Бадан тарбия ҳақида

Биз материалистлар — қувноқ кишилармиз, биз — соғлом одамлармиз, бинобарин, жисмоний тарбиянинг улкан моҳиятини яхши ҳис қиламиз.
А. Н. ЛУНАЧАРСКИЙ

Гимнастика, жисмоний машқлар, пиёда юриш меҳпат қобилиятини ва саломатлигини сақлаб қолмоқчи бўлган, чинакам ва шодмон ҳаёт кечиришни хоҳлаган ҳар бир одамнинг кундалик турмушидан мустаҳкам ўрин олмоғи лозим.
ГИППОКРАТ

Саломатликни сақлаш ҳамда ҳар турли касалликларнинг ол-дини олишда бадантарбия ва ҳаракатдан яхши восита йўқ.
М. Я. МУДРОН

…Ҳар кунги зарурий гимнастикани канда қилма, ўзингни мажбурлаб бир неча ўн марталаб (муттаси) ҳар хил ҳаракатлар қил! Бу жуда муҳимдир.
В. И. ЛЕНИН

Ҳаёт ҳаракатни талаб қилади.
ПЛУТАРХ

Ҳаракат — ҳаёт хазинаси.
АРАСТУ

Мен ҳаракатни кексайишга қарши курашнииг энг самарали воситаси деб биламан.
В. В. ГОРИНЕВСКИЙ

Ҳаракат таъсир жиҳатдан ҳар қандай дорининг ўрнини босиши мумкин, лекин дунёдаги жамики дори-дармон ҳаракатчалик таъсир кўрсатолмайди.
Т. ТАССО

Ҳаракат ҳаётдир, ҳаракатнинг камайиши ҳаётий жараёнларни сусайтиради.
В. В. ГОРИНЕВСКИЙ

Жисмоний меҳнат қилмаслик, ҳаракатсиз, фақат ақлий меҳнат билан шугулланиш — ғам-ташвиш келтиради.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Мутаносибликни сақлаш, гўзал ва соглом бўлиш учун фақат фан ва санъат соҳасидаги билимларнинг ўзи кифоя қилмайди, бунииг учун умр бўйи бадантарбия ва гимнастика билан шугулланиш талаб этилади.
АФЛОТУН

Жисмонан бақувват одамгина яхши ҳаёт кечиради.
М. И. КАЛИНИН

Жисмоний гўзаллик ҳамиша согломлик, жўшқин ғайрат ҳақидаги тушунча билан уйғунлашиб кетади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Тўғри ақл-идрокли бўлишни истаган одам ўз танасини парвариш қилиб туриши керак.
Р. ДЕКАРТ

Маънавий соғлом бўлиш учун жисман бардам бўлиш ҳам лозим.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Руҳ қалъасини сақлаб қолиш учун жисм қалъасини мустаҳкамлаш зарур.
В. ГЮГО

Спорт ишонч-еътиқод маданиятини, тетиклик маданиятини шакллантиради.
А. В. ЛУНАЧАРСКИЙ

Гимнастика инсон ёгалигини узайтиради.
Ж. ЛОКК

Гимнастика тиббиятнинг шифотбахш таркибидир.
АФЛОТУН

Ёмгир дарахт ғуборини ювганидай, гимнастика ҳам бадан ғуборини тозалайди.
ГИППОКРАТ

Тажриба шуни кўрсатадики, гимнастика кишини эркин ҳара-кат қилишга ўргатиш билан бирга, уни талай эски дардлардан ҳам фориг этади.
К. Д. УШИНСКИЙ

Бадантарбия ва ўзни тийиш туфайли кўп одам табобатга муҳтожлик сезмайди.
Ж. АДДИСОН

Ўз вақтида, меъёри билан бадантарбия қилган одамга дард яқин йўламайди.
ИБН СИНО

Бадантарбия билан машғул бўлинса, ҳеч қандай дори-дармонга зарурат қолмайди,бунинг учун муайян бир тартибга риоя қилмоқ ҳам шарт.
ИБН СИНО

Бадантарбия кўплаб дори-дармоннинг ўриини босиши мумкин, лекин бирорта дори ҳам бадантарбиянинг ўрнини босолмайди.
А. МЮССЕ

Хотирани кучайтиришнинг энг муҳим шарти асабларнинг соглом бўлишидир. Бунинг учун эса бадантарбия билан шуғулланиш лозим.
К. Д. УШИНСКИЙ

Гимнастика ёрдамида тана мувозанатини янада яхшилашни хоҳлайман.
СУҚРОТ

Тана ҳаракати ақл ҳаракатига нақадар таъсир кўрсатишини тасвирлаш маҳол.
ПЛИНИЙ

Дарахт шамолсиз, ёмғирсиз, иссиқ ва совуқсиз кўкаролмайди, шулар бўлмаса бориб-бориб қуриб қолади, худди шунингдек, инсон танасига ҳам ҳар хил ҳаракат ва жиддий машқлар зарур.
Я. КОМЕНСКИЙ

Саломатлик ҳам худди касал-лик каби юқумлидир.
Р. РОЛЛАН

Агар 30, 40 ва ҳатто 5 ёшда бадантарбия билан шуғулланмасалар, буни бекорчилик буюк фароғат ҳисобланган ўтмишдан қолган бидъат деб тушунмоқ керак.
В. В. ГОРИНЕВСКИЙ

Бадантарбияни тарк этган одам аксари хароб бўлади, зеро харакатсиз қолган аъзоларнинг қуввати заифлашади.
ИБН СИНО

Соғлигингда югурмасанг, оғриганингда чоп-чоп қиласан.
ГОРАЦИЙ

Ақлий меҳнатдан кейинги хордиқ бекорчилик эмас, балки жисмоний меҳнатдир, бу фақат ҳузурбахш бўлибгина қолмай кони фойда ҳам. Ақлий меҳнатни жисмоний меҳнат билан алмаштириб туриш керак.
К. Д. УШИНСКИЙ

Асосий дори-дармонлар — соф ҳаво, совуқ сув, арра билан болта.
В. Д. ПОЛЕНОВ

Совуқ сув шифо этади, касалликнинг олдини олади, танани чиниқтириб, руҳингизни тетиклаштиради.
А. СЕЛС

Сайр ва чўмилишдан кейин ёшаргандек бўламан, энг муҳими, тана ҳаракати билан миямни машқ қилдириб, дам олдираман.
К. Э. СИОЛКОВСКИЙ

Юрганим сайин фикрим тиниқлашади. Бир жойда турганимда деярли фикр юритолмайман; танам ҳаммавақт ҳаракатда бўлиши керак, ана ўшанда ақлим ҳам ҳаракатга келади.
Ж. Ж. РУССО

Ҳаракат ва пиёда юриш мияга туртки бериб, фикрни ишга солади.
Ж.Ж. РУССО

Юрганимда тафаккурим тиниқлашиб, фикрни ифода этишнинг яна яхши усулларини топаман.
И. ГЁТЕ

Саломатлик ва аъзойи-баданнинг ҳар томонлама камолотсиз инсонни тўкис ва гўзал қиёфада тасаввур қилиб бўлмайди.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Ақлий қобилиятларини иложи борича кўпроқ сақлаб қолиш ва тўла-тўкис ҳаёт кечиришни хоҳлаган одамлар турмуш тарзини тўғри ташкил қилишлари ва гигиена қоидаларига тўла риоя этишлари лозим.
И. И. МЕЧНИКОВ

Палогат ёшпда амал қилинадиган оқилона гигиена, назаримда, организмни тез қаришдан асрайдиган энг яхши воситадир.
Ф. ВУРЛЕР

Гигиена инсон ривожини янада такомиллаштириши, таназзулини секинлаштириши, ҳаётинп мустаҳкамлаб, ўлимипи орқага суриши лозим.
М. ПЕТЕНКОФЕР

Инсон организмида рнтмдан кучли ҳукмрон йўқ. Ҳсч бир аъзо ритм измидан чиқиб кетолмайди.
И. П. ПАВЛОВ

Инсон ҳаётининг бутун асоси — табиат ҳар бир кишига инъом этган ритмдан, нафас олишдан иборат.
К. С. СТАНИСЛАВСКИЙ

Оқпл одамнинг бутун ҳаракати ўз организмини илма-тешик бўлиб кетган қайиқдай ямаб-тузатишга сарф бўлмаслиги керак, аксинча, шундай яшаш керакки, организм иложп борича камроқ зарарлансин ва бинобарин, ямаб тузатишларга иложи борича камроқ дучор бўлсин.
Д. И.ПИСАРЕВ


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!