Яхшилик ва ёмонлик ҳақида мақоллар

Ажалга даво йўқ,
Ёмонга — бало.

Асл одам ҳеч ўлмас.

Аслнинг хатоси бўлмас,
Ёмоннинг ошнаси бўлмас.

Аччиқни аччиқ кесар.

Баст этган ўзар,
Қасд этган тўзар.

Бахтиёр бўлса замон,
Ношукур бўлма — ёмон.

Бахши бор жойда яхши бор.

Безоридан ҳамма безор.

Бекорчидан безиб қоч,
Чақимчидан — кўчиб.

Бели оғримаган бел бўлмас,
Бировнинг хизматин билмас.

Беқўнимга қўним йўқ,
Ёмон одамга — ўлим.

Бир илон бир уй одамни тинчитмас.

Бир калнинг ҳийласи
Қирқ кишини чарчатар.

Бир киши ариқ қазар,
Минг киши сув ичар.

Бир кун туз ичган жойга
Қирқ кун салом бер.

Бир кўнгил иморати —
Минг Макка зиёрати.

Бир сўзлининг юзи — ёруғ,
Мунофиқнинг юзи — чориқ.

Бир тулки етти бўрини етаклар.

Бир яхши билан бир ёмон келишар,
Икки ёмон келишмас.

Бир қорин мойни бир қумалоқ бузар.

Бирники — мингга,
Мингники — туманга.

Бирнинг касофати юзга,
Юзники — мингга.

Биров тузар, биров бузар.

Биров ўлмай, биров кун кўрмас.

Бировга кесак отсанг,
У сенга тош отади.

Бировга чоҳ қазима, ўзинг тушарсан.

Бировнинг айбига кўз-қулоқ бўлма.

Бировнинг сўзи яхши,
Бировнинг — ўзи.

Бобонинг тол эккани —
Ўзига ном эккани.

Бола безори — киши озори.

Бу дунё ўтар-кетар,
Юзи қоралик қолар.

Буғдойдан—буғдой,
Арпадан—арпа.

Виждонсиз кишидан ўпкалама.

Гина — адоватнинг қўшниси.

Гул тиканин заҳри ёмон,
Қизмонданинг қаҳри ёмон.

Гуноҳи — меники, савоби — сизники.

Гуручнинг курмаги бор,
Ёмоннинг тўқмоғи бор.

Гўрингдан сув чиқмасин,
Уйингдан — қув.

Давлат битса ёмонга,
Ўзин санар хоқонга.

Дарёга яхшилик қилсанг,
Ажрини биёбондан топасан.

Дили қора — тилл қора.

Дили қоранинг қилмиши — қийиқлик.

Дилозори — худобезори.

Дод қолдирма, от қолдир.

Доғ остида доғ қолмас.

Дунё ёруғ бўлсин десанг,
Уйингга чироқ ёқ.

Дуторсиз бахши бўлмас,
Ёмонсиз — яхши.

Душманингни асал билан бўғ.

Душманни мушт билан урма,
Ош билан ур.

Ер тўйдирар, ўт куйдирар.

Ер қаттиқ бўлса, ҳўкиз ҳўкиздан кўрар.

Ёвдан яхшилик чиқмас.

Ёвдан яхшилик юқмас.

Ёмон айғирда ёл бўлмас,
Ўлармонда ҳои бўлмас.

Ёмон арава йўл бузар,
Ёмон хотин — уй.

Ёмон арида бол бўлмас,
Сувсиз ерда — тол.

Ёмон аталиб тирик юргунча,
Яхши аталиб ўлган яхши.

Ёмон атлас билан ҳам ёмон.

Ёмон балиқ сув лойқатар.

Ёмон бахил бўлар,
Яхши — анил.

Ёмон билан ер қўшни ҳам бўлма
Гўр қўшни ҳам бўлма.

Ёмон билан ётма,
Эрта туриб айтма.

Ёмон билан йўлдош бўлма,
Нодон билан — сирдош.

Ёмон билан йўлдош бўлсанг,
Ёмондан бурун ўласан.

Яхши билан сирдош бўлсанг,
Яхшилик билан унасан.

Ёмон билан сўз олишгунча,
Кўча алиш.

Ёмон билан юргунча,
Ёлғиз юргин ўлгунча.

Ёмон билан юрдим, қолдим уятга,
Яхши билан юрдим, етдим ниятга.

Ёмон билан юрсанг, ёмон боиасан,
Яхши билан юрсанг, омон боиасан.

Ёмон бола кўзидан,
Билинади сўзидан.

Ёмон бузоқ ёпиғин ер.

Ёмон буқа ўз бошига ўт ер.

Ёмон гап ер тагида уч йил ётар.

Ёмон ёвга бўлишар.

Ёмон ёвдан қочар.

Ёмон ёмон билан.
Яхши замон билан.

Ёмон ёнига ён олма,
Ён олсанг ҳам, ёр олма.

Ёмон илон тегирмон бошида айланар.

Ёмон ит кундузи ҳурар.

Ёмон «йилғин» десанг, «қирғин» дер.

Ёмон йўлдан юрган туя чўкар.

Ёмон йўлдош бўлмас,
Йўлдош боиса ҳам сирдош бўлмас.

Ёмон келса — бузар,
Яхши келса — тузар.

Ёмон кун яхши бўлар,
Ёмон одам яхши бўлмас.

Ёмон — кунчи, яхши — синчи.

Ёмон кучук бўсағада ҳурар.

Ёмон кўз тош ёради,
Ёмон дўст — бош.

Ёмон кўрган кишингга
Ёмон кўрган молингни бер.

Ёмон кўришни билмаган,
Яхши кўришни ҳам билмас.

Ёмон мўридан аччиқ тутун чиқар,
Ёмон уйдан — сассиқ гап.

Ёмон одам йўлдошини қаритар.

Ёмон одам тил билан куйдирар.

Ёмон одам туққанини ёмонлар.

Ёмон одам тўймас,
Ёмонлигини қўймас.

Ёмон осилар,
Юввош босилар.

Ёмон от ёлдор бўлар.

Ёмон от охур бузар,
Ёмон ит эгасини узар.

Ёмон от сувлиқ тишлар.

Ёмон от тўрва тешар.

Ёмон отга ёи битмас.

Ёмон отга ёи битса,
Ёнига турсуқ бойлатмас.

Ёмон эрга мол битса,
Ёнига қўшни ёиатмас,
Ёиатса ҳам тиндирмас.

Ёмон отинг чиққунча,
Тотли жонинг чиқсин.

Ёмон отни ёғ босар.

Ёмон отни мақтаган йўлда қолар.

Ёмон отни мингунча,
Яёв юргин ўлгунча.

Ёмон сигир ёзда туғар.

Ёмон сойга сув тушса,
Кечув бермас кечарга.

Ёмон текканга тегар,
Тегмаганга кесак отар.

Ёмон тиртиқ қилар,
Бутунни йиртиқ қилар.

Ёмон тузалса, замон тузалар.

Ёмон фарзанд ота-онани ерга қаратар,
Яхши фарзанд ота-онани элга оралатар.

Ёмон фарзанд пойгага туширар,
Яхши фарзанд тўрга ўтқазар.

Ёмон хотин — дардсиз касал.

Ёмон хотин ёмон кунда қочар,
Яхши кунда кулиб, бағрин очар.

Ёмон хотин кимники — олақопники,
Олақопинг бўлмаса, аллакимники.

Ёмон эркак тўй бузар,
Ёмон хотин — уй.

Ёмон этагингни йиртса,
Этагингни кесиб қоч.

Ёмон эшак ип узар,
Ёмон хотин уй бузар.

Ёмон юрган йўлда чўкар.

Ёмон яхши бўлмас,
Эшак — бахши.

Ёмон яшар, яхши қақшар.

Ёмон — ўз ғамида,
Яхши — эл ғамида.

Ёмон ўзини билмас,
Ўзгани кўзга илмас.

Ёмон ўлди деса, ишон,
Ёмонлигини қўйди деса, ишонма.

Ёмон ўрдак аввал учар.

Ёмон ошга ўртоқ,
Бошга — тўқмоқ.

Ёмон ўтганнинг ўроғини олар,
Кетганнинг — кетмонини.

Ёмон қилиқдан — кўзга ёш,
Яхши қиҳқдан — оғизга ош.

Ёмон ҳўкиз шамиён синдирар.

Ёмон ҳўкизга шох битса, сузиб ўлдирар,
Ёмон одамга мол битса, уриб ўлдирар.

Ёмонга айтсанг сирингни,
Мингта қилар бирингни.

Ёмонга бош бўлгунча,
Яхшига йўлдош бўл.

Ёмонга гапирсанг — бир бало,
Гапирмасанг — икки бало.

Ёмонга гўр қўшни қилма,
Иғвогарга — ён қўшни.

Ёмонга ёмон бўл,
Яхшига — томон.

Ёмонга ёндашган йиқилмай қолмас,
Охири бир чуқурга тиқилмай қолмас.

Ёмонга ёндашма,
Яхшидан адашма.

Ёмонга ёғ ёқмас,
Эчкига — қуймоқ.

Ёмонга ёғ ярашмас,
Калга — саримсоқ.

Ёмонга ишинг тушмасин,
Қулонга — қушинг.

Ёмонга йўлиқсанг, «ёв келди» қилар.

Ёмонга кун ҳам қоронғи, тун — ҳам.

Ёмонга ош бергунча,
Яхшига бош бер.

Ёмонга ош тортгунча,
Бошига беш торт.

Ёмонга сир айтма, юртга ёяр.

Ёмонга чўп ботар,
Яхшига — сўз.

Ёмонга эл бўлгунча,
Яғир отга бел бўл.

Ёмонга юрт қолмасин,
Ўғрига — мол.

Ёмонга яқинлашсанг, балоси юқар,
Қозонга яқинлашсанг — қораси.

Ёмонга ўлим йўқ,
Яхшига — юрим.

Ёмонга қиз тугул, туз ҳам берма.

Ёмонга ҳазил қилсанг, ёқангни йиртар.

Ёмонда ор бўлмас,
Яхши хор бўлмас.

Ёмондан доғ қолар,
Яхшидан — боғ.

Ёмондан ё қочиб қутул,
Ё — тониб.

Ёмондан — ёрти қошиқ.
Ёмондан жар бўйи қоч.

Ёмондан ит яхши,
Сиркадан бит яхши.

Ёмондан тўн кийсанг,
Тўйда «тўним бер» дейди.

Ёмондан яхши тувади,
Ёмоннинг юзини ювади.

Ёмондан қарз олсанг, ҳам йўлда қистайди,
Ҳам — гўрда.

Ёмондан қарз этма,
Қарз этсанг ҳам, харж этма.

Ёмондан қарздор бўлсанг,
Кўп ичида ёқангдан олар.

Ёмондан қоровул бўлса, ёв етти бўлар.

Ёмондан қоч, яхшига ёндош.

Ёмондан ҳайвон яхши,
Бостирмадан — айвон.

Ёмонларга бошчи бўлгунча,
Яхшиларга қўшчи бўл.

Ёмонлик итнинг ҳам қўлидан келади.

Ёмонликни олдингда тут,
Яхшилик келса — иқболинг.

Ёмонни ишга эмас, ошга чақир.

Ёмонни танқид қил,
Яхшига — тақлид.

Ёмонни юборсанг, билдириб келар,
Яхшини юборсанг — тиндириб.

Ёмоннинг балосига,
Қайга борай давосига.

Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ,
Устига ёқаси йиртиқ.

Ёмоннинг боласи йўлда ётиб от ҳуркитар.

Ёмоннинг бўзини олгунча,
Яхшининг сўзини ол.

Ёмоннинг давлати — яхшининг офати.

Ёмоннинг дастурхонидан
Яхшининг устихони яхши.

Ёмоннинг дўсти кўп,
Пиёзнинг — пўсти.

Ёмоннинг жанозасидан
Яхшининг ҳикояси фойдали.

Ёмоннинг жағи тинмас.

Ёмоннинг жағига илон тухум қўяр.

Ёмоннинг жони — азиз.

Ёмоннинг зарари тегар кенг йўлда,
Яхшининг фойдаси тегар тор йўлда.

Ёмоннинг кучи япалоққа етар.

Ёмоннинг кўзи юрак оғритар.

Ёмоннинг нияти — бузуқ,
Яхшининг нияти — тузук.

Ёмоннинг оёғи — саккиз,
Бин тегмаса, бин тегар.

Ёмоннинг оти билан улоқ олгунча,
Яхшининг эшагида отқулоқ ол.

Ёмоннинг отидан яхшининг сўзи яхши.

Ёмоннинг оғзига — ямоқ,
Яхшининг оғзига — қаймоқ.

Ёмоннинг яраси битмас.

Ёмоннинг яхшиси бор.

Ёмоннинг яхшиси бўлгунча,
Яхшининг ёмони бўл.

Ёмоннинг қилмиши ёмонлик,
Яхшига беррнас омонлик.

Ёмоннинг қулоғига яхши ўгит кирмаса,
Ёмон ўгит кирар.

Ёрдам бергин, Кимсан, деб сўрама.

Ёқма — пишарсан, қазима — тушарсан.

Замон ёмон эмас,
Замонга боқмаган ёмон.

Замон сенга боқмаса,
Сен замонга боқ.

Замон сени ўқитар,
Жоҳиллигинг йўқ этар.

Замон тузалса, ёмон тузалар.

Заҳар заҳарни кесар.

Икки ёмон қўшилса,
Кенг дунёга сий(ғ)ишмас.

Икки яхши қўшилса,
Бирини бири қиймас.

Икки яхши уяда битар,
Икки ёмон — қияда.

Икки яхши эрикмас,
Икки ёмон бирикмас.

Икки яхши қасд бўлмас,
Икки ёмон — дўст.

Илон бўлиб яшагандан,
Йилқи бўлиб кишнаган яхши.

Илон гоҳ-гоҳ чақар,
Ёмон доим чақар.

Илон заҳри — тишида,
Ёмон заҳри — тилида.

Илон илоннинг қуйруғини босмас.

Илон иши — заҳар солмоқ.

Илон пўстини ташлагани билан қилиғини ташламас.

лион пўстини ташласа ҳам — илон.

Илон ўз заҳридан ўлмас.

Илон ўлса ҳам, заҳри тишида қолар.

Илонга сув берсанг ҳам, заҳар томар.

Илондан—илон, чаёндан—чаён.

Илонни тушда кўрсанг — ганж,
Ўнгда кўрсанг—янч.

Илоннинг ўлгиси келса, изда ётар.

Индамасни ит қопар.

Инсон — гавҳари Қобул.

Ит акилласа, оғзига ур.

Ит аразлар, эгаси билмас.

Ит аччиғини турнадан олар,
Бит аччиғини — бургадан.

Ит вовуллагани билан тоғ қуламас.
Ит еганидан бўри егани яхши.

Ит итлигини этар,
Тўн этагини йиртар.

Ит ойга қараб ҳурар.

Ит отасини танимас.

Ит очиқ қолган қозонни ялар.

Ит оғзидан суяк олиб бўлмас.

Ит сарқитини йўлбарс емас.

Ит тумшуғини тиққан ерга
Сув ичгали шер келмас.

Ит туққанини танимас.

Ит тўйи жанжалсиз ўтмас.

Ит эгасини танимас,
Мушук — бекасини.

Ит қилганни иторчи қилмас.

Ит ҳурар, карвон ўтар.

Итдан ёруғлик чиқмас,
Битдан — чориғлик.

Итдан қолганини мушук емас.

Итинг ёмон бўлса, отиб қутуласан,
Отинг ёмон бўлса, сотиб қутуласан,
Қўшнинг ёмон бўлса, кўчиб қутуласан,
Эринг ёмон бўлса, кетиб қутуласан,
Феълинг ёмон бўлса, ўлиб қутуласан.

Итнинг иррилагани — саломлашгани.

Итнинг иши — йиртмоқ.

Итнинг иши — узмоқ,
Ёмоннинг иши — бузмоқ.

Итнинг ошнаси бўлмас.

Иғвогар иғво тарқатар,
Ифлос ғавғо тарқатар.

Иғвогарга оқ сут ҳам қора.

Иғвогарнинг ўзи ёмон,
Ўзидан сўзи ёмон.

Йиртқични уясида янч.

Йўқ муттаҳамдан бор муттаҳам ёмон.

Калтак ўқталганга чўқмор кўтар.

Кетарга келса — эл ёмон,
Кўчарга келса — ер ёмон.

Кимки бўлса дилозор,
Ундан эл-у юрт безор.

Киши айбига этак ёп.

Киши бўлган кишининг
Киши билан иши бор.

Киши бўлмаган кишининг
Киши билан нима иши бор.

Кул қолдирма, гул қолдир.

Кулганга кула боқма,
Бетига куя ёқма.

Руннинг ёмони кетар,
Одамнинг ёмони кетмас.

Кўзга — кўканак,
Оёққа — тиканак.

Кўнгил торҳги — хорлик.

Кўнгилнинг оласи — худонинг балоси.

Кўнгли қорадан пес яхши.

Кўнгли қоранинг юзи қора.

Кўча безори — она безори.

Лаънат ёғдирувчи бўлма,
Раҳмат эшитувчи бўл.

Мағиз аччиқ бўлса, пўстига ҳам урар.

Маҳсининг пошнаси бўлмас,
Ножинсининг — ошнаси.

Меванинг яхшисини қурт ейди.

Митанинг ёмони тегирмондан бутун чиқар.

Мол боқсанг, оғзи-бурнинг — мой,
Бўри боқсанг, оғзи-бурнинг — лой.

Мушт урсанг, шапалоқ кут.

Ниятинг — йўлдошинг.

Обод қилган обод бўлар.

Одам бўлиш — осон,
Одамий бўлиш — қийин.

Одам бўлмоқ аста-аста,
Ҳайвон бўлмоқ бир пасда.

Одам заҳрини одам олар.

Одам одамдан қутулар,
Ёмон феълидан қутулмас.

Одам одамнинг дардини олар.

Одам — одамнинг кўзгуси.

Одам туғилиб ёмон бўлмас,
Улғайиб ёмон бўлар.

Одамнинг ғаламисига дунё бир пул.

Оёғи ифлос тўр булғар,
Ўзи ифлос эл булғар.

Олмадан бодом бўлмас,
Теги паст одам бўлмас.

Олтин олма, дуо ол,
Дуо олтин эмасми.

Олтин олма, олқиш ол,
Олқиш олтин эмасми.

Олқиш олган омондир,
Қарғиш олган ёмондир.

Омон бўлсанг, ош ерсан,
Ёмон юрсанг, тош ерсан.

Омон юрсанг, отинг ўзар,
Ёмон юрсанг, бахтинг тўзар.

Ориқ деган ёмон той,
Ёзга чиқиб от бўлар.

Ёмонликни кўп қилса,
Яхши киши ёт бўлар.

Остонадан айвон яхши,
Виждонсиздан ҳайвон яхши.

Ота боласи бўлма,
Одам боласи бўл.

Ота-онасини танимаган тангрисини танимас.

Отангни ўлдирганга онангни бер.

Отангни ўлдирганга яхшилик қил.

Отнинг ёмони — ола,
Хотиннинг ёмони — бало.

Отнинг ёмони охур бузар.

Отнинг ёмони той билан ўйнар,
Эшакнинг ёмони от билан ўйнар.

Отнинг ўлими — итнинг байрами.

Охир замон бўлса,
Тоға жиян билан қозилашар.

Оқ деган — олқиш,
Қора деган — қарғиш.

Оқ ит, қора ит, бари — бир ит.

Оқкўнгилликнинг оти ҳам озмас,
Тўни ҳам тўзмас.

Раҳбарнинг яхшиси ундирар,
Ёмони сўлдирар.

Ризқ ҳам азалий,
Ёмон ҳам азалий.

Савоби ошкорадан
Гуноҳи пинҳона афзал.

Савобнинг таги — тешик.

Савобнинг эшиги — кўп.

Сарбозор — сакбозор.

Сарой қуриб, шаҳар бузма.

Сувнинг иши — ўпирмоқ,
Ўтнинг иши — куйдирмоқ.

Сузадиган сигирга мугуз битмас.

Сузағон сигир шохидан айрилар.

Тақир ердан чанг чиқарма,
Йўқ ердан жанг чиқарма.

Тентак тош терар,
Қотил — бош.

Тентак чўқмор йиғар.

Тепиб ўтма, суяб ўт.

Тикан бўлиб оёққа қадалгунча,
Гул бўлиб кўкракка санчил.

Тилаги яхши камол топар,
Тилаги ёмон — завол.

Тош билан урганни ош билан ур.

Тош отганга ош от.

Тузган ҳам одам,
Бузган ҳам одам.

Туянинг бўйни ёмон,
Ёмоннинг ўйини ёмон.

Туғиладиган болага тўғаноқ бўлма.

Тўйда кўрса, тўнимни бер,
Уйда кўрса, унимни бер.

Тўриқ кўз чиқарар.

Уйи бузуқ ўнгалур,
Ўйи бузуқ ўнгалмас.

Урушқоқ хўроз семирмас.

Усталик жой битар,
Қассоблик жой йитар.

Хайр қил ўладигандек,
Иморат қур ўлмайдигандек.

Хайрли ишнинг кечи йўқ.

Хайрли ишнинг хайрихоҳи кўп.

Хизматга — туҳмат.

Чаённинг касби — чақиш.

Чала довруққа чол йиқилар.

Шайтоннинг оздиргани — ўзиники.

Шакар пашшасиз бўлмас,
Арпа — кесаксиз.

Шароб узумдан ранг олар,
Одам одамдан рангтолар.

Шаҳарнинг қаъласи — қўрғон,
Одамнинг ёмони — гап урган.

Эговни эгов ейди,
Заҳарни заҳар ейди.

Эзгуликнинг кечи йўқ.

Эй тил, яхшиликни бил.
Эл яхшиликни унутмас.

Элчига ўлим йўқ.

Элчининг кечикканига суюн.

Энанг қилса зўрликни,
Боланг тортар хўрликни.

Эр йигит элга тортар,
Ёмон юкин элга ортар.

Эрга берсанг ошингни,
Эрлар силар бошингни.

Итга берсанг ошингни,
Итлар ғажир бошингни.

Эскисиз янги бўлмас,
Ёмонсиз яхши бўлмас.

Эчки эгиз туғиб қўйдан ошмас,
Ит эгиз туғиб элдан ошмас.

Эчкини ҳам ўз оёғидан осарлар,
Қўйни ҳам.

Эчкининг ёғи бўлмас,
Яхшининг — доғи.

Эшак сийпаганни билмас,
Ёмон — сийлаганни.

Яланғоч игна кийинтиради.

Янгилик яратар бир киши,
Баҳраманд бўлар ҳар киши.

Яниса, пичоқ кесар,
Ялинса, яхши кечар.

Ярамас ўтдан ярамас тутун чиқар.

Ярамас яроғ йиғар.

Яхши айтар:
Йўл қўйдим,
Ёмон айтар:
Мен енгдим.

Яхши билан йўлдош бўлсанг,
Етарсан йироққа.
Ёмон билан йўлдош бўлсанг,
Тушарсан тузоққа.

Яхши билан йўлдош бўлсанг,
Ишинг битар.
Ёмон билан йўлдош бўлсанг,
Бошинг кетар.

Яхши билан йўлдош бўлсанг,
Ҳолва билан шакар.
Ёмон билан йўлдош бўлсанг,
Обрўйинг тўкар.

Яхши билан юрдим,
Йўлимни топдим.
Ёмон билан юрдим,
Гўримни топдим.

Яхши билан юрсанг,
Етарсан муродга.
Ёмон билан юрсанг,
Қоларсан уятга.

Яхши билан юрсанг,
Кунда бозор.
Ёмон билан юрсанг,
Кўнглинг озар.

Яхши билиб сўзлар,
Ёмон тилиб сўзлар.

Яхши бир тавба қилади,
Ёмон — юз.

Яхши битирар,
Ёмон йитирар.

Яхши бошлайди йўлга,
Ёмон туширар қўлга.

Яхши — боғ-у бўстон,
Ёмон — қора қозон.

Яхши бўлсанг, болдай бўл,
Ёмон бўлсанг, увдай бўл.

Яхши бўлсанг, яқин кўп.

Яхши бўлсанг, яшарсан,
Насибангни ошарсан.

Яхши бўлсанг, ўзарсан,
Ёмон бўлсанг, тўзарсан.

Яхши ёнида ёмон ҳам ўнгишади.

Яхши жонингга ўртоқ,
Ёмон — нонингга.

Яхши ит ўлигини кўрсатмас.

Яхши ишга жарчи бўлсанг, жирканма.

Яхши йигит билан яхши от — кўпники.

Яхши киши — тегчил,
Ёмон киши — кекчил.

Яхши одам ўйнаб-куҳб кеcбирар,
Ёмон одам қон-у зардоб ичирар.

Яхши от эрники, эр — элники.

Яхши отга ўғирлик кўп,
Яхши хотинга — зўрлик.

Яхши отга қамчи керакмас,
Яхши қизга — совчи.

Яхши отдан йиқилса, ёмон — табачи,
Ёмон отдан йиқилса, яхши — ҳудайчи.

Яхши ошини ер,
Ёмон — бошини.

Яхши суйдирар, ёмон сўндирар.

Яхши турмас, ёмон ўлмас.

Яхши уйдан яхши тутун чиқар.

Яхши хислат — гўзал фазилат.

Яхши хунук либос билан ҳам яхши.

Яхши чечакка болари қўнар.

Яхши — шарофатли,
Ёмон — касофатли.

Яхши — эл ғамида,
Ёмон — ўз ғамида.

Яхши юрган ерида,
Тинчлик солар элига.

Ёмон юрган ерида,
Ўт қўяди элига.

Яхши яхшига ёндаштирар,
Ёмон йўлдан адаштирар.

Яхши ўзини ёмоннинг ёнида танитар.

Яхши қанд едирар,
Ёмон — панд.

Яхшига гул — соя.

Яхшига етиштир,
Ёмондан кетиштир.

Яхшига ёв ярашмас,
Ёмонга — дов.

Яхшига ёндаш,
Ёмондан адаш.

Яхшига иярсанг — озиқ,
Ёмонга иярсанг — ёзиқ*.

Яхшига эл дил очар,
Ёмондан турмай қочар.

Яхшига қора юқмас,
Ёмонга эл боқмас.

Яхшида гина бўлмас,
Ёмондан гина кетмас.

Яхшида яроғ бўлмас.

Яхшидан ёмон туғилса,
Эли топилмас.

Ёмондан яхши туғилса,
Тенги топилмас.

Яхшидан ёмон чиқди, деб куйинма,
Ёмондан яхши чиқди, деб суюнма.

Яхшидан — назар,
Ёмондан — ҳазар.

Яхшидан от қолади,
Ёмондан — дод.

Яхшидан — яроқ,
Ёмондан — таёқ.

Яхшилар топиб сўзлар,
Ёмонлар қопиб сўзлар.

Яхшиларга хизмат қилсанг,
Ҳам айтади, ҳам қайтади.

Яхшилик икки жаҳонни орттирар.

Яхшилик кўзга кўринмас,
Ёмонлик кўмиб қўйилмас.

Яхшилик нур келтирар,
Ёмонлик — зулмат.

Яхшилик тўига элтар,
Ёмонлик — гўига.

Яхшилик экса, эсонлик ўрар.

Яхшилик — юзда,
Ёмонлик — кўзда.

Яхшилик қил, дарёга ташла,
Балиқ билар,
Балиқ билмаса, холиқ билар.

Яхшилик қил, уйингга айтма.

Яхшилик қил, умидвор бўл,
Ёмонлик қил, хабардор бўл.

Яхшилик қилмасанг, ёмонлик ҳам қилма.

Яхшилик қилсанг, яшир,
Яхшилик кўрсанг, ошир.

Яхшиликни дарёга қил, биёбондан топ.

Яхшиликни эрдан сўра,
Эр билмаса, элдан сўра.

Яхшини етим дема
Ёмонни — ўзим.

Яхшини кўриб фикр қил,
Ёмонни кўриб шукур қил.

Яхшини сўксанг, суягидан ўтар,
Ёмонни урсанг, терисидан ўтар.

Яхшининг бели сингунча,
Ёмоннинг кўзи кўр бўлсин.

Яхшининг боласи тўрга тортар,
Ёмоннинг боласи — эшикка.

Яхшининг гапи — мой,
Ёмоннинг гапи — лой.

Яхшининг иши — жаннат,
Ёмоннинг иши — касофат.

Яхшининг насиҳатига кирмаган,
Ёмоннинг йўлига юрар.

Яхшининг тилаги ҳам яхши,
Ёмоннинг нияти ҳам ёмон.

Яхшининг яхшига ортар ҳиммати,
Ёмоннинг яхшига ортар иллати.

Яхшининг қўли сингунча,
Ёмоннинг бели синсин.

Ўзинг яхши — олам яхши.

Ўзингга раво кўрмаганни
Ўзгага ҳам раво кўрма.

Ўлганда гўринг кенг бўлсин,
Тирикликда — феълинг.

Ўт тош ёрар,
Тош бош ёрар.

Ўтганлардан ибрат ол,
Келажакка ибрат бўл.

Ўтиб кетгунча, экиб кет.

Ўтни ўт билан ўчириб бўлмас.

Ўчакишган ит қопмай қўймас.

Қалб қозони қайнамас,
Қайнаса ҳам қуюлмас.

Қалбнинг юзи қора.

Қасд қилган паст бўлар.

Қашқирнинг ўйи — ёмонлик,
Қўйнинг ўйи — омонлик.

Қилич тутган қиличдан ўлар.

Қозонга ёндашсанг, қораси юқар,
Ёмонга ёндашсанг, яраси юқар.

Қорамиқ донаси бўлгунча,
Буғдойнинг сомони бўл.

Қочиб кетгунча, сочиб кет.

Қошиқ билан ош бериб,
Сопи билан кўз чиқарма.

Қоқилса, суя,
Йиқуса, кўтар.

Қудуқни ким қазир,
Сувини кимлар ичар.

Қуйруғини боссанг, сичқон ҳам чийиллайди.

Қуш кўнглини оғритма.

Қўйини биров қарар,
Сутини кимлар ичар.

Қўлингдан келса, қўлингдан бер,
Қўлингдан келмаса, йўлингдан бер.

Ғараз мараздан ёмон.

«Ҳа»га «Ҳу» келар.

Ҳавас қилган етар,
Ҳасад қилган йитар.

Ҳар зоғ,
Ҳар зоғда минг доғ.

Ҳар кирн ўз қилмишидан топар.

Ҳар кимнинг амали ўз оёғидан.

Ҳўкизнинг шохи эшакда бўлса,
Тирик зотни қўймасди.

__________
* Ёзиқ — бу ерда гуноҳ маъносида.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!