Мансурхон Тоиров. Дўл тоғи ва етти осмон

Дунёни қизғанма мендан, азизим,
Мен сенинг кўчангдан ўтмасман зинҳор.
Менинг бу оламда ўз айтар сўзим
Ва ўзим сиғинар мозорларим бор.
Абдулла ОРИПОВ

Афсуски, Қуръони каримни бошдан-охир ўқиб чиқмоқ ва уқиб олмоққа барчада ҳам бирдек лаёқату имконият йўқ. Биринчидан, аксар одамлар мудом катта-кичик турмуш ташвишларига кўмилиб яшайди. Шу сабаб Аллоҳ каломи ҳақида озгина ўқи­гану эшитганлари билан қаноатланади. Иккинчидан, дин илми вакиллари орасида ҳар хил муболағаларга йўл қўювчилар учрайди. Бу ҳол ҳам одамларнинг Қуръони карим­ни тўғри англашига халал бериши та­йин. Дарвоқе, кейинги муаммо энди пайдо бўлган эмас. Атоқли олима Фозила Сулаймонова “Шарқ ва Ғарб” монографиясида (Т., “Ўзбекистон”, 2001, 387-бет) айрим тафсир, меърожнома ва қисас ул-анбиёларда хаёлотга беҳад эрк берил­гани ҳақида ёзади (Масалан, Ҳазрат Алининг қиличи 40 қулоч деб талқин қилиниши мантиққа зид. Аслида, бу қилич Туркиядаги музейда турибди ва 70-80 сантиметрдан узун эмас).

Эйнштейн башариятга Ньютон таълимо­тининг чекланганлигини исботловчи нис­бий­лик назариясини тақдим этар экан, “Кечир мени, Ньютон!” дея хитоб қилади. Зеро, Эйнш­тейн инсониятга Ньютон ғоят азиз эканини билар, аммо ҳақиқат ундан-да азизроқлигини ҳам англар эди. Шу каби, мўмин-мусулмонлар учун Қуръони карим тафсирларию тафсирчилари ҳам жуда азиз. Бироқ Аллоҳ ва унинг муқаддас Китоби улардан-да азизроқдир. Чунки ўзга Аллоҳ йўқ ва бўлмайди ҳам. У Зот башариятга ўзга Китоб туширмайди ҳам. Аммо инсоният беҳисоб муфассирга эга бўлиши ва улар беҳисоб тафсир яратиши мумкин. Биз эса шулар орасидан энг аълоларини са­ралаб истифода этмоғимиз лозим.

Ҳозирги вақтда Қуръони каримнинг баъзи сура ва оятлари, замонавий илм-фанга таянил­май, юзакироқ тафсир этилаётганидан фой­даланиб, бу Китоб Аллоҳнинг ваҳийси эмас, балки Муҳаммаднинг сўзларидир, деган қарашни ёйишга интилишлар ва сура-оятлар мазмунига ғайир кўз билан қарашга уриниш­лар кучаймоқда. Қу­йида биз интер­нет­даги “Коранический взгляд на Вселенную” (http://ru.wikiislam.net/wiki/) ва “Научные ошибки в Коране” (http://islamuncovered.info/scientific_errors_in_quran/) саҳи­фа­ларини бугунги фан хулосалари асосида баҳолашга уриниб кўрамиз.

Қуръоннинг ға­йир муносабат­га дучор бўл­­ган оят­ларидан бири мана бундай: “Аллоҳ булутларни ҳайдаши­ни, сўнгра бирга тўп­­лашини, сўнгра уйиб қў­йишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чи­­қараётганини кўрурсан. У Зот ос­мондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур” (Қуръони карим ва унинг маънолари таржимаси, мутаржим – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. 24-сура, 43-оят). Ушбу оятни И. Крачков­ский русчага бундай ўгирган: “Разве ты не видишь, что Аллах гонит облака, потом соединяет их, потом превращает в тучу, и ты видишь, как из расщелин ее выходит ливень. И низводит Он с неба горы, в которых град, и поражает им, кого желает, и отклоняет, от кого пожелает. Блеск молнии Его готов унес­ти зрение”. Бу оятга ўз номини сир тутган “интернет-муфассир” (балки “интернет-муфассир­лар”дир) бундай муносабат билдирибди (иқтибосларни аслият тилида бераётирмиз – М.Т.): Град образуются в переохлаждённом дождевом облаке, за счёт замерзания отдельных капель. Такие зародыши могут вырасти до значительных размеров благодаря замерзанию сталкивающихся с ними переохлаждённых капель. Однако, автор Корана ошибочно приписывает формирование града мнимой горе на небе”.

Агар муал­лиф Қуръон оят­ига холис қараганида эди, ўзи танқид қилган калимани ўқи­гач, имон келтирган бўлармиди! Сабаби – чиндан ҳам дўл ёғишидан олдин ва у ёға­ётган пайтда осмонда зичлиги турлича бўлган муз тоғи вужудга келади!

Келинг, бу ҳодисани бир бошидан кузатайлик. Одатда, дўл момақалдироқ­ни ҳам юзага келтирувчи тўп-тўп, қатлам-қатлам ёмғир булутларидан ҳосил бўлади. Бу булутлар тик, яъни вертикал ҳолатда жойлашган бўлиб, “чўққи”си 10 километрдан ортиши мумкин. Ушбу “тоғ” ичида кучли шамол таъсирида юқорига қараб ўрлаётган оқим тезлиги секундига 100 метр­гача бўлиши аниқланган. Мазкур оқим булутлардаги сув томчиларини ҳарорати жуда паст, яъни минус 20–50 градусли юқори атмосфера қатламларига кўтариб чиқади. Натижада, сув томчилари музга  айланади, улар ҳам, ўз галида, бир-бири билан қўшилиб, дўл “гувалача”лари шаклига киради. Ҳосил бўлиш шароитига қараб, дўл турлича кўриниш олиши мумкин, лекин аксар соққасимон бўлади. Ушбу дўл “гувалача”лари гоҳ тепа, гоҳ пастга қараб бетиним ҳаракатланади. Миллиардлаб бундай дўл “гувалача”лари осмонда мудом чайқалиб турган улкан муз тоғи қиёфасини олади.

Дўлнинг вазни уни учирадиган шамол кучига боғлиқдир. Чунки дўл “гувалача”си, уни шамол учириб юргани сари катталашиб бораверади. Тасаввур қилинг, диаметри 10 сантиметрли дўл “гувалача”си ҳавода муаллақ тура олиши учун шамолнинг тезлиги соатига 200 километр бўлиши зарур. Дўл ўз оғирлиги таъсирида пастга қараб шўнғиса, кучли шамол уни яна юқорига ирғитади ва шу тариқа дўлни ҳавода учириб юради. Бу ҳолни такрор ва такрор “бошдан кечирган” дўл “гувалача”лари улканлашиб, оғирлиги бир неча килограммгача етиши мумкин. Шамол дўл “гувалача”ларини тутиб тура олмасагина улар ерга ёғади. Демак, ўша пайтда дўл ёғаётган ҳудуд узра муз тоғи сузиб юрган бўлади. Дўл булутлар ичида юзага келгани сабаб улар қанча қалинлашса, дўл ёғиши эҳтимоли ҳам шунча ортади. Қалинлиги 12 километр бўлган булутдан дўл ёғиш эҳтимоли 50 фоизга тенг. Булут 14 километр­ли қалинликда бўлса, дўл ёғиш эҳтимоли 75 фоизга етади. Булут қалинлиги 18 километрга етганда эса, дўл ёғиши муқаррар бўлади. Менимча, Қуръони каримнинг осмондаги улкан муз тоғидан дўл ёғиши ҳақидаги ояти нечоғли тўғрилигини асослаш учун биз келтирган далил кифоя қилса керак.

Энди “интернет-муфассир”нинг бошқа даъволарига эътибор қаратамиз ва уларга ҳам бугунги фан хулосаларига таяниб жавоб берамиз. У Қуръони каримнинг олам ҳақидаги қарашларини бундай танқид қи­лади: “Вселенная авторов Корана весьма проста, мала, содержит только плос­кую Землю и окружающие ее небеса”. Шундан сўнг Қуръони каримнинг русча таржимасидан қуйидаги оятларни келтиради: “Он – тот, который сотворил вам все, что на земле, потом обратился к небу и строил его из семи небес. Он о всякой вещи знающ!” (Коран, 2:29); “Разве вы не видите, как сотворил Аллах семь небес рядами?” (Коран, 71:15); “Он – Тот, Кто сотворил рядами семь небес в гармонии друг с другом” (Коран, 67:3). “Интернет-муфассир” ўз фик­рини бундай давом эттиради: “Земля, окружена слоем воздуха толщиной около 10000 км. Этот слой называется атмосферой. Атмосфера удерживается вокруг Земли благодаря земному притяжению. Чем выше высота, тем меньше воздуха содержится в атмосфере, а сама она сливается с космическим пространством, где воздуха нет. Слои атмосферы условно можно поделить на семь небес. По нисходящей: Седьмое небо это Магнитосфера, Шестое небо это Ионосфера, Пятое небо это Экзосфера, Четвертое небо – Термосфера, Третье небо это Мезо­сфера, Второе небо – Стратосфера, Первое небо – Тропосфера”.

Келинг, энди “интернет-муфассир”нинг Аллоҳ каломидаги етти осмонга доир таълимотга муносабатини кўриб чиқайлик. Хўш, бу етти осмон қандай? Биринчи осмон. Барчамизга маълумки, самолётми, дирижабл­ми, варрак ёки қушми уча бошласа, биз уларни осмонга кўтарилди деймиз. Осмонда еттита сфера – Магнитосфера, Ионосфера, Экзосфера, Термосфера, Мезосфера, Стратосфера, Тропосфера мавжудлиги бор гап бўлақолсин. Лекин бу етти сферани кимдир бештага келтириши, кимдир ўнтага етказиши мумкин. Тайинсизроқ ҳолат, шундай эмасми? Биз яхшиси бу сфераларни биринчи осмоннинг атмосфера қатламига мансуб деб қабул қилайлик. Шу тариқа, биринчи осмон дея самолёт, дирижабл, варрак ёки қушлар учаётган фазо ҳудудини оламиз ва бунга ҳеч ким эътироз билдирмаса керак.

“Интернет-муфассир” яна бундай деб ёзади: “За дополнительными подробностями об устройстве небес можно обратиться к рассказу о ночном путешествии Мухаммеда (Сахих аль-Бухари – 1513 (3887). Текст слишком велик, чтобы цитировать его полностью, однако ниже будут приведены ключевые моменты. Например, непосредственно над куполом первого неба Мухаммед встретил Адама и обнаружил источники рек Тигр и Ев­фрат (видимо, при отсутствии познаний в области географии)”. Дажла ва Фрот дарёлари биринчи осмондан сув ичади, дейилганидан ушбу ҳадисда ҳеч бир муболаға йўқ. Чунки бу дарёлар сув ичадиган тоғ чўққилари, дарҳақиқат, мазкур осмон ҳудудида жойлашган. Демак, ушбу ҳадис бизнинг “биринчи осмон” тушунчасини тўғри белгилаганимиздан далолат. Юқорида биз Имом Бухорий ҳадисига юзаки қарасак, уни инкор этишга рағбат уйғониши мумкин эди, лекин кўрдикки, у ҳақиқатдан ҳам саҳиҳ экан.

Иккинчи  осмон. Маълумки, сунъий йўлдошлар Ер орбитасига чиқиб олиши учун секундига 8,2 километр тезликда уча олиши шарт, акс ҳолда, у Ер орбитасига чиқа олмайди. Чунки иккинчи осмонга хос физик “қатлам”ни ёриб ўтиш учун шундай тезлик талаб этилади. Бу тўсиқдан ўтиб олган сунъий йўлдош эса иккинчи осмонга етади. (Ҳозирги фан Ер орбитасини “коинот” деб аташи барчага маълум.) Шу тариқа, космик кемалар Ер атрофида сунъий йўлдош бўлиб айланиб юрувчи фазо ҳудуди – космос­ни  иккинчи осмон деб қабул қилиш мумкин. Бундай осмон мавжудлигини фалакшунос­лар минг йиллар аввал ҳам фараз этган, аммо у ҳақидаги аниқ тасаввур 1957 йили осмонга илк космик кема кўтарилгандан сўнг­гина юзага келди.

“Интернет-муфассир” космик кеманинг фазога кўтарилиши хусусида бундай деб ёзади: “Первый космический полет был совершен не-мусульманином пятьдесят лет назад. Космические станции человека исследуют поверхность Луны, Марса и Венеры и даже, вышли за пределы Солнечной системы. Однако автор Корана полагает, что космические полеты невозможны без согласия Аллаха. Учитывая, что десятки астронавтов являются атеистами, мы должны спросить, почему всеведущий Аллах сделал такое ошибочное пророчество? – О сонм джиннов и людей! Если можете проникнуть за пределы небес и земли, то пройдите! Не пройдете вы, иначе как с властью” (Коран, 55:33).

Қуръони каримнинг ушбу оятида инсон ва жинлар осмонга Аллоҳ хоҳиши билан чиқиши ҳақида хабар берилмоқда. Лекин “интернет-муфассир” бунинг учун фақат мусулмонларга изн берилган, дея хулоса чиқариши унинг бадниятлигидан бошқа нарса эмас. Чунки мусулмон ҳам, ғайридин ҳам, ҳатто худосиз ҳам Аллоҳ бандасидир. У Зот осмонга чиқмоққа кимга изн беришни ёлғиз Ўзи билади. Катта адрон коллайдерини ишга туширишда жонбозлик кўрсатган Россия олимлари координатори, Москва давлат университети қошидаги Ядро физикаси илмий текшириш институти директори ўринбосари В.Саврин 2008 йил 10 сентябрдаги матбуот анжуманида “Баъзан пайдо бўладиган “қора ўралар” жуда қисқа фурсат яшайди. Чунки дарров портлаб кетади. Ҳатто коллайдер деворларигача етиб боришга улгурмайди… Бу масалага турлича ёндашиш мумкин. Чунончи, худо …кўриб-билиб турибдики, инсоният (мен аввало физик­ларни назарда тутяпман) аниқ мақсад сари интиляпти ва ҳақиқатга етмоқ учун бор ақл-заковати, куч-қувватини сарф қиляпти. Худо охир-оқибат ўша ҳақиқатни билиш учун ижозат этишига имоним комил”, деган гапларни айтди. Қаранг, улкан давлатнинг йирик олими Яратгандан кашфиёт қилмоққа рухсат сўраётир…

Дарвоқе, иккинчи осмон ҳақида айтилганларга бир фикрни қўшимча қилиш мумкин. У, Қуръонда айтилганидек, биринчи осмонни ҳам ўз ичига олади.

Учинчи осмон деб Ойнинг Ер атрофида миллиард йиллардан буён ҳаракат қилаётган орбитаси ҳудудини олсак тўғри бўлар. Уни ўзига макон қилган Ой шу ҳудуд бўйлаб кўчиб юрар экан, ўз таъсир доирасини ҳам кўчиради. Учинчи осмон, яна Қуръонда айтил­ганидек, биринчи ва иккинчи осмонни ҳам ўз ичига олади.

Тўртинчи осмонга чиқиш учун космик кема секундига 11 километрдан юқори тезликка эга бўлиши керак. Шунда у Ернинг тортиш кучи таъсиридан қутулиб, Қуёшнинг сунъий йўлдошига айланади ва Қуёш ат­ро­фида, Ер ва бошқа сайёралар каби, маълум орбита бўйлаб айлана бошлайди. Дарҳақиқат, Ер ва бошқа бир неча сайёра Қуёш атрофида шундай орбита бўйлаб айланаётир ва буни тўртинчи осмон деб олишимиз мумкин. Яъни Ер тўртинчи осмонда Қуёш атрофида ҳаракатланади ва бу осмон ўз ичига биринчи, иккинчи ва учинчи осмонни ҳам олади. Дастлабки уч осмонга Ер ҳукмронлик қилса, тўртинчи осмонга Қуёш ҳукмрондир.

Бешинчи осмон. Қуёш фазода барча сайёраларини эргаштирган ҳолда секундига 295 километр тезлик билан Қутб юлдузи йўналишидаги марказ атрофида ҳаракатланади. Қуёш бу ҳаракатни Сомон йўли галактикасида амалга оширади ва мазкур ҳудудни бешинчи осмон деб қабул қилиш мумкин. Бу осмонга энди Сомон йўли галактикаси ҳукмрондир. У ўзига тобе осмондан Қуёшнинг чиқиб кетишига йўл қўймайди. “Солнце завершает свой путь, направление и срок которого определены ему Аллахом Всемогущим, Мудрым, ведающем обо всём”. (Коран, 36:38.) Кўриб турганимиздек, Қуёш муайян йўналишда маълум муддатгача ҳаракатда давом этади. Ҳозирги замон фани буни инкор қилмайди, билъакс, тасдиқлайди. “Клянусь солнцем и его сиянием, и месяцем, когда он за ним следует”. (Коран, 91:1-2.) Кейинги оят Қуёш Ойни ўзига эргаштириб, етаклаб юришидан дарак беради. Бу ҳам ҳозирги фан хулосаларига зид эмас. Зеро, Ой ҳам Қуёшга эргашиб, Сомон йўли галактикасида секундига 295 километр тезликда ҳаракатланаётир. Бешинчи осмон биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи осмонни ҳам ўз ичига олади.

Олтинчи осмон. Агар фазо кемаси Қуёш­нинг Сомон йўли галактикасидаги ҳаракати тезлигидан ҳам жадалроқ уча олса (бу тезлик қанча бўлишини астрономлар ҳали ҳисоблаб чиқмаган), Сомон йўли галактикасини ҳам ортда қолдириб, унинг таъсиридан четга – кейинги осмонга чиқади ва ушбу ҳудуддаги беҳисоб галактикалар каби ўзи ҳам муайян йўналиш бўйича, маълум марказ атрофида сузувчи жажжи “галактика”га айланади. Бизнинг жажжи “галактика”миз бошқа сон-саноқсиз галактикалар билан бирга ҳаракатланиб юрган фазо ҳудудини олтинчи осмон деб қабул қилиш мумкин. У биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи осмонни ҳам ўз ичига олади.

Еттинчи осмон деб ҳозирги фан, тўғ­рироғи, Альберт Эйнштейн фикрича, мавжуд олам чегарасининг нариги томонини олиш мумкин. Барча галактикалар, ўз юлдузлари билан бирга, олтинчи осмон маркази атрофида жуда улкан тезликда ҳаракатланганча олам сарҳадига қараб кенгайиб бормоқда (уларни еттинчи осмондаги қайсидир улкан куч ўзига тортиб тургандек). Бу галактикалар тезлиги ёруғлик тезлигига тенглашгач, улар маълум муддатдан сўнг еттинчи осмонга ўтиб кетади-да, бизга буткул кўринмай қолади. Яъни, фазо кемаси ёруғлик тезлигидан илдамроқ уча олса, бизнинг олам чегарасидан ўтиб кетиши мумкин. Баъзи юлдуз ва галактикалар бот-бот нариёққа ана шундай ўтиб туриши фанга аён. Шу тариқа, бизнинг оламимиз сарҳадининг бошқа томонидаги фазони еттинчи осмон деб олишимиз мумкин. Бу осмон биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи осмонни ҳам ўз ичига олади.

Мана, Қуръони карим оятларида зикр этилган “етти осмон” тушунчасини озми-кўпми изоҳладик, десак бўлади. Албатта, биз мазкур осмонлар ҳақида Ерга нисбат фикр юритдик ва Қуръонда ҳам аслида шундай қилинган. Аксар тафсирчилар оятлар шарҳида Ерни олам марказига қўйиб хулоса чиқарганига сабаб ҳам шу бўлса, эҳтимол! “Он – Тот, Кто сотворил рядами семь небес в гармонии друг с другом”. (Коран, 67:3.) Дарҳақиқат, етти осмон бир-бири билан ниҳоятда уйғун экани, яъни биридан бошқасига силлиққина – ҳеч бир ёриқ ёки тирқишсиз ўтиб боришини тасаввур этиш қийин эмас. Ёки: “Разве вы не видите, как сотворил Аллах семь небес рядами?” (Коран, 71:15.) Шунингдек, етти осмон қатма-қат (ичма-ич) жойлашганига ҳам ҳеч бир кимса шубҳа қила олмас?

Қуръони каримнинг 21-сура 30-оятида “Кофир бўлганлар осмонлар ҳам, Ер ҳам (аввалда) яхлит бўлганини, бас, Биз уларни ёриб юборганимизни ва барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам имон келтирмайдиларми?!” дейилади. Космогония фани илгари сураётган Буюк портлаш назарияси ушбу оят замонавий фан хулосаларига ҳамоҳанг эканини тасдиқлайди. Кашфиётлар шуни кўрсатмоқдаки, қачонлардир Ердаги қуруқлик бир бутун, яхлит бўлган. У кейинчалик қитъаларга ажралган. Ҳаёт эса дастлаб сувда пайдо бўлган, шу боис космос ва бошқа сайёралардан ҳаёт унсурини қидираётган фазогирлар авваламбор сувни излаётир.

Қуръони каримнинг 41-сура 11-ояти ўзбекчага қуйидагича ўгирилган: “Сўнгра тутун ҳолатда бўлган осмонни (яратишни) қасд этиб, унга ва Ерга: “(Фармонимга) ихтиёрий ёки мажбурий ҳолда келингиз”, деган эди, улар “Ўз ихтиёримиз билан келдик”, дедилар”. Ўзбек тилига “тутун” деб таржима қилинган сўз В. Порохованинг русча таржимасида “пеленой из дыма” (тутун қатлами) деб берилган. Ажабо, космогония фани XX асрдагина олам газ-чанг (тутун) булутидан (қатламидан) пайдо бўлганини аниқласа, Қуръони карим бу ҳақда 14 аср аввал хабар бериб турибди!

Мазкур оятда осмон ва Ер ўз ихтиёри билан яқинлашгани айтилади. Ўз ихтиёри билан демоқнинг маъноси Ерда ҳам, осмонда ҳам бир-бирига интилиш мавжуд деганидир. Физикадаги бутун олам тортишиш қонуни гравитация майдони билан боғлиқ. Унга кўра, жисмлар бир-бирига маълум қонуният билан ихтиёрий равишда тортилади. Гравитация майдонида электр ёки магнит майдонлари табиатига хос итарилиш хусусияти йўқ. Зарраларнинг (жисмлар, сайёралар, юлдузларнинг) ўзаро тортишиши (гравитация кучи, оятдаги ихтиёрийлик) сабаб жисм соққасимон шакл олиши ҳозирги фанга аён. Шунинг учун ҳам Қуёш, сайёралар, уларнинг йўлдошлари ва юлдузлар шакли думалоққа яқин. Афсуски, шу вақтгача замонавий фан гравитация табиатини тўлиқ-тугал тушунтириб бергани йўқ.

Қуръоннинг 41-сура 12-оятини И.Крач­ковский бундай таржима қилган: “Он сот­ворил их семью небесами за два дня и внушил каждому небу его обязанности. Мы украсили нижнее небо светильниками и оберегаем его (или для оберегания его). Таково предопределение Могущественного, Знающего”. В. Порохова таржимасида эса айни оят “Он семь небес в два дня установил, и каждому назначил службу. Украсили мы ближный свод огнями и обеспечили ему охрану – Того, Кто безграничной власти преисполнен” тарзида берилган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимасида “Бас, икки кунда етти осмонни барпо этди ва ҳар бир осмонга ишини ваҳий қилди. Биз дунё осмонини чироқлар-ла зийнатладик ва қўридик. Бу азизу ўта илмли Зотнинг ўлчовидир” тарзида баён этилган. Худди шу оят Олтинхон Тўра таржимасида “Кейин ул икки кунда аларни етти осмон қилиб бино қилди ва туширди, ҳар осмонга анға муносиб ҳукм ва зийнат бердук. Биз дунё осмонин чироқлар ила ва маҳфуз сақладик ани. Бу ғолиб Зотнинг тадбиридир” шаклида ифодаланади. Мазкур оятдан юлдузлар пастки осмонда жойлашган деган хулоса келиб чиқаётгани йўқ. Балки яқин, яъни одамзодга кўриниб турган осмонни юлдузлар чироқ каби безаб турибди деган маъно бор. Кўриниб турибдики, И.Крачковский таржимасидаги “нижнее” сўзи биз мурожаат қилган бошқа вариант­ларда ўзгача берил­ган. Жумладан, В. Порохова “ближный” сўзидан фойдаланган. Нимага нисбатан яқин, балки Қуёшгадир? Биз чиқарган хулосага кўра, Ер тўртинчи осмонда бўлса, унга энг яқини – Қуёш сузиб юрган бешинчи осмондир ва у миллиард­лаб юлдузлар билан гулдастадек безатиб қўйилган. Хўш, бунинг нимаси тушунарсиз?! Крачковский “нижный” сўзини топиб ишлатган, Порохованинг “ближный” сўзи ҳам ўринли, ўзбекча таржималардаги “дунё осмони” бирикмаси ҳам аниқ-равшан. Демак, биз ўзбекча таржима бўйича дунё деганда Сомон йўли галактикасини тушунмоғимиз керак. Бунда бизнинг дунё – бизнинг галактика маъносини ифодалаётир, яъни “дунё” сўзи “галактика” сўзига синоним бўлаётир. “Олам” сўзи эса барча галактикаларни ўз бағрига олади дейилса, барча нарса жой-жойига тушади-қўяди. Дунё осмони деганда, нега Сомон йўли галактикасини англамаслигимиз керак?!

“Интернет-муфассир” ўз фикрини давом эттириб, яна бундай ёзади: “Эти небеса являются твердыми объектами, и это можно продемонстрировать следующим образом. В первую очередь, они играют роль крыши, защищая то, над чем они раскинуты. Защитный характер этой крыши показан в таких стихах, как: Мы сделали небо оберегаемой кровлей, однако они отворачиваются от его знамений (Коран, 21:32). Осколки небес могут падать и, возможно, ранить жителей Земли: Если Мы пожелаем, то заставим землю поглотить их или же низринем на них кусок неба” (Коран, 34:9). Осмоннинг қаттиқлигига далил шуки, бир осмондан иккинчисига ўтиш учун сарф бўладиган куч ҳар қандай пўлат деворни тешиб ўтишга қодир, яъни осмон ҳар қандай пўлатдан қаттиқроқдир. Атмосфера ҳам бизга том бўлиб турганига шубҳа йўқ. Фақат ақли ноқисларгина том албатта қамиш, шифер ёки тунукадан бўлади, деб ишониши мумкин.

Фактически, небеса настолько твер­ды, что на них можно забраться при помощи лестницы: Если тебя тяготит их отвращение, то если ты сможешь оты­скать проход в земле или лестницу на небо, то принеси им знамение. Если бы Аллах пожелал, то собрал бы их всех на прямом пути. Посему не будь одним из невежд”. (Коран, 6:35.) “Интернет-муфассир” ушбу оятни И.Крачковский таржимасидан баъзи хатолар билан кўчиради. Мазкур оят В.Порохова таржимасида қуйидагича: “А если тебе в тягость их презренье, То даже если б мог ты отыскать Расселину в земле иль лестницу на небо, И тем явить еще одно знаменье им (То все равно бы не уверили они). И будь на то желание Господне, Соб­рал бы Он их всех на праведной стезе. А потому (о Мухаммед!) не будь в числе невежд! (В.Порохова 379-изоҳда бу оят бирор мўъжиза кўрсатиш талаби қўйилаверганидан сўнг тушганини айтади, 380-изоҳда эса оятдаги “То все равно бы не уверили они” сўзлари Крачковский ва Саблуков таржимасида негадир тушиб қолганидан ҳайрон бўлади. Баъзи ўзбекча таржималарда бу сўзлар изоҳ сифатида келтирилади.)

“И наконец, небеса, по-видимому, нас­только тяжелы, что им требуются опоры. В отличие от современных мусульман, авторы Корана признают, что небесам необходимы опоры, добавляя при этом, что они невидимы: Кулиев – Аллах вознес небеса без опор, которые вы могли бы увидеть; Османов – Аллах вознес небеса на невидимых вами опорах (Коран, 13:2). Здесь авторы Корана воспринимают очевидным то, что небесам необходимы опоры. Но они концентрируют свое внимание не на их отсутствии, а на невидимос­ти.” Бу даъвога қуйидагича жавоб бериш мумкин. Ахир, гравитация майдонида ўша “таянч” –  “опора”! Қандай ҳам кўриб бўлсин уни! Бўлмаса, уни ким ушлабдию ким кўрибди? Қойил қолмайсанми, эй банда? Ньютон кашф этган бутун олам тортишиш қонуни шу оятга ишора қилаётир-ку! Ҳозирги фаннинг энг буюк жумбоғи ҳам гравитация майдони бўлиб турибди-ку!

“Когда он прибыл туда, где закатывается солнце, он обнаружил, что оно закатывается в мутный (или горячий) источник. Около него он нашел народ. Мы сказали: “О Зуль Карнейн! Либо ты накажешь их, либо сделаешь им добро” (Коран, 18:86). Хотя в случае восхода Солнца никакие “мутные источники” не упоминаются, описываются люди, живущие непосредственно рядом с этим местом: Когда он прибыл туда, где восходит солнце, он обнаружил, что оно восходит над людьми, которым Мы не установили от него никакого прикрытия”. (Коран, 18:90.) Зулқарнайн дунё четига борганида, юнон мифларидаги осмонни кўтариб турувчи атлантларни кўрмаган ва осмонни ҳам қозон каби ерга тўнкариб қўйилган деб айтмаган. Зулқарнайн қуёш ботаётган томонда ҳам, чиқаётган томонда ҳам одамлар яшаётганини айтган. Шунингдек, бирор осмон ҳам Ер катталиги билан чеклангани Қуръон оятларида келмаган. Ер япалоқ ва доирасимон, унга осмон қозондек тўнкарил­ган қабилидаги оятлар Қуръонда йўқ ва буни Қуръон ғанимлари ҳазм қилиши оғир, албатта.

“Следует заметить, что во всем Коране нет каких-либо упоминаний галактик и их скоплений, квазаров или пус­того пространства. Просто вода, пре­стол и сам Аллах: Он сотворил их семью небесами за два дня и внушил каж­до­му небу его обязанности. Мы украсили ниж­нее небо светильниками и оберегаем его (или для оберегания его). Таково предопределение Могущественного, Знающего”. (Коран, 41:12.) Авторы Корана не допускали и мысли о том, что звез­ды могут быть объектами такого же масштаба, как и Солнце, но расположенными гораздо дальше”. Етти осмоннинг икки кунда (ёки айрим таржималардаги каби “икки давр”да) барпо бўлишига келсак, бутун олам ичра энг мураккаб яратиқ – Ердир. Энг улкан юлдуз ҳам, инсон у ёқда турсин, ҳатто ҳашарот қадар мураккаб эмас, чунки улар асосан модда шаклларидан бири бўлмиш плазмадан иборат ҳамда аксар осмон жисмлари энергия ва нур кўринишидадир. Фалакшунослар осмон жисмларининг 95 фоизи бизга маълум бўлган материядан фарқлилигини икки сўз билан “қора (номаълум) энергия” ва “қора (номаълум) материя” деб изоҳлайди. Етти осмонни яратиш Ер ва ундаги махлуқот, дов-дарахт, ўт-ўланни яратишдан жўнроқ кечган ва шу боис кам вақт талаб этган бўлса не ажаб! Ҳозирги фан олам Катта портлаш натижасида бундан тахминан 11 миллиард йил илгари, Қуёш ва Қуёш системаси, чунончи, Ер эса 5 миллиард йил илгари пайдо бўлган деган хулосага келган. Агар 11 миллиарддан 5 миллиардни олиб ташласак, 6 миллиард қолади. Албатта, бу вақт ўлчови Ерга, унинг Қуёш атрофида айланишига нис­батан олинаётир. 11 миллиард йилни биз қуйидагича тушунишимиз ҳам мумкин. Барча галактикалар олтинчи осмонда маълум бир марказ атрофида, Ер Қуёш атрофида айланаётганидек, ҳаракатланади. Бу марказ (ўқ) атрофида, айтайлик, Сомон йўли галактикасини бир маротаба тўлиқ айланиб чиқиш учун кетадиган вақт бир кун деб олинса (Ер ўз ўқи атрофида бир марта тўлиқ айланиши бир кун деб қабул қилинганидек), бу бир кунлик вақт, эҳтимол, Ернинг Қуёш атрофида миллиард маротаба айланиб чиқишига тенг бўлган фурсатдир (буни ҳали фалакшунос­лар қиёсий ҳисоблаб чиқмаган). Демак, Қуръонда келтирилган бир кун Ернинг тахминан бир миллиард йилига тенг бўлаётир. Зотан, Аллоҳни шоширадиган ҳеч қандай куч йўқ. Қуръонда аввал икки кунда осмонлар, сўнг­ра тўрт кунда Ер ва ундаги ҳаёт яратилгани ҳақида сўз борадики, бу оят юқорида айтган фикримизни тасдиқлайди.

“Солнце и Луна описаны менее одно­значно… Эти два светильника (вмес­те со звездами и планетами) следуют по предписанным им путям вдоль изогнутых стен твердого небесного купола: Именно Он сотворил ночь и день, солнце и луну. И все они плывут по небосводу. (Коран, 21:33); Солнцу не следует догонять луну, и ночь не опережает день, и каждый из них плывет по небосводу. (Коран, 36:40); Солнце плывет к предназначенному для него местопребыванию: таково предписание Великого, Ведающего. (Коран, 36:38.) Вообще, Коран делает следующее замечание, которое фактически делает затмения невозможными: Солнцу не надлежит догонять луну, и ночь не опережает день. Каждый плывет по орбите. (Коран, 36:40.) Однако, чтобы произошло солнечное затмение, необходимо, чтобы Солнце и Луна “дог­нали” друг друга. Но так, как сама Луна в это время не видна, авторы Корана никогда не обращали на это внимания.” Қуёш тутилишига Ой сабабчи эканини юнон олимлари Қуръони карим нузулидан минг йилча аввал билган ва бу ҳақдаги маълумот Арабистонни ҳам четлаб ўтмаган. Бироқ юқоридаги оятлар Қуёш тутилганида Ой унга етиб олмагани, орадаги масофа 150 миллион километр эканию ҳар иккиси ҳам ўз орбитаси бўйлаб ҳаракатдалигига ишорадир. Ердаги одамгина Ой Қуёшга етиб олди ва шу сабаб Қуёш тутилди, деган хулосага келиши мумкин, аммо барча нарса Ўзига аён бўлган Аллоҳ эмас! Дарҳақиқат, Қуёш ўз манзили сари мана 5 миллиард йилки (Қуръон бўйича беш кун), ҳаракат қилаётир ва ўша манзилга қачондир етажак.

“Затем, в процессе обсуждения конца света, авторы Корана заявляют, что лунное затмение (которое может произойти только тогда, когда Солнце и Луна расположены по разные стороны Земли) будет происходить в то же время, когда Солнце и Луна наконец “догонет” друг друга: Он спрашивает, когда же наступит День воскресения? Когда взор будет ошеломлен, луна затмится, а солнце и луна сойдутся. (Коран, 75:6-9.)

Тот факт, что Солнце сойдется с Луной, демонстрирует не только то, что они “догонят” друг друга, но и то, что авторы Корана верили в то, что эти два объекта сравнимы по размерам. Авторы Корана не понимали того, что Солнце и Луна на самом деле являются причиной затмений, а не только объектами, испытывающими их”. Фалакшунос Б. Воронцов-Вельяминов бундай ёзади: “Янги юлдузлар” деган ном қадим замонлардан бери мавжуд бўлиб, бу ном чиндан ҳам янги кашф этилган юлдузларга берилган. Олимлар хулосаларига кўра, аслида кўзга кўринмас юлдуз азалдан бор бўлади-ю, қўққис чарақлаши боис кузатувчига ўзини янги юлдуз сифатида намоён қилади. Бундай чақнаш фақат ўта қайноқ ва секин ҳаракатланувчи юлдузларда рўй беради. Барча янги юлдузлар қўшалоқдир, деган гумон ҳам йўқ эмас. Агар шундай бўлса, Қуёшга бундай чақнаш хавф солмайди”. “Агар шундай бўлса…” дея шубҳа ва умид билан Қуёш портламас, демоқда астроном олим. Лекин 75-суранинг 7-оятида Аллоҳ бандаларини “Бас, кўз қамашганида”, дея огоҳлантираётир.

Қуёш улканлашгандан улканлашиб, ўз теграсида ҳаракатланувчи сайёраларни – аввал Меркурий, сўнгра Венерани домига тортиши мумкин, лекин Ер бундан мустасно деган нуқтаи назар бор. Мабодо шу ҳодиса рўй бер­са, Қуёш қи­зил гигантга айланиб, Ойни ҳам ютиб юбориши мумкин, дегани бу. Яъни 9-оятда айтил­ганидек, Ой ва Қуёш бирлашади. Рўзи Маҳшарда Қуёш одамлар бо­ши­да тик туради деган башорат­ни ким ҳам эшит­­маган, дейсиз.

Юлдузлар оламидаги жараёнлар на­фақат секин, балки тез рўй бериши ҳам мумкин. Масалан, бир йилга яқин вақт ичида ўртача юлдуз улкан юлдуз каби чақнайди, сўнг­ра шунча муддат орасида равшанлиги пасаяди. Оқибатда, у нейтронлардан таркиб топган юлдузга айланади. Демак, фан юлдузларда миллиард йилларда содир бўлиши кутилган жараён бир зумда рўй бериши ҳам мумкинлигини тасдиқлайди. Қуёш, Ой, юлдузлар ва улардаги эволюция жараёни бир зумлик чақнаш билан поёнига етиши ҳеч гап эмас. Бундай пайтда, оятда айтилганидек, кўз қамашади.

“Также они не понимали того, что Солнце является причиной возникновения как дня, так и ночи. С коранической точки зрения ночь – это не просто отсутствие дня. День и ночь – это две совершенно отдельные сущности, соз­данные Аллахом: Ты удлиняешь день за счет ночи и удлиняешь ночь за счет дня. Ты выводишь живое из мертвого и выводишь мертвое из живого. Ты даруешь удел безо всякого счета, кому пожелаешь. (Коран, 3:27); Воистину, в сотворении небес и земли, а также в смене ночи и дня заключены знамения для обладающих разумом. (Коран, 3:190); Он – Тот, Кто распростер землю, установил на ней незыблемые горы и реки, взрастил на ней из разных плодов по паре. Он покрывает день ночью. Воистину, в этом – знамения для людей размышляющих. (Коран, 13:3); Это – потому, что Аллах удлиняет день за счет ночи и удлиняет ночь за счет дня, а также потому, что Аллах – Слышащий, Видящий. (Коран, 22:61.)

День и ночь являются созданиями, совершенно независящими от Солнца, Луны или других небесных объектов. Нет ни малейшего намека на то, что Солнце является причиной возникновения дня и ночи: Воистину, ваш Господь – Аллах, Который сотворил небеса и землю за шесть дней, а затем вознесся на Трон (или утвердился на Троне). Он покрывает ночью день, который поспешно за ней следует. Солнце, луна и звезды – все они покорны Его воле. Несомненно, Он творит и повелевает. Благословен Аллах, Господь миров! (Коран 7:54); Аллах – Тот, Кто создал небеса и землю, ниспослал с неба воду и взрастил ею плоды для вашего пропитания, подчинил вам корабли, которые плывут по морям по Его воле, подчинил вам реки, подчинил вам солнце и луну, непрестанно движущиеся по своим орбитам, подчинил вам ночь и день. (Коран, 14:32-33); Он – Тот, Кто сотворил ночь и день, солнце и луну. Все плывут по орбитам. (Коран, 21:33); Разве ты не видишь, что Аллах удлиняет день за счет ночи и удлиняет ночь за счет дня, и подчинил солнце и луну, которые движутся к назначенному сроку, и что Аллаху ведомо о том, что вы совершаете? (Коран, 31:29); Он сотворил небеса и землю во истине. Он покрывает ночью день и покрывает днем ночь. Он подчинил солнце и луну. Все они движутся к назначенному сроку. Воистину, Он – Могущественный, Всепрощающий. (Коран, 39:5.)

Если Солнце не является причиной возникновения дня и ночи, то каково же его предназначение, кроме того, чтобы просто быть более ярким светилом из двух? Ответ прост: цель этих двух светил в том, чтобы люди могли отмерять по ним время и вести летосчисление: Он разверзает [мрак] утром, ниспосылает успокоение ночью, обращает солнце и луну в средство исчисления [дней и месяцев]. Таково установление Великого, Всеведущего (Коран, 6:96).”

Қуръонда зулмат ва кечанинг ўзаро фарқланиши жуда ҳайратланарли. Зулмат Ерга боғлиқ эмас, бироқ кеча ва кундуз Ерга, Ернинг ўз ўқи атрофида айланишига боғлиқ. Ер ўз ўқи атрофида айланмаганида, “кеча” ва “кундуз” тушунчалари ҳам бўлмас эди. Кеча ва кундуз Ерга тааллуқли ва бири ҳисобига бошқаси туғилади. Юқорида келтирилган “Он – Тот, Кто сотворил ночь и день, солнце и луну. Все плывут по орбитам (Коран, 21:33.)” ва “Солнцу не надлежит догонять месяц, и ночь не опередит день, и каждый плавает по своду (Коран, 36:40.)” оятларидан кўриняптики, Қуёш ҳам, Ой ҳам, кеча ва кундуз ҳам фалакда ўз орбиталари бўйлаб ҳаракат қилади. Қуёш ва Ойнинг ҳаракат қилаётганини қадимданоқ кузатиш мумкин бўлган, лекин кеча ва кундуз орбита бўйлаб ҳаракатда эканини ким ва қачон кузатган? Бу – Қуръони карим мўъжизаларидан эканига шубҳа бўлиши мумкинми?! Мазкур оят Ернинг шарсимон экани ва ўз ўқи атрофида бир суткада бир марта тўлиқ айланиб чиқиши, айни чоқда, фазода ҳам маълум орбита бўйлаб ҳаракатда эканини кўрга ҳассадек қилиб айтиб турибди-ку! Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида ҳаракатда эканини бундан ортиқ қандай ифодалаш мумкин?! Мабодо, Ер Қуёш атрофида айланади, деганга ўхшаш оддий фикр оят бўлиб келганида, “интернет-муфассир” ва унинг маслакдошлари “Бу фикрга қадимги юнон олимларининг хулосаси сабаб бўлган”, де­йиши аниқ эди!

“Авторы Корана не чувствовали силь­­ной необходимости описывать при­­­­роду и структуру Земли, так как ее оби­татели и так знали о ней все, что им было нужно. Однако описания Земли в Коране все же имеются, и они могут привести к некоторым весьма любопытным выводам.

Прежде всего, Земля в кораничес­кой Вселенной плоская. Для описания Земли авторы Корана часто использовали слова “распростереть” и “разостлать”. Эти слова арабы использовали в повседневной речи применительно к ковру. Не удивительно, что в Коране имеются сравнения Земли с ковром: Мы простерли землю, поместили на ней незыблемые горы и взрастили на ней в меру всякие вещи. (Коран, 15:19); [Он] – тот, который сделал землю для вас подстилкой и проложил для вас по ней дороги, низвел с неба [дождевую] воду. И Мы взрастили благодаря ей всевозможные растения. (Коран, 20:53); Он сделал для вас землю колыбелью и создал для вас на ней дороги, чтобы вы могли следовать прямым путем. (Коран, 43:10); Мы простерли землю, установили на ней незыблемые горы и взрастили на ней всякие великолепные пары растений. (Коран, 50:7); Мы разостлали землю, и как же прекрасно Мы расстилаем! (Коран, 51:48); Он – Тот, Кто распростер землю, установил на ней незыблемые горы и реки, взрастил на ней из разных плодов по паре. (Коран, 13:3); Он – тот, который землю сделал для вас ковром, а небо – зданием, и низвел с неба воду. (Коран, 2:22); После этого Он распростер землю. (Коран, 79:30); Аллах сделал для вас землю ковром. (Коран, 71:19); Разве Мы не сделали землю подстилкой. (Коран, 78:6); Неужели они не видят, как созданы верблюды, {…} как распростерта земля? (Коран, 88:17-20); Клянусь землей и Тем, кто ее простер! (Коран, 91:6.)”

Дарвоқе, Қуръони каримда Ер шакли қандай ифодалангани сўнгги асрларда бу китобнинг илоҳийлигини эътирофу инкор этувчилар ўртасидаги баҳсларда бош масала бўлиб турибди. Мен Қуръони каримнинг ўзбекча таржималарини ўқиб ва уларни русча таржималарга қиёслаб, бундай хулосага келдим. Биринчидан, Қуръони каримда Ернинг шак­ли ҳақида очиқ бир гап айтилмаган. Аллоҳ ўз оятларида “Ерни ёйиқ қилдик”, дея ваҳий юборади. Бирор оятда Ерни доира шак­лида текис яратдик дейилмаган. И.Крачковский ушбу оятни “…и землю после этого распрос­тер” деб, В.Порохова эса “Потом Он землю распростер”, дея таржима қилган. “Распрос­тер” сўзи ўзбек тилида кенг ёзмоқ, катта очмоқ, кермоқ, ёймоқ, тарқатмоқ, чўзмоқ каби маъноларни англатади.

Ўзбек тилининг изоҳли луғат­ларида “ёйиқ” сўзи ясси, юза каби маъноларни ифодалаши қайд этилганки, улар ўз ичига жуда кўп (учбурчак, тўртбурчак, чўзиқ, шарсимон, спиралсимон ва ҳоказо) тушунчаларни олишини унутмаслик даркор. Масалан, шамдан таралаётган нур (ёйилаётган, ёйиқ) шарсимон бўлади. Илк тафсирчилар ўзи учун қулай бўлган “ёйиқ” сўзини танлаган. Эҳтимол, бу кейинги муфассирларни “Аллоҳ Ерни доира шаклида текис яратди”, деган хулосага олиб келгандир?

“Также Коран отмечает, что если бы не горы – Земля была бы гораздо площе, чем она есть: В тот день Мы заставим двигаться горы, и ты увидишь, что земля станет плоской. Мы соберем их всех и никого не упустим” (Коран, 18:47.) Ушбу оятда Ер фақат бир ҳолда, яъни қиёматда текис бўлиши аниқ айтилган. Яна бир бор “Он – Тот, Кто сотворил ночь и день, солнце и луну. Все плывут по орбитам” (Коран, 21:33.) оятига мурожаат этилса, Ер шарсимон экани ва ўз ўқи ҳамда Қуёш атрофида ҳаракатланиши яққол аён бўлади. “Набаъ” сурасининг 6-7-оятлари И.Крачковский таржимасида қуйидагича: 6-оят: “Разве Мы не сделали землю подстилкой”; 7-оят: “и горы – опорами”. Ўзбек тилидаги таржимада 6-оят: “Биз Ерни тўшак қилиб қўймадикми?!”; 7-оят: “Тоғларни эса (Ерни тутиб турувчи) қозиқлар қилиб қўймадикми?!” тарзидадир.

“Опора” ва “қозиқ” сўзлари маъно жи­ҳатидан фарқланади. Шу боис ўзбекча таржимада “қозиқ” сўзи оят маъносини тўлиқ анг­лата олмагани учун қавс ичида “Ерни тутиб турувчи” деган изоҳ берилган. “Опора” – тиргович, тиргак, тирак, таянч, суянчиқ, асос, негиз, пой ва ҳоказо маъноларни ифодалайди. Шунга кўра, 7-оятдан ҳар бир тоғ Ернинг тагида (асосида) турибди, деган маъно чиқади. Аслида инсонга тоғлар осмонни кўтариб тургандек кўринади. Ва­ҳоланки, самодан заминга назар солган фазогирлар барча тоғлар Ер юзи аҳолисига пой бўлиб турганини кўрган. Евроосиё, Африка қитъалари тоғлари Америка қитъаси одамлари учун, Америка тоғлари эса Евроосиё ва Африка қитъалари аҳли учун негиз бўлиб турибди.

“Имеется один неясный аспект в исламской космологии: Коран упоминает некие семь земель, но не дает объяснений, что это такое (впрочем, некоторые предпочитают видеть здесь слои гео­сферы): Аллах – Тот, Кто сотворил семь небес и столько же земель. (Коран, 65:12.)

Если с семью куполами неба все понятно, то с “семью землями” – нет. Коран лишь делает замечание, что предметы могут “проникать” как в небо, так и в землю: Он – Тот, Кто сотворил небеса и землю за шесть дней, а затем вознесся на Трон (или утвердился на Троне). Он знает о том, что входит в землю, и о том, что выходит из нее, о том, что нисходит с неба, и о том, что восходит туда. Он с вами, где бы вы ни были. Аллах видит все, что вы совершаете. (Коран, 57:4.) Можно сделать вывод, что эти “семь земель” представляют собой стопку, подобную стопке монет”.

“Интернет-муфассир” мурожаат қилаёт­ган “Аллах – Тот, Кто сотворил семь небес и столько же земель (Коран, 65:12.)” оятидан кўриниб турибдики, Аллоҳ етти осмон ва етти ерни яратган. Биз юқорида етти осмон ҳақида муайян хулосага келдик. Етти ер деганда эса, ушбу муаллиф каби, етти қават ерни тушуниш, менимча, ножоиз­дир. Сир эмаски, Қуёш системасида яқин-яқингача ҳам планеталар сони тўққизта деб келинар эди. Ўн йилча бўлдики, Плутон планета талабларига жавоб бермайди, деб топилди ва оқибатда сайёралар сони биттага камайди. Ушбу саккиз планетадан Қуёшга энг яқин жойлашгани – Меркурийдир. У қачон планетага айлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Планеталарнинг пайдо бўлишига доир асосий гипотеза – небуляр гипотезадир. XIX асрдан буён Меркурий бир вақтлар Венеранинг табиий йўлдоши бўлган ва ке­йинчалик уни Қуёш тортиб олган деган фараз мавжуд. 1976 йили Т. ван Фландерн ва К.Ҳаррингтон математик ҳисоб-китоблар орқали ушбу фараз асосли эканини исботлади. Шу тариқа, ҳозир еттита планета мавжудлиги аён бўлиб турибди. Аллоҳнинг етти ер ҳақидаги ояти ана шу етти планетадир, десак мантиққа зид бўлмас.

Қолаверса, Қуръоннинг “Аллах – Тот, Кто сотворил семь небес и столько же земель (Коран, 65:12.)” оятида фалакда шарт-шароити, жонзотлари, ўсимлик дунёси ва ҳоказоси Ерга монанд сайёрадан еттитаси яратилганига ишора бордир, эҳтимол. У ҳолда биз оламда ўзимизникидан ташқари яна олтита “Ер”да ҳаёт бор деган фаразга келишимиз мумкин. Инсоният вақт-соати етиб уларни кашф этишга муяссар бўлар балки.

“Он сотворил их семью небесами за два дня и внушил каждому небу его обязанности. Мы украсили нижнее небо светильниками и оберегаем его (или для оберегания его). Таково предопределение Могущественного, Знающего”. (Коран, 41:12.) Авторитетный среди мусульман Тафсир ибн Касира раскрывает значение аята тем же образом: В рассматриваемом аяте [41:9-12] содержится доказательство того, что Аллах начал творение с земли, после завершения ее творения Он сотворил семь небес. Такое можно наблюдать при строительстве здания, постройка начинается снизу вверх. Об этом говорили комментаторы, о чем мы разъясним позже по воле Аллаха”.

Юқоридаги оятлар асосида Аллоҳ аввал осмонни, сўнгра Ерни яратган деган хулосага келиш мумкин. Лекин, айни чоқда, Қуръоннинг 41:9-12-оятлари хулосасини ҳам назардан четда қолдириб бўлмайди. Агар ана шу оятларни инобатга олсак ва Ер ҳам осмоннинг бўлаги эканини назарда тутсак, осмон ва Ер бир вақтда барпо этилаверган, лекин осмон икки кунда барпо қилиб бўлинган, Ерни барпо қилишга эса яна тўрт кун керак бўлган, деган хулосага келамиз…

Ривоят қилишларича, бир шайх аср намози олдидан ғусл қилиб, таҳорат олиш учун ҳовлиси этагидан оқиб ўтувчи дарё сари йўл олибди. У йўл-йўлакай қозонга ёғ қуйиб, кечки овқатга уннаётган хотинига бир-икки танбеҳ бериб ўтибди. Дарё қирғоғида сувга тушмоқ учун ечинар экан, осмону фалакка, теварак-атрофга разм солиб, “Наҳотки, Аллоҳ шундай муаззам оламни олти кунда яратган бўлса?” деган шубҳани кўнглидан ўтказибди. Сўнгра шайх дарёга шўнғибди-да, ғусл олиб чиқиб, ўзига боқса, узун қоп-қора сочли, ўн саккиз яшар гўзал қизга айланиб қолганмиш. У ўзининг шу ҳолидан қўрқувга тушиб, авратларини қандай яширишни билмай лол турганида, бир бадавий чавандоз келиб қолибди-ю, қизни ердан даст кўтариб, тиззасига ўтқазганча тулпорини чоптириб кетибди ва уни ўзига кенжа хотин қилиб олибди. Шайх бадавий билан 30 йил яшабди, ундан 9 фарзанд кўрибди. Бадавий ҳар кун зулм қилавергач, аёл сиймосидаги шайх ахийри жонидан тўйибди-да, шу яқиндан оқиб ўтувчи дарёга ўзини ташлабди. Бироқ жон ширин эмасми, нафаси обдон бўғилгач, типирчилаб сув юзига чиқибдию у ёқ-бу ёққа аланглаб, ғусл олмоқ учун дарёга шўнғиган жойидан чиқиб қолганини англабди. Аслига қайтган шайх апил-тапил таҳорат олиб, кийим-бошини кийиб, салласини ўраб, уйи сари равона бўлибди, қараса, хотини қозонга солган ёғини ҳалиям қиздириб улгурмаган экан…

Қиссадан ҳисса шуки, ҳар не бўлганда ҳам, шайх ҳолига тушмаслик чорасини кўрган маъқул…

Тафаккур журнали, 2014 йил 3-сони


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!