Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёғга булайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир. Алишер Навоий

Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёғга булайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир.Алишер Навоий

Ёлғон гапириш билан ўз вақтини ўтказувчи одам, бу қилиғи ёмон туюлиш ўрнига, кишилами алдагани билан фахрланади ҳам…

Ёлғон гапириш билан ўз вақтини ўтказувчи одам, бу қилиғи ёмон туюлиш ўрнига, кишилами алдагани билан фахрланади ҳам. Ёлғончи ўз гапига гўллик билан қулоқ солувчини топса, уларга ёлғонни чинга ўтказса, муродига етган бўлади. Ёлғончи — ҳақ қошида гуноҳкор; халқ олдида шарманда. давоми…

Ҳар кимнингки сўзи — ёлғон, ёлғонлиги билингач, уятга қолғон; ёлғонни чиндек гапирувчи сўз устамони — кумушга олтин қоплаб сотувчи заргар…

Ҳар кимнингки сўзи — ёлғон, ёлғонлиги билингач, уятга қолғон; ёлғонни чиндек гапирувчи сўз устамони — кумушга олтин қоплаб сотувчи заргар. Ёлғон-афсоналар билан уйқу келтирувчи ёлғончи — уйқуда алаҳловчи. Ёлғон гапирувчи ғафлатдадир; сўзнинг бир-биридан фарқи кўпдир, аммо ёлғондан ёмонроқ тури йўқдир.Алишер давоми…

Тил ширинлиги — кўнгилга ёқимлидир; мулойимлиги эса — фойдали. Чучук тил аччиққа айланса кўпчиликка зарари тегади…

Тил ширинлиги — кўнгилга ёқимлидир; мулойимлиги эса — фойдали. Чучук тил аччиққа айланса кўпчиликка зарари тегади; қанддан май тайёрланса ҳаром бўлади. Ширин сўз соф кўнгиллар учун асал каби тотлидир; болалар учун мулойим табиатли одам — ҳалвофуруш каби севимлидир.Алишер Навоий

Демократ, сен ўтмишга тош отма. Ўтмишга тош отиш, ўликни тепкилаш демакдир. Ўлик тирилиб, хатолари учун сендан кечирим сўрамайди…

Демократ, сен ўтмишга тош отма. Ўтмишга тош отиш, ўликни тепкилаш демакдир. Ўлик тирилиб, хатолари учун сендан кечирим сўрамайди. Ўлик тирилиб, қайта қуриш учун бир иш қилиб бериб бермайди. Демократ, ўтмишдан сабоқ олиш керак, сабоқ. Ана шу сабоқни хулосалаб, бугунни ўйлаш давоми…

Интеллектуаллар халқ ҳисобига яшовчи бетайин бир тоифа бўлади. Улар китобга қараб ўйлайди, китобга қараб фикрлайди…

Интеллектуаллар халқ ҳисобига яшовчи бетайин бир тоифа бўлади. Улар китобга қараб ўйлайди, китобга қараб фикрлайди. Оғзини тўлдириб тситаталар келтиради, тарихдан сабоқлар ўқийди. Аммо кўчат экиб, дарахт ўтқазолмайди. Китоб бошқа ҳаёт бошқа эканлигини тасаввур ҳам эта олмайдилар. Оқибат, ҳаёт ҳақида қоғоздай давоми…

Юзлаб иш жойлар тақа-тақ ёпилиб қолади. Аммо… ўлим иши тақа-тақ ёпилмайди! Дунёда ҳамма штат қисқаради. Аммо… ўлим қисқармайди!..

Юзлаб иш жойлар тақа-тақ ёпилиб қолади. Аммо… ўлим иши тақа-тақ ёпилмайди! Дунёда ҳамма штат қисқаради. Аммо… ўлим қисқармайди! Дунёда ҳамма нарса тамом бўлади. Аммо ўлим тамом бўлмайди! Ўлим мангу яшайди! Ўлим барча тузумлар учун абадийдир! Яшасин, ўлим!Тоғай Мурод

Имон билан яшагувчи, ноҳақликка чидолмовчи, хўрлик — золимликдан нафратланувчи, чин инсон бўлиб яшагувчи зот — асл зиёлидир! Тоғай Мурод

Имон билан яшагувчи, ноҳақликка чидолмовчи, хўрлик — золимликдан нафратланувчи, чин инсон бўлиб яшагувчи зот — асл зиёлидир!Тоғай Мурод

Миллатчилик — иблислар паноҳ топажак энг сўнгги паноҳ, демак. Миллатчилик — жаҳолат, демак…

Миллатчилик — иблислар паноҳ топажак энг сўнгги паноҳ, демак. Миллатчилик — жаҳолат, демак. Миллатчилик — бир халқни бошқа бир халққа нисбатан нафрати, демак. Шу боисдан, жуда кўп фожиалар ана шу миллатчиликдан келиб чиқади.Тоғай Мурод

Сизлардан олдинги қавмлар уч нарса туфайли ҳалокатга юз тутди: Кўп гапирганликлари, кўп еганликлари ва кўп уҳлаганликлари сабабли. Иброҳим ун-Наҳаъий

Сизлардан олдинги қавмлар уч нарса туфайли ҳалокатга юз тутди: Кўп гапирганликлари, кўп еганликлари ва кўп ухлаганликлари сабабли.Иброҳим ун-Наҳаъий