Абдумажид Мадраимов. Навоийнинг ҳиндистонлик мухлислари

Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий фахрия сифатида ёзган эди: Олибмен тахти фармонимға осон, Черик чекмай Хитодин то Хуросон. Ҳаётда эса унинг ижоди мухлислари Волга бўйларидан то Нил дарёсигача бўлган ҳудудда, ҳатто Ҳиндистон мамлакатида ҳам кўп бўлганлиги маълум. Машҳур давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Сюрреализм шеърияти: Гийом Аполлинер

ХХ аср Европа шеъриятида Гийом Аполлинер (1880-1918) ижоди алоҳида ўрин тутади. Унинг “Алкоголлар” (Alcools, 1913) номли шеърлар тўплами, шубҳасиз, кубизм[1] руҳидаги шеъриятда муҳим аҳамият касб этди, негаки, у биринчи жаҳон урушидан кейинги шоирлар авлодининг аксарият қисмига ва сюрреализм тарафдорларига йўл давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобурга саховати панд берганми?

Шарқшунослар, тарихчилар ва мумтоз адабиёт мутахассислари орасида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг саховати, ҳиммати баландлиги, ҳатто рақиб ва душманларига нисбатан ҳам хайрихоҳлик билан ёндошгани маълум баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Шарқ халқлари маданияти ва тарихида ҳамиша саховат, очиққўллик инсоннинг энг яхши хусусияти сифатида қадрланиб давоми…

Саъдулло Қуронов. Постмодерн кайфият ва идеал эҳтиёжи

Адабиётшунослигимиз ўтган давр мобайнида қизғин мунозараларга сабаб бўлган модернизм масаласида якуний хулосаларга келиб улгурмасидан, постмодернизм деб аталмиш янги бир йўналишга тўқнаш келмоқда. Адабиёт илмига доир асарларда бу терминни бот-бот учратишга, соҳа вакиллари томонидан “у постмодернчи”, “бу постмодерн асар-да…” қабилидаги гапларни давоми…

Шерали Турдиев. Муштарак тақдирлар

ХХ аср бошларида Эрон ва Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий ва маданий алоқалари Ўтган асрнинг бошларида Туркия, Эрон, Ҳиндистон ва араб мамлакатларида ҳам миллий инқилобий ҳаракатлар пайдо бўлди. Уларнинг таъсирида Туркистонда ҳам мазкур мамлакатлар, жумладан, Эрон билан ижтимоий-сиёсий ва маданий алоқалар кучайди. Худди давоми…

Қўлдош Пардаев. Муқимий “саёҳатнома”си матни тарихидан

Миллий адабиётимиз тарихида ХIХ аср охири-ХХ аср бошлари Қўқон адабий муҳитида етишиб чиққан ижодкорлар адабий мероси алоҳида ўрин тутади. Бу адабий муҳитнинг забардаст намояндаси Муҳаммад Аминхўжа Муқимий асарлари ҳамиша мутахассислар диққат марказида бўлган. Шоир ижод намуналари юзасидан кўплаб тадқиқотлар яратилган. давоми…

Собир Ўнар. Адабиёт эътиқодни тарбиялайди

Адабиёт, шаксиз, тарбия воситаларидан бири. Илло, эътиқод эмас, эътиқодни парваришлаш усулидир, шу маънода уни эътиқоддан айрим ҳолда кўрсатиш нотўғри, адабиётимизни улуғликка, мумтозликка кўтарган зотлар… Буюк Иймон эгалари эди! Гўрўғли Ғиркўк дулдулини миниб, қирқ йигитни қабатига олиб ёв устига саваш қилганда, давоми…

Нинель Владимирова. Пушкин Чўлпон таржимасида

Сўнгги йилларда ўзбек адабиётшунослиги глобал таҳлилий-талқиний тадқиқотларга катта эътибор бермоқда. Бу янги тамойилни фақат маъқуллаш лозим. Аммо, назаримда, бадиий таржимадек муҳим соҳага доир жиддий муаммоларни ёритишга негадир эътибор сусайгандек кўринади. Халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда, адабий жараённинг илдизлари ва ривожланиш давоми…

Турсун Қурбон Туркаш. Илм била фазл гулистони

Муҳаммад Сиддиқ Залилий XVIII аср уйғур адабиётининг энг йирик намояндаси ва кўп асрлик туркий шеърият анъаналарини муносиб давом эттирган оташнафас шоирдир. Залилий адабий меросини чуқур ўрганиш Машраб (1640-1711), Ҳувайдо (1704-1780) ҳаёти ва ижодига доир баъзи муаммоларни аниқлашда ҳам катта аҳамиятга давоми…

Ҳафиз Абдусаматов. «Янги ер»дан бошланган шуҳрат

Рус драматурги Николай Погодин Абдулла Қаҳҳорнинг “Янги ер” (“Шоҳи сўзана”) драмасини “талантли комедия” деб атаган эди. Бу баҳода катта ҳақиқат бор. Кичик ҳикоялари билан шуҳрат қозониб, “ўзбек Чехови” деган номга муяссар бўлган, романчиликда ҳам машҳур Абдулла Қаҳҳор адабиётнинг қийин жанрида давоми…


Мақолалар мундарижаси