Ҳорун Яҳё. Анжир: мукаммаллиги яқиндагина кашф қилинган мева

Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан. («Тин» сураси, 1-оят)

«Тин» сурасининг биринчи оятида анжирнинг қайд этилиши бу мева келтирадиган фойдалар нуқтаи назаридан доноликнинг энг ёрқин тимсолидир.

Анжирнинг инсон учун фойдалари

Анжир бошқа ҳар қандай мева ёки сабзовотга нисбатан кўпроқ толага (томирга) эга. Бир дона қуритилган анжирда икки грамм (0,07 унция) тола мавжуд: бу тавсия этиладиган кунлик истеъмолнинг 20% ини ташкил этади. Сўнгги ўн беш йил ичида олиб борилган тадқиқотлар ўсимлик меваларидаги толалар ҳазм қилиш системасининг мунтазам ишлаши учун жуда муҳим эканлигини аниқлади. Маълумки, озиқ-овқатлардаги толалар ҳазм қилиш системасига ёрдам беради ҳамда улар саратон касаллигининг айрим шакллари хавфини ҳам камайтиради. Парҳезшунослар толага бой бўлган анжир ейишни кўпроқ тола истеъмол қилишнинг идеал усулидирдебҳисоблашади.

Толали озиқ-овқатлар икки турга бўлинади: эрийдиган ва эримайдиган. Эримайдиган толага бой озиқ-овқатлар ичак орқали танадан ҳайдаладиган моддаларнинг (уларга сув қўшиб) юри-шишини осонлаштиради. Улар шу тарзда ҳазм қилиш системасини тезлаштиради ва унинг мунтазам ишлашига имкон яратади. Яна шу нарса аниқландики, эримайдиган толаларни ўз ичига олувчи озиқ-овқатлар йўғон ичак саратонига қарши ҳимоя таъсирига эга. Эрийдиган толага бой озиқ-овқатлар эса, иккинчи томондан, қондаги холестерин миқдорини 20% дан кўпроқ камайтириши исботланган. Булар шунинг учун ҳам юрак хуружи хавфини камайтиришда катта аҳамиятга эга. Қондаги ортиқча холестерин миқдори артерияларда тўпланиб қолади ва уларни қаттиқлаштириб, торайтиради. Холестерин қайси органнинг қон томирларига тўпланиб қолишига қараб, шу орган билан боғлиқ касалликларни юзага келтиради. Мисол учун, агар холестерин юракни озиқлантирувчи артерияларда тўпланиб қолса, демак у юрак хуружи каби муаммоларни келтириб чиқаради. Холестериннинг буйрак веналарида тўпланиб қолиши эса юқори қон босими ва буйрак нуқсонларини пайдо қилади. Бундан ташқари, эрийдиган толаларни истеъмол қилиш, уларнинг қондаги қанд миқдорини ошқозонни бўшатиш орқали назорат қилиши нуқтаи назаридан муҳимдир, чунки қондаги қанд миқдорининг кутилмаган ўзгаришлари ҳаётни хавф остига қўядиган касалликларга сабаб бўлади. Дарҳақиқат, толага бой таомлар билан озиқланадиган одамларда саратон ва юрак хасталиги каби касалликларнинг кам учраши кузатилган.122

Эрийдиган ва эримайдиган толаларнинг бир пайтнинг ўзида битта нарсада мавжуд бўлиши соғликка катта фойда келтиради. Агар толаларнинг бу иккала шакли (улар алоҳида-алоҳида бўлгандан кўра) биргаликда мавжуд бўлса, улар саратон касаллигининг олдини олишда жуда самарали таъсир кўрсатади. Анжирда толаларнинг ҳар иккала, эрийдиган ва эримайдиган шаклларининг мавжудлиги унинг энг аҳамиятли маҳсулот эканлигидан далолат беради.123

Жорж Вашингтон университети Тиббий маркази қошидаги Касалликнинг олдини олиш институти директори Доктор Оливер Алабастер анжирга қуйидагича изоҳ беради:

… овқатланишингизга ҳақиқий соғлом ва толага бой таом қўшиш имконияти туғилди. Анжирни ёки бошқа толага бой озиқ-овқатларни жуда тез-тез танлаб туришингиз, сиз зарарли озиқ-овқатларни табиий равишда жуда кам танлайсиз деган маънони англатади ва бу сизнинг умрбод соғлигингиз учун кони фойдадир.124

Калифорния Анжир маслаҳат Кенгашининг фикрига кўра, мева ва сабзавотлардаги антиоксидловчилар қатор касалликлардан ҳимоя қилар экан. Антиоксидловчилар танада содир бўладиган кимёвий реакциялар натижасида юзага келадиган ёки ташқаридан ортти-рилган зарарли моддалар (эркин радикаллар) таъсирини йўқотади ва шу тариқа ҳужайралар бузилишининг олдини олади. Скарнтон университети олимлари томонидан амалга оширилган бир изланишда шу нарса аниқландики, бошқа меваларга қараганда антиоксид-ловчиларга бой бўлган қуритилган анжирда фенолли таркибнинг миқдори анча кўп учрайди. Фенол зарарли микроорганизмларни ўлдириш учун антисептика сифатида ишлатилади. Анжир таркибида фенол миқдори бошқа мева ва сабзавотлардагига қараганда анча юқори.125

Нью Жерси штатининг Рутгерс университети олимлари томо-нидан амалга оширилган бошқа бир изланиш қуритилган анжирда мавжуд омега-3, омега-6 ва фитостерол каби муҳим ёғ кислоталари холестеринни камайтиришда муҳим роль ўйнаши мумкинлигини аниқлади.126 Маълумки, омега-3 ва омега-6 танада ишлаб чиқил-майди, улар озиқ-овқатлардан сўрилиши мумкин. Бундан ташқари, бу ёғ кислоталар юрак, мия ва асаб системасининг яхши фаолият кўрсатиши учун жуда зарур. Фитостерол ҳайвон маҳсулотларидаги холестеринни (бу юрак артерияларини қаттиқлаштирувчи таъсирга эга) қон оқимига киргизмасдан танадан ҳайдалишига ҳисса қўшади.

Инсонга маълум энг қадимий мевалардан бири бўлган анжир (Калифорния Анжир маслаҳат Кенгаши уни «Табиатнинг деярли энг мукаммал меваси» деб таърифлаган127) озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар томонидан қайта кашф қилинди. Бу меванинг озуқавий қиммати ва унинг соғликка нисбатан фойдалари унинг бутунлай янги аҳамият касб этишига олиб келди.

Анжир ҳар қандай махсус парҳез таомининг бир чеккасидан жой олиши мумкин. Анжир таркибида табиатан ёғ, натрий ёки холестерин бўлмаслиги, лекин кўп миқдорда тола бўлиши туфайли, у озишга ҳаракат қилаётганлар учун идеал таомдир. Шу билан бир вақтда, анжир бошқа ҳар қандай мевага нисбатан кўпроқ минерал таркибга эга. Қирқ грамм (1,4 унция) анжир таркибида 244 мг (0,008 унция) калий (кунлик талабнинг 7% и), 53 мг (0,002 унция) кальций (кунлик талабнинг 6% и) ва 1,2 мг (0,00004 унция) темир бўлади.128 Анжирда кальций миқдори жуда баланд: кальций миқдори бўйича анжир апельсиндан сўнг иккинчи ўринда туради. Бир яшик қуритилган анжир бир бидон сутда мавжуд кальций миқдорига эга.

Анжир узоқ вақт касал бўлган ва тузалишни истовчи беморларга куч ва қувват берувчи дори ҳисобланади. У жисмоний ва ақлий чарчоқни бартараф қилади. Анжирнинг энг муҳим озуқавий таркиби қанд бўлиб, у барча меваларнинг 51-74% иниташкил этади. Анжир қанд миқдори энг кўп мевалардан биридир. Анжир астма, йўтал ва шамоллашни даволашда ҳам тавсия этилади.

Анжирнинг адоғи йўқ шифобахшлиги Аллоҳнинг инсонларга кўрсатган марҳаматидан далолатдир. Парвардигоримиз инсон танаси талаб этадиган моддаларни танаввули ёқимли бўлган бу мевада бир бутун қилиб, инсон соғлиги учун наф келтирадиган даражада ҳозир этган. Аллоҳ инъом этган бу неъматнинг Қуръонда қайд этилиши унинг инсон учун муҳимлигини таъкидлаётган бўлиши табиий. (Аллоҳҳаммадан кўп билгувчидир.) Инсон соғлиги нуқтаи назаридан анжирнинг озуқавий қиммати тиббиёт ва технология соҳасида эришилган ютуқлар натижасида аниқланди. Бу Қуръон ҳамма нарсани билгувчи Қодир Аллоҳнинг каломи эканлигининг сўзсиз исботидир.

Anjirning adog‘i yo‘q shifobaxshligi Allohning insonlarga ko‘rsatgan marhamatidan dalolatdir. Parvardigorimiz inson tanasi talab etadigan moddalarni tanavvuli yoqimli bo‘lgan bu mevada bir butun qilib, inson sog‘ligi uchun naf keltiradigan darajada hozir etgan. Alloh in’om etgan bu ne’matning Qur’onda qayd etilishi uning inson uchun muhimligini ta’kidlayotgan bo‘lishi tabiiy. (Allohhammadan ko‘p bilguvchidir.) Inson sog‘ligi nuqtai nazaridan anjirning ozuqaviy qimmati tibbiyot va texnologiya sohasida erishilgan yutuqlar natijasida aniqlandi. Bu Qur’on hamma narsani bilguvchi Qodir Allohning kalomi ekanligining so‘zsiz isbotidir.

Horun Yahyo

__________
122. «Nutrition» (Ozuqa); www.californiafigs.com/nutrition/
123. Yuqoridagi manbadan.
124. Yuqoridagi manbadan.
125. Doktor Jou A Vinson, «The Functional Food Properties of Figs» (Anjirning funktsional ovqat xossalari), Cereal Foods World, fevral 1999, 44-tom, 2-son.
126. Yuqoridagi manbadan.
127. «California Figs» (Kaliforniya anjirlari);  www.californiafigs.com/industry/page2.html.
128. Yuqoridagi manbadan.