Абдулла Улуғов. Жафокаш кўнгил исёни (1990)

Пулдан қалқон, мансабдан кўрғон ясаб олган кимсалар азал-азалдан меҳнаткаш оммани азоблаб келган. Тарихдаги барча инқилоблару қўзғолонлар асли шу тоифанинг нопок хатти-ҳаракатларига нисбатан норозилик туфайли содир бўлган. Бу исёнли кураш, тўқнашувларда сон-саноқсиз меҳнаткаш омманинг қони дарё-дарё бўлиб оққан. Аммо қон дарё-дарё давоми…

Аҳмад Алиев. Мустамлакачиликка ўт очган асар (1989)

«Ҳинд ихтилолчилари» асари Фитратнинг ижодий фаолияти айни вояга етган даврда ёзилган бўлиб, Германия пойтахти Берлинда 1923 йили ўзбек тилида босилиб чиқди. Асар тили ширали, воқеалар қизиқарли баён этилган, унда даврнинг муҳим муаммоларидан бири қаламга олинган. Фитрат 1919 йилдан то 1935 давоми…

Антон Антонов-Овсеенко. Жаллод мартабага интилганда (1988)

Қуйида ёзувчи Антон Антонов-Овсеенконинг «Звезда» журналида (1988 йил, 9-сон) чоп этилган И. В. Сталиннинг ишонган «одами», ҳамтовоғи, мамлакатни «халқ душманидан» халос қилиш васвасасига тушиб, оммавий қирғинни авж олдирган жаллод Бериянинг қонли кечмишига бағишланган «Жаллод мартабага интилганда» мақоласини қисқартириб босаётирмиз. «Гулистон» давоми…

Фаррух Жабборов. Ўзбекнинг жаҳонгашта эртаклари

Биринчи туртки. Қачонлардир хориж фильмини кўргандим – адашмасам, немисларники – воқеалари “Ур тўқмоқ”нинг айни ўзгинаси. Фақат очил дастурхон ўрнига “тўкин стол”, буям ўринли, ўзларидан келиб чиқишган-да. Ўхшаш адабий ҳодисалар фольк­лоршуносликни доим қизиқтириб келган, уларни изоҳлашига қараб бир неча илмий мактаблар давоми…

Элеонора Амашкевич. Кино санъатидаги асорат (1989)

Конфликтсизлик назарияси. Бу зарарли назария бошқа санъат асарларида бўлганидек, кино санъатида қам жиддий асорат қолдирди. Биз қуйида шу хусусда мулоҳазалар юритамиз. Аввало «назария» тарихи ҳақида. Совет эстетикаси, адабий танқид ва адабиётшуносликда қабул қилинган бу шартли атама, биринчи галда, замонавий воқеаларга давоми…

Сафтер Нагаев. Ижодкор боқийлиги (1990)

Жаҳондаги эллар ва элатлар сингари қримтатар халқининг ҳам қадимий маданий ва адабий мероси, нафис санъат намуналари мавжуд. Қримтатар шеъриятининг оламга машҳур намояндаси — Ошиқ Умар (Умар Абдулла ўғли) адабий мероси асрлар билан бўйлашиб, бу адабиётни оламга кўз-кўз қилиб келаяпти. Оврупо давоми…

Баҳодир Каримов. Ҳақ гапнинг хотиби ва котиби

ХХ аср ўзбек насридаги энг  эътиборли бурилиш нуқталардан бири Тоғай Мурод номи, унинг “Юлдузлар мангу ёнади”, “От кишнаган оқшом”, “Ойдинда юрган одамлар”, “Отамдан қолган далалар” каби бир қанча асарлари билан боғлиқ. Зотан, бадиий адабиётнинг бепоён, нафис сўз майдонида юраги бутун давоми…

Бердиали Имомов. Кўп қиррали санъаткор (1990)

Ғулом Зафарий ўзбек совет адабиётининг юзага келишига, унинг ҳаёт талабларига кўра давр кишиларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш ишига муносиб ҳисса қўшган сўз санъаткорларидан биридир. Ижодини Улуғ Октябр ғалабасигача бошлаган бу адиб шеър ва пиесаларида даврнинг қолоқ томонларини, айниқса, ёшлар ҳаётида учровчи давоми…

С. Шомуродов. Зилзилашунослар (1989)

Бундан бирмунча вақт илгари Япониядан хушхабар келди: Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Сейсмология илмий-тадқиқот институти гидрогеосейсмология лабораториясининг мудири, профессор Абдимуфти Султонхўжаев Зилзиланинг геокимёвий хабарчилари номидаги Япон уюшмасининг фахрий аъзоси қилиб сайланди. Бу фақат унинг ўзининггина эмас, айни вақтда сейсмология давоми…

Абдусаттор Жуманазар. Тириклик ёмбиси

Борлиқдаги барча мавжудот, жонзот, воқеа, жараённи Куч ҳаракатга келтиради. Усиз Борлиқ тўхтаб, қуёш музга айланарди. Усиз Борлиқнинг қиёфаси йўқ, миллат, давлат, жамият, шахс, оила, юрт, муҳаббат каби муқаддас тушунчалар ҳам дунёга келмасди. Аждодларимиз илм орқали қачонлардир бу Кучнинг нималиги, қандайлиги, давоми…