Ахлоқий ва ақлий камолот ҳақида

Одамнинг улуғлиги бўйи билан ўлчанмаганидек, халқнинг улуғворлиги ҳам унинг сони билан ўлчанмайди; ягона ўлчов, унинг ақлий камолоти ва ахлоқий баркамоллигидир.
В. ГЮГО

Ҳозирги жамиятлар учун тарбия масаласи келажак тақдири билан боғлиқ ҳаёт-мамот масаласидир.
Э. РЕНАН

Аввалги замонларда ворислик ёрдамида, асрий урф-одатлар, уруғ-аймоқчилик ва халк, удумлари ёрдамида эришилган нарсаларга эндиликда фақат таълимнинг кўмаги билангина эришиш мумкин.
Э. РЕНАН

Таълимга эҳтиёж ҳар бир кишида мужассам; халқ нафас олиш учун ҳавони қанчалик ардоқласа ва изласа, у таълимни ҳам шу қадар эъзозлайди ва излайди.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Тарбия — виждон иши; таълим эса фаннинг вазифаси. Кейинчалик, инсон вояға етгач, билимнинг бу икки тури бири бирини тўлдиради.
В. ГЮГО

Барча таълимларнинг бош вазифаларидан бири шундаки, улар мутлақ фароғат сари ниҳоясиз интила боришдек умумий ишда инсоният учун муттасил равишда янги авлодларни етиштириб беради.
К. Д. УШИНСКИЙ

Билим одамиинг ижодий мақсадларига хизмат этмоғи лозим. Вилим орттиришнинг ўзи кифоя эмас, уни иложи борича кенг ёнмоқ ва ҳаётга татбиқ этмоқ зарур.
Н. А. РУБАКИН

Тарбияга жамият аъзолари ўртасида қарор топган муносабатларни сақлаб туриш учун жуда зарур бўлган билимларни узлуксиз эгаллаш, деб қараш мумкин.
А. СЕН-СИМОН

Умумий таълим инсоният ва айрим шахс орасидаги мавжуд табиий алоқанинг тасдиғи ва англашинишидир.
Д. И. ПИСАРЕВ

Сивилизатсиянинг буюк вази-фаси — одамни фикрлашга ўргатишдир.
Т. ЭДИСОН

Фикр! Буюк нарса! Инсоннинг улуғворлиги ҳам фикрдан бўлмай нимадан?
А. С. ПУШКИН

Билимли одам, уни қуршаб турган ҳаётнинг барча томонлари ва жабҳалари бўйича ўз дунёқараши, ўз мушоҳадасига эга бўлган кишидир.
Н. А. РУБАКИН

Таълим ва камолотнинг тури кўп, уларнинг ҳар бири ўзича муҳим, аммо ахлоқий таълим уларнинг барчасидан юқори турмоғи лозим.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Тарбия ишида ҳар бир кишининг индивидуал қобилиятини ривожлантириш ҳақида ғамхўрлик қилиш билап айни чоғда, уларда атрофдагиларга нисбатан масъулият ҳиссини тарбиялашга ҳам эътибор бермоқ зарур.
А. ЭЙНШТЕЙН

Давлатнинг гуллаб-яшнашн, халқнинг фароғати бешак олижаноб хулқ-одобга боғлиқ, олижаноб хулқ-одоб эса тарбия туфайлидир.
Н. И. НОВИКОВ

Тарбия асосон бизнинг дилимизга индивид ва жамият учун фойдали бўлган фазилат уруғларини сочмоғи лозим.
К. ГЕЛВЕЦИЙ

Одамда чексиз ижодий қувватлар мужассамки, акс ҳолда, у одам бўла олмасди. Бу қувватларни рўёбга чиқармоқ ва очмоқ лозим. Буни адолатга ундовчи ҳамду санолар билан эмас, балки инсонга қулай ижтимоий ва моддий шарт-шароитларни яратиб бериш билан ҳал этмоқ зарур.
А. Н. ТОЛСТОЙ

Тарбия — фақат инсонзеҳни-ни ўстириш ва унга маълум ҳажмдаги билимни сингдиришгина эмас, балки у инсонда меҳнатга том маънодаги чанқоқлик ҳиссини уйғотмоғи лозим, бусиз одам ҳаётда на эътиборли ва на бахтиёр бўла олади.
К. Д. УШИНСКИЙ

Тарбия, бу нисбатан кексароқ авлоднинг ўз тажрибаси, ўз эҳтироси, ўз эътиқодини ёш авлодга топшириши демакдир.
А. С. МАКАРЕНКО

Тарбиянинг бош вазифаси одамни яхши қадам босишга мажбур этишгина эмас, балки шу яхши ишлардан ҳузурла-нишга ҳам ўргатишдир; фақат ишлабгина қолмай, ишни севиш ҳам керак.
Ж. РЕСКИН

Тарбия бизни йўлдан оздирмай туришининг ўзи кифоя эмас, у тобора бизни яхшилаб бормоғи лозим.
М. МОНТЕН

Назаримизда болаларнинг аъзойи-бадани ва руҳиятини табиат қандай яратган бўлса, шундайлигича қолдираверишдан қониқмаймиз,— биз уларнинг тарбияси ва ўқиши ҳақида гамхўрлик қиламиз, токи яхши янада яхшиланиши, ёмон эса ўзгариб, яхши бўлиши керак.
ЛУКИАН

Тарбия одамда меҳнатга кўникма ва меҳрни кучайтирмоғи лозим, у инсонга ҳаётда ўзига лойиқ иш топа билиат имкониятини бермоғи зарур.
К. Д. УШИНСКИЙ

Тарбия қийин иш ва тарбия шарт-шароитларини яхшилаш — ҳар қандай кишининг ҳам муқаддас бурчларидан биридир, зеро ўзини ва теварак-атрофдагиларни маълумотли қилишдан ҳам кўра муҳимроқ иш йўқ.
СУҚРОТ

Ҳар бир мамлакатда инсонни вояга етказиш санъати идора этиш услуби билан шу қадар чамбарчас боғланиб кетганки, ижтимоий тарбияга доир у ёки бу муҳим ўзгаришни давлат тузумининг ўзига ўзгартиш киритмасдан туриб амалга оши-риш мумкин эмас.
К. ГЕЛВЕЦИЙ

Таълим ҳақиқий, тўла, равшан ва мустаҳкам бўлмоғи зарур.
Я. КОМЕНСКИЙ

Тарбия чинакам тарбия бўлсагина юксак эзгуликдир, акс ҳолда, у ҳеч нимага ярамайди.
Р. КИПЛИНГ

Тарбия — буюк иш: тарбия билан инсон қисмати ҳал этилади.
В. Г. ВЕЛИНСКИЙ

Одам қанчалик маърифатли бўлса, эл-юртга шунчалик фойдаси тегади.
А. С. ГРИБОЕДОВ

Барча кашфиётлар ичида энг гўзали яхши тарбия олган инсондир.
ЭПИКТЕТ

Тарбия икки негизга — ахлоқ ва оқилликка таянмоғи лозим: биринчиси — яхши фазилатни ўстирса, иккинчиси — ўзгалар иллатидан ҳимоя қилади. Агар фақат ахлоққагина таянилса, унда сиз ғирт бефаҳмлар ёки додвойчи дардисарларни, фақат оқилликка таянилса — худбин шахсиятпарастларни тарбиялаб етиштиришингиз мумкин.
Н. ШАМФОР

Одам болаликданоқ яхшилик ва гўзаллик куртакларисиз ҳаётга қадам қўймаслиги керак, авлодларни ҳам яхшилик ва гўзаллик куртакларисиз ҳаётга йўллаб бўлмайди.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ

Гўзаллик туйғусини сингдирмай туриб, тўлақонли баркамол инсонни вояга стказиш мумкин эмас.
Р. ТАГОР

Гўзалликни ҳис этган кишигина чин инсон ҳаёти моҳиятини англаб етиши ва тушуниши мумкин.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Маданият тарихини билмай туриб, маданиятли киши бўлиш мумкин эмас.
М. ГОРКИЙ

Музика кўнгилга ахлоқан муайян таъсир кўрсатиш қувватига эга; ҳамонки, музика шундай хислатга эга экан, у ёшларни тарбиялаш предметлари қаторига қўйилмоғи лозим.
АРАСТУ

Музика — тафаккурнинг қудратли манбаи. Мусиқий тарбиясиз том маънодаги ақлий камолот бўлиши мумкин эмас.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Гимнастика инсон қаддини ростлаганидек, музика ҳам инсон қалбини расолайди.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Таълимнинг инсон учун буюк эзгулик эканини исботлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Маълумотсиз одамлар ҳам дағал, ҳам қашшоқ ва ҳам бахтсиздир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Инсон том маънода маълумотли бўлмоғи учун унга уч хислат — чуқур билим, фикрлаш кўникмаси ва олижаноб туйғулар зарур. Кимдаки билим саёз экан, у назокатсиз бўлади; кимки мулоҳаза юритиш одатидан маҳрум экан, у дағал ёки бефаросатдир; кимдаки олижаноблик туйғуси бўлмаса, у бемаъни одамдир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Илмсиз одам кўролмаган, кўрганда ҳам унинг бирор томонини кўриб шу ҳақда мулоҳаза юритган жойда билимли одам унинг барча қирраларини кўра олади.
Н. А. РУБАКИН

Ёмон тарбия кўрган одамнинг дадиллиги қўполликка ўхшайди; донишлиги ўтакетган расмиятчиликка; гапга чечанлиги — майнабозчиликка, оддийлиги — дағалликка, кўнгилчанлиги — тилёғламаликка айланиб кетади.
Ж. ЛОКК