Тинчлик ва нотинчлик ҳақида мақоллар

Беғалва бош бош эмас.

Бир кун уруш бўлган уйдан
Қирқ кун барака кўтарилар.

Бир кунлик жанжал
Қирқ кунлик ризқни олар.

Бугун сиздан, эртага биздан.

Бўй — бўйлаб,
Тенг — тенглаб.

Довул турса, булут қувар,
Ёв қутурса, юрт қувар.

Ёвнинг ташида бўигунча, ичида бўл.

Ёпиғлиқ қозон — ёпиғлик.

Жанжалли жойда оғзингни очма.

Жанжалли уй — азобли гўр.

Жон бор жойда жанжал бор.

Моли тўқнинг кўнгли тўқ.

Молингни ўғрига топшир,
Қўшнинг омонда бўлсин.

Ноғора товушининг узоғи яхши.

Оз ошим — ғавғосиз бошим.

Олам тинч — хонам тинч.

Осойишталик — энг яхши малҳам.

Оч бўл, омон бўл.

Оч юр, тинч юр.

Оч қорним — тинч қулоғим.

Томоша тандир бошида.

Тинч элнинг боғи гуллар.

Тинчлигинг — ҳурлигинг.

Тинчҳк — бахт, соғлик — тахт.

Тинчлик билан эл кўкарар,
Ёмғир билан — ер.

Тинчлик урушни енгар.

Тинчлик — фаровонлик йўлдоши.

Туш уйқуси — қуш уйқуси.

Уруш билан гап ортар,
Гапдан нима наф ортар.

Уруш айирар,
Тинчлик топиштирар.

Уруш бўлса, туриш йўқ.

Уруш — йўқлик,
Тинчлик — тўқлик.

Уруш — офат,
Тинчлик — фароғат.

Уруш — томошабинга осон.

Уруш — хунрезлик.

Уруш қурбонсиз бўлмас.

Урушда туриш йўқ.

Урушнинг боши — ўйин,
Охири — ўлим.

Урушнинг кенгаши йўқ.

Урушлик уй — мозор.

Эл омон — яхши замон.

Юрти тинчнинг эли тинч.

Қарз товуш чиқармаса ҳам,
Ухлагани қўймас.

Қирқдан қирғин ёмон.

Қирғин дарахт шохида эмас,
Одам бошида юрар.

Қори эриб, тоғи қолар,
Уруш ўтиб, доғи қолар.

Қўшнинг тинч — сен тинч.
Ғаминг йўқ бўлса, қуда қил.