Жиззакилик

Аччиқ устида ҳеч нарсани бошлама! Бўрон пайтида кемага ўтирган одам аҳмоқдир.
И. ГАУГ

Сусткашлик фақат ғазабланган вақтдагина фойдали.
ПУБЛИЛИЙ СИР

Ғазабланганингда ғазабингни босишни ўзингга мажбурият бил.
ҚОБУС

Ғазабга тушган бўлсанг, гапиришдан аввал ўнгача сана, жуда иложн бўлмаса юзгача сана.
Т. ЖЕФФЕРСОН

Кимки кучли ғазабдан ўзини тутса, у анча-мунча ақлли.
ПЛАВТ

Одамлар кўпинча ўз калтафаҳмликларини ғазаб билан тўлдирадилар.
У. ОЛЖЕР

Одамлар доимо газабимдан эс-ҳушимни йўқотиб қўйибман, деб юрадилару, аслида ўша пайтда ўзларининг ҳақиқий башараларини кўрсатадилар.
Э. ХОУ

Ғазаб — ожизлик қуроли.
Жазава — заифлик аломати.
А. ДЮМА (отаси)

Ғазаб — бир оний ақлсизлик-дир…
ГОРАЦИЙ

Ғазаб — жоҳиллик манбаи.
ШАРЛ ДЕ КОСТЕР

Ғазаб бир муддатлик ошкора нафратдир; нафрат яширин, доимий ғазабдир.
Ш. ДЮКЛО

Ғазабимиз ва аламимиз бизни ғазаблантирган нарсадан кўра кўпроқ зарар етказади.
Ж. ЛЕББОК

Ғазаб ҳатто ақли расо одамни ҳам эзиб, ерга уради.
БАБРИЙ

Жаҳл аҳли била кимки улфат бўлғай,
Ул улфати ичра юз минг офат бўлғай.
А.НАВОИЙ

Ғазаб бошқаларга қанчалик ёқимсиз бўлмасин, ғазабланаётган одамга кўпроқ оғир. Ғазаб билан бошланган нарса уят билан тугайди.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Бизни ғазаблантирган одамга аччиқ устида шундай айбларни қўямизки, осойишта пайтимизда ўйлаб қарасак, ўзимизга ҳам кулгили туюлади.
К. Д. УШИНСКИЙ

Ғазаб устида жазо бериш жазолаш эмас — қасд олишдир.
П. БУАСТ

Ғазаб устида берган ҳар бир зарбамиз охир-оқибат ўзимизга келиб тушади.
У. ПЕНН

Ғазабнок бўлиш кўпинча бировларнинг айби учун ўзимиздан қасд олишимизга ўхшайди.
Ж. СВИФТ

Ғазабга тушиш бировнинг хатоси учун ўзимиздан ўч олишимиздир.
А. ПОП

Ғазаб ҳамма жойда, айниқса, ҳақ ишда ўринсиздир. Чунки уни хиралаштириб лойқалатади.
Н.В.ГОГОЛ

Ғазаб учун далилнинг кераги йўқ. У фақат сабаб ахтаради.
И. ГЁТЕ

Ғазаб доимо асосга, аммо кўпинча бўш асосга эга.
Б. ФРАНКЛИН

Ғазабнинг эмас, ақлнинг овозига қулоқ сол.
В. ШЕКСПИР

Ғазаб ҳамиша ёмон насиҳатчидир.
Э. ЗОЛЯ

Ғазаб қўзиганда гапириш ҳам, нимадир қилиш ҳам керак эмас.
ПИФАГОР

Бетайин ва жиловсиз ғазаб худди бетайин саховат ёки меҳрибонлик каби ҳалокатлидир.
К. Д. УШИНСКИЙ

Ҳаддан ошган ғазаб қўрқув туғдирур, меъёрсиз эркалаш оломон кўз ўнгида обрўйингни тўкур. Барчанинг жонига тегар даражада шафқатсиз ва учраган кимса сени туртиб кетар даражада мўмин бўлма.
САЪДИЙ

Кимки ўз тенгига бўш келмаса, кучлилар билан муносабатда ўз қадр-қимматини сақласа, ҳимоясизларга нисбатан ўзини йқии тута билса — у ҳаммадан ўзиб кетади.
ФУКИДИД


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!