Тойир Исломов. Пьер Бомаршенинг бахти

Машҳур “Фигаронинг уйланиши” пьесаси Пьер Огюст Карон Бомарше номининг жаҳон театри санъати тарихида шу асрда яшаб ўтган Карло Гольдони ва Карло Гоццидек буюк итальян драматурглари қаторида эътироф этилишига сабаб бўлди. Гольдони ва Гоццилар Италия театрларида ўнлаб асарлари саҳналаштирилиб, драматургия майдонида давоми…

Сойим Исҳоқ. Адабиёт сабрни ўргатади

Аввало менга – адабий марказдан четда яшаб, баҳоли қудрат ижод қилаётган бир адибга эътибор бериб, адабиётнинг жўшқин оқимига тортишга интилгани учун таҳририят ходимларига чуқур миннатдорчилик билдираман. Адабиётга илк ҳавас менда, назаримда, мактабга бормасимдан илгарироқ уйғонган бўлса керак. Мактаб болалари олдимда давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Постмодернизм: моҳият, илдизлар ва белгилар

Кейинги йилларда, умуман, ўзбек миллий тафаккури, хусусан, адабиёт ҳамда санъатида кўп тўхталинаётган, қатор баҳсу мунозараларга сабаб бўлаётган постмодернизм ҳодисаси ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган бир таркиб ва бир босқичли ҳодиса бўлмай, тараққиётнинг анчагина мураккаб ва ўзига хос босқичларидан ўтган илмий, ижтимоий, давоми…

Собир Ўнар. Ойбегимиз

Ойбек сиймоси, бадиий салоҳияти ҳақида гап кетса қандайдир эътирозсиз тасаввурлар ҳар биримизда бор. У билан замондош бўлган адиблар адабий анжуманларда жуда илиқ сўз айтадилар. Ижоди ҳақида гап очилганда ҳам ортиқча мунозаралар бўлмайди. Бу – фазилатми ёки кимдандир баланд, кимдандир паст давоми…

Обиджон Каримов. Метафора – поэтик тафаккур асоси

Юнон мутафаккири Арасту ўзининг “Поэтика” асарида шоирга тавсиялар бераркан, метафора қўллашда ижодий моҳорат керак­лигини алоҳида уқтиради ва таъкидлайдики: “… фақат шунигина ўзгалардан ўзлаштириб бўлмайди, бу қобилият (яъни метафора яратиш – О.К.) истеъдоднинг белгиси бўлиб хизмат қилади. Ахир, яхши метафоралар яратиш давоми…

Шаҳноза Назарова. Перпендикуляр тасаввурлар

Дунё фольклоршунослигида эртакларни ўрганиш, тадқиқ қилиш усуллари ва йўллари доимо янгиланиб борган. Мотивлар тизимининг ўсиши ва ўзгариши оқибатида сюжетнинг вужудга келишига кўра тадқиқотлар, асосан, мотивларни текшириш, кузатиш, таснифлаш йўналишида олиб борилган. Ўзбек эртакларидаги шарт-синов мотиви масаласи муаллиф белгилаган мавзуга бўйсунган давоми…

Акбар Сабирдинов. Ойбек ва Эмиль Верхарн

Эмиль Верхарн XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида яшаган жаҳон адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири бўлиб, символизмнинг формал изланишлари пафосига суғорилган шеърияти билан машҳурдир. Шеърий техникани такомиллаштириш, шаклини янгилаш йўлидан борган Э.Верхарн таъсири Ойбекнинг “Машъала” (1932) тўпламидан ўрин олган давоми…

Ойдин Ҳожиева. Санъаткор таржимон (Зулфия)

Зулфия таржималарининг ўзи бир олам. Улар офтобдай нур сочиб туради. У ўзбек тилига ўгирган шеърлар туйғулар, эҳтиросларга йўғрилиб, худди асл нусха каби қиймат касб этади. Зулфия ўзбекчалаштирган буюк Пушкиннинг оташ-алангали шеърлари мафтункор, ўртаниш ва изтироблари жонингизга титроқ солади. Пушкиннинг қайноқ давоми…

Хосият Бекмирзаева. Навоий ва Бобур

Навоийнинг идеал ҳукмдор ҳақидаги орзулари Бобур фаолиятида муайян даражада акс этган. Бобур ўзи тузган “Буюк империя”да ислоҳотлар ўтказган ва мафкурасини мустаҳкамлаган. Бунинг назарий асосларини яратиш мақсадида диний‑фалсафий асарлар, ҳарб ишига оид китоблар ёзган. “Мубаййин” ва қатор рисолалари бунга далилдир. Алишер давоми…

Гулноза Одилова, Дилнавоз Юсупова. Италияда машҳур бўлган китоб Навоийдан ўғирланганми?

Кириш сўз ўрнида … Навоий ғазалиётини инглиз тилига таржима қилиш бўйича илмий тадқиқотимни энди бошлаган кезларимда устозим, навоийшунос олим, профессор Ш.Сирожиддинов “Навоийни хорижликларга тақдим этишдан аввал унинг жаҳон адабиётига таъсири масалалари исботлаб берилиши керак. Бертельс ўз асарларидан бирида Ғарб адабиётидаги давоми…


Мақолалар мундарижаси