Жемил Мерич. Сўзлар абадий, сўзлар ўткинчи…

Фалсафа, тил, адабиёт, тарих ва маданият билан боғлиқ ўнлаб асарлар муаллифи, уста таржимон Ҳусейин Жемил Мерич 1916 йилда Туркиянинг Райҳонли туманида дунёга келган. Бошланғич таълимни ўз қишлоғида тамомлаган. Ўрта таълимни франсуз тилига ихтисослашган Антакя Султоний мактабида олган. Шундан кейин Истанбул давоми…

Америка ҳиндуларининг ҳикматли сўзлари

• Орқамда юрма, йўлбошчинг эмасман. Олдимга ўтма, муридинг эмасман. Сенга эргашиб юра олмайман. Ёнимда юр. Сени кўриб турай, шунда иккимиз тенг бўламиз.• Овламоқчи бўлсанг энг заиф кийикни овла. Соғломлари насл сурдириши зарур.• Тинчлик ва бахт ҳар онда мавжуд. Тинчлик ва давоми…

Шамси Табризий ҳикматлари

• Олим эдинг, ориф бўлдинг. Энди ошиқ бўлишга мажолинг борми?• Ҳаммаси қалбингга боғлиқ: қалбингни ўзгартир, дунёинг ҳам ўзгарсин.• Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.• Одамлар шароб ичиб сархуш бўлади. Ишқ аҳли эса ичмай туриб маст бўлади.• Ошиқларга уйқу давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ақлли кулги ёхуд кулгили ақл

Касалдан турган бемор ўзини шифокор ҳисоблайди. * * * Бир донодан бир доно етишгунича, юз нодондан минг нодон урчиб улгуради. * * * Ҳозирги замон қарғалари пишлоқни еб бўлгачгина тулки билан гаплашади. * * * Кўп нарсани билсанг қариб қоласан, давоми…

“Буюклар ҳалқаси”

Маърифатнинг чегараси — нафс ва унинг истак-хоҳишидан холи бўлишдир. Тоҳир Мақдисий * * * Кимки ботил йўл билан иззат талаб қилса, Аллоҳ уни ҳақ йўл билан хор қилиб қўяди. Абулҳусайн Сирвонийи Сағир * * * Ҳар бир нарсанинг занги бўлади, давоми…

Шайх Нажмиддин Кубро. «Одоб қоидалари» рисоласидан

… Дунёнинг бир қисмини кезиб чиқдим, кўп ишларни тажриба қилдим, қийинчиликларга йўлиқдим, кишилар билан суҳбат қурдим, улуғ ишларга қадам босдим, нарса-ҳодисаларнинг аччиқ-чучугини тотдим, китобларга мурожаат қилдим, олимлар хизматида бўлдим, умримни дунё кезиш билан ўтказдим, ажойиботларни кўрдим. Кўрдимки, умр ва дунёдан давоми…

Маҳмуд аз-Замаҳшарий. «Нозик иборалар»дан

Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, бироқ тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан (жувонмарг бўласан). * * * Пасткаш кимсанинг ўз насл-насабини мақтаб, у билан фахрланиши, чанқоқ кишининг сув шуъласи (сароби) давоми…

Абу Али ибн Сино. Ахлоқ, таълим-тарбия ҳақида

Ҳар бир табиий нарса ўлчанган бўлади, лекин ҳар бир ўлчанган нарса табиий бўлавермайди. * * * Қаноат деб, ўзига кифоя қиладиган нарсага эришишга айтилади; буни бўшашганлик ҳам дейишади. Қаноат камтарлик ва унча-мунча нарсани назарга илмайдиган хислат билан ҳирс ўртасида бўлади. давоми…

«Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осор ал-бақия»)дан

«Яхшилик хислатлари: тақводорлик, тўғрилик, ўзини саклаш, диндорлик, одиллик, инсоний камтарлик, латофат, собитқадамлик, эҳтиёткорлик, сахийлик, мулойимлик, сиёсат ва бошқариш ишларида билимдонлик, тадбиркорлик, тўғри тахмин қила билиш ва булардан бошқа ақлга сиғмайдиган, киши баён этиб тугата олмайдиган (яхши) сифатлардан иборатдир».(40-бет) * * давоми…

Абу Бакр Муҳаммад ибн Ал-Аббос ал-Хоразмий ўгитларидан

Қалбаки мақташ ҳақоратлашдир, пойдеворсиз қурилган бино қулайди. * * * Сабабсиз узр гуноҳдир, ишонч йўқолиши билан қилинган такаллуф ҳақоратдир. * * * Ғазаб ҳурматни унутади, яхшиликларни кўмиб юборади ва гуноҳсизлар учун жиноятлар вужудга келтиради. * * * Инсон эҳсони билан, давоми…