Ҳаким Сатторий. Тарихни зар, ўзни заргар билсалар…

Бир ҳақиқат кишини мамнун этади: бугунга келиб аҳолининг барча қатламларида довруқли ўтмишимизга қизиқиш ҳар қачонгидан кучайди. Олимлар ва ижодкорлар тарихий мавзуларда самарали қалам тебратаяптилар. Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даври, айниқса, кенг ўрганилмоқда. Бу, бир томондан, яхши, албатта. Иккинчи томондан, давоми…

Анвар Намозов. Ги де Мопассан. Ижод ва савдойилик оралиғида

У олти йил мобайнида ёзиш санъатини ўрганган, бироқ ёзганларини йиртиб ташлайверган… Ги де Мопассан (тўлиқ исм-шарифи — Анри-Рене-Альбер-Ги де Мопассан) француз ёзувчиси, машҳур романлар муаллифи. У дурдона асарлари билан жаҳон адабиётида ўзига хос из қолдирган. Ўн бир йиллик ижоди давомида давоми…

Абдужаббор Яҳёев. Соҳибқироннинг меъморий мероси

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур даврининг жаҳон цивилизацияси тарихидаги юксак ўрнини баҳолашда унинг фаолиятидаги бунёдкорлик ишлари, айниқса, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган тўрт мингдан зиёд моддий-маънавий обида, жумладан, Шаҳрисабз ва Самарқанддаги тарихий давоми…

Гулноза Одилова. Аслият мазмуни ёхуд кимга нима қадрли?

Бадиий таржимадан асосий мақсад халқлар ва миллатлар ўртасида адабий алоқаларни ўрнатиш орқали маданиятлараро кўприк вазифасини ўташдир. Бироқ баъзида таржимоннинг масъулиятсизлиги оқибатида таржима қилинган асар китобхонлар эътирофига эмас, танқидига ҳам сазовор бўлиши мумкин. Атоқли таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таъбирича, давоми…

Муродхўжа Мухторов. Маънавий комиллик мақомлари

Алишер Навоий мақом санъатини ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан мукаммал билгани унинг назмий-илмий асарларидан аён. Аслида ҳам мақом олами Навоий бадиий тафаккури, теран ва гўзал руҳий оламининг ажралмас таркибий қисмидир. Зеро, сўз мулки султонининг ғазалиёти шеърияти услубида ифода этилган наволар давоми…

Бегали Қосимов. Сирожиддин Сидқий (1884-1934)

Атоқли адибимиз Ойбек «Улуғ йўл» романида уни шундай таништирган эди: «Шоир Сидқий махсум Искандардан. Камбағал оилада туғилиб ўсган, қаттиқчилиқда қийналиб ўқиган, кейин мадрасага жойлашган. Кўп хору зорлик билан мадрасани тугатган, Искандарга қайтмасдан шаҳарда қолган. Назмда хийла тузук, каломи ўткир, пишиқ, давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Эркин бадиий тафаккур ва бугунги ўзбек шеърияти

Ҳеч бир муболағасиз таъкидлаш жоизки, бугун биз бақувват ўзбек шеъриятига эгамиз. Шеърият Шарқда асрлар давомида адабиётнинг асосий тури сифатида яшагани боиси ҳам унинг илдизлари бағоят теран. Аммо бугунги ўзбек шеърияти кечаги шеърият эмас, балки ўзининг кўпгина, хусусан, шаклий-мазмуний мундарижасига кўра давоми…

Акмал Саидов. Навоий ва Бобур асарлари польяк тилида

Кейинги йилларда улуғ шоирнинг 10 ва 20 жилдли мукаммал асарлар тўпламлари нашр этилди, ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий монографиялар, адабий-бадиий китоблар, шунингдек, ҳайкалтарошлар, рассомлар, бастакорлар томонидан ранг-баранг асарлар яратилди. Янги давр воқелиги Алишер Навоийнинг халқимиз ва жаҳон маданияти, илм-фани ривожига давоми…

Олимжон Давлатов. Фонийнинг мухтара ғазаллари

Aлишер Нaвoийнинг фoрсий ғaзaллaри кўпдaн буён илмий жaмoaтчиликнинг диққaтини ўзигa жaлб этиб келмoқдa. Жумлaдaн, Ўзбекистoндa ҳaм “Девoни Фoний” ҳaқидa қaтoр тaдқиқoтлaр aмaлгa oширилгaн. С.Aйний, A.Фитрaт, A.Сaъдий, O.Шaрaфиддинoв, В.Мaҳмуд кaби oлимлaримизнинг Нaвoийнинг фoрсий ғaзaллaри ҳaқидaги aйрим ишoрaлaрини инoбaтгa oлгaн ҳoлдa, “Девoни давоми…

Раҳима Ширинова. “Кеча ва кундуз” романи француз тилида

Мустақиллик даврида ўзбек-француз таржимачилиги том маънода янги, юқори бос­қичга чиқди, десак муболаға бўлмайди. Зеро, француз адибларининг асосан воситачи тил орқали таржима қилиниб келган дурдона асарлари бу даврга келиб бевосита, яъни аслиятдан она тилимизга ўгирила бошланди. Жумладан, Ф.Мориакнинг “Илонлар чангалида” романи давоми…