Буробия Ражабова. Навоий яшаган уй

Ҳирот шаҳрида ҳазрат Алишер Навоий яшаган уйга тарихий манбаларда, жумладан, “Бобурнома”да ҳам “Унсия” (“унсия” арабча сўз бўлиб, улфат, чин дўст деган маънони билдиради — Б.Р.) деб ном берилгани зикр этилади. Яъни бу қутлуғ даргоҳ дўстлар, ижод аҳли, устоз ва шогирдлар давоми…

Назар Эшонқул. Сэмюэл Беккет

1906 йил 13 апрелда Ирландияда туғилган. Шоир, адиб, драматург. Ж.Жойс билан Францияга келиб бир умр қолиб кетган. Абсурд те­атри назариётчиси ва асосчиларидан. Адабиёт соҳасидаги хизматлари учун 1969 йили Нобел мукофоти берилган. ХХ аср инглиз-француз адабиётининг йирик вакили. 1989 йил 22 давоми…

Назар Эшонқул. Данте, Навоий, Шекспир

Жаҳон адабиётида буюк сиймолар унчалик кўп эмас. Агар инсоният бадиий тарихида ўтган чинакам даҳо сўз санъаткорларини бирма-бир санаб чиқсак, икки қўлимиздаги бармоқларнинг баъзилари иккинчи марта очилмайди. Бироқ ана шу санъаткор даҳолар ичида ҳам барча давр кишиларини ҳайратга солувчи сўз даҳолари давоми…

Сувон Мели. Поэтик алжабр ёхуд ноаниқ аниқлик

Метафора мураккаб, аниқроғи, қисқарган ўхшатишдир. Унда икки нарса-ҳодисанинг қиёси янада интенсивроқ, янада қизиқарлироқдир. Метафора ўхшашлик асосида юзага келган эса-да, айрим жиҳатлари билан ўхшатишдан фарқ қилади. Хусусан, “ўхшатишда ҳамма вақт икки ёки уч компонент иштирок этиб, у хоҳлаганча кенгайиши мумкин бўлса, давоми…

Санобар Тўлаганова. “Хизматим матбуот билан равшандир”

Йигирманчи йиллар ўзбек матбуотининг шаклланиши ва ривожида атоқли адиб Абдулла Қодирийнинг алоҳида ўрни бор. Шу маънода ёзувчининг публицистик меросини ўрганиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бундай тадқиқот адиб дунёқарашининг шаклланишини ва ижодини ўрганиш баробарида, ўша давр ижтимоий-тарихий вазиятини кўрсатувчи муҳим давоми…

Назар Эшонқул. Жорж Оруэлл

Шўро мафкурачилари 80-йиллар ўрталаригача номини эшитса чўчиб тушадиган, ҳатто ўлимидан қарийб 40 йилдан ошиқ вақт ўтгач ҳам асарлари чоп этилишига рухсат берилмаган Жорж Оруэлл ўзи ким? Жорж Оруэлл инглиз ёзувчиси, публицисти, жамоат арбоби. Машҳур асарлари: «Молхона» қиссаси, «1984» романи, эссе давоми…

Хусрав Ҳамидов. Яъқуб Чархий ва унинг «Най рисоласи»

Мавлоно Яъқуб Чархий ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг илғор муридларидан ва Хожа Аҳрор Валийнинг устози бўлган ҳамда бир муддат Бухорода, Чағониёнда яшаб илм ва амал билан шуғуллаган. Унинг ҳаёти ва илмий асарлари ҳақида кейинги йилларда айрим тадқиқот ва мақолалар босилди. Жумладан М.Раззоқованинг давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. “Юзни бур дарёнинг мавжлари томон…”

“Умр ўтиб борар мисоли эртак”. Устоз Абдулла ака умрининг сўнгги йилларида дарё бўйларига, тўлқинлар шиддати бўлса ҳам, сокинлик ва осойишта хилват масканларга боргим келади деб, айтган эди суҳбатлашганимизда. “Дарёга бориб қанийди сувга айтсанг дардингни, балиқлар эшитса”, деганди. Мен устоз юрагининг давоми…

Носир Муҳаммад. “Агар кўнглимни ром этса…”

Форс адабиётининг ёрқин юлдузларидан бири Хожа Ҳофиз Шерозий (1326-1389) номи ва ижоди ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг оташин ғазаллари турли йилларда А.Авлоний, Хуршид, Чустий, Муинзода, Васфий, Ш.Шомуҳамедов, Э.Воҳидов, Ж.Жабборов, Ж.Қувноқ, М.Кенжабек сингари олим ва шоирлар томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. давоми…

Иброҳим Ғафуров. Мунис диллар саодати

Шундай оилалар бўладики, уларда давр, мамлакат ва халқ тақдири акс этиб туради. Бундай оилалар ҳаётида санъаткорлик, яратувчилик, илму фан кашфиётлари эл шуҳратига шуҳрат, шарафига шараф қўшади. Ойбек ва Зарифа Саидносирова, Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова, Ҳалима Носирова ва Комил Яшин, давоми…


Мақолалар мундарижаси