Рустам Мусурмон. Вақт рангларининг мусаввири эди

Устоз Равшан Файзни хотирлаб Таниқли шоир Равшан Файзнинг 1990 йилда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида босилган “Ташриф” номли илк китобида “Вақт ранглари” номли шеър бор. Мен ўйнаб қолибман болалик билан… Йиллар – имконларим кетиб қолибди. Йиллар рангларимни ўғирлабдилар. давоми…

Наим Каримов. Ойбекнинг таржимонлик маҳорати

ХХ аср ўзбек адабиётининг барча атоқли арбоблари ижодига назар ташласак, улар адабий меросида таржиманинг муҳим ўрин эгаллагани кундек равшан бўлади. Ойбекнинг адабий мероси ҳам шу маънода истисно эмас. Ўз ҳаётлари ва ижодларини миллатни уйғотишдек буюк ишга бағишлаган адибларнинг Шарқ ва давоми…

Наим Каримов. Эъзоз ва жазо (1990)

1943 йилнинг кузида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига таниқли ўзбек шоири Мадамин Давроннинг Курск остоналаридаги қақшатқич жангларда ҳалок бўлгани тўғрисида хабар етиб келди. М. Даврон Усмон Носир, Амин Умарий, Темур Фаттоҳ, Иброҳим Назирий сингари қўқонлик шоирлар билан бирга улғайиб, бирга ижод майдонига давоми…

Пьер Бомаршенинг бахти

Машҳур “Фигаронинг уйланиши” пьесаси Пьер Огюст Карон Бомарше номининг жаҳон театри санъати тарихида шу асрда яшаб ўтган Карло Гольдони ва Карло Гоццидек буюк итальян драматурглари қаторида эътироф этилишига сабаб бўлди. Гольдони ва Гоццилар Италия театрларида ўнлаб асарлари саҳналаштирилиб, драматургия майдонида давоми…

Сойим Исҳоқ. Адабиёт сабрни ўргатади

Аввало менга – адабий марказдан четда яшаб, баҳоли қудрат ижод қилаётган бир адибга эътибор бериб, адабиётнинг жўшқин оқимига тортишга интилгани учун таҳририят ходимларига чуқур миннатдорчилик билдираман. Адабиётга илк ҳавас менда, назаримда, мактабга бормасимдан илгарироқ уйғонган бўлса керак. Мактаб болалари олдимда давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Постмодернизм: моҳият, илдизлар ва белгилар

Кейинги йилларда, умуман, ўзбек миллий тафаккури, хусусан, адабиёт ҳамда санъатида кўп тўхталинаётган, қатор баҳсу мунозараларга сабаб бўлаётган постмодернизм ҳодисаси ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган бир таркиб ва бир босқичли ҳодиса бўлмай, тараққиётнинг анчагина мураккаб ва ўзига хос босқичларидан ўтган илмий, ижтимоий, давоми…

Собир Ўнар. Ойбегимиз

Ойбек сиймоси, бадиий салоҳияти ҳақида гап кетса қандайдир эътирозсиз тасаввурлар ҳар биримизда бор. У билан замондош бўлган адиблар адабий анжуманларда жуда илиқ сўз айтадилар. Ижоди ҳақида гап очилганда ҳам ортиқча мунозаралар бўлмайди. Бу – фазилатми ёки кимдандир баланд, кимдандир паст давоми…

Обиджон Каримов. Метафора – поэтик тафаккур асоси

Юнон мутафаккири Арасту ўзининг “Поэтика” асарида шоирга тавсиялар бераркан, метафора қўллашда ижодий моҳорат керак­лигини алоҳида уқтиради ва таъкидлайдики: “… фақат шунигина ўзгалардан ўзлаштириб бўлмайди, бу қобилият (яъни метафора яратиш – О.К.) истеъдоднинг белгиси бўлиб хизмат қилади. Ахир, яхши метафоралар яратиш давоми…

Шаҳноза Назарова. Перпендикуляр тасаввурлар

Дунё фольклоршунослигида эртакларни ўрганиш, тадқиқ қилиш усуллари ва йўллари доимо янгиланиб борган. Мотивлар тизимининг ўсиши ва ўзгариши оқибатида сюжетнинг вужудга келишига кўра тадқиқотлар, асосан, мотивларни текшириш, кузатиш, таснифлаш йўналишида олиб борилган. Ўзбек эртакларидаги шарт-синов мотиви масаласи муаллиф белгилаган мавзуга бўйсунган давоми…

Акбар Сабирдинов. Ойбек ва Эмиль Верхарн

Эмиль Верхарн XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида яшаган жаҳон адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири бўлиб, символизмнинг формал изланишлари пафосига суғорилган шеърияти билан машҳурдир. Шеърий техникани такомиллаштириш, шаклини янгилаш йўлидан борган Э.Верхарн таъсири Ойбекнинг “Машъала” (1932) тўпламидан ўрин олган давоми…