Рашк ҳақида

Шундай олижаноб муҳаббатлар борки, улар рашкка ўрин қолдирмайди.
Ф. ЛАРОШФУКО

Чинакамига севган одам рашк қилмайди. Муҳаббатнинг асл моҳияти — ишонч. Борди-ю, муҳаббатдан шу ишончни тортиб олингчи, унда сиз унинг ўз кучига бўлган ишончи, давомийлиги, жамики нурафшон томонлари — бинобарин, барча улуғворлигини тортиб олган бўласиз.
Р. СТИЛ

Муҳаббатнинг рашкдан яқинроқ дўсти бўлмаганидек, ундан баттарроқ душмани ҳам йўқ: бу айни темирнинг ўзида пайдо бўлиб, кейин унинг қаттор душманига айланадиган зангнинг ўзгинасидир.
Ж. БРУНО

Энг кучли нафрат — энг кучли муҳаббат маҳсулидир.
Т. ФУЛЛЕР

Рашк — бамисоли бир махлуқ, у ўзидан-ўзи бошланиб,йўқ гапларни юзага чиқаради.
В. ШЕКСПИР

Рашкчилар баҳона ахтариб ўтиришмайди, улар шу сабабсиз касалга мубтало бўлганликлари туфайли ҳам рашкчидирлар.
В. ШЕКСПИР

Рашкчилар чумолини — фил, қумурсқани — баҳайбат махлуқ, тахминни — рост қилиб кўрсатадиган ваҳима ойнаги орқали қарайдилар.
М. СЕРВАНТЕС

Рашкка ҳаммаси равшан — аммо йўқдир исботи!
М. Ю. ЛЕРМОНТОВ

Рашк шубҳалари қутқуси билан мутлақо гуноҳсиз одамни ҳам ҳақоратлаб қўйиш мумкин.
В. ШЕКСПИР

Рашк ошиқ учун азоб-уқубат, маъшуқа учун ранж-изтироб манбаидир.
К. ГОЛДОНИ

Рашк ўзингга бошқалардан кўра кўпроқ ёмонлик тилаб олиш санъатидир.
А. ДЮМА (ўгли)

Жазавали рашк манфаатпарастлик ва шуҳратпарастлик қилгандан ҳам баттарроқ жиноятларни юзага келтиради.
Ф. ВОЛТЕР

Жазавали севгидан худди нафратдан қўрққандай қўрқиш керак. Муҳаббатки мустаҳкамми, у ҳамиша беғубор ва осойиштадир.
Г. ТОРО

Кучли муҳаббат билан ёмон шубҳа муроса қилолмайди.
П. АБЕЛЯР

Ёқтирмаслик, ҳадик, шубҳа ҳамда рашк ҳурмат ва ишончнинг етишмаслигидан келиб чиқади.
Д. И. ПИСАРЕВ

Эркаклар рашки уларнинг қон-қонига сингиб кетган шахсиятпарастлиги, вужудини туйқусдан қоплаб олган иззатталаблиги ва сохта манманлигининг қўзишидан пайдо бўлади.
О. БАЛЗАК

Рашкни муҳаббатга хос зарурат деб ҳисоблаш кечирилмас англашилмовчиликдир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Тўла асоссиз рашк на ўзини, на ўз маҳбубига кўнгил боғлашга доир ҳуқуқини ҳурмат қилолмаган ожиз одамларга хос иллатдир; бу «меники» деган ҳайвоний инстинкт даражасида турган жонзотнинг бачкана ҳукмронлигини кўрсатади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Рашк — ниманидир йўқотишдан қўрқадиган ожиз, очкўз ҳайвон эҳтиросидир. Бу ҳиссиёт одамга муносиб бўлмай, чириган расм-русмларимиз ва мулкдорлик ҳуқуқининг оқибатидирки, шу ҳиссиётни таъсирчан фикрловчи, хоҳиши бор, эркин зотга ҳам қўлламоқчи бўладилар.
Д. ДИДРО

Рашк саёз ақл иллатидир.
И. БЕНТАМ

Рашкнинг бир фоизи муҳаббат, тўқсон тўққиз фоизи эса шахсиятпарастликдан иборатдир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Рашк хусусий мулкчилик туйғусининг бир кўринишидир.
П. ЛАФАРГ

Қачонки эркак киши аёлнинг ўзи билан тенг ҳуқуқлигини тан олса, унга хусусий мулк сифатида қарашдан воз кечади.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Дунёда инсон юрагини жирканч манзаралар билан тўлдириб, рашк каби хўрловчи кулфат бўлмаса керак, деб ўйлайман.
А. ФРАНС

Рашкчининг муҳаббати кўпроқ нафратга ўхшаб кетади.
Ж. МОЛЕР

Рашк муҳаббатдан кўра ғаразгўйликка яқин туради.
Ф. ЗАНДЕРС

Айрилиқ, рашкдан туғиладиган кўз ёшини артиб қўйиш шарт ҳам эмас, лекин бу кўз ёшлар одамий бир тарзда бўлиши, у на монахларча заҳар-заққумга ҳам, йиртқичнинг ёввойилигига ҳам, хусусий мулкчининг дод-фарёдига ҳам мутлақо ўхшаб қолмаслигига эришиш мумкин ва керак.
А. И. ГЕРЦЕН

Кимники севмай қўйишибдими, ўзидан кўрсин, сабаби, бу нарсани унинг ўзи вақтида пайқамаган.
Ф. ЛАРОШФУКО

Аёл муҳаббатидан жудо бўлган одам бу севгини сақлаб қололмагани учун фақат ўзинп айблаши лозим.
Н. А. ДОБРОЛЮБОВ