Тўлқин Сайдалиев. Таржима ва шеърий санъатлар

Бобур ўзбек адабий тилини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган мумтоз шоирдир. У барча асарларини содда, равон, ихчам тилда баён этишга интилган. Шоир, айниқса, ғазалларининг тили содда, тушунарли бўлишига ва чуқур мазмунни турли бадиий санъатлар орқали бўрттириб кўрсатишга ҳаракат қилган. Маълумки, ҳикматли давоми…

Салим Ашур. Кичкинтойларнинг катта шоири

Болалар адабиёти – адабиётнинг балоғати Алла – адабиётнинг бешиги, бутун инсониятнинг мурғаклиги адабиёти. Лекин ўзи мурғак эмас, ёмби адабиёт. Алла қачон пайдо бўлган? Ҳеч ким билмайди, у ниҳоятда қадимий. Болалар адабиёти адабиётнинг болалиги эмас, баркамол адабиётнинг қаймоғи, комил маҳсулидир. Балоғатга давоми…

Назар Эшонқул. Хуан Карлос Онетти

«Унинг асарларисиз янги авлоднинг бошқа адиблари пайдо бўлмасди: у биринчи эди, биринчи бўлиб тўсиқни ошиб ўтди: Кортасар, Гарсиа Маркеснинг ўзи ҳам унинг асарларидан ўсиб чиқди». Хуан Рулфо «Онеттини ҳали адабиёт тан олгани йўқ. Аммо бизга берилаётган мукофотларга, энг аввало, у давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобур ва мўғул қавмлари

Олимлар орасида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг она томонидан мўғул қавмига мансублиги тўғрисида турли-туман фикр-мулоҳазалар мавжуд. Ҳатто Бобурийларнинг Ҳиндистондаги ҳукумронлик даври ғарбда “Буюк мўғуллар империяси” (“Империя великих монголов”) деб аталиши бунга ёрқин мисол. Кейинги пайтда “бобурийлар сулоласи” атамаси илмий муомалага киритилганига қарамай, давоми…

Иброҳим Ғафуров. Зулфия сиймоси

Айни замонда, айни соатда, айни сонияда туғилган гўдакнинг шу замон ва сониядаги бутун дунёнинг ишларига дахлдорлиги бўлади. Чунки одамзод битта, толе ва қуёш битта. Ишонмасангиз, истаган вақтда осмонга қаранг: ҳаммаси кўриниб турибди. Ички кўзлар барини тўхтовсиз илғайди. Ҳар биримизнинг ёруғ давоми…

Назар Эшонқул. Мигель Сааведра Сервантес

Улуғ испан ёзувчиси, драматурги. Дунёга машҳур «Дон Кихот», «Галатея», «Нумансия», «Персилес ва Сихизмунда саёҳати» асарлари муаллифи. Отаси Кордова шаҳрининг ҳокими бўлган, ўзи эса қашшоқлашиб, оддий табиб даражасига тушиб қолган ва шу касб ортидан зўрға кун кўраётган Родриго де Сервантеснинг ҳаёти давоми…

Абдураҳим Эркаев. Эстетик онг ва бадиий билиш

Инсоннинг воқеликка эстетик муносабати аввало унинг меҳнатида, амалий фаолияти ва кундалик турмушида юзага чиқади. Аммо бу муносабатни жуда кучли ва ёрқин ифодалайдиган бир соҳа бор, бу – адабиёт ва санъат. Уларда, аввало, жамиятнинг эстетик онги ва амалиёти мужассамланган. Аввало эстетик давоми…

Е. Э. Бертельс. Навоий асарларининг Овруподаги илк таржималари

Шарқ ва Ғарб адабиёти ҳамда тилларини қиёсий ўрганиш авжига чиққан йилларда машҳур шарқшунос Т.Бенфей “Orient uni Occident” деб номланган даврий журнал чиқара бошлади. Бу нашр Шарқ ва ғарб адабиёти, тилларини ҳамда маданий алоқаларини таҳлил қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган давоми…

Назар Эшонқул. Жан Пол Сартр

Жан Пол Сартр. Ёзувчи, файласуф, драматург. ХХ аср жаҳон адабиёти ва фалсафасининг йирик вакили, экзистенциализм назариётчиси ва доҳийси. 1964 йили Нобел мукофоти билан тақдирланган, аммо бу мукофотда сиёсий манфаатлар мавжуд дея воз кечган. «Бу даврда биронта француз интеллекти унга бас давоми…

Ансориддин Иброҳимов. Бобур – арузшунос

Халқимизнинг улуғ фарзанди, шоир ва олим, атоқли давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) гўзал ғазал ва рубоийлар, “Бобурнома”, “Мубаййин” номли фиқҳга доир шеърий қўлланма ҳамда таржималардан ташқари, илмий асарлар ҳам яратган. Унинг ҳарб иши ва мусиқага оид асарлари ҳозирча топилмаган давоми…


Мақолалар мундарижаси