Ҳорун Яҳё. Асалдаги мўъжиза

(Эй, Муҳаммад!) Раббингиз асалариларга ваҳий (буйруқ) қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) барпо қиладиган нарсаларга ин қурингиз. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингиз (сиз учун) қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз!» Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир.» («Наҳл» сураси, 68-69-оятлар)

Юқоридаги оятларда қайд этилганидек, асал «одамлар учун шифо»дир. Бутунги кунда дунёнинг илмий жиҳатдан ривожланган мамлакатларида асаларичилик ва асал маҳсулотлари тадқиқотнинг янги қирраларига асос солди. Асал келтирадиган фойдалар қуйидагича таърифланиши мумкин:

Осон ҳазм қилинади: Асалдаги қанд молекулалари бошқа қандларга (м-н., фруктозадан глюкозага) айлана олиши сабабли, у ўзининг юқори кислотали таркибига қарамасдан ҳар қанақа меъдада осон ҳазм қилинади. У буйрак ва ичакларнинг яхшироқ фаолият кўрсатишига ёрдам беради.

Қон орқали тез тарқалади; тез қувват олиш манбаи: Асал устидан юмшоқ сув қабул қилинганда, асал қон оқимига етти дақиқада тарқалади. Унинг эркин қанд молекулалари мия фаолиятини яхшилайди, чунки мия қандни энг кўп истеъмол килувчи аъзодир. Асал глюкоза ва фруктоза каби қандларнинг табиий бирикмасидир. Яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, қандларнинг ягона аралашмаси чарчоқни кетказиш ва енгил ҳаракатни ошириш учун энг самарали восита бўлиб хизмат қилади.

Қон ҳосил бўлишини таъминлайди: Асал қон ҳосил қилиш учун тана томонидан талаб этиладиган энергиянинг энг муҳим қисмини таъминлайди. Бундан ташқари, у қонни тозалашда ёрдам беради. У қон айланишини тартибга солиш ва осонлаштиришда баъзи ижобий таъсирларга эга. Шунингдек, у қон томири капилляр муаммолари ва артериосклерозга қарши ҳимоя вазифасини ҳам бажаради.

Бактерияларга ўрин қолдирмайди: Асалнинг бактерицид (бактерияни ўлдирувчи) хоссаси «даф қилиш эффекти» бўлиб, бу антимикробик хусусият бир неча илмий асослар билан асосланади. Масалан: микроорганизмларнинг кўпайиши учун керак бўладиган сув миқдорини чекловчи юқори қандли таркиб, бактерияларнинг кўпайиши учун зарур бўлган азотдан уларни маҳрум килувчи юқори кислоталилик (кичик pH) ва бирикма, водород пероксид ҳамда антиоксидловчиларнинг асалда мавжудлиги бактерия кўпайишининг олдиниолади.

Антиоксидловчи: Соғлом ҳаёт кечиришни хоҳлаган ҳар бир киши антиоксидловчилар истеъмол қилиши шарт. Булар ҳужайралардаги таркибий қисмлар бўлиб, нормал метаболик функцияларнинг зарарли қўшимча моддаларини бартараф қилади. Бу элементлар овқатнинг айниши ва кўплаб сурункали касалликларни келтириб чиқарадиган бузувчи кимёвий реакцияларга барҳам беради. Тадқиқотчиларнинг фикрича, антиоксидловчиларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари юрак муаммолари ва саратон касаллигининг олдини олиши мумкин. Асал таркибида пиносембрин, пинобахин, кризин ва галагин каби кучли антиоксидловчилар мавжуд. Пиносембрин антиоксидловчи фақат асалда мавжуд, холос.112

Витамин ва минераллар депоси: Асал глюкоза ва фруктоза каби қандлар ҳамда магний, калий, кальций, натрий хлор, олтингугурт, темир ва фосфат каби минераллардан таркиб топган. У В1, В2, С, В6, В5 ва В3 витаминларини ўз ичига олган бўлиб, уларнинг барчаси нектар ва гулчангларнинг сифатига қараб ўзгаради. Юқоридагилардан ташқари, асалда оз миқдорда бўлса-да мис, йод ва рух элементлари ҳам бор.

Асалнинг бактерия ҳамда яллиғланишга қарши хоссалари клиник кузатувлар ва изланишлар натижасида аниқланди. Асал касалликдаги инфекция ва ўлик ҳужайраларни оғриқсиз тозалашда ва янги тўқималарнинг ривожланишида ниҳоятда фойдалидир. Асалдан дори сифатида фойдаланиш энг қадимги ёзувларда ҳам қайд этилган. Ҳозирги кунда, шифокор ва олимлар асалнинг жароҳатларни даволашдаги самарадорлилигини қайта кашф қилишмоқда. Сўнгги 20 йил ичида асални тадқиқ қилган етакчи олим, Янги Зеландиядаги Уайкато университетининг биокимё соҳаси профессори Доктор Питер Молан асалнинг антимикробик хусусияти ҳақида шундай дейди: «Ўтказилган тажрибалар шу нарсани кўрсатдики, шифохонларда куйган жойни даволаш учун энг кўп ишлатиладиган антибактериал малҳам, кумушли сульфадиазинга қараганда асал куйган яраларга инфекция туширмаслиги билан энг фойдалидир.» («Инфекция тушган жароҳатларга қарши асал», www.apitherapy.com/honeysk.html)

Асал жароҳатларни даволашда ишлатилади:

–     Асал ҳаводан намликни тортиб олиш қобилиятига эгалиги туфайли соғайиш жараёнини осонлаштиради ва чандиқ ҳосил бўлишининг олдини олади. Бунга сабаб, асал соғайган жароҳат устида янги тери қопламини пайдо қиладиган эпителиал ҳужайраларнинг ўсишини тезлаштиради. Шу йўсинда, ҳатто катта жароҳатларда ҳам асал тўқима кўчириб ўтказиш заруриятига ҳожат қолдирмайди.

–     Асал соғайиш жараёнида иштирок этадиган тўқиманинг қайта ўсишини тезлаштиради. У янги қон капиллярларининг шакллани-шини ва теридаги чуқурроқ қатламнинг бириктирувчи тўқималари ўрнини эгаллайдиган фибробластларнинг ўсишини тезлаштиради ҳамда тузалишга куч берадиган коллаген толаларини ишлаб чиқаради.

–      Асал яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлиб, жароҳат атрофидаги шишни камайтиради. Бу қон айланишини яхшилайди ва шу тарзда соғайиш жараёнини тезлатади. У оғриқни ҳам камайтиради.

–      Асал жароҳатдаги тўқималарга ёпишиб қолмайди, демак, жароҳатдаги боғлам ўзгартирилганда эндигина пайдо бўлган тўқима юлиб олинмайди ва оғриқ бўлмайди.

–      Нур билан қилинган муолажа натижасида беморларда пайдо бўладиган жароҳат ёки чандиқ устидан асални боғлаш жуда яхши фойдаберади.113

–      Юқорида қайд этилганидек, асалнинг антимикробик хусусияти туфайли у яраларга инфекция тушишининг олдини олувчи ҳимоя тўсиғини ҳосил қилади. Шунингдек, у жароҳатлардан инфекцияларни тез тозалайди. Асал бактериянинг антибиотикка чидамли турларига ҳам самарали таъсир кўрсатади. Антисептик моддалар ва антибиотикларга аксинча, жароҳат тўқималарига қулай таъсир кўрсатади ва соғайиш жараёнини ёмонлаштирмайди.114

Бу маълумотлардан асалнинг кўплаб «соғайтирувчанлик» хусусиятларига эга эканлиги кўриниб турибди. Бу шубҳасиз, Қудратда Танҳо Аллоҳ ваҳий қилган Қуръоннинг мўъжизаларидан биридир. Асалдаги озуқавий қимматнинг таҳлилини кейинги саҳифада берилган жадвалдан кўришингиз мумкин:

2000 йил, 10-13 сентябрь кунлари Мельбурнда ўгказилган «Жароҳатни тузатиш бўйича биринчижаҳон конгресси» асалнинг жароҳатни тузатишда қўлланилишини муҳокама қилди. Конгресс давомида қуйидагича фикрлар билдирилди: Антибиотикларга ўта чидамли бактериялар билан инфекцияланган жароҳатлар учун даво топиш мақсадида кўплаб антибактериал моддалар ўрганиб чиқилмоқда, чунки бу катта клиник муаммога айланмоқда. Лекин кўпчилик табиий моддаларнинг инфекция тушган жароҳатларга яхши таъсир кўрсатиши исботланмаган ёки уларнинг жароҳат тўқималарига ёмон таъсир кўрсатганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар йўқ. Асал ўзгача, чунки унинг жароҳатни боғлашда 4000 йилдан буён ишлатилиши ҳақида жуда қимматли маълумотлар бор … Асалда кучли антибактериал таъсир мавжуд ва жароҳатга тушган инфекцияни тозалаш ҳамда яраларни инфекция тушишдан асрашда унинг самараси жуда катта.

__________
112. «Honey A Source of Antioxidants» (Asal – antioksidlovchilar manbai), Journal of Apicultural Research, 1998, 37:221-225, www.nutritionfarm.com/health_news/1998/antioxidants4.htm; Janet Raloff, «The Color of Honey» (Asalning rangi), www.sciencenews.org/sn_arc98/9_12_98/Bob1.htm.
113. Anji Knoks, «Harnessing honey’s healing power» (Asal bog‘lash – sog‘aytiruvchi quvvat), 8 iyun, 2004; http://news.bbc.co.uk/2/hi/health/3787867.stm
114. «Honey As Medicine-Australia Produces A World’s First!» (Dori-sifat asal – Avstraliya jahonda birinchi ishlab chiqaruvchi!), San Diego Earth Times, yanvar, 2000; www.sdearthtimes.com/et0100/et0100s17.html.