Ҳинд мақоллари (98 та)

• Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас. Асл муҳим бўлган нарса, кечаги ҳолимиздан устунлигимиздир. • Дўстингизни тез-тез зиёрат этинг, чунки устида юрилмаган йўллар тикан ва буталар билан қопланади. • Қувватига ишониб заифларни хор қилганнинг қуввати бошига бало бўлади. • Ўғирланган молни давоми…

Кун ҳикмати 12: Абу Али ибн Сино ўлим ҳақида

Қора тупроқ қаъридан тортиб, то Зуҳал чўққисигача бўлган дунёнинг ҳамма мушкул масалаларини ҳал қилдим. Мен ҳар қандай макр ва ҳийла тузоғидан қутилиб чиқа олдим-у, аммо ўлим тугунини еча олмадим. Абу Али ибн Сино  

Корейс мақоллари (108 та)

• Йўлбарси йўқ водийда қуёнлар ҳам — қирол. • Хотин ўзини урган эри билан ярашиб кетаверади, сулҳга чақирган қайнонасини эса кўролмайди. • Тирик кучук ўлик вазирдан афзал. • Бургут пашша тутмайди. • Пул билан ҳатто ит ҳам “жаноб Вов-вов”га айланади. давоми…

Кун ҳикмати 10: Маҳмудхўжа Беҳбудий маориф ҳақида

Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар! Маҳмудхўжа Беҳбудий

Дания мақоллари (60 та)

• Кичик балиқ ўлгунга қадар катта балиқ бўлишни умид қилади. • Ялтоқлик уни юта оладиганлар учун лаззатли луқмадир. • Мусибатдан сўнг ўгит бериш ўликка дори бериш билан баравардир. • Ваъдалар мамлакатида инсон очликдан ўлади. • Агар соқол куч белгиси бўлганида, давоми…