Тўғрилик ва эгрилик ҳақида мақоллар

Айби борнинг тизи қалтирар.

Айбини яширган бой бўлмас.

Айтиб қилган ўғирликнинг айби йўқ.

Алишар бўлсанг, чинингни айт,
Қовушар бўлсанг, сирингни айт.

Асли қора оқармас,
Асли бузуқ тузалмас.

Афтинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама.

Балиқ бошидан сасир.

Бемаҳал юрган қоқилар.

Бетга айтганнинг заҳри йўқ.

Бигизни канорага яшириб бўлмас.

Билакка боқма, юракка боқ.

Билмаганни билдим дема,
Қилмаганни қилдим дема.

Бир тулкининг ҳийласи
Неча ерда панд берар.

Бир хотиннинг ҳийласи
Қирқ эшакка юк бўлар.

Бировни алдама,
Юрган кўчангнинг боши берк.

Бозордаги аллоп,
Қилар иши — қаллоб.

Бойлик, бойлик туби ўғирлик.

Бўрининг оғзи еса ҳам қон,
Емаса ҳам — қон.

Гадой тилаб олади,
Жодугар ўзи олади.

Гуноҳсиз одам подшодан қўрқмас.

Даладан келган ўғрини тутиш осон,
Уйдаги ўғрини тутиш қийин.

Дардини яширган дармон топмас.

Дардни беркитсанг, иситмаси ошкор қилар.

Дили тўғрининг йўли тўғри.

Дили қинғирнинг тили қинғир.

Еяр оғизни емас оғиз боғлар.

Ёз ёмғири лой бўлмас,
Ўғри асло бой бўлмас.

Жаллоб,
Турган-битгани қаллоб.

Заргар фирибгар бўлса, олтин занглар.

Игна ўғирлаган сигир ҳам ўғирлар.

Игна ўғирлагандан сигир йўқотган гумонсирар.

Илон ўз эгрилигини билмас,
Туянинг бўйнини эгри дер.

Илон ҳар ерда буралиб юрса ҳам,
Ўз инига борганда тўғриланар.

Ит тўйган куни ўғрилик қилмас.

Итимнинг боғи йўқ,
Емиши қора чарос.

Ишсизнинг иши — ўғирлик.

Йўли бузуқнинг ёқаси йиртиқ.

Йўқликнинг уяти йўқ,
Ўғирлик — уят.

Кавушимни олган бир киши,
Гумондорим минг киши.

Кўз тарози, кўнгил — қози.

Кўнгил тўғри учун,
Қулф ўғри учун.

Манман камтардан енгилар,
Тўғри эл ичида танилар.

Мис қозоннинг миси чиқар,
Беркитганнинг иси чиқар.

Мулланинг ёмони — варақчи,
Одамнинг ёмони — қароқчи.

Муғомбир тумшуғидан илинар.

Найранг билан иш кўрган
Кўп қийналиб жон берар.

Ноҳақ ишга ривож йўқ.

Очкўз бойимас, ўғри тўймас.

Ростга завол йўқ.

Савдогар,
Иши доим ҳийлагар.

Саёқ кетди, саёқ кетди,
Саёқ кетидан таёқ кетди.

Тавба қилганни эл кечирар.

Тавбачининг ошини егунча,
Қасам ичган яхши.

Таёқ ур-да, гўрга кир,
Таёқ е-да, дўнгга чиқ.

Тева ўғирлаган тева бўйи чуқур қазир.

Тилингни тўғри тутолмасанг,
Дилингни тўғри тут.

Тоғ эшитганини дейди.

Тулки тулкилик қилар,
Бўри бўрилик қилар.

Тулки тулкилигини қилгунча,
Териси қўлдан қўлга ўтар.

Тулки товга,
Қуйруғи сойга.

Тулки-қарсоқ ини бир,
Ғар-ўғрининг тилл бир.

Туллакни тузоққа тушириш осон эмас.

Тухум ўғриси туя ўғриси ҳам бўла олади.

Туши ўнгнинг иши ўнг.

Туяда тўғри жой бўлмас.

Тўни ёмонни ит қопар,
Кўнгли ёмонни ҳақ топар.

Тўғри бола ўстирсанг,
Халқ ичида шер бўлар.

Эгри бола ўстирсанг,
Икки кўзи кўр бўлар.

Тўғри бошни эгри қилич кесмас.

Тўғри девор узоққа чидар.

Тўғри йўл — эл йўлдоши.

Тўғри ошини ер,
Эгри бошини.

Тўғри юрган кийикнинг
Кўзидан бошқа айби йўқ.

Тўғри юрдим — етдим муродга,
Эгри юрдим — қолдим уятга.

Тўғри ўсган гул бўлар,
Эгри ўсган кул бўлар.

Тўғри ўзар, эгри озар.

Тўғрига бало йўқ,
Ёмонда ҳаё йўқ.

Тўғрилик тўига тортар,
Ўғрилик — гўига.

Тўғриликка ўлим йўқ.

Фирибгаига шайтоннинг ҳаваси келар.

Хўроз қичқирмаса ҳам тонг отаверади.

Эгилган бошни қилич кесмас.

Эгилган дарахтга суянма,
Сени ҳам эгар.

Эгри битган дарахт тўғри ўсмас.

Эгри бўлсанг, синар қанотинг,
Тўғри бўлсанг, чиқади отинг.

Эгри иш эллик йилдан кейин ҳам билинар.

Эгри йўлдан юрсанг ҳам, тўғри юр.

Эгри калтакдан тўғри соя тушмас.

Эгри мўридан эгри тутун чиқар.

Эгри таёқ кўтарганни эгри таёқ билан ур.

Эгри таёқнинг бутоғи бурунни йиртар.

Эгри юк манзилга етказмас.

Эгри ўсган терак,
Нимага ҳам керак.

Эгри қозиққа — эгри тўқмоқ.

Эгри қўл ишга етмас,
Ишга етса ҳам, иши битмас.

Эгрининг сояси ҳам эгри.

Эр юраги пок бўлса,
Ёв ҳийласи хок бўлар.

Эрнинг атоғи элга сиғса ҳам,
Чатоғи сиғмас.

Юзим оқ бўлсин десанг,
Ишингни тўғри қил.

Юзнинг қоралиги уят эмас,
Юзи қоралик уят.

Юлдуз асло ой бўлмас,
Ўғрикдан бой бўлмас.

Юриши ёмон йигитни ёв олар.

Юртда ўғри топилмаса,
Заргарни дорга ос.

Ўзи тўғрининг — сўзи тўғри.

Ўзи қилган ўкинмас.

Ўзи қинғирнинг — сўзи қинғир.

Ўрганган ўғри ўрмонда қолар.

Ўғрик айб, ғарлик айб,
Камбағалликнинг неси айб.

Ўғрилик кўздан бошланар,
Тўғрилик — сўздан.

Ўғирлик мол бой қилмас.

Ўғирлик морнинг таги қилдай,
Тўғрилик молнинг боши тоғдай.

Ўғирлик ош баданга юқмас.

Ўғирлик солсанг қўйнингга,
Сиртмоқ тушар бўйнингга.

Ўғри беркитиб олар,
Қароқчи — қўрқитиб.

Ўғри бойлик топса, бахтидан кўрар,
Тўғри бойлик топса, меҳнатдан кўрар.

Ўғри зўр бўлса,
Даъвогар жавобгар бўлар.

Ўғри зўр келса,
Мол эгасини енгар.

Ўғри кирар жойини эмас,
Қочар жойини кўзлар.

Ўғри мушук кунда ухлаб, тунда кезар.

Ўғри том тешар,
Қароқчи йўл тўсар.

Ўғри — тун ошгунча,
Бўри — дўнг ошгунча.

Ўғри юрт ололмас.

Ўғри ўғирлаб йўлга тушар,
Охири бориб қўлга тушар.

Ўғри ўғрига — холавачча.

Ўғри қўли кесилмагунча
Ўғрилигини қўймас.

Ўғри ҳам нолийди, ўғирлатган ҳам.

Ўғрига мол қаҳатми.

Ўғрига ўғриликдан мол кирмаса,
Ўз бўркини ўғирлар.

Ўғридан қолгани — қароқчиники.

Ўғрини уйга киргизма,
Оёғини ерга тегизма.

Ўғрини ўғри десанг, ўлгиси келар,
Тўғрини ўғри десанг, кулгиси келар.

Ўғрини қароқчи урар.

Ўғрининг елкаси — қийшиқ.

Ўғрининг кети — қувиш.

Ўғрининг кўзи — ўлжада.

Ўғрининг кўзи — ўмочда.

Ўғрининг кўнгли — гумонда.

Ўғрининг уйи бўлмас,
Уйида сири бўлмас.

Ўғрининг ўзи — битта, кўзи — юзта.

Қамиш ичида илон тўғри.

Қинғир иш қирқ йилдан кейин ҳам билинар.

Қинғир иш — қирғин иш.

Қинғир одам — бир томон,
Қирқ одам — бир томон.

Қинғир қилич қинга тўғри.

Қинғирлик — тириклик гўри,
Эгрилик — умрнинг шўри.

Қирқ киши ҳам бир,
Қинғир киши ҳам.

Қора итнинг уяти оқ итга тегар.

Қора кўнгил — яра кўнгил.

Қулоқдан кўз ҳақ.

Қулф ўғри учун,
Меҳр тўғри учун.

Қўли қинғирнинг — дили қинғир.

Қўтон бўрисиз бўлмас,
Эл — ўғрисиз.

Ғийбатчининг диҳ кир,
Ғар-ўғрининг тили бир.

Ҳақиқат олтиндан қиммат.

Ҳақни айтган хор бўлмас.

Ҳақни ноҳақ этма,
Ноҳақни ҳақ этма.

Ҳўкиз ўлса ҳам, кўзининг олалиги қолмас.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!