Касаллик, даволаниш ва шифокор одоби ҳақида

Минг хил касаллик бор, аммо соғлик биттагинадир.
Л. БЕРНЕ

Дарднинг сонсаноғи йўқ.
КАТТА ПЛИНИЙ

Энг ёмон дард ўлдирувчи дард эмас, балки давоси йўқ дарддир.
М. ЭБНЕР-ЭШЕНБАХ

Касаллик — барвақт қаришнинг ўзига хос кўриниши.
А. ПОП

Саломатлигини эҳтиёт қилиб юрган одам ўзига нима фойдалигини ҳар қандай шифокордан кўра яхшироқ билади.
СУҚРОТ

Узоқ бетоб ётган одам табибдан кўра ҳам билимдонроқ бўлиб қолади ва ўз дардига шу даражада тушуниб етадики, ҳатто тажрибали табибларга ҳам бу лаёқат камдан-кам насиб этади.
О. БАЛЗАК

Биз ҳақиқий касалликлардан ташқари кўпдан-кўп тасаввурдаги касалликларга ҳам гирифтор бўламиз.
Ж. СВИФТ

Агар одам ўз танаси ёки руҳий ҳолатини тадқиқ қилишга киришса, албатта ўзида касал топади.
И. ГЁТЕ

Дард ҳақида умуман ўйламаслик ёки камроқ ўйлаш керак.
А. П. ЧЕХОВ

Бетоб бўлганда касаллик ҳақида ўйламаслик керак, зеро одам ўйлаган дардига ўралашиб қолади. Яхшиси, ҳамма нарсани миядан чиқариб ташлаб, бутунлай бошқа нарсалар тўгрисида ўйлаган, гаилашган ёки ўқиган маъқул.
Н. МЕТНЕР

Энг соғлом ва чиройли, қадди-қомати келишган одамлар ҳеч нарсадан асабийлашмайдиган одамлардир.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Хушчақчақлик соғломлик белгисигина эмас, балки касалликдан халос қилувчи энг самарадор восита ҳамдир.
С. СМАЙЛС

Хушчақчақ одамлар тез тузалишади, ҳар қандай касаллик найтида ҳам хурсанд кайфият жоиз.
Х. БОСТРЕМ

Хурсандчилик кишининг ҳаётга муҳаббатини ошириб, танасини чиниқтиради.
И. П. ПАВЛОВ

Соғ танда соглом ақл бўлишига интилиш зарур.
ЮВЕНАЛ

Асаб системасини мустаҳкамлайдиган ҳамма нарса умрни узайтиради, аксинча, уни сусайтирувчи нарсалар умрни қисқартиради.
П. МАНТЕГАССО

Жисмоний жиҳатдан соғлом бўлишнинг энг муҳим шарти руҳий тетикликдир. Руҳий тушкунлик ўлим билан чатиштан. Руҳий тетиклик организмимизга янгидан ҳаёт бахш этиб, модда алмашувини яхшилайди.
У. ГОДВИН

Умрни қисқартирувчи омиллар орасида қўрқув, қайғу. умидсизлик, зерикиш, тушкунлик, ҳасад, нафрат етакчи ўринни эгаллайди.
К. ГУФЕЛАНД

Касалликнинг энг яқин иттифоқчиси беморнинг умидсизлигидир.
М. ГОРКИЙ

Қочаётганимизни кўрган душман баттар қутуриб кетганидай, дард ҳам қўрқаётганимизни сезса, янада бешафқат бўлади. Аммо у қаршиликка дуч келиши билан бўшашиб қолади. Бинобарин, дардга бўйин эгмай, у билан олишиш керак.
И.МОНТЕН

Энг ёмон дард ўз дардига боғланиб қолишдир.
СЕНЕКА

Ҳаётини бой бермаслик ташвиши билаи яшаган одам ҳеч қачон ҳаёт завқини билмайди.
И. КАНТ

Инсон ўз дарди ҳақида гапи-ришни яхши кўради, аммо бу унинг ҳаётидаги энг нохуш дамлардир.
А. П . ЧЕХОВ

Баъзилар нуқул соғлом бўлай деб ташвиш чеккашшклари учунгина бошлари дарддан чиқмайди, бошқалар эса касал бўлишдан қўрқмаганликлари туфайлигина соғлом юришади.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Жазавага тушиш — касаллик эмас, характер: бу характернинг энг муҳим белгиси ўзига ишонмасликдир.
П. ДЮБУА

Жазава — барча касалликлариинг тасқараси.
Ж. ШАРКО

Агар инсон болалиги ва ўсмирлигидан бошлаб тизгинини асабларига бериб қўймаган бўлса, унинг асаблари мулойим ва итоаткор бўлади.
К.Д.УШИНСКИЙ

Орани бузишгача олиб борадиган ҳаддан зиёд асабийлик умрни қисқартиради.
А. А. БОГОМОЛЕТС

Соғайиш шартларидан бири соғайиш хоҳишидир.
СЕНЕКА

Ирода барча дори-дармонлардан кўра кўпроқ ёрдам беради.
М. ГОРКИЙ

Соғайишга ишонч — ярим соғайиш деган сўз.
Ф. ВОЛТЕР

Ўз дардини тушуниб, даволанишга шай туриш шифо тонишнинг бошланишидир.
М. СЕРВАНТЕС

Ўзини соғлом деб ҳисобловчи беморни даволаб бўлмайди.
А. АМИЭЛ

Табибга дардини ошкор қилмаган одам қандай шифо тонади?
Ш. РУСТАВЕЛИ

Шифокорларни ўқймишли одамлар ҳам тан олмасликлари мумкин, аммо табобатни фақат жоқилларгина инкор этади.
П. БУАСТ

Табобат ҳамма санъатлар ичида энг олижаноб санъатдир.
ГИППОКРАТ

Докторнинг меҳнати чиндан ҳам энг унумли меҳнатдир: у соғлиқни сақлаш ёки қайта тиклаш орқали жамиятга йўқолиб кетиши мумкин бўлган барча кучларни инъом этади.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Врачлик касби — жасорат, бу касб фидойиликни, қалб ва фикр софлигини талаб қилади.
А. П. ЧЕХОВ

Афтидан, врачларнинг бутун мўъжизалари уларнинг беморга нисбатан диққат-еътиборларининг кучлилигидадир. Ана шу куч туфайли шоирлар табиатга жон бахш этишса, врачлар беморларни оёққа турғизишади.
М. М. ПРИШВИН

Ўз беморини даволашга ки-ришган шифокор бу ишни назокат ва очиқ чеҳра билан беморга хуш келадиган тарзда амалга ошириши керак. Бадқовоқ шифокор ўз касбида ҳеч қачон барака топмайди.
М. МОНТЕН

Фақат тетик одамгина врач бўлиши мумкин.
П. ДОБУА

Чаласавод врачлар одатда сершубҳа бўлишади.
Э. ФЕЙХТЕРСЛЕБЕН

Врачнинг очиқ чеҳраси беморнинг соғая бошлаши демакдир.
Ф. РОХАС

Суҳбатидан кейин бемор енгил тортмаган врач врач эмас.
В.И. БЕХТЕРЕВ

Умр қисқа, санъат йўли олис, қулай фурсат ўткинчи, тажриба алдамчи, мулоҳаза билдириш оғир. Бинобарин, фақат табибнинг ўзигина барча зарур нарсалардаи фойдаланиб қолмасдан, балки бемор ҳам, теварак-атрофдагилар ҳам ва ташқи муҳит ҳам табибга унинг фаолиятида кўмакдош бўлмоғи лозим.
ГИППОКРАТ

Дори-дармон дардга қараганда секинроқ таъсир қилади.
ТАСИТ

Руҳ билан таннинг бир-бирига ўзаро таъсиридан ҳабардор бўлганим учун танага шифо бўладиган руҳий малҳамлар мавжудлигини айтиб ўтмоқни бурчим, деб ҳисоблайман.
М. Я. МУДРОВ

Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
СУҚРОТ

Психотерапиясиз этик ямаш ёки ўсимликларни пайванд қилиш мумкин, аммо инсон организмидай таъсирчан нарсани даволаб бўлмайди.
Э. СИГЕН

Врачнинг бир оғизгина тасаллиси беморга нақадар шифобахш таъсир кўрсатишини ва аксинча, ишонтиришнинг нечоғли қудратга эга эканлигини билмайдиган ёки билишни истамайдиган врачнипг совуқ ва аёвсиз ҳукми беморни баъзан ажал домига олиб бориб қўйишини ҳамма билади.
В. М. БЕХТЕРЕВ


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!