Дамин Жумақулов. Ўзлигимизни англатгувчи асар

Ўтган ўн етти йил ичида мамлакатимизда, маънавий ҳаётимизда мисли кўрилмаган ўзгаришлар юз берди. Улардан бири — китоб жавонимизни тўлдириб турган китоблар матбаа жиҳатидан замонавий кўринишга эга бўлди, мазмунан бойиди. Демак, тафаккуримиз, онгимиз ўзгаришга юз тутди. Улуғ шоиримиз таъбири билан айтганда, давоми…

Маҳмуд Ҳасаний. Ўтмишда табобат асарлари қайси усулда ёзилган?

Табобат тарихи — инсоният тарихи билан тенгдошдир. Бундай дейишимизнинг боиси бундан бир неча минг йил аввал яшаган одамлар ҳам ўз соғликлари учун курашиб, илк тиббий кўникмалар ҳосил қилганлар. Баъзи даволаш усуллари, доривор моддаларнинг тавсифи ва 100 та шифобахш ўсимликнинг номи давоми…

Фатҳулла Намозов. “Ўлимим ҳақида таъзиянома чоп этилмасин” (Лев Толстой)

Лев Толстой тириклигидаёқ рус ҳаётининг узвий бир қисмига айланиб улгурганди. Катта шон-шуҳрат, ҳисобсиз мол-дунёга эга бўлган Ёзувчи учун гўё барчаси етарлидек эди. Ахир, кимсан граф Толстой подшоҳ билан бемалол мулоқот қилса, унга турли масалаларда гапини ўтказа олса, манаман деган сиёсий давоми…

Маъсума Аҳмедова. Хемингуэйнинг сўнгги ёзи

ХХ аср адабиётини забардаст Америка адиби Эрнест Хемингуэй номисиз тасаввур этиш қийин. 1926 йилнинг кузи. “Қуёш ҳам чиқади” романи чоп этилганида Эрнест Хемингуэй эндигина йигирма етти ёшга чиққанди. Шу ёшда у тўртта — ҳикоялар, шеърлар, сатира китобларини чоп этишга улгурган давоми…

Маъсума Аҳмедова. “Нечун хизмат қилар шеъримиз бизнинг?”

“Мен Америка қитъасини қамраб олган курашга жалб этилган киши сифатида миссиям халқнинг кенг қамровда уюштирилган кучларига қўшилиб кетишдан иборат эканлигини англаб етдим”, деб ёзган эди жаҳонга машҳур Чили шоири, озодлик курашчиси Пабло Неруда. Сўз — инсоннинг бари-бари туйғуларини ифода эта давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Кўнгилдаги мунавварлик

Адабий жараённинг ўзига хос қизиқ ва ғалати жиҳатлари кўп. Унинг айримлари кўзга яққол ташланиб турса, айримларини ҳар ким ҳам пайқайвермайди. Пайқаганларнинг эса ҳаммалари ҳам уларнинг қадрига етавермайдилар, эътиборга лойиқ кўрмайдилар. Ўтган асрнинг 70-йиллари, айниқса, 80-йилларнинг бошларида адабиётшунос Маҳкам Маҳмудов, Маҳмуд давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Ҳурликка интилган «Ҳуррият»

«Ҳуррият» газетаси юртимизда 1335 ҳижрий йилнинг 7 ражабидан, милодий 1917 йилнинг 16 апрелидан сиёсий, адабий, иқтисодий, илмий газета сифати билан Самарқандда ҳафтасига икки мартадан чиқа бошлади. Унинг 1-сонида шундай қайд мавжуд: «Ҳуррият» ғазетасига ушбу муҳаррирлар муованат (ёрдам.- Б.Д.) қилурлар: 1) давоми…

Маъсума Аҳмедова. Жорж Санд — журналист

Жорж Санд — журналист… Ҳозирги замон китобхонлари тасаввурида шаклланиб улгурган адиба тимсолига чизилган анчайин ғайритабиий чизги. Албатта, унинг романлари алоҳида китобга айлангунга қадар турли газеталар ва журналларнинг қуйи қисмида босилгани, худди шу нашр­лар билан қилинган ҳамкорлик беллетристикага (ўқилиши осон, енгил-елпи давоми…

Тўра Нафасов. “Гўзаллик салони”ми “пардозхона”?

Шаҳарларда, туман марказларида “Гўзаллик салони” деб номланган маиший хизмат хоналари кўпайгандан кўпаяяпти. Сабаби – талабгор кўп. Келин бўладиган қизларнинг бари бу безакхона мижози. Тўй олдидан бўяниш, безакланиш қизларнинг, айниқса келин бўлғуси қизларнинг урфига айланди. Ҳатто қишлоқларда ҳам шунақа пардозхоналар пайдо давоми…

Йўлдош Солижонов. Меҳр боғида ўсган дарахт (Қутлибека Раҳимбоева ижодига бир назар)

Мен Қутлибекани талабалик йилларидан бери биламан. У тенгдошлари орасида жуссаси кичикроқ, камгап, одмигина кийиниб юрадиган қиз эди. Шунга ҳам мана, 45 йилдан ошибди. Ўша йиллари мен ҳам кафедра қошидаги “Ёш ижодкор” тўгарагининг раҳбари, ҳам институтнинг кўп нусхали газетаси муҳаррири сифатида давоми…