Баҳодир Қобул. Ой ёғдусидаги қорли чўққи

Дўстим, ўз фикрига эга, гапниям аччиқ-чучугини жой-жойига қўядиган ёзув­чи укаларимиздан бирининг, «Ака, сиз Илҳом Ҳасанов билан кўп бўлгансиз, ҳаётлари ҳақида жур­налга бир нарса ёзиб берсангиз, яхши бўларди, устоз мақомида бўлган…» деган таклифидан ер ё­рилмади кириб кетсанг. Айниқса, охирги жумласи. Машо­йихларимиз давоми…

Ҳусейин Байдемир. “Ўзбек эли ўр келади, ўзи ўжар зўр келади”

Тоғай Мурод асарларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан энг кўп фойдаланган ёзувчилардан биридир. Унинг асарларини ўқиган чет эллик, ўзбек этнографияси ва халқ оғзаки ижоди ҳақида ҳеч қандай маълумоти бўлмаса ҳам, бу маданият ҳақида анчагина билимга эга бўлади. Тоғай Мурод каби ёзувчилар давоми…

Сайёра Холмирзаева. Укажоним, Жаҳонгир…

Яшаш – бу эртанги кунга умид билан қарашми? Қўйилган мақсаду орзулар сари интилишми? Умр йўлларимизни, ўтган йилларимизни, қувончли ва бахтли дамларимизни ёдга олиб, шукроналик қилишми? Ҳар бир ўтаётган кунимиздан маъною юпанч излашми? Ушалмаган орзуларимиз, кимгадир айтилмай қолган, меҳрли сўзларимизнинг армоними? давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. Гул тергани кетган шоир

Турсунбой Адашбоев. Ҳаммага таниш ном бу. Аммо Турсунбой… Адашбой… Адашган одамнинг исмими у? Турсунбой, Турғун деганларику, маълум – аввалги фарзандлари нобуд бўлавергач, ота-онаси “зора, шуниси туриб қолса”, дея тилак қилиб, шунақа от қўйган, бироқ энди билсам, у кишининг отаси ҳам давоми…

Суйима Ғаниева. Навоийнинг “ёри азиз”и

Шайхим Суҳайлий – зуллисонайн ўзбек шоири. XV аср иккинчи ярми Ҳирот адабий муҳити вакили, шоир, нуфузли арбоб Аҳмад Суҳайлийнинг аждодлари туркийлардан бўлиб, Шоҳрух Мирзо даврида амирлар қаторида муҳтарам саналганлар. Давлатшоҳ Самарқандий “Тазкират уш-шуаро” асарида Суҳайлийга юксак таърифини қуйидаги байт билан давоми…

Улуғбек Усмонов. Француз адабиётида­ шарқ талқини

 (Амин Маалуфнинг “Самарқанд” романи мисолида) Таржимонларни турли эллар ўртасидаги олтин кўприкка қиёс этадилар. Юртимизда таржимашунослик мактаби асосан XX асрнинг иккинчи ярмида ривожлангани яхши маълум. Таржимашунослик илмининг ривожланишида Ғайбулла Саломов, Нажмиддин Комилов, Қудрат Мусаев, Жуманиёз Шарипов каби атоқли олимларнинг салмоқли хизматлари давоми…

Шомирза Турдимов. «Калава»нинг калаваси

Қўрғон бахшилари достончилик санъати, бахши-шоирликнинг қиммати, достону термаларнинг ижро жараёнидаги ўрнию баҳоси ҳақида билдирилган муҳим назарий фикрлардан бири шуки, «Кўпкаридан аввал қоқма бўлади, қоқмада чавандоз отини совитади. Терма ҳам достоннинг қоқмасидир». Олимларнинг тилида бахшиларга хос, ўта ҳаётий тарзда, ниҳоятда образли йўсинда айтилган бу давоми…

Шаҳрибону Темирова. Изтироблар тимсоли

Жаҳон адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган чехиялик адиб Франс Кафка ҳеч муболағасиз инсоният ва у яратган тамаддун фожиасини ёзувчи сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам жуда чуқур ҳис этган, азобланган ва шу изтиробларни қоғозга тушира олган улуғ ёзувчи. Бироқ Кафка асарларини давоми…

Гулноз Мамарасулова. Европа романтизми ва “Минг бир кеча”

XVI аср мобайнида европалик сайёҳлар ва савдогарлар ўз мамлакатлари маҳсулотларини ҳинд зираворлари, Хитой ипаклари ва айрим япон нарсалари билан айирбошлаш мақсадида Осиё халқлари томон йўл олишди. Аввалига испаниялик ва португалияликлар Шарқ бозорида етакчиликни қўлга олишган бўлса, XVII асрнинг ўрталарида Голландиянинг давоми…

Гулноз Мамарасулова. Ғарб адабиётида “ориентализм”

Инглиз тилига “Orientalism” дея таржима қилинадиган “шарқшунослик” атамаси – Ғарб ва Шарқ мамлакатларининг маданий алоқалари ривожи ҳосиласи ҳисобланиб, Шарқ олами, унинг тиллари, маданий мероси, цивилизацияси, унинг ўтмиши ва бугунига оид маълумотларни ўрганишни, ҳамда тадқиқ қилишни англатади. Европада тарихчи олимлар ўртасида давоми…


Мақолалар мундарижаси