк армиясининг ўзагани ташкил этиши мумкин, деб хавфсираганлар.

Иккинчидан, шу пайтгача Осташково ва Старобельск лагерларида бўжан кўпгина поляк зобитларининг тақдири тўғрисида етарлича равшан жавоб йўқ. Кўчирма қилинган поляк фуқаролари берган хабарларга қараганда, Осташковода бўлган поляк зобитларининг бир қисми баржаларда Оқ денгизга олиб борилиб, сувга чўктириб юборилган. Бошқа бир қисми Тверь районида отилган. Старобельск лагерларидаги ҳарбий асирларга келганда, уларнинг изи Харьковга борган, ҳозир ўша ерда текширув олиб борилаяпти.

Шундай қилиб, ярим асрдан ортиқроқдирки, Катин совет ва поляк халқларининг умумий дардига айлавди. У доимо очиқ ярага ўхшарди. Катин ҳақидаги ҳақиқатнинг битиш жараёнини бошлаш имконини беради.

Бу ишга нуқта қўйса ҳам бўларди, лекин бу жиноий ишнинг барча раҳбарлари ва ижрочиларини номма-ном ошкора айтиш зарур. Бизнинг орамизда яшаётганлар, оддий бажарувчилар бўлганмиз, деб ўзларини оқламасинлар. Халқаро ҳуқуқ нормалари бўйича улар халқаро ҳуқуқ юрисдикциясига тушадиган бундай миқёсдаги ва характердаги жиноятни қилганлар сафида жиллақурса ахлоқий жиҳатдан жазоланишлари лозим. Улар яна шуни унутмасликлари керакки, бундай жиноятларнинг узоқлик муддати белгиланмаган.

Бу осон қадам эмас, лекин буни қўйиш керак, наинки бизнинг икки мамлакатимиз президентлари 1990 йил апрелда биргаликда қабул қилган Декларацияни фақат шундай йўл билан амалга ошириш мумкин. Унда, жумладан қуйидагилар таъкидланган: “Рус-поляк ва Совет-Польша муносабатларидаги мураккаб жойлар туғрисидага тарихий ҳақиқатни таклаш бўйича ишларни охирига етказиш, барча даражада жамоатчилик, фан ва маданият вакиллари кенг миқёсда иштирок этадиган Совет Польша амалий фикр алмашуви ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиш муҳимдир”.

Алиназар Эгамназаров таржимаси.

«Жаҳон адабиёти» журнали, 2002 йил, 11-сон