Ёшлик ҳақида

Ҳаёт ҳар бир кишига улкан ва бебаҳо туҳфа инъом этади, бу куч-қувватга тўла ёшлик, билим ва курашга чанқоқлик, ишонч ва орзу-умидга тўла ўспиринликдир.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ

Ёшлик — буюк афсунгар.
А. С. ПУШКИН

Ёшлик ўзининг олижаноб ташаббуси, софдилликка, адолатга, башарий ҳақиқатга беҳудуд интилиши билан тараққиётнинг буюк кучларидан бирини ташкил қилади.
Н. В. ШЕЛГУНОВ

Ёшлик, бу — орзу. Бу — ишонч. Бу — жасоратга интилиш. Бу — лирика ва романтика. Бу — келажакка тузилган улкан режалар. Бу — истиқболнинг бошланиши.
Н. ҲИКМАТ

Агар ёшлик орзуси бўлмаганда инсон ҳаёти бир нуқтада тўхтаб қолган бўларди, кўпгина улуғ гоялар хаёлпараст ёшликнинг беғубор налагида ниш урган.
К. Д. УШИНСКИЙ

Ёшлик шу нарса билан бахтиёрки, унинг келажаги бор.
Н.В.ГОГОЛ

Ёшлик инсон ҳаётининг сўнгги йиллари учун уруғ қадала-диган баҳор палласидир.
Я. Б. КНЯЖНИН

Ёшлик пайтида шундай улуғ фикрлар туғиладики, бу фикр-лар келажакда инсонни кўкларга кўтариши лозим.
К. ГЕЛВЕЦИЙ

Ёшлик — худди ақлни алғов-далғов этувчи сармастликка ўхшайди.
Ф. ЛАРОШФУКО

О, ёшлик! Ёшлик! Эҳтимол, бутун латофатинг сири ҳамма нарсани уддалаш имкониятига эга эканлигингда эмас, балки ҳамма нарсани уддалайман, деб ўйлаш имкониятига эга бўлганлигингдадир.
И. С. ТУРГЕНЕВ

Ёшлик —- олижаноб туйғуларнинг бокира палласи.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Олов найтинг, чақмоқ дамларинг
Ёдингда тут, унутма зинҳор…
И. АКСАКОВ

Ёшликнинг ўзи ҳаёт поезиясидир, ҳар бир одам умрининг бошқа паллаларига нисбатан ёшлигида яхшироқ бўлади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Айниқса, ғайритабиий нарсаларга иштиёқ кучли бўлган ёи лик палласида киши жасоратга интилади, қалби доимо ҳаммага ва ҳамма нарсага очиқ бўлади.
Н. В. ГОГОЛ

Ёшлик — довюраклик фасли.
СТЕНДАЛ

Ёшлик ҳамиша фидойиликдир.
А. И. ГЕРСЁН

Ёшлик иисониятнинг энг ажойиб, энг ҳаракатчан отрядидир.
М. И. КАЛИНИН

Ёшлар эртанги куннинг асосий куч-қудратидир.
А. В. ЛУНАЧАРСКИЙ

Ёшларнинг онгида қандай кайфият устунлигини айтсанг, мен сенга кейинги авлоднинг табиати қандай бўлишини айтиб бераман.
Э. БЕРК

Ёшлик кишига фақат бир марта берилади, ҳар бир одам ёшдигида бошқа ёшдагига нисбатан барча юксак ва порлоқ нарсаларга яқинроқ бўлади. Қариган чоғида ҳам қалб меҳри ва ҳароратини Сўндирмай, ёшлигнни сақлаб қолган одам бахтиёрдир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Беозор ёшлик йилларидан камолотнииг вазмин йўлларига отланар экансиз — ҳамма нарсани, инсонга хос барча ҳаракатни ўзингиз билан бирга ола кетинг, йўлда қолдирманг: кейин уни ўрнидан силжита олмайсиз!
Н. В. ГОГОЛ

Муайян мақсад, ўзни идора қила билиш, самимият, меҳнат-севарлик, вақтни қадрлаш — мана шу хислатларни эгалла-шингиз лозим, йигитлар.
Н. П. ОГАРЕВ

Ёшлигингни асра. Дунёда ундан яхши палла йўқ. Ундан қимматли нарса ҳам йўқ! Ёшлигингни, худди олтин каби, истаган нарсага ишлатишинг мумкин.
М. ГОРКИЙ

Ҳаёт жуда ажойиб, унда жозибадорлик бениҳоя кўп, лекин ёшларни улкан қимматга эга бўлган ҳамда инсонни ҳар томонлама камол тоитирадиган нарсаларга даъват этиш керак.
М. И. КАЛИНИН

Дунёда ҳеч нарса кишини ўсоиринлик йилларидай мусаффо ва олижаноб қилолмайди, кучли ижтимоий манфаат уларни асраб-авайлайди.
А. И. ГЕРЦЕН

Кимда-ким ёшлигида ўзини улуг ва ажойиб ишлар билан ёки лоақал оддий, лекин ҳалол ва фойдали меҳнат билаи мустаҳкам боғламаган экан, у ёшлиги қанчалик хушчақчақ ўтган ва қанчалик ёрқий хотиралар қолдирган бўлмасин, уни ҳайф кетган, деб ҳисоблайвериши мумкин.
Д. И. ПИСАРЕВ

Ёшлик — ажойиб: уни елга совуриш жиноятдир.
Б. ШОУ

Вофойда ўтган ёшлик — мусибат.
ОБОЙ ҚЎНОНБОЕВ

Инсоннинг сўнаётганини кўришдан даҳшатли манзара йўқ.
А. И. ГЕРЦЕН

Қулочни кенг ёзиб яшаш керак. Бу фақат рассом ва шоирларгина эмас, балки ҳар бир ёш меҳнаткашга алоқадор.
С.Г.КОНЕНКОВ

Тугилишданотс нарвозга шай бўлиш дунёдаги энг олий бахтдир.
АРИСТОФАН

Ёшлик бирор нарса тўғрисида мулоҳаза қилишдан кўра ихтиро қилишга, маслаҳатдан кўра амалга опшришга, муайян бир иш билан шуғулланишдап кўра турли-туман хаёлотлар билан яшашга мойилроқ бўлади.
Б. БЕКОН

Ёшликдаги янглишишларпи кечирмоқ керак. Шундай алдамчи шуълалар бўладики, улар йўловчига ҳақиқий йўлни, сохта шуълалардан ҳоли бўлган йўлнй кўрсатиб беради.
Р. ШУМАН

Талантсиз йигит мўйсафиддир.
Ж. РЕНАР

Ўсмирликдаги тушкунлик — ёшликка хос касаллик.
И. И. МЕCҲНИКОВ

Ёшликдаги гўрлик даврида кўзга ташланадиган билармандликни унчалик ёқтирмайман, зеро у новдага ўралиб олиб, унинг ўсишига халақит берадиган чирмовуққа ўхшайди.
Р. ШЕРИДАН

Тушкупликка тушган ёш йигитнинг қиёфасидан аянчли қисфа йўқ.
М. ТВЕН

Одамларда ўзига нисбатан қизиқиш уйғотмасдан ҳаёт кечириш ҳайфдир.
М. ГОРКИЙ

Ўқишда, меҳнатда, фанда, халққа астойдил хизмат қилишда ўз бахтингни топасан.
Н. Д. ЗЕЛИНСКИЙ

Ўз замонангдан юқори юришга ҳаракат қил.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Қўлингдан келса замондан илгарироқ юр, агар қўлингдан келмаса, замон билан баробар қадам ташла, аммо ҳеч қачон замондан орқада қолма.
В. Я. БРЮСОВ

Сусткашлик иллатлар ичидаги энг жирканчлисидир.
Р. РОЛЛАН

Ёшликдаги исрофгарчилик қариликка берилган шундай бир хирожки, уни кейин ўттиз йил давомида устамаси билан тўлаб боришга тўғри келади.
К.КОЛТОН

Ёшликдаги гуноҳимизни кексайганда ювишга тўғри келади.
ЭРАЗМ РОТТЕРДАМСКИЙ

Кимда-ким ўн олти ёшида эркакликка ўтса, олтмиш ёшида ёш болага айланади.
Т. ФУЛЛЕР

Ҳар икки жинснинг қарилик-даги қисмати ёшлиги нимага исроф қилинганига боғлиқ.
СТЕНДАЛ

Ёшликдаги қусурларни қаригунча сақлаб қолиш керак эмас,чунки қариликнинг ўз қусурлари бўлади.
И. ГЁТЕ

Ёшмисан, кексани сен ҳурмат айла,
Ўзинг ҳам қарийсан, ҳозирдан ўйла.
АТТОР

Кексага кўмак бер — суянган тоғинг, Буни тушунарсан қариган чоғинг.
Н. ХИСРАВ

Кексаларнинг инсоний заифликларига нисбатан мурувватли бўлинг.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Мен ҳашла қилишни билмайдиган, рақиблари ҳам бўлмаган иссиқ-совуқни писанд қилмайм мангулик гулчамбари кетидан елиб-югуриш ўрнига бир четда.биқиниб яшайдиган ожиз ва қўрқоқ, сусткаш ва одамови эзгуликни мақтай олмайман.
Ж. МИЛТОН

Олға, бир зум ҳам тиним билмайдиган ҳаёт билан бирга фақат олға қараб юриш керак.
Э.ЗОЛЯ

Ҳаётга хушманзара дарахтзорга кирган беташвиш маишатпараст бўлиб эмас, балки ҳаёт ва сирлар тўла муқаддас ўрмонга киргандай эҳтиром билан қадам ташлаш керак.
В. В. ВЕРЕСАЕВ

Ҳаётга тетапоя кириб келаётган ёшлар тортинчоқ ёки ҳатто уятчанроқ бўлишлари керак: ўзига ишонч ва бамайлихотирлик одатда сурбетликка олиб боради.
Ф. ЛАРОШФУКО

Кексайганда ёшликдаги бутун куч-қувват безавол ишга сарф бўлганини ҳис этишдан ортиқ тасалли йўқ.
А. ШОПЕНГАУЭР

Ёшликда шундай иш қилгинки, йиллар ўтиб, кексалик келтирган зарарнинг ўрнини қоплайдиган иш бўлсин. Кексаликнинг озиги донолик эканини ёдда тутиб, ёшликда шундай ҳаракат қилгинки, кексалик озиқсиз қолмасин.
ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ

Ёшлик — доноликни ўрганадиган палла, кексалик эса уни қўллайдиган пайтдир.
Ж.Ж. РУССО

Ёшликда нимани эксанг, улғайганда ўшани ўрасан.
Г. ИБСЕН

Бирор нарсани ўрганиш, янги одатларни сингдириш ва бир-бирига зид фикрларни тоқат билан эшитида қобилиятига эга бўлган одам ёшлигини сақлаб
қолади.
Э. ЭБНЕР-ЭШЕНБАХ

Болаликдаёқ баркамол бўлишни жудаям зарур деб ҳисобламайман, одам мактабни тугатганидан кейин ҳам кўп нарсаларни ўрганиши мумкин, аммо машғулот кўникмаси ва ақлий камолотнинг асоси ёшликда шаклланади.
А. И. ГЕРЦЕН

Кексаларнинг устидан кулма — бир кун ўзинг ҳам қартаясан.
МЕНАНДР

Энг тўғриси, кексаликнинг ҳаётий тажрибасини ёшликнинг куч-ғайрати билан омихта қилишдир.
Б. ШОУ

Менга ёш йигитдаги кексаларга хос баъзи бир хислатлар, мўйсафиддаги ёшларга хос фазилатлар ёқади.
ЦИЦЕРОН

Майли, кексаликдаги донолик ёшликдаги куч-ғайратни йўлга солсин, ёшликдаги куч ғайрат эса кексаликдаги доноликка мададкор бўлсин.
К. С. СТАНИСЛАВСКИЙ

Кексалар ўргатиш, маслаҳат бериш ҳуқуқига эгадирлар. Ана шу маънавий ҳуқуқни ҳурмат қила бил.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Биз кексаларнинг донолигидан жуда кам фойдаланамиз.
Л. ВОВЕНАРГ

Ёшлик қуввати-ю, кексанинг ақли — Ғалаба гарови, бу халқнинг нақли.
Г. М. КРЖИЖАНОВСКИЙ


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!