Эргаш Очилов. “Яхшилик айлагил, олдингдан чиқар”

Мумтоз Шарқ адабиётининг забардаст сўз санъаткори, улуғ мутафаккир, нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (1414-1492) Нишопур яқинидаги Жом шаҳрида туғилиб, Ҳиротда яшаган ҳамда шу ерда машҳур шоир ва аллома бўлиб етишган. У Ҳиротда Хожа Алоуддин Али Самар­қандий, давоми…

Абдурасул Эшонбобоев. Игна билан қудуқ қазиб

Таниқли навоийшунос Ёқубжон Исҳоқов нафақат Алишер Навоий ижодига, шунингдек, адабиёт тарихчиси ва манбашунос сифатида кўп асрлик мумтоз адабиётимиз тарихининг чигал масалаларига оид қатор мақолалар муаллифи ҳамдир. Олимнинг адабий манбаларга ёндашуви, илмий муаммони шакллантириш тажрибаси, тадқиқот услубини ўрганиш бугунги кунда адабиётшуносликка давоми…

Ҳаким Сатторий. Адабиёт одамийликка ўргатади

Пойафзал таъмирловчи устадан кечикиб қолганимни хаспўшлаш учун худди оламшумул бир ишни дўндириб келаётгандек важ кўрсатиб, узр сўрадим: — Мутолаага берилиб кетиб, иш вақтингиз тугаётганини сезмай қолибман. Туфли устанинг қўлидан қошиқдай бўлиб чиққан эди, маҳоратига қойил! Шунда ўз миннатдорлигимни сидқидилдан изҳор давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Улуғ шоир шахсияти

Бобур ва унинг замондошлари талқинида Заҳириддин Бобурнииг Алишер Навоийга муносабати олимларимиз томонидан ўрганилган, бу мавзуда фикр-мулоҳазалар айтилган. Шу боис биз «Бобурнома»дан Навоий шахсиятини янада теранроқ ёритган, ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ шахслар, воқеа-ҳодисалар тасвирини таҳлил этиб, Бобурнииг улуғ шоир ҳақидаги давоми…

Жовли Хушбоқ. Чинакам асарнинг сири

Ўқувчи китоб мутолаасига чоғланар экан, аввало, асар жанрига, унинг мазмуни ўз савияси, диди, қизиқишига қанчалик мослигига эътибор қаратади. Кейинги йилларда яратилган қиссаларни танлаб ўқишга кўпроқ шу нуқтаи-назардан ёндашилади. Таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммаднинг саккизта қиссаси жамланган тўпламининг илк саҳифасида муаллифнинг шундай давоми…

Ботирали Йўлдошев. Ҳар сўзи рост ёзилган

Яқинда улуғ мутафаккир, шоир, муаррих ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) таваллудининг 531 йиллиги алломанинг она Ватани – Ўзбекистонимизда кенг нишонланди. Жаҳон маданияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган Бобурнинг ҳаёти ва ижоди беш асрдан буён Ғарб ва Шарқ олимлари томонидан давоми…

Баҳодир Карим. Уйғун матн зарурати

Ўзбек миллий насри тарихида фавқулодда муҳташам адабий ҳодиса бўлган “Ўткан кунлар” романининг мукаммал матни, табдили ва тили масаласи ҳамон баҳс-мунозаралар туғдирмоқда. Боз устига асарнинг адиб ўз қўли билан битган қўлёзмаси мавжуд эмас. Бу ҳол ҳам муаммонинг долзарблигини англатади. Романдан бир давоми…

Бегали Қосимов, Шуҳрат Ризаев. Абдулла Авлоний (1878-1934)

Абдулла Авлоний 1878 йилнинг 12 июлида Тошкентда Мерганча маҳалласида дунёга келди. Бобоси Мирнеъматбой асли қўқонлик ўқчи-ёйчилардан эди. Отаси Миравлон ака майда ҳунармандлик — тўқувчилик билан шуғулланган. Пиёнбозорда (ҳозирги Навоий театри майдони), Ярмарка бозорида (ҳозирги Санъат музейи атрофи) бўз ва чит давоми…

Жаббор Эшонқул. Эпосдан романгача

Кейинги ўн йил ичида шунчалик кўп роман чоп этилдики, бу китобхонларни ҳам, адабиётшуносларни ҳам бир оз шошириб қўйди. Энг ачинарлиси, сохта кечинма, майда маиший масалаларни атайлаб шишириб, уч-тўрт юз бетга келтириб ёки кичик бир ҳикояга арзигулик кечинма тасвирланган тўрт-беш саҳифалик давоми…

Зулхумор Мирзаева. Ҳақли эътирофлар

Абдулла Қодирий ижодига, хусусан, унинг “Ўткан кунлар” романига хорижда ўтган асрнинг йигирманчи йиллари охиридаёқ муносабат билдирила бошланган эди. Кейинчалик адибнинг миллатпарварлик ҳаракатидаги ўрни, фаолиятига оид масалалар таҳлили америкалик ва англиялик ўзбекшунослар Э.Олворт, А.Бенингсен, Э.Уимбуш, Роберт Ж.Баррет, Д.Монтгомери, Г.Моррис, Ҳ.Баттерсбининг Ўрта давоми…