Ҳорун Яҳё. Зайтун: шифобахш ўсимлик

Қуръонда эътибор қаратилган озиқ-овқатлардан яна бири зайтун мевасидир. Кейинги йиллардаги тадқиқотлар зайтун меваси нафақат ёқимли таом, балки яхши соғлик манбаи ҳам эканлигини аниқлади. Зайтун мевасига қўшимча равишда, зайтун мойи ҳам муҳим озуқа манбаидир. Қуръонда зайтун дарахтининг мойига эътибор қуйидагича қаратилади:

Аллоҳ осмонлар ва Ернинг «нури»дир. Нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан яралган юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган муборак зайтун дарахти (мойи)дан ёқилур. Унинг мойи (мусаффолигидан), гарчи унга олов тегмаса-да, (атрофни) ёритиб юборгудекдир. (Мазкурлар қўшилганда эса), нур устига нур (бўлур). Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисолларни келтирур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир. («Нур» сураси, 35-оят)

Юқоридаги оятда берилган «мубаарокатин зайтуунатин» ифодаси зайтуннинг «сероб, табаррук, яхши, беҳисоб бойлик улашувчи» эканлигини билдиради. «Зайтуҳаа» сўзида кўзда тутилган зайтун мойи олимлар томонидан, айниқса, юрак томирлари ва артериал соғлик учун тавсия этиладиган ёғ турларидан бири сифатида эътироф этилган. Унинг соғликка келтирадиган фойдалари қуйидагича умумлаштирилиши мумкин:

Юрак томирлари ва артериал соғлик учун фойдалари

Зайтун меваси ва зайтун мойидаги айрим ёғ кислоталари моно-тўйинмаган ҳисобланади. Моно тўйинмаган ёғ кислоталари таркибида холестерин бўлмайди. Шу сабабли зайтун мойи холестерин миқдорини оширмайди, балки уни назорат остида сақлаб туради. Зайтун мойи таркибида инсон танаси учун муҳим бўлган омега-6 линолеик кислотаси ҳам мавжуд. Мана шу хусусияти туфайли соғлик муаммолари билан шуғулланувчи (Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти каби) ташкилотлар аҳолиси артерия қон томирлари атеросклерози ва қандли диабет касаллиги билан кўп оғриган давлатларда истеъмол қилинадиган ёғ кислоталарнинг камида 30% и омега-6 дан иборат бўлиши кераклигини тавсия қилади. Бу зайтуннинг аҳамиятини янада кўпроқ оширади.138

Бу соҳада олиб борилган изланипшар бир ҳафта давомида кунига 25 миллилитр (тахминан икки чой қошиқ) табиий зайтун мойи истеъмол қилган одамларда кам миқдорда зичлиги кичик липо-протеин (ёмон холестерин) ва кўп миқдорда антиоксидловчи мавжуд бўлишини аниқлади.139 Антиоксидловчилар танадаги эркин ради-каллар деб номланадиган зарарли моддаларни нейтраллаш ва ҳужайра бузилишининг олдини олиши сабабли жуда муҳимдир. Кўплаб изланишларда яна шу нарса аниқландики, зайтун мойини истеъмол қилиш холестерин миқдорини камайтиради ва юрак касаллигининг олдини олади.140

Зайтун мойи қон оқимидаги зарарли холестерин (зичлиги кичик липопротеин) миқдорини камайтириши ва фойдали холестерин (зичлиги юқори липопротеин) миқдорини кўпайтириши боис у юрак ҳамда артерия қон томир касалликлари билан оғрийдиган беморларга ҳам тавсия этилади.141 Юрак ва артерия қон томир касалликлари кўп учрайдиган мамлакатларда одатда юқори холестерин таркибли тўйинган ёғлар истеъмол қилинади.

Бундан ташқари, зайтун мойи омега-6 нинг омега-3 га бўлган нисбатига зарар етказмайди. Омега-3 ва омега-6 ларнинг танада муайян миқдорда бўлиши жуда муҳим, чунки буларнинг нисбатидаги ҳар қандай номутаносибликлар кўпгина касалликлар, айниқса, юрак, иммун системаси ва саратон касалликларининг ривож-ланишига сабаб бўлади.142 Шу сабаблар туфайли кўпчилик одамлар зайтун мойи шарофати билан ўз саломатликларини яхши аҳволда сақлаб туришади. Америка Юрак саломатлиги ассоциацияси юрак хасталиги хавфини камайтириш учун кўп миқдордаги моно-тўйинмаган ёғлар 30% гача ёғи камайтирилган таомга муқобил бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.143

Саратон касаллигининг олдини олиши

The Archives of Internal Medicine (Ички тиббиёт архивлари) номли нашрда чоп этилган бир изланиш кўп миқдорда монотўйинмаган ёғ истеъмол қиладиган аёлларда кўкрак саратонининг камроқ ривожланиш хавфи туғилиши ҳақида ёзади.144 Буффало университети ҳамда Нью-Йорк Давлат университети олимлари томонидан олиб борилган бошқа бир изланиш эса зайтун мойи каби ўсимлик мойларида топиладиган ёғ, яъни b-ситостерол, простатада саратон ҳужайралари пайдо бўлишининг олдини олишда ёрдам беришини исботлади. Тадқиқотчилар шундай хулосага келишдики, b-ситостерол ҳужайралар бўлинишига буйруқ берадиган ҳужайранинг ички алоқа тизимини кучайтиради ва шу йўсинда ҳужайра бўлиниши бошқариб бўлмас даражага етмасдан саратон касаллигининг олди олиниши мумкин. Оксфорд университетида шифокорлар томонидан ўтказилган тадқиқот зайтун мойи ичак саратонига қарши ҳимоявий таъсирга эга эканлигини кўрсатди. Шифокорлар зайтун мойи ичак саратони бошланишининг олдини олиш учун ошқозон кислотаси билан реакцияга киришишини аниқладилар. Оксфорд университети тадқиқотчилари яна шу нарсани аниқлашдики, зайтун мойи сафро миқдорини камайтириб, диамин ферменти оксидазасининг миқдорини кўпайтиради ва шу тариқа организмни нонормал ҳужайра ўсиши ҳамда саратондан ҳимоя қилади145

Артритнинг олдини олиши

Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, кўп миқдорда зайтун мойи ва пиширилган сабзавот истеъмол қиладиган одамларда ревматик полиартрит, бўғимларнинг сурункали яллиғланиши касаллигига чалиниш хавфи кам бўлар экан.

Зайтун мойи суякларнинг ўсишига ёрдам беради

Зайтун мойи таркибида мавжуд бўлган Е, А, В, D ва К витаминлари катталар ва болаларда суякларнинг ўсиб ривожланишига ёрдам бериши ва кальций миқдорини барқарорлаштириш орқали суякларни мустаҳкамлаши нуқтаи назаридан айниқса аҳамиятлидир. Улар осон ҳазм бўлиши ва ўз минераллари орқали танада витаминларнинг ишлатилишига ёрдам бериши туфайли ёши катталарга ҳам тавсия этилади. У суякнинг минералланишини кўпайтириш орқали кальций йўқолишининг олдини ҳам олади.146 Суяклар организмнинг минерал структура омбори ҳисобланади. Суякларда минерал моддалар тўпланишининг йўқолиши суякнинг мўртлашиши каби жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Зайтун мойи бу масалада энг фойдали таъсирга эгадир.

Бола ривожланишига қўшадиган ҳиссаси

У осмондан сизлар учун ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир. (Ҳайвонларингизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур). У сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундирур. Албатта, бу (иш)да тафаккур қиладиган қавм учун аломат бордир. («Наҳл» сураси, 10-11-оятлар)

Зайтун мойи таркибидаги витаминлар ҳужайрани янгилаш хусусиятига эгалиги сабабли улар қарияларни даволашда ҳамда терини озиқлантириш ва ҳимоя қилишда ҳам ишлатилади. Озиқ-овқатлар танамизда энергияга айланиши сабабли оксидловчи деб номланадиган маълум моддалар ҳосил бўлади. Зайтун мойининг таркибида учрайдиган кўп миқдордаги антиоксидловчилар зарарли моддалар келтирадиган зиённинг олдини олади, бизнинг ҳужайраларимизни янгилайди ва тўқима ҳамда органларнинг қаришини кейинга суради. Зайтун мойи Е витаминига ҳам бой бўлиб, бу витамин танамиздаги ҳужайраларни нобуд қилувчи ва қаришга сабаб бўлувчи эркин радикалларни йўқотади.

Бола ривожланишига қўшадиган ҳиссаси

Зайтун меваси ва зайтун мойида мавжуд линолеик кислота (омега-6 ёғ кислотаси) туфайли улар янги туғилган чақалоқ ҳамда ўсаётган болалар учун соғлом озуқа ҳисобланади. Линолеик кисло-танинг етишмаслиги болаликда ўсишдан орқага қолишга ва турли тери касалликларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади.147

Зайтун мойи таркибида танамиздаги зарарли моддаларнинг ҳалокатли  таъсиридан ҳимоя қила оладиган антиоксидловчи элементлар ва инсон саломатлиги учун катта аҳамиятга эга ёғ кислоталари мавжуд. Булар танадаги гормонларга қувват бўлади ва ҳужайра мембранасининг шаклланишига ёрдам беради.

Зайтун мойи она сутидаги каби мувозанатлашган политўйинмаган таркибга эга. Зайтун мойи инсон танасидан олиб бўлмайдиган ёғ кислоталарнинг етарли манбаи бўлганлиги сабабли бола танаси учун катта аҳамиятга эга. Бу омиллар зайтун мойининг янги туғилган болалар учун жуда муҳимлигини кўрсатади.

Бола мияси ва асаб системасининг табиий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши боис, зайтун мойи мутахассислар томонидан ҳомиладор аёллар ва оналарга истеъмол килиш учун тавсия этиладиган ягона мойдир. Зайтун мойи таркибида она сутидагига тенг миқдорда линолеик кислота мавжуд. Ёғсиз сигир сутига зайтун мойи қўшилганда, у она сутига тенглашиб, табиий озуқа манбаига айланади.148

Қон босимини тушириши

2000 йил 27 мартда The Archives of Internal Medicine (Ички тиббиёт архивлари) нашрида чоп этилган бир изланиш яна бир бор зайтун мойининг юқори қон босимига нисбатан фойдали таъсирига урғу беради. Юқори қон босимини тушириш учун ишлатиладиган дорилар зайтун баргларидан ҳам тайёрланади.

Ички аъзолар учун фойдалари

Зайтун мойи иссиқ ёки совуқ ҳолда истеъмол қилинишидан қатъи назар, ошқозон кислотаси миқдорини камайтириш орқали ошқозонни гастрит ва яралар каби касалликлардан ҳимоя қилади.149 Шунингдек, ўтни ҳаракатга келтириб, унинг фаолиятини яхши-лайди. У ўт пуфагидан чиқадиган суюқликни тартибга солади ва ўт пуфагида тош пайдо бўлиш хавфини камайтиради.150 Зайтун мойининг таркибида хлорид мавжуд бўлиб, у жигар фаолиятига ёрдам беради ва шу тариқа ортиқча маҳсулотларни танадан йўқотишга кўмаклашади. У мия артерияларига ҳам фойдали таъсир кўрсатади.151

Зайтун мойи кейинги йилларда, айниқса, мутахассисларнинг эътиборини тортди.152 Қуйида мутахассислар билдирган айрим фикрлар келтирилган:

Жиин Карпер, соғлиқ ва озиқ-овқат соҳасида кўзга кўринган мутахассис, CNN ахборот телеканалининг совриндор мухбири, журналист ва The Food Farmacy (Озиқ-овқат фармацевтикаси) ҳамда Food Your Miracle Medicine (Озиқ-овқат — Сизнинг мўъ-жизавий дорингиз) номли нашрлар муаллифи:

Италияда олиб борилган янги тадқиқот зайтун мойининг таркибида антиоксидловчилар борлигини …, булар касаллик жараёнларига, жумладан, артерия қон томирларини тўсиб қўювчи зичлиги кичик липоротеин холестеринига қарши курашишини аниқлади.

Пат Брейд, парҳезшунос ва овқатланиш бўйича маслаҳатчи:

Зайтун мойининг серқирра, яъни кўп хусусиятли эканлиги менга қувонч бағишлайди … биз у ҳақида қанчалик кўп билсак, унинг саломатлик учун қўшадиган улкан ҳиссалари ҳақида ҳам шунчалик билимгаэгабўламиз.

Доктор Димитриос Трихопоулос, Гарвард университети Халқ саломатлиги мактабининг Эпидимология бошқармаси бошлиғи:

Агарда америкалик аёллар туиинган ёғлар ўрнига кўпроқ зайтун мойи истеъмол қилишганда эди, кўкрак саратони хавфини деярли эллик фоиз (50%) гача қисқартиришлари мумкин эди.

Зайтун мойи хавфли ўсимталарнинг простата, кўкрак, йўғон ичак, тангачасимон ҳужайралар ва қизилўнгачга оид баъзи турларига қарши ҳимоя таъсирига эга.

Д. Пек, Майами университети Тиббиёт мактаби ходими:

Зайтун мойи сичқонларнинг иммун системасини кучайтирганлиги исботланди…

Бруно Берра, Милан университети Умумий физиология ва биологик кимё институти ходими:

…ўта мусаффо зайтун мойининг қаршилик кўрсатувчи кичик қисмлари зичлиги кичик липоротеиннинг оксидланишга бўлган қаршилигини сезиларли даражада оширади.

А. А. Ревиллиз, Г. Риккарди ва М. Мансини, Неаполдаги Федереко II университети Ички тиббиёт ва метаболик касалликлар институти ходимлари:

Зайтун мойи инсулин қаршилигининг олдини олади ва қондаги глюкоза миқдорини яхшироқ назорат қилади.

Патризия Галлети, Неаполь Иккинчи университети Тиббиёт ва жарроҳлик факультети ходими:

Зайnун мойи полифенолларини парҳез сифатида истеъмол қилиш баъзи ошқозон-ичак касалликлари ва атеросклероз каби реактив кислород метаболити билан боғлиқ касалликлар хавфини камайтириши мумкин. Зайтун мойининг гидрокситирозоли одамнинг эритроқитларини оксидланиш етказадиган шикастдан ҳимоя қилади.

Франк Сакс, Гарвард Халқ саломатлиги мактаби:

Семизликни назорат қилиш ва даволашда зайтун мойига бой таомлар кам ёғли таомларга қараганда самаралироқцир. Бундан ташқари, у анча вақт озишга имкон беради ва у билан озишни давом эттириш осонроқ…

Кўриб чиққанимиздек, бугунги кунда кўпчилик олимлар зайтун мойига асосланган овқатланиш тартиби идеал озуқавий моделни ташкил этади, деб ҳисоблашади. Бундай фазилатга эга зайтун меваси ва зайтун мойи ҳар бир кишининг кундалик овқатланиш дастуридаги ҳар бир таомнинг асосий таркибий қисми бўлиши керак. Қуръоннинг кўп оятларида Аллоҳ томонидан урғу берилган зайтун ўсимлигининг фойдалари тиббиёт фанида эришилган ютуқлар натижасида кашф қилинди.

____________
138. Scientific Encyclopedia (Ilmiy entsiklopediya), 207.
139. European Journal of Clinical Nutrition (Yevropa klinik oziqlanish jurnali), aprel 2002, 56: 114-120.
140. Archives of Internal Medicine 1998 (1998 yilgi ichki tibbiyot arxivlari); 158: 1181-1187.
141. Keyz A. , Menotti A. , Karionen MJ, «The diet and 15-year death rate in the Seven Countries Study» (Parhez va yetti mamlakatda 15 yillik o‘lim foizi tadqiqoti), Am J Epidemiol 124: 903-915 (1986); Uillett VS, «Diet and coronary heart disease» (Parhez va koronarit yurak xastaligi), Monographs in Epidemiology and Biostatistics 15: 341-379 (1990); Jahon Sog‘liqni saklash tashkiloti, «Diet, nutrition, and the prevention of chronic diseases» (Parhez, ozuqa va surunkali kasallikning oldini olish), JSST Tadqiqot Guruhi hisoboti, WHO Technical Report Series 797, Jeneva 1990.
142. «The importance of the ratio of omega-6/omega-3 essential fatty acids» (Omega 6/omega-3 muhim yog‘ kislotalarining ahamiyatlilik darajasi);  www.ncbi.nlm.nih.gov/entrez/query.fcgi?cmd=Retrieve&db=PubMed&list_uids=12442909&dopt =Abstract
143. Journal of the American Heart Association (Amerika yurak Salomatligi assotsiatsiyasi jurnali), sentyabr, 1999.
144. Archives of Internal Medicine 1998 (1998 yilgi ichki tibbiyot arxivlari); 158: 41-45.
145. American Journal of Clinical Nutrition 1999 (Amerika klinik oziqlanish jurnali — 1999); 70: 1077-1082.
146. Yuqoridagi manbadan.
147. Diane H. Morris, f. f. d. , «Importance of Omega-3 Fatty Acids for Adults and Infants» (Omega-3 yog‘ kislotalarining kattalar va go‘daklar uchun ahamiyati), A Health and Nutrition Primer, 28-34.
148. Doktor Jozef Merkola, «Infant Formula Fortification Protocol» (Go‘dak sun’iy ovqatini mustahkamlash bo‘yicha bayonnoma);  www.mercola.com/2000/oct/22/infant_formula.htm
149. Muammer Kayahan, «Saglikli Yasam ve Zeytinyagi» (Sog‘lom hayot va zaytun moyi), Bilim Teknik, aprel 1995, 48.
150. Yuqoridagi manbadan.
151. Yuqoridagi manbadan.
152. The Olive Tree World (Zaytun daraxtlari dunyosi);  www.olivetree.eat-online.net/framehealth.htm

Саратон касаллигининг олдини олиши

The Archives of Internal Medicine (Ички тиббиёт архивлари) номли нашрда чоп этилган бир изланиш кўп миқдорда монотўйинмаган ёғ истеъмол қиладиган аёлларда кўкрак саратонининг камроқ ривожланиш хавфи туғилиши ҳақида ёзади.144 Буффало университети ҳамда Нью-Йорк Давлат университети олимлари томонидан олиб борилган бошқа бир изланиш эса зайтун мойи каби ўсимлик мойларида топиладиган ёғ, яъни b-ситостерол, простатада саратон ҳужайралари пайдо бўлишининг олдини олишда ёрдам беришини исботлади. Тадқиқотчилар шундай хулосага келишдики, b-ситостерол ҳужайралар бўлинишига буйруқ берадиган ҳужайранинг ички алоқа тизимини кучайтиради ва шу йўсинда ҳужайра бўлиниши бошқариб бўлмас даражага етмасдан саратон касаллигининг олди олиниши мумкин. Оксфорд университетида шифокорлар томонидан ўтказилган тадқиқот зайтун мойи ичак саратонига қарши ҳимоявий таъсирга эга эканлигини кўрсатди. Шифокорлар зайтун мойи ичак саратони бошланишининг олдини олиш учун ошқозон кислотаси билан реакцияга киришишини аниқладилар. Оксфорд университети тадқиқотчилари яна шу нарсани аниқлашдики, зайтун мойи сафро миқдорини камайтириб, диамин ферменти оксидазасининг миқдорини кўпайтиради ва шу тариқа организмни нонормал ҳужайра ўсиши ҳамда саратондан ҳимоя қилади145

Артритнинг олдини олиши

Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, кўп миқдорда зайтун мойи ва пиширилган сабзавот истеъмол қиладиган одамларда ревматик полиартрит, бўғимларнинг сурункали яллиғланиши касаллигига чалиниш хавфи кам бўлар экан.

Зайтун мойи суякларнинг ўсишига ёрдам беради

Зайтун мойи таркибида мавжуд бўлган Е, А, В, D ва К витаминлари катталар ва болаларда суякларнинг ўсиб ривожланишига ёрдам бериши ва кальций миқдорини барқарорлаштириш орқали суякларни мустаҳкамлаши нуқтаи назаридан айниқса аҳамиятлидир. Улар осон ҳазм бўлиши ва ўз минераллари орқали танада витаминларнинг ишлатилишига ёрдам бериши туфайли ёши катталарга ҳам тавсия этилади. У суякнинг минералланишини кўпайтириш орқали кальций йўқолишининг олдини ҳам олади.146 Суяклар организмнинг минерал структура омбори ҳисобланади. Суякларда минерал моддалар тўпланишининг йўқолиши суякнинг мўртлашиши каби жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Зайтун мойи бу масалада энг фойдали таъсирга эгадир.

Қаришнинг олдини олиши