Лутфи Заде: дунёни ўзгартирган олим

Асли озарбойжонлик математик Лутфи Заде жаҳонда довруқ қозонган олимлардан бири саналади. Унинг номи Исаак Ньютон, Альберт Эйнштейн, Эрнест Резерфорд, Блез Паскал каби атоқли олимлар қаторида тилга олинади. Қолаверса, унга тириклигидаёқ ўз номи билан аталган илмий марказ очиш насиб этган.    давоми…

Абитуриентлар учун энг фойдали маслаҳатлар

Саноқли кунлардан кейин олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Айни пайтларда эса аксарият абитуриентлар билим олиш, мактаб ва коллежларда эгаллаган билимларини такрорлашга қаттиқ киришган. Кимдир репетитор ёллаб, машғулотларга қатнаётган бўлса, кимдир мустақил шуғулланмоқда. Uztest.uz сайти абитуриентларга имтиҳонга тайёргарлик бўйича давоми…

Раҳимжон Ҳакимов. Давлатимиз рамзлари — шижоат ва ғурур манбаи

Мустақил Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу азим юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, ифтихор бағишлайди. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов қайд этганидек, “Биз озод Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари — Давлат герби, давоми…

Истеъдодсиз толиби илмнинг ўзи йўқ!

Германия таълим тизими ана шу олтин қоидага таянадиГермания – жаҳон илм-фани ва маданияти ўчоқларидан бири. Бу мамлакат илдизи асрларга бориб тақалувчи илмий мактаблари, Гёте, Гегел, Бетховен, Нитше, Эйнштейн, Гумболдт сингари олим ва ижодкорлари билан тилга тушган. Халқаро доирада эътироф этилган давоми…

Энг нуфузли университет қайси? (2008)

«Дунёнинг бешта олий таълим даргоҳи борки, улар узоқ ўтмишдан бугунги кунгача энг нуфузли деб тан олинади. Бу Кембриж, Оксфорд, Гарвард, Сорбонна ва МДУ университетларидир», деган гап-сўзларга дуч келганимдан сўнг улар ҳақиқатга қанчалик яқинлигини билмоқчи бўлдим. Лекин бир қанча манбаларда бу давоми…

Муҳаммад Тошболтаев. Фарғоний ҳақиқати

Шарқона удумга кўра, устоз ота қаторида туради. Зотан, шаъни, қадри бениҳоя юксак тутиладиган бу зотнинг беназир хизмати, бир қарашда, оддийдек туюлади. Устоз берган таълим шогирдга илм қасрининг эшикларини кўрсатиб туради, холос. Уларни топиш ва очишни, қасрга киришни эплаш эса шогирднинг давоми…

Корея Республикаси таълим тизими

Кореянинг замонавий таълим тизими расман Япония мустамлакасидан озод бўлган 1945 йилдан бошланган. Аммо кенгроқ қарайдиган бўлсак, корейсларда таълим тизими 1894 йилги ислоотлардан кейин юзага келган, дейиш мумкин.1881 йили Кореядаги Чосон хукумати мамлакат хавфсизлигини кучайтириш мақсадида махсус армия тузади ва ғарбликлар давоми…

Миллий кутубхоналар – муштарак хазина

Баъзи-баъзида қулоққа чалиниб қолувчи гаплар орасида илм манбаи бўлмиш китоб мутолааси билан боғлиқ сўзларни ҳам эшитамиз. Неча асрлар оша замонлар залворини аждоддан авлодга етказаётган, инсониятни буюк тамаддунларга етаклаётган ва унинг шон-шуҳратини ўзида абадул-абад муҳрлаб келаётган китобларга нисбатан одамзотнинг бундай суст давоми…

Қайси университет энг яхши?

Охирги йилларда халқаро миқёсда олий ўқув юртлари даражасини аниқловчи тадқиқотлар ўтказиш оммалашяпти. Ўтказилаётган рейтингларда сайёрамиздаги университет ва институтларга турли мезонлардан келиб чиқиб баҳо берилмоқда. Хитойнинг Сзяо Тун университети 2003 йилдан буён дунёнинг энг яхши олий ўқув юртлари рўйхатини тузиб чиқади. давоми…

Илм – энг буюк шараф

Асалари билан инсон боласи ўртасидаги фарқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йигирма кунлик асаларини гулдан гулга қўниб, асал йиғаётганини кўп кўргандирсиз. Инсон фарзанди эса фақатгина икки ёшдан оёққа туради, гапиришни ўргана бошлайди. 6-7 ёшида мактабга боради. Ўқишни, ёзишни ўрганади. Литсей, университетни давоми…