Тажрибакорлик ва калтабинлик ҳақида мақоллар

Аввал иқтисод, кейин сиёсат.

Аввал кузат, кейин тузат.

Аёз, ўтган кунингни унутма,
Хом чориғингни қуритма.

Айрон — аччиқ, сут — чучук.

Айтмаса, ким билар,
Очмаса, ким кўрар.

Айғир қочса, уюрдан топ,
Бия қочса — бешадан.

Ариқ лойқаланмай тинмас.

Ариғингни новдай қил,
Хирмонингни товдай қил.

Арпа қилтиқсиз бўлмас,
Навкар — милтиқсиз.

Арпанинг кесаги бор.

Арқоғини кўриб бўзини ол,
Онасини кўриб — қизини.

Аччиқ билан чучукни тотган билар,
Узоқ билан яқинни — юрган.

Баққолнинг бурни — шайин,
Кўзи — палла.

Билгандан ҳам ўтар, билмагандан ҳам.

Билиб солсанг қушингни,
Ҳар солганда ғоз олар.

Чуя билмасанг қушингни,
Шунқор бўлса ҳам оз олар.

Билмаганга бит ўлдириш қийин.

Бир айлантирганни чир айлантир,
Чир айлантирганни минг айлантир.

Бир керак бўлган нарса
Икки ҳам керак бўлар.

Бир синалган тажриба
Етти китобдан афзал.

Бировнинг ерини пиширма,
Ҳўкизнинг бўйнини шиширма.

Болам севсин десанг, боласини сев.

Бош тошга тегса,
Ақл бошга келар.

Бошидан ўтмаганнинг қошидан ўтма.

Бузоқнинг турқи туққанига маълум.

Бузоқнинг югургани — сомонхонагача.

Бутамасанг, мева оз,
Бутасанг ейсан қиш-у ёз.

Бўёқчининг бўёқчилиги қўлидан маълум.

Бўри бор бўлсин десанг,
Қўй бут бўлмас.

Гапииганнинг адашмоғи,
Юрганнинг қоқилмоғи бор.

Гапнинг онаси — қулоқ,
Сувнинг онаси — булоқ.

Гўшт олишни билмайман,
Ёғ-ёғидан кесиб бер.

Дард кўрган — табиб.

Дард кўрмаган авлиёга сиғинмас.

Дард тортмаган дард билмас.

Дарё бўйида қудуқ қазима.

Дарё суви оқа-оқа тозарар.

Девонага эл бер,
Қўлига катта бел бер.

Дошқозоннинг оши хом бўлмас.

Дўстинг кимлигини айт,
Сенинг кимлигингни айтаман.

Еганни ҳам кўр, едирганни ҳам.

Ер тузи элдан,
Сув хатари йилдан.

Етилмаган хамир тандирда турмас.

Ёвга борсанг, баринг бор,
Овга борсанг, ҳиринг бор.

Ёвни кичик кўрсанг, бошинг кетар.

Ёз ёпинчиғингни қўйма,
Қишда ўзинг биласан.

Ёз келишини лайлак билар,
Қиш келганин — олақарға.

Ёз кетар, қиш келар,
Шошмай туринг, иш келар.

Ёзга етсанг, қиш кунингни унутма.

Ёзлигингни унутсанг ҳам, қишлигингни унутма.

Ёш йигитнинг кўзи билан қиз олма.

Ёғоч кессанг, узун кес, кесса бўлар,
Темир кессанг, қисқа кес, чўзса бўлар.

Жиннини жинни десанг,
Арпа бўйи ўсар.

Жойдан жойнинг фарқи бор,
Ўн икки хил нархи бор.

Жўжани санаб бил,
Кучни — синаб.

Замон сени ўқитар,
Таёқ билан сўқитар.

Сабоғингни билмасанг,
Дўконда бўз тўқитар.

Зардоли е-да, сув ич,
Зирилламасанг, менга кел.

Зарҳал кўринар сохта,
Роса билиб, сўнг мақта.

Икки хўроз хирмон сочар,
Ўз кетини ўзи очар.

Йигит кўпни кўрса, одам бўлар,
Қаъда-қойимни билмаса — нодон.

Йўл — каттадан, эргашиш — кичикдан.

Йўлдан адашсанг, шамолга эргаш.

Йўлни билган қоқилмас.

Кал ўзини овутар,
Қўлтиғини совутар.

Келбати келишмагандан кенгаш сўрама.

Келмаганнинг кетидан борма.

Кенгашаринг бўлмаса,
Бўркинг билан кенгаш.

Кенгашганга — кенг дунё,
Талашганга — тор дунё.

Кийик қувган қуённи пайқамас.

Ким табиб, бошидан ўтган табиб.

Кирадиган эшигингни қаттиқ ёпма.

Киши янглишиб қўлга тушар,
Қуш янглишиб — тўрга.

Коса, косанинг тагида нимкоса.

Кузда йиғсанг, қишда ейсан.

Кўп билганга эргашма,
Кўп кўрганга эргаш.

Кўп кўрган кўп билар.

Кўп югуиган бир қоқилар,
Кўп кулган бир йиғлар.

Кўп юргандан сўрама,
Кўп кўргандан сўра.

Кўп яшаган билмас,
Кўп кўрган билар.

Кўп яшагунча, кўп бил.

Кўр ўр бўлар.

Кўр қўйганини соғ топмас.

Кўра-кўра кўз пишар,
Қила-қила қўл пишар.

Кўриб юрганнинг кўзи — тарози.

Кўрмаган ерда олатўғаноқ ҳам адашар.

Кўрмаганнинг кўчаси кўп.

Кўрнинг кўзи бармоғининг учида.

Лайлакнинг кетишига эмас, келишига боқ.

Мен кирмаган эшик йўқ,
Мен тегмаган қошиқ йўқ.

Мой хумчаси ташидан маълум.
Мойсиз арава ўқ ер.

Мол эгасиз бўлмас,
Қўй оқсоқсиз бўлмас.

Молни боқсанг, қўшиб боқ,
Емни емга қўшиб боқ.

Молни қишда қумга ҳайда,
Ёзда чимга ҳайда.

Мулла бобдан ўтмас,
Эшак — ёпдан.

Мусофир бўлмай, мусулмон бўлмас.

Мусофир итнинг думи қисиқ.

Ножўя ўйин — синдирар бўйин.

Овул ободлиги йўлидан маълум.

Одамнинг афтига қара,
Ҳавонинг — тафтига.

Оёқ ерга тегмаса — улов,
Тиш тишга тегмаса — овқат.

Оз сўзлаган боз сўзлар,
Боз сўзлаган соз сўзлар.

Оз экиб, кўп олганни деҳқон дерлар,
Кўп экиб, оз олганни ҳаммол дерлар.

Ой минмай, отингни мақтама,
Йил турмай — хотинингни.

Ой туғилишидан белгили,
Одам — юришидан.

Ола товуқ сомон сочар,
Ўз айбини ўзи очар.

Ола тозининг овидан ҳам кеч, довидан ҳам.

Олам кезсанг, одам бўласан.

Олдинг — битдинг, сотдинг — йитдинг.

Олиш ўргатмас, сотиш ўргатар.

Олмоқнинг бермоғи бор,
Емоқнинг — қусмоғи.

Олтин тупроқдан олинар,
Тарёк — илондан.

Она кулфатин она билар,
Ота кулфатин ота билар.

Ориқ қўйни орқага қўйма.

Ортингни кузатмай, олдинга кетма.

От минсанг ўйлаб узоқни,
Билиб юр йўлдаги тузоқни.

От олма пиёданинг маслаҳати билан,
Хотин олма бўйдоқнинг маслаҳати билан.

От олсанг, миниб ол,
Хотин олсанг, кўриб ол.

От олсанг, ориқдан ол,
Қиз олсанг, қаллочдан ол.

От олсанг, отасини суриштир.

От олсанг, уйинг билан кенгаш,
От сотсанг — овулинг билан.

От суриниб йўл танк,
Эр суриниб — эл.

Отга боқма, тўнга боқ,
Ичидаги жонга боқ.

Отинг ориқ бўлса, тўрвадан кўр.
Оч тўнғиздан, қоч тўнғиз.

Ошиқ ўйнаган озар,
Тўпиқ ўйнаган тўзар.

Оғизга солган ошни юта билмоқ керак,
Қўлга киритган давлатни тута билмоқ керак.

Сабаб билан зиёрат,
Балчиқ билан иморат.

Сабаб билан сават аравага чиқар.

Сабабсиз оёққа тикан кирмас.

Сирка сўрашга ҳам усул керак.

Сўзлай-сўзлай гапчил бўларсан,
Ишлай-ишлай эпчил бўларсан.

Тикан заҳрини тортган оёғини билиб босар.

Той қоқилмай йўл топмас,
Эр қоқилмай — дўст.

Той қоқилиб от бўлар,
От бўлгунча лат еяр.

Тўрга тушган балиқ қармоқдан қўрқмас.

Тўқай кезган овчи бўлар,
Кўп кезган синчи бўлар.

Умрим узун бўлсин десанг,
Ўз ишингни пухта қил.

Хатосиз мерган бўлмас.

Хом каллада хом хаёл,
Кал каллада минг хаёл.

Чакки баракат — беҳуда ҳаракат.

Чиниқмаган хўроз бир чўқишда қочар.

Чиниққанга чанг юқмас.

Чўлдаги чўпондан ё уйдаги қиздан сўра.

Чўлқурбақанинг кўнгли оққуш гўштини тусар.

Элга кулгу бўлгунча,
Эрга тулки бўл.

Эски йилнинг ҳисоби —
Янги йилнинг сабоғи.

Эшитганга ишонма, кўрганингга ишон.

Эшитгандан кўрган яхши,
Ўзини кўриб билган яхши.

Эшишни билмасанг, қайиқда ўтирма.

Янглишмайдиган оғиз йўқ,
Қоқилмайдиган — туёқ.

Яхши-ёмоннинг фарқини билмаган,
Арзон-қимматнинг нархини билмас.

Яхши иш битирар,
Ёмон иш йитирар.

Яхши иш улги бўлар,
Ёмон иш кулги бўлар.

Ўзга муштини емаган ўз муштини ботмон дер.

Ўзи билмас, кишидан сўрамас.

Ўзи қилолмаган қилганни кўролмас.

Қайноқ сут ичиб оғзи куйган
Қатиқни ҳам пуфлаб ичар.

Қаловини топсанг, қор ёнар.

Қари билганни пари билмас.

Қари бор уйда пари бор.

Қари от кўп йўл билар.

Қари товуқ қарчиғайдан қўрқмас.

Қари қиз қози бўлар,
Сари итга рози бўлар.

Қарининг ҳам қариси бор,
Парининг ҳам париси бор.

Қарияли уйда қўй ҳам омон, бўри ҳам йўқ.

Қарғани қўрқитсанг, ботир бўлар.

Қирққа давр қирқ йўлдан,
Қирқ бирдан бир йўлдан.

Қирққа кирмай, нархга кирмас.

Қуш қаноти билан учади,
Қуйруғи билан қўнади.

Қўл қўлни танир,
Кўр — йўлни.

Қўлга ўрганган қуш қирда адашар.

Қўли синганнинг дардини қўли синган билади.

Ҳайт деса, ит югурар,
Итдан аввал — қиз.

Ҳар ким ҳам чақилар,
Яхши от ҳам қоқилар.