Ватан ва ватанпарварлик ҳақида

Чўлда ўрмалаб юрган жониворлар ҳам туғилшиданоқ ўз маконларини биладилар, ҳавода учувчи қушлар ҳам, денгиз ва дарёлардаги балиқлар ҳам ўз ошёнларини ҳис қиладилар, ҳатто болари ва шунга ўхшашлар ҳам ўз уяларини муҳофаза қиладилар,— шунинг каби одамлар ҳам қаерда туғилиб парвариш топсалар,— ўша жойга чексиз меҳр қўйган бўладилар.
Ф. СКОРИНА

Ватанпарварлик — ёлгиз ўз ватанига меҳр қўйишдан иборатгина эмас. Бу жуда катта ҳис… Бу — ватан билан ўзини бир бутун деб билиш, унинг яхши-ёмон кунларида асқатиш демакдир.
А. Н. ТОЛСТОЙ

Ким халқ билан унинг қайғусини баб-баравар бўлишиб олмаса, унинг шодлпк байрамида ўзини хўрланган ҳис этиши шубҳасиздир.
Л. М. ЛЕОНОВ

Кимки умумий фалокат дақиқаларида ватан халоскорлигидан бошқа бирон-бир хаёлга борса, — озод давлатда яшагага ҳақлга эмас.
Ф. КЛИНГЕР

Инсон ҳаммадан аввал ўз мамлакатининг фарзанди, ватан манфаатларини дилига жо қилган гражданиндир.
В. Г. ВЕЛИНСКИЙ

Саховатнинг энг буюк жасурликлари ватанга муҳаббат туфайли юзага келган.
Ж.Ж. РУССО

Ватанпарвар — ўз ватани камолоти йўлида, ўз халқига муҳаббати туфайли эзгуликлари тугул, жонини ҳам аямайдиган инсондир, халққа ва ватани озодлиги, фаровонлиги учун ўзини қурбон қилувчи инсондир.
М. ОХУНДОВ

Ватанпарварликнинг тарбиявий аҳамияти жуда катта, бу кишини башарият ҳақидаги ғоялар билагт улғайтирадиган мактабдир.
М. Е. САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН

Ватан ғояси ҳамма учун бир хил манфаатлидир. У ҳалол кишиларда жасорат ҳақида фггкр уйғотади, нопок кишиларни эса, агар ватан ғояси бўлмаганда қплишлари аниқ бўлган кўпгина қабиҳликлардан сақлайди.
М. Е. САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН

Ватан ғояси шонли йилларда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам унинг фарзандларига бирдек хос бўлмоғи зарур, бинобарин, бу ғояни чинакам ҳис этгандагина киши ўзини граждан дея ҳисоблашга ҳақлидир.
М. Е. САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН

Ватанпарварлик тантанавор хитоблар ва умумий гаплардан иборат эмас, балки у ватанга қизгин муҳаббат ҳисси билан ортиқча дабдабаларсиз ўз фикрини билдириш, фақат эзгуликда ҳайратланмай, балки муқаррар ҳар қаерда, ҳар қандай ватанда ҳам бўладиган ёвузликни жинидан баттар ёмон кўриш демакдир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ким бўлишдан қатъий назар, унинг ватанпарварлиги сўзи билан эмас, иши билан исбот қилинади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ватан олдидаги бурч инсон учун муқаддасдир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Ватанга нафи йўқ яшалган ҳар кун, инсон ҳаётида қолур бемазмун.
М. САЛМОН

Ватан учун чала иш қилиш, унинг учун ҳеч нима қилмасликдир.
М. РОБЕСПВЕР

Олимақом ватанпарварлик — ватан фаровонлиги йўлида бениҳоя жонбозликдир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Ватанга муҳаббат мавҳум тушунча бўлмай, ташкилотчиликни, тараққиёт ва маданиятни талаб қиладиган реал руҳий қудратдир.
А. Н. ТОЛСТОЙ

Соф виждонли кишида ватанпарварлик ўз вататти фойдасига меҳнат қилиш инттиёқидан бош-қанарса бўлмаслиги керак ва бу бошқа бирон нарсадан эмас, балки иложи борича кўп ва хўб эзгу ишлар қилиш истагидан келиб чиқади.
Н. А. ДОБРОЛЮБОВ

Ватанга муҳаббат, аввало, унга самимият, қизғинлик билан, самарали истак билан эзгулик ва маърифат тилашдан иборатдир, унинг меҳробига ҳамма нарсани, ширин жонни ҳам фидо этиш, ундаги барча яхши нарсаларга қизгин ҳамдардлик билдириш ҳамда унинг камолот йўлига ғов тушаётган нарсаларга қаҳрлтг бўлмоқликдир.
Н. А. НЕКРАСОВ

Ватанпарвар — ватанга хизмат қилаётган кишидир, ватан эса бу авваламбор халқдир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Ватанпарварлик — номусли ва назокатли туйғудир… Муқаддас сўзларни эҳтиёт қил, ватанга муҳаббат хусусида дуч келган жойда оғиз кўпиртирма. Яхшиси — унинг фаровонлиги ва қудрати йўлида индамайгина меҳнат қил.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Яқин-яқинларда ҳам ватанпарварлик ватандаги барча яхши нарсаларни мадҳ этишдан иборат эди; ватанпарвар бўлмоқ учун энди бу нарсалар кифоя қилмайди. Чунончи, барча яхши нарсаларни мадҳ этишга ҳали бизда мавжуд бўлган бемаъниликларни аёвсиз фош қилиш ва таъқиб этиш ҳам қўшилган.
Я. А. ДОБРОЛЮБОВ

Халқ фаровонлиги йўлида ҳар турли усулларни ахтармоқ ва иложи борича ватанга зарар етказадиган иллатларга барҳам бермоқ керак.
И. А. КРИЛОВ

Ватанпарварлик бизни маҳлиё қилиб қўймаслиги керак; ватанга муҳаббат кўр-кўрона эҳтирос эмас, балки доно ақл фаолиятидир.
М. КАРАМЗИН

Ҳар кимнинг ҳаёти ватанга тегишлидир, бинобарин, абжирлик эмас, балки расмана довтораклик унга фойда келтиради.
НАХИМОВ

Энг ёқимли ва долзарб ишлар ҳам ватанга хавф солувчи хатар олдида нари суриб қўйилади.
Л. М. ЛЕОНОВ

Бизга ота-оналар, болалар, яқин хеш-ақраболар қимматлидирлар; лекин муҳаббат бобидаги барча тасаввурларимиз биргина «Ватан» отли сўзда мужассамлашгандир. Ватанга нафи теккудек бўлса, —ахир қайси виждонли одам унинг учун жон бермоққа иккиланар экан?
ЦИЦЕРОН

Маърифатли халқларнинг ҳақиқий жасорати ватан йўлида қурбон бўлишга ҳозир эканликларида акс этади.
Г. ГЕГЕЛ

Энг мақбул фазилат — ватанга ва одамзодга кўрсатилган хизматда.
Ж. ДЕЛИЛ

Агар ҳаёт гўзаллиги ҳақида сўз борадиган бўлса, ватан учун курашда фидокорлик кўрсата билиш гўзал ҳаётнипг энг юксак намунасидир.
М. И. КАЛИНИН

Ватандан ташқарида бахт йўқ, ҳар ким жонажон ерида илдиз отсин.
И. С. ТУРГЕНЕВ

Бегона юрт ватан бўла олмайди.
И. ГЁТЕ

Ватан таркин бир нафас айлама,
Яна ранжи ғурбат ҳавас айлама.
А. НАВОИЙ

Элга қўшулғон эш топти.
А. НАВОИЙ

Ўзингни ватанга қанчалар яқин ҳис этсанг, уни шу қадар жонли вужуд каби аниқроқ ва севиброқ тасаввур қиласан.
БЛОК

Ҳар кимнинг қалбида ўз халқининг жажжи қиёфаси яшайди.
ФРЕЙТАГ

Ҳарқалай, энг муҳими ватанга муҳаббатинг, муҳаббатинг ва яна муҳаббатингдир! Бинобарин, шу муҳаббат сенга куч-қувват беради қолган ҳаммасини ҳам осонгина ҳал қиласан.
М. Е. САЛТИКОВ-ШЧЕДРИН

Ватан соғинчи ҳаммага бир хилда таъсир қилади: у ўтмиш манзараларини идеаллаштирилган ҳолда жилолантиради, унинг фазилатлари ошаверади, камчиликлари эса вақт ва масофа тақозоси билан хиралашиб бораверади, охири тасаввуримиздан буткул ўчиб йўқолади.
Ж. САНД

Фақат ҳамиятсиз одамларгина ватан туйғусининг гўзал ва юксаклигини ҳис этолмайдилар.
И. П. ПАВЛОВ

Ким ўз юртини севмаса, у ҳеч нимани сева олмайди.
Ж. БАЙРОН

Кимда ўз юртига бўлмаса меҳр.
У қалбан шикаста у қалбан мажруҳ.
Т. ШЕВЧЕНКО

Ким ўз ватанига дахлдор бўлмаса, у инсониятга ҳам дахлдор эмас.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ўз юртидан юз ўгирганлар ўз виждонларидагг ҳам юз ўгирадилар.
Я. ГАЛАН

Ким ватанни хор қилса — у оиласидан ҳам айрилади.
КОРНЕЛ

Ўз ватанига доғ тушириш — уни сотттш деган сўз.
В. ГЮГО

Шундай жиноят борки, уни оқлаб бўлмайди,— бу ватанга хиёнатдир.
БУАСТ

Ватанга хиёнат қилмоқ учун қалбан ғоятда тубан бўлмоқ керак.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Сотқинни ҳеч кимга ва ҳеч нарсага солиштириб бўлмайди. Менимча, ҳатто терлама бити ҳам сотқинга қиёсланса, ҳақоратланган бўлур эди.
М. ГОРКИЙ

Ҳайвонлар тўдаси деб ҳисобланиши мумкин бўлган халқ тарихда йўқ ва худди шунингдек, алоҳида эътиборга сазовор гуруҳлардан иборат халқ ҳам бўлиши мумкин эмас.
А. И. ГЕРЦЕН

Дунёдаги барча халқлар ҳар жиҳатдан ҳам теппа-тенг: бири иккинчисидан ортиқ эмас.
Г. ЛЕССИНГ

Ҳақиқий соф виждонли киши ўзидан — оилани, оиладан — ватанни, ватандан — инсониятни устун қўймоғи керак.
Ж. ДАЛАМБЕР

Инсоннинг оёғи ўз юрти заминига томир отиши керак, лекин унинг нигоҳи бутун дунёни кузатсин.
Ж. САНТАЯНА

Ватанга муҳаббат бутун дунёга муҳаббат билан уйғунлашиб кетади. Билим нуридан баҳраманд бўлгаи халқ, бу билан ёнберидаги қўшниларига зиён келтирмайди. Аксинча, давлатлар қанчалик маърифатли бўлишса, бир-бирлари билан тил топишиб, янада қудратлироқ кучга айланадилар, оламшумул тафаккур янада равнақ топади.
К. ГЕЛВЕСИН

Ватанга бўлган муҳаббатим мени хорижийлар ютуғидан кўз юмишга мажбур қплмайди. Аксинча, ватанга муҳаббатим қанчалик кучли бўлса, ватанимни жаҳондаги ғазналар билан яна-да шунчалик бойитгим келади.
Ф. ВОЛТЕР

Ўзликдан кечманг, лекин ўзгалардан ҳам арзирли нарсаларни ўрганишга одатланинг.
Т. Г. ШЕВЧЕНКО