Шуҳратпарастлик, такаббурлик

Шуҳратпарастлик энг кучли хоҳишдир. Мени бу хоҳишдан халос этгин, қолганларидан эса ўзим қутуламан.
Р.ШЕРИДАН

Шуҳратпарастлик одамларнинг энг табиий хусусиятидир, лекин айни пайтда одамларни табиийликдан маҳрум этувчи ҳам шу шуҳратпарастликдир.
Л. ВОВЕНАРГ

Ҳеч қачон, ҳеч бир шароитда ўзингга манманлик ва такаббурликни ихтиёр этма.
А. П. ЧЕХОВ

Такаббурлик — жонсиз бир мато: Ювса калта, қилмагин хато.
В. ШЕКСПИР

Кўкка парвоз қилмоқчи бўлган одам кечки сояга ўхшаб, бир соат ичидаёқ узайиб, ўз эгасидан ҳам катталашиб кетади; гўё хиралашган сари чўзилаётганга ўхшайдида, бир дақиқадан сўнг қарасанг — йўқ.
Э. СЕНАНКУР

Кишига ақл қанча етишмаса, унда шунча такаббурлик бор.
А. ПОП

Ким ўзини ҳурмат қилолмаса — у бахтсиз, аммо ким ўзидан ортиқча мамнун бўлиб кетса, у тентак.
Г. МОПАССАН

Ўзига бино қўйиш ва ман-манлик бахтсизликдир, у кишини аҳмоқ қилиб қўяди.
К. ЛИБКНЕХТ

Аҳмоқлик ва такаббурлик оғаини.
П. БОМАРШЕ

Шуҳратпарастликка берилиш азалдан доноларпи беақл қилиб келган.
И. КАНТ

Агар шуҳратнарастлик кимнидир бахтга етказган бўлса, ҳойнаҳой ўша одам тентак бўлса керак.
Ж. Ж. РУССО

Шуҳратпарастлик буюкликдан кўра кўпроқ ожизлик белгисидир.
Ж. СВИФТ

Шуҳратпараст ўзи билан ўзи шу қадар бандки, унинг кўнглига зиғирча ҳам бегона нарса сиғмайди.
Т. ПЕН

Ўзидан бошқани билмайдиганлар мислсиз фазилатлар ахтарадилар.
Ж. ЛАБРУЕР

Эски мўйна шамолдан ҳурпаяди, беақл калла эса — такаббурликдан.
М. КЛЛУДИУС

Доимо димоғдор юриш ўртаҳолликнинг ниқоби, холос.
Ф. ВОЛТЕР

Ғўдайиш — гавданинг шундай бир сирли хусусиятики, шу билан ақлнинг камлиги пардаланади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Нуқсошт бор, айниқса руҳий нуқсонли кишилар доимо ўзлари ҳақида юқори фикрда бўладилар. Гўё сахий табиат кимни бошида ақлдан қисган бўлса, ўша камчиликни тўлдириш учун манманликни қўшимча чора сифатида юбораетгандай.
И. ГЁТЕ

Иззатталаблик — бу ақлнинг кемтиклигидир.
У. ДЕВЕНАНТ

Баъзи кишиларнинг улуғворлиги димоғдорлик, қатъийлиги раҳмсизлик, ақл-фаросати фирибгарлик билан аралашиб кетади.
Ж. ЛАБРУЕР

Иззатталаблик пасткаш юракни ҳалол юракка қараганда тезроқ аланга олдиради: хашак ғарами ёки капа саройдан кўра тезроқ ёниб тугайди.
Н. ШАМФОР

Аҳмоқ одам ҳатто амалидан — министрми ёки бош мирзоликдан тушса ҳам ўзининг бутун кибру ҳавоси ва бемаъни такаббурлигини ташламайди.
Н. ШАМФОР

Шуҳратиараст одам ўзи ҳақида яхши гапириб ҳам, ёмон гапириб ҳам ҳузурланади; камтар одам эса ўзини сира гапирмай қўя қолади.
Ж. ЛАБРУЕР

Шуҳратпараст одам ҳамиша пасткаш бўлади.
П. И. ЧАЙКОВСКИЙ

Шуҳратнарастлик бизнинг дилимизда ва ўзимизга қарши ҳаракат қилувчи даҳшатли кучдир.
В.ГЮГО

Шуҳратпарастлик бизни ақл бовар қилмас даражада хоҳишимизга қарши ҳаракат қилишга мажбур этади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Шуҳратпарастлик ўзимиз лойиқ бўлмаган шон-шуҳратга бевақт эга бўлишга уринишдан бошқа нарса эмас.
А. СМИТ

Доно одам ўзи қилган ишнинг яхшилигига ишониш учунгина эътироф этишларини истайди; шуҳратпараст эса мақтов талаб этади.
П. БУАСТ

Мақтов ҳар қанча ортиқча бўлган тақдирда ҳам мақталувчида ҳар қандай мақтовлардан ўзининг юқори туриши ва ўз фазилатлари билангина мақтов чиларнинг оғзини очиб қўйгани ҳақида бош қотириб кўришдек устунлик бор.
Б. ФОНТЕНЕЛ

Саёз ва бўш одам ўзининг йўқ фазилатлари ҳақида яхши ган эшитса, шуҳратпарастлиги тутиб талтайиб кетади, мақтаниб, ўз иши ва ўз шахсига нисбатан зиғирдаккина танқидий қарай олиш лаёқатини ҳам йўқотиб қўяди.
Д. И. ПИСАРЕВ

Аҳмоқ одам — яна бунинг устига боши айланиб қолсами…
Ж. ГОЛСУОРСИ

Ўзига бипо қўйган одам жамият кўксида қотиб қолган шишдир.
М. ГОРКИЙ

Такаббурлик ўзига маҳлиё бўлиб ўзгаларга паст назар билан қарашдан келиб чиқади.
М. МОНТЕН

Мансабсиз одам қаршисида осмондан келиб, мансабдорлар қаршисида шармандаларча ерга эгилишимизнинг бирдан-бир сабаби такаббурлигимиздир.
Ж. ЛАБРУЕР

Кўпчилик ичида ўзини калондимоғ тутиб кеккайган одам, агар у ҳурмат қилишларини истаётган бўлса, айни шу истагига зид натижага эришади.
Ж. ЛАБРУЕР

Сохта ҳурмат ҳеч бир иш қилмай туриб манманликка берилишнинг жазосидир.
Н. ШАМФОР

Ҳамманинг эътиборига тушишга интилиш — ўша одамнинг ўзига зиён, чунки ҳеч бир нарса юракни кишиларга ёқаман, деб уринишдек барбод этмайди.
М. ГОРКИЙ

Шуҳратпарастлик киши бошига тушадиган оғир кулфат-ларнинг манбаи.
Ж. Ж. РУССО

…Кимники иззатталаблик алвастиси ром этган экан, уни бошқаришга энди ақлнинг кучи етмайди ва у тенгсиз куч, имлаган томонга қараб чопаверади…
К. МАРКС

Мечкай шуҳратпарастлик одамнинг онгини заифлаштиради ва у ўзига яқинлашиб келаётган хатарни сезмайди.
ЭЗОП

Шуҳратпараст кишилар донолар нафрати-ю, тентаклар ҳайратини уйғотиб, текинхўрлар сиғинадиган кимсага ва ўз эҳтиросларининг қулига айланадилар.
Ф. БЕКОН

Иззатталаблик аралашган жойда самимиятга ўрин йўқ.
О. БАЛЗАК

Мен ҳаддан ташқари иззат-талаблик билан шубҳа-гумонни доимо бирга кўрганман.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Бизнинг иззатталаблигимиз бошқаларга зарар етказмаслиги — жуда кам, тўғрироғи, снра учрамайдиган ҳодисадир.
М. СЕРВАНТЕС

Шуҳратпарастлик кишини маҳмадона қилиб қўяди.
Л. ШОПЕНГАУЭР

Ўз фазилатларини ўзгалар ҳузурида осмонга кўтариш қанчалар кулгили бўлса, ҳолиликда уларга тан бериш шу қадар доноликдир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Ҳалол одам ҳамманинг иззатини қозонаман, дея елиб-югуриши шарт эмас: иззатнинг ўзи унинг ихтиёрисиз, ўз оёғи билан келсип.
Н. ШАМФОР