Итальян мақоллари (48 та)

• Агар кимдир сени ўринсиз мақтаб, эркалатса, у сени алдаб бўлди ёки энди алдайди. • Туҳмат кўмирга ўхшайди, ёнмайди, лекин куйдиради. • Жазодан сўнг ақлли донолашади, аҳмоқ тубанлашади. • Кийимга қараб кутиб олиб, ақлга қараб кузатадилар. • Ҳақиқат хиралашиши мумкин, давоми…

Кун ҳикмати 22: Оноре де Бальзак маддоҳлар ҳақида

Буюк кишилар ҳеч қачон маддоҳлик қилмайдилар. Хушомад — майда одамларнинг иши, улар ўзлари ҳавас қилган атоқли шахсларнинг ҳаётий муҳитига кириб олиш учун яна ҳам майдалашишга тайёр кимсалардир. Оноре де Бальзак

Абазин мақоллари (84 та)

• Ишёқмас полиз қўриқчисидан ҳам ёмон, полиз қўриқчиси ҳеч бўлмаса қўрқитади. • Топилмаган гўштдан бўрининг тиши қамашади. • Аччиқ овқат емаган асалнинг ширинлигини билмайди. • Эшакдан йиқилган болани арғумоққа миндирма. • Тухум товуққа ақл ўргатаркан. • Эскини мақтаб, янгини ол. давоми…

Татар мақоллари (179 та)

• Бир кун тилингни тиймасанг, бир йил унинг азобини чекасан. • Аввал эшагингни боғла, сўнг Аллоҳга топшир. • Қурол, хотин ва итингни қарзга берма. • Эртанги товуқдан бугунги тухум афзал. • Ўлим икки марта келмайди. • Сенинг суҳбатинг ― кумуш, давоми…

Кун ҳикмати 19: Жалолиддин Румийдан 7 ўгит

Севгида қуёш каби бўл. Дўстлик ва қардошликда оқар сув каби бўл. Бировларнинг хатоларини ёпишда кеча каби бўл. Тавозеда тупроқ каби бўл. Ғазаб онида ўлик каби бўл. Ҳар не бўлсанг бўл – ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл. Жалолиддин давоми…

Кун ҳикмати 18: Маҳмудхўжа Беҳбудий тўйларимиз ҳақида

Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва-дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур. Маҳмудхўжа Беҳбудий давоми…