Муҳаммаджон Холбеков. Модернизм

Модернизм Ғарбий Европа адабиётида XIX аср охири ва XX аср бошларида саҳнага чиқди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, модернизм – бу замонавий санъат ва адабиётдаги янги услубий таълимот бўлиб, “модерн” (modern) сўзининг ўзи ҳам “янги”, “замонавий” маъноларини англатади. Унинг адабиёт ва санъатда давоми…

Имонғози Нураҳмад ўғли. Туркий халқлар адабиётининг илдизлари

Туркий халқлар учун умумий бўлган адабиётимизни сак (соқ)лар давридан бошлашимиз тахминларга асосланган фаразий гаплар эмас, аксинча, аниқ далиллар билан исботланган ҳақиқат бўлса, бу даврдан қолган меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш – замон талаби, бизнинг муқаддас бурчимиз ҳамдир. Адабиётимиз тарихини қайси даврдан давоми…

Ансориддин Иброҳимов. Бобурий маликага эҳтиром

1992 йилда Бобур халқаро жамғармаси ва унинг илмий сафари ташкил этилган эди. Ҳар бир илмий сафар давомида буюк ўтмишдошлари-мизнинг нодир мероси, хусусан Бобурийлар яратган илмий-адабий, тарихий мерос, салтанатнинг улуғ вакилларига бағишланган асарлар юртимизга кела бошлади. Ҳозирги кунда юзлаб ана шундай давоми…

Шабот Хўжаев. Абдулла Қаҳҳорни эслаб

1964 йил, июн. Саратоннинг иссиқ кунларидан бири, мен ҳар сафаргидек маъруза залида малака оширишга келган шифокорлар билан машғулот ўтказаётган эдим. Кутилмаган меҳмон маъруза зали ёнига келиб, кимлардандир: “Шабот Хўжаевични қаердан топсам бўлади?”, – деб сўраётганини эшитдим. Мен бу мўътабар алломани давоми…

Абдуғафур Расулов. Ғаройиб салтанат

Бора-бора тоғу тошлар чўкиши, дарёю кўллар қуриши, ям-яшил ўрмонлар ўтинлар уюмига айланиши, зўравонлик билан пайдо бўлган давлатлар емирилиши мумкин. Лекин болалик деб аталмиш ғаройиб салтанат борки, у зинҳор завол кўрмайди, синалган қонун-қоидалари асосида яшайверади. Аввало, у замон, макон, ирқ, дин, давоми…

Нормат Йўлдошев. Чўлпон ва турк шеърияти

Абдулҳамид Чўлпон бадиий олами, поэтик дунёсининг шаклланишида усмонли турк адабиётининг таъсири катта бўлган. “Чўлпон 19 яшар пайтида уйларида меҳмон бўлганимда, у турк тарихига доир воқеаларни излаб ўқир экан. “Турк юрти” ва шу каби туркчилик матбуотини кузатиб борди”,[1] — деб хотирлайди давоми…

Абдулла Улуғов. Замон ва макон мусаввири

Абдулла Қодирий ижоди ўзбек адабиёти тарихида алоҳида ўрин тутади. Бу улуғ адиб асарларисиз ўзбек адабиётини тасаввур қилиб бўлмайди. Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” асари билан ўзбек адабиётида роман жанрига асос солган бўлса, унинг “Меҳробдан чаён” асари миллий адабиётдаги иккинчи романдир. Абдулла давоми…

Хуршида Ҳамроқулова. Абдулла Қаҳҳор ва хориж

Абдулла Қаҳҳорнинг чет тилларга таржима қилинган асарлари, хориждан келган мактублар, умуман, адибнинг дунё халқлари билан алоқаси хусусида ёзувчининг уй-музейи фондида сақла­на­ётган манбалар аниқ маълумот беради. Хусусан, Германияда (1961 й.), Болгарияда (1961 й.), Эстонияда (1960 й.), Арманистонда (1961 й.), Руминияда (1963 давоми…

Давронбек Тожиалиев. Энг китобхон миллат бўла оламиз(ми)!?

GfK халқаро тадқиқот институти ўтказган сўровнома натижаларига кўра, 2016 йили дунёнинг энг китобхон миллати хитойликлар бўлишди. Сўровномага жавоб берган хитойликларнинг 70 фоизи ҳар куни ёки ҳар ҳафтада ақалли бир марта китоб ўқишини таъкидлаган. Иккинчи ўринни россиялик (59 %), учинчи ўринни давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Навоийни жаҳон билади

Ҳазрат Алишер Навоий меросининг жаҳон маданияти тарихидаги ўрнини ҳаққоний баҳолаш учун энг аввало у яратган асарларнинг жаҳон тилларига қилинган таржималари тарихини синчиклаб ўрганиш лозим. Дарвоқе, ўтган асрда таниқли адабиётшунос олимлар Н.И.Конрад, Е.Э.Бертельс, В.М.Жирмунский, А.К.Боровков, В.Зоҳидов, Ҳ.Сулаймонов, Ғ.Каримов, Н.Маллаев, А.Рустамов, А.Қаюмов давоми…


Мақолалар мундарижаси