2017 йилдаги диний-маърифий соҳадаги энг муҳим ислоҳотлар

2017 йил диний-маърифий соҳада ҳам ислоҳотларга, яхши хабарларга бой йил бўлди. Ўтаётган йилда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар акс этган энг асосий янгиликларни эслаб ўтамиз. 2017 йил 17 январь. 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди (илгари бу давоми…

Неъматулло Насруллаев. «Элинг турк, айлағил туркий…»

Собиқ шўро даврида халқимизнинг ўтмишда яшаб ўтган маърифат­парвар, зиёли кишилари, уларнинг ҳаёти ва ижоди янги тузум чиғириғидан ўтказилиб, сиёсий қолипга мос тушмаганлари ўрганилмай назар­дан четда қолди. Шундай маърифатпарварлардан бири Раҳимхўжа ибн Алихўжа Эшон Шошийдир. Ўз вақтида Раҳимхўжанинг бутун ҳаёти ниҳоятда давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Қадимгилардан қадимроқ

Аллоҳдан нозил бўлиб, сопол парчаларига, текис суяклару тошларга, ҳайвон териларига, онда-сонда қоғозга ёзиб қўйилган оятлар тўпланиб, китоб ҳолига келтирилганига салкам бир мингу тўрт юз йил бўлибди. Инсониятга маълум бўлган ёзма ёдгорликлар учун бу — катта муддат, шунинг ўзиёқ Қуръони каримни давоми…

Мансурхон Тоиров. Қора туя ҳикмати

Сени топмоқ басе мушкилдурур, топмаслиғ осонким, Эрур пайдолиғинг пинҳон, вале пинҳонлиғинг пайдо. Алишер НАВОИЙ. “Зиҳе ҳуснунг зуҳуридин…”   Қути ўчиб шунда қўрқувдан, Барча энур Тангрини таниб Ва осийлар қулар юзтубан Ловуллаган ўтга чулғаниб. Александр ПУШКИН. “Қуръондан иқтибос” “Дўл тоғи ва давоми…

Алишер Назар. Ҳиндистоний ким эди?

ХХ асрнинг узлуксиз қатоғонлари не-не олиму фозилларнинг умрига зомин бўлди. Бу улуғ зотларнинг ўзлари билан бирга илмий мерослари ҳам қатоғон қилинди. Куйдирилди, кўмилди, сувларга оқизилди. Аммо бу мунаввар сиймоларнинг номини халқнинг ёдидан чиқариб ташлашнинг иложи бўлмади. Ана шундай улуғ зотлардан давоми…

Мансурхон Тоиров. Дўл тоғи ва етти осмон

Дунёни қизғанма мендан, азизим,Мен сенинг кўчангдан ўтмасман зинҳор.Менинг бу оламда ўз айтар сўзимВа ўзим сиғинар мозорларим бор.Абдулла ОРИПОВ Афсуски, Қуръони каримни бошдан-охир ўқиб чиқмоқ ва уқиб олмоққа барчада ҳам бирдек лаёқату имконият йўқ. Биринчидан, аксар одамлар мудом катта-кичик турмуш ташвишларига давоми…

Иброҳим Ғафуров. Фасоҳат — ифода санъати

Ўзи ўртага савол қўйиб, яна ўзи унга жавоб бериш моҳир мураббийларнинг усули. Моҳирона саволга моҳирона жавоб ҳам мураббийларнинг усули. Буни ҳақиқий мураббиёна савол ва мураббиёна жавоб дейиш мумкин. Навоий, Толстой, Шекспир, Гёте асарларида шундай теран томирли саволлар ва шунга яраша давоми…

Мусулмонларга йўналтирилган миссионерлик ҳаракатлари

Мусулмонларга қарши йўналтирилган илк миссионерлик ҳаракатларига милодий VIII асрдаёқ дуч келиш мумкин. Турли ғарб манбаларида Андалусия подшоҳи Абдулазиз (713-716)ни насроний қилишга хотини Эгинола урингани айтилади. Бу аёл ғарблик илк миссионер ҳисобланади. «Франция роҳиби» номини олган челонялик Аббат Хуг эса 1074 давоми…

АҚШда Ислом: кеча ва бугун

Илк мусулмонлар Баъзи олимларнинг таъкидлашларича, Америка қитъасига Колумбдан бир неча йиллар олдин андалусиялик мусулмонлар ташриф буюрганлар. АҚШдаги фуқаролар урушида қаҳрамонлик кўрсатган Петр Салим ҳам мусулмонлардан эди. АҚШни мустақил республика сифатида тан олган илк давлат ҳам Марокаш Султонлиги эди (1777). 1805 давоми…

Абдулҳаким Жўзжоний. Абдулхолиқ Ғиждувоний ва нақшбандия тариқати

Абдулхолиқ Ғиждувоний нақшбандия тариқатида хожалар силсиласининг асосчиси ҳисобланади. Унинг таълимоти, яъни тасаввуф соҳасида у қолдирган йўл-йўриқлар, одоб ва қарашлар юксак аҳамиятга эга. Абдулхолиқ Ғиждувоний ким эди, хожалар тариқатига қандай ҳисса қўшди ва ҳозирги замонда у қолдирган таълимотнинг аҳамияти нимада?