Севги ва ахлоқ

Муҳаббат! Ву барча эҳтиросларнинг чўққиси ва энг ғолибидир. Аммо унинг ададсиз забткорлик кучи чексиз-чегарасиз олижаноблик ва деярли тасаввурга сигмайдиган даражадаги беғаразликдан иборатдир.
Г. ГЕЙНЕ

Ўзини яхши кўрган одам чинакам муҳаббатга қодир эмас. Шахсиятпарастлик севгини заҳарлайдиган даҳшатли иллатдир. Борди-ю, шахсиятпараст бўлсанг, яхшиси, оила қурмай қўя қол.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Агар қалбимиз соф бўлса, «аёл» сўзи биз учун улуғворликка лиммолимдир.

Э. СЕНАНКУР

Аёлни ҳурматлаш — ҳар бир софдил киши туғилишидан бош-лаб риоя қиладиган бурч.
ЛОПЕ ДЕ ВЕГА

Ишқ-муҳаббат касб қилиб олинганда у маънавий гуноҳга айланади. Бундай вазиятда у ақлни сусайтиради ва юракни мискинлаштиради.
К. ГЕЛВЕЦИЙ

Муҳаббатни фақат соғлом жинсий инстинктни қониқтириш сифатида тушунмаслик керак. Инсонга кўпдан-кўп қувонч бахш этувчи бу туйғу ғоявий яқинлик, ягона ният сари интилиш, умумий иш учун кураш каби мақсадлар билан уйғунлашиб кетмоғи зарур.
Н. К. КРУПСКАЯ

Маънавий яқинлик, бир-бировини тушуна билиш, ақлий жиҳатдан монандлик эркак ва аёл ўртасида нормал муносабат ўрнатилишининг муҳим шартидир.
Н. К. КРУПСКАЯ

Руҳий яқинлик шунга олиб келадики, эркак киши аёл сиймосида ва аксинча, аёл ўртасида нормал муносабат ўрнатилишининг муҳим шартидир.
Н. К. КРУПСКАЯ

Руҳий яқинлик шунга олиб келадики, эркак киши аёл сиймосида ва аксинча, аёл киши эркак сиймосида бошқа жинс вакилини эмас, аввало инсонни кўради.
Н. К. КРУПСКАЯ

Маънавий муносабатларда тўла самимият қарор топган шароитдагина аёл киши билан бахтли бўлиш мумкин.
М. ГОРКИЙ

Ошиқ-маъшуқлар бир-бирига руҳан монанд бўлганларидагина муҳаббат чинакам эзгу ҳиссиётга айланади, шундагина муҳаббат инсониятнинг кела-жакдаги тараққиётида бизга ваъда қилинган ижтимоий хайрли ишларнинг, одамлар орасида биродарлик ва шахслар тенг ҳуқуқлигипинг дебочаси ва гаровига айланади.
Н. А, ДОБРОЛЮБОВ

Муҳаббат бениҳоя буюк туйғулиги учун ҳам ҳар кимнинг шахсий, пинҳона иши бўла олмайди!
Б. ШОУ

Севги — шахс ҳаётини безовчи ва ниҳоясига етказувчи серҳашам, нафис гулдир: лекин у бошқа ҳамма гулларга ўхшаб бир томони билан, бепоён ос-монга ўзининг энг яхши кўриниб турган томони билан очилмоғи зарур.
А. И. ГЕРЦЕН

Ўтни яллиғлантириб туриш учун ёқилги зарур бўлганидек,севгига ҳам теран мазмун керак.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Севиш — бир-бировингга қараш эмас, балки биргалашиб бир томонга қараш демакдир.
А. СЕНТ-ЭКЗЮПЕРИ

Дўстлик, ўртоқлик, интилиш-ларнинг ҳамоҳанглигидан маҳрум бўлган севги бачкана севгидир.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ

Инсонни севиш нима ўзи?Бу, инсонга нима яхши бўлса, шундан қувониш, унинг фароғати учун нимаики зарур бўлса, ҳаммасини бажо қилиш, ўзининг бу ҳимматидан лаззат топиш, роҳатланиш демакдир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Муҳаббат боғлаш — сен ўзинг саодат билган нарсангни бошқа бировга илиниш, илинганда ҳам ўзинг учун эмас, балки ўзинг севган одаминг ҳаққи, имкониятингга қараб бу саодатни унга бахш этишингдир.
АРАСТУ

Севмоқ — бошқа бир одамнинг бахтида ўз бахтингни топмоғингдир.
Г. ЛЕЙБНИЦ

Севиш — ишқида ўзинг ўртанган ва сени ҳам севган зотни бутун туйғу аъзоларинг билан жуда яқиндан кўриб, туйиб, севиб, вужуд-вужудингдан ҳузурланишингдир.
СТЕНДАЛ

Севиш — ўз суйганинг ҳаёти билан яшаш демакдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Муҳаббат ҳеч қачон талаб қилмайди, ҳамиша инъом этади. Муҳаббат доимо уқубат чекади, ҳеч вақт эътироз билдириб, ўзи учун интиқом олмайди.
М. ГАНДИ

Севиш одамнинг сенга фақат эзгулр тилаши, яхшилик қилишидир.
П. А. ПАВЛЕНКО

Ўз маъшуқасини мустақил бир даражага кўтарилишигача кўмаклашган одамгина севади.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Муҳаббат — ўз кучига яраша туйғу уйғота биладиган ягона эҳтиросдир.
СТЕНДАЛ

Муҳаббат билан дўстлик шундай бир аҳил акс садодирки, улар олган нарсасинигина бир-бирига қайтаради.
А. И. ГЕРЦЕН

Муҳаббат бахт хазинасидир: қанча кўп тақдим этган сари ўзи ҳам шунча бойиб боради.
И. МЮЛЛЕР

Чуқур муҳаббат теран идрокдан айри эмас.
А. И. ГОНЧАРОВ

Ақл-идрокли одам кўр-кўрона севмайди, агар у севса — кимни нима сабабдан севишини билади.
Н. В. ШЕЛГУНОВ

Тенглик муҳаббатнинг энг мустаҳкам асосидир.
Г. ЛЕССИНГ

Одатий ҳаёт тарзидан оғишмаслик табиийлик деб аталади. Ўз-ўзидан маълумки, севган одамингга ёлғон гапириш у ёқда турсун, ҳаттоки ҳаққониятнинг мусаффолигини зиғирдек бўлсада бўяб ёхуд нотўғри тушунтириш ҳам асло мумкин эмас.
СТЕНДАЛ

Тўғрилик ва самимият эркак-ларнинг ҳам, аёлларнинг ҳам энг яхши безагидир.
О. ГЕНРИ

Муҳаббат бор жойда ишонч ҳам бўлмоғи керак.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Муҳаббатга ҳаётнинг шиддатли синовлари ҳам, севги қандай бошланганлиги хусусидаги жонли хотиротлар ҳам баб-баравар зарурдир.
А. А. ФАДЕЕВ

Ҳурмат-еҳтиромсиз муҳаббат бебаҳо ва беқарор бўлгани каби, муҳаббатсиз иззат-икром ҳам совуқ ва заифдир.
Б. ЖОНСОН

Иззат-ҳурматсиз севги узоққа бормайди, юксакликка ҳам кўтарила олмайди: у бир қанотли фариштадек гап.
А. ДЮМА (ўғли)

Онгли эҳтиром ҳаммавақт ҳою ҳавасдан мустаҳкамроқдир.
Д. И. ПИСАРЕВ

Ўз севганингни соғиниб аҳволинг танг бўлиши, кўрарга кўзинг йўқ одам билан яшашдан юз чандон енгилроқ.
Ж. ЛАБРУЕР

Инсонни севиш, унинг ҳаётига халал бермаслик, инсон тирикчилигини кераксиз ташвишлар ва ортиқча ғамхўрликлар билан заҳарламаслик шундай бир афсундирки, бунга ҳар кимнинг ҳам қурби етавермайди.
Д. И. ПИСАРЕВ

Инсон йиртқич ҳам, фаришта ҳам эмас; у ҳайвонона, дарвишона эмас, балки инсончасига севмоғи лозим.
В.Г. БЕЛИНСКИЙ

Чинакам инсоний муҳаббат бирор ҳиссий қайсарлик ёки юракнинг бирор инжиқлигигагина эмас, балки фақат ўзаро инсоний қадр-қиммат, ҳурмат- иззатга асосланган бўлмоғи керак.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Фисқ бирор жисмоний қусурда намоён бўлмайди — ахир, жисмоний дағаллик фисқ-фужур эмаску, чинакам фисқ-фужур жисмоний алоқада бўлаётганинг аёлга нисбатан ахлоқан покиза муносабат қилмаслигингдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Биз учун аёл бахти хусусидаги маънавий масъулиятни зиммага олганимиз ҳолда унинг қалбига ҳаттоки билмай туриб озор бериб қўйишдан ҳам ортиқроқ бахтсизлик бўлмайди.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Аёл ишончини суиистеъмол этиб, муҳаббатини оёқ ости қилган, ожизгина вужудини қийнаб, кўзидан алам ёшларини оқизган одам, менинг наздимда, аблаҳ ва разилдир.
Ш. НОДЕ

Ўзгага азоб бермай, фақат эзгуликка интилган муҳаббатгина адолатлидир.
ДЕМОКРИТ

Вафодорлик — муҳаббатнинг доимий орзуси.
Л. ВОВЕНАРГ

Севгидаги вафодорлик — бу ўзимиз кўнгил боғлаган одам-даги барча фазилатларга бирма-бир қизиқиш уйғотадйган, унинг гоҳ у қирраси, гоҳ бу қиррасини афзал қилиб кўрсатадиган абадий беқарорликдир; шу тариқа вафодорлик беқарорликка айланади, аммо у бир кишига қаратилган бўлади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Муҳаббат бу охир-оқибат одам боласининг ўз қадр-қимматини бошқа кишиларда акс этишидан ўзга нарса эмас.
Р. ЭМЕРСОН

Эркак кишининг истеъдоди худди аёл жозибасига ўхшаб — қуруқ ваъданинг ўзи. Чинакам улуғворлик учун эса унинг қалби ва феъл-атвори ҳам ўз истеъдодига монанд бўлмоғи керак.
О. БАЛЗАК

Мен ҳаётда муҳаббатга шоҳона ўрин берилишини инкор этаман ва унинг мутлақ ҳукмронлигини ҳам инкор қиламан, майда ҳавасни ожизона оқлашларига ҳам эътироз билдираман.
А. И. ГЕРЦЕН

Муҳаббат фикрни хиралаштирмай тиниқлаштириши, қоронғилаштирмай равшанлаштириши, бинобарин, инсоннинг қалби ва ақл-идрок гўшаларида қарор топиши ва бачкана эрмаклар туғдирувчи ташқи ҳою ҳавасларгагина хизмат қилмасиги керак.
Ж. МИЛТОН

Эркак киши қанча хушрўй бўлса, унинг эрлиги ва оталиги шунча беқарор.
М. ГОРКИЙ

Муҳаббатнинг баҳоси — муҳаббат синовидан ўтаётган одамнинг баҳоси билан теппа-тенг. Соф одамларда ҳамма нарса соф бўлади.
Р. РОЛЛАН

Қатъий характер кишиларни муҳаббат туйғуларига қаршилик кўрсатишга мажбур этади, лекин шу қатъият айни вақтда ўша туйғуларга ҳарорат ва умр-боқийлик бағишлайди; кўнгилчан одамлар эса, аксинча, эҳтиросларга осонгина бериладилару, лекин ҳеч вақт бу ҳисларга чинакамига тўлиб-тошиб юрмайдилар.
Ф. ЛАРОШФУКО

Ақл-идрок маъқулламаган муҳаббат қонунсиз бўлиб чиқади: ақл-идрокнинг овозини ўчирмоқлик эса ҳирсга, ҳайвоний одатларга эрк бермоқ деган гап.
Д. И. ПИСАРЕВ

Гўзалликни ҳам ҳаё билан севиш мумкин.
Ф. ПЕТРАРКА

Бузуқ одамлар муҳаббатсиз бўлади. Шу сабабдан уларда уят ҳам йўқ. Ундай одамлар муҳаббатга эҳтиёжсиз бўлганликлари учун ҳам уни тилаб олиш, ўзла-рида тақдим этгулик муҳаббат бўлмагани сабабли ҳам уни ҳадя этишни уддалаб кетаверадилар.
Б. ШОУ

Севгини қимматбаҳо буюмдай авайланг. Унга бир ёмонлик қилдингизми, тамом, кейингисидан ҳам сира ёлчимайсиз.
К. Г. ПАУСТОВСКИЙ

Севги битта, сохта севгилар эса минглаб.
Ф. ЛАРОШФУКО

Муҳаббат саргузаштларида севгининг ўзидан бошқа ҳамма нарса бор.
Ф. ЛАРОШФУКО

Муҳаббат ҳаёт офтоби ва поезиясидир. Бироқ бизнинг давримизда ўз бахти кошонасини биргина муҳаббат заминига қуриш ва шу асосда юрагидаги барча хоҳиш-истакларини тўла рўёбга чиқаришга умид боғлаган кишининг ҳолига вой! Бизнинг замонамизда бу ўзининг инсоний қадр-қимматидан юз ўгириб, эркакликдан воз кечиш деган гап.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Фисқ-фужур, у қай даражада бўлмасин, киши қалбини абгор қилиб, унга тўхтовсиз таъсир ўтказиб турувчи оғу зарраларини ташлаб кетади.
А. И. ГЕРЦЕН

Кексайган пайтда аёл зотига бееътибор бўлиб қолиш ёшликда хотин-қизларга ёқиш бобида устаси фаранг бўлганлик учун берилган жазодир.
О. БАЛЗАК

Вафосиз муҳаббат ҳам, дўстлик ҳам, ҳиммат ҳам бўлмайди.
Ж. АДДИСОН

Ҳар кўнгилниким вафо маскан қилур, ҳаё хам қилур ва ҳар маскандаким, ул топилур, бу ҳам топилур. Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ.
А. НАВОИЙ

Сен тобинган ва севган аёлни кўз ўнгингда ҳақоратлашларига йўл қўйиш мумкин эмас.
Р. РОЛЛАН

Фақат ярамас одамгина аёллар билан тортинмай муносабатда бўлади.
М. РУСИНЕК

Хотин-қизларга ҳаёсизларча муносабатда бўла олувчи шахс гражданин сифатида ҳам ишончини оқламайди; у умум ишига ҳам худди шундай шармандаларча муносабат қилади, унга бошдан-оёқ ишониш мумкин эмас.
А. С. МАКАРЕНКО

Агар бўлса ўткир тиғинг қанчалик,
Эмас тул хотиннинг дилин оҳидек.
САЪДИЙ

Шахсий ҳис-туйғулариинг софлигисиз фуқоролик туйғуларининг софлигини тасаввур қилиб бўлмайди.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Одамнинг иродаси қанчалик кучли бўлса, муҳаббатдаги вафоси ҳам шунчалик кучли.
СТЕНДАЛ

Иродасиз хаёлпарастлар ўйлаганидек муҳаббатнинг севинчи ва ҳасрати инсонни, айниқса юрагида ўти бор, мард одамларни бўлар-бўлмасга асир қилавермайди.
В. СКОТТ

Фисқ-фужур ҳайвоний ҳиссиётдан иборат бўлиб, у жамики гўзалликлардан маҳрумдир. Бинобарин гўзалликда ҳаётнинг энг бамаъни элементлари ўз ифодасини топади, анови фисқда эса, бундай мазмун йўқ, у одамни ҳайвонтабиат тубанлаштиради.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Севгидаги сохтагарчилик ижтимоий офатлардан биридир.
Э. СЕНАНКУР

Сохта севги нафратдан ҳам баттар.
ПЛИНИЙ

Муҳаббат танлайвериш — ожизлик аломати.
О. БАЛЗАК

…Мен ҳар қандай таркидунёчи мажруҳликка нафрат билан қарайман, муҳаббат гуноҳ қилиб қўйганда ҳам уни ҳеч вақт қораламайман, аммо чинакам ахлоқлиликнинг йўқолиш хавфи ва ҳирс ўзини улуғлашга интилаётгани кўнглимни эзади.
Ф. ЭНГЕЛС

Фақат тубан, дағал, ифлос миягина қачон қараса аёл бадани гўзаллиги билан банд бўлади ва ўзининг хира фикрларини фақат ўша нарсага бураверади.
Ж. БРУНО

Қалбим муҳаббатда маънавий роҳатланишнинг жисмоний роҳатланиш билан теппа-тенг бўлишини орзу қилган одамнигина ҳақиқий инсон деб тан оламиз.
О. БАЛЗАК

Фақат маънавийликни кўзлаган муҳаббат сояга айланади; лекин агар у маънавийликдан бошланмаса, разилликнинг худди ўзгинасидир.
Г. СЕНКЕВИЧ

Аёл киши ўзидан паст туюлган эркакни севолмайди. Беҳузур, завқ-шавқсиз муҳаббат — бор-йўғи дўстликдан иборатдир.
Ж. САНД