Сабр-қаноат ва сабрсизлик ҳақида мақоллар

Азоб кўрмай, роҳат йўқ.

Азобга бардош керак,
Ҳамиша йўлдош керак.

Арғумоқ бирда ёлли, бирда ёлсиз,
Эр йигит бирда молли, бирда молсиз.

Арғумоқда ёл йўқ деб,
Йўлга ташлаб кетманглар.

Эр йигитда мол йўқ деб,
Ёвга ташлаб кетманглар.

Асл бойлик — қаноат.

Аччиқ ютиш — тоғ ютиш.

Аччиғинг келса, бурнингни тишла.

Бардошлига ёғлик ош,
Сабрсизга ош ҳам тош.

Барча юкни кўтарган туя
Чўмични ҳам кўтарар.

«Берди»сини айтгунча, беҳни букма.

«Берди»сини айтгунча, уриб ўлдирма.

Бесабрнинг нафси шошар,
Тусагани кузда пишар.

Бир аччиқнинг бир чучуги бор.

Бир бўлган икки бўлмай қолмас,
Икки бўлган уч бўлмай қолмас,
Уч бўлган доим бўлмай қолмас.

Бир ёмон куннинг бир яхши куни бор.

Бир ёмоннинг бир яхшиси бор.

Бир терида қўй неча семириб, неча озар.

Бир қошиқ ошим —
Ғалвасиз бошим.

Бол бор ерда болари бор.

Бола шошар,
Тут вақтида пишар.

Болта бўлсанг, ур,
Кунда бўлсанг, чида.

Борига рози бўл,
Йўғига сабр қил.

Бугунги жаҳлни эртага қўй.

Бузоқдан олдин қозиқ қоқилмас.

Бўри ориқҳгини билдирмас.

Гапнинг «берди»сини эшит.

Гул тикансиз бўлмас,
Дур — садафсиз.

Гул тикансиз бўлмас,
Сафо — жафосиз.

Гул тилаган хор жафосин чекар.

Гулни севган тиканига чидайди.

Гулчи бир гулни ўстиргунча,
Юз тикан заҳрини тортади.

Еювига чидасанг, тўй қил,
Ўлувига чидасанг, қўй қил.

Жабрга сабр йўқ.

Жаҳл — жонингга жабр.

Жаҳл душмани — сабр.

Жиннининг жиртакка тоби йўқ,
Шогирднинг — пиртакка.

Жўжани кузда сана.

Замонанинг зиндони ҳам, хандони ҳам бор.

Индамасанг, уйдай балодан қутуласан.

Ип қанча узун бўлмасин, учи топилар.

Ипакбилан бошлаб, ип билан тугатма.

Итдан оч йўқ,
Итдан тинч йўқ.

Камоли имон — сабр.

Каромат билан карам пишмас,
Қаноат билан қорин тўймас.

Катта топганини кияр,
Кичик — суйганини.

Катта тўқоч пишгунча,
Кичик тўқоч куйибди.

Кашта қиммат, сабр арзон.

Кейинги туянинг юки оғир.

Кураш қурбонсиз бўлмас.

Кутганга кун узоқ.

Кутганнинг куни ўтмас.

Кутилган қозон қайнамас.

Нон пишгунча, кулча куяр.

Одамнинг боши — сойнинг тоши.

Одоб билан бахт топилар,
Сабр билан — тахт.

Олдин англа, кейин танла.

Онгниганни кутган енгар.

От бўлгунча, той ҳам бўлар.

Оч ўзини ўтга урар.

Очиққан ўлмас, ошиққан ўлар.

Ошиқмаган овчи ҳумо овлар.

Ошиқмаган олисга етар.

Оч бўлсанг ҳам тўқдай бўл,
Милтиқдан чиққан ўқдай бўл.

Оғир босилгунча, енгил кўтарилар.

Оғир карвон оғир кўчар.

Оғир тошни сув элтмас.

Пиш қозоним беш ой,
Ўтир қизим олти ой.

Подадан олдин чанг кўтарма.

Поклик соғлиқни, ақл сабрни сақлар.

Роҳатини кўрган азобига ҳам чидайди.

Сабр — аччиқ, меваси — ширин.

Сабр билан меҳнат қилган бой бўлар.

Сабр билан хор гулистон бўлар,
Шўр замин боғ билан бўстон бўлар.

Сабр сўнгги — сўм олтин.

Сабр — ютуқ калити.

Сабр таги — раҳмон,
Шошган иши — шайтон.

Сабр таги — сари олтин,
Сабр билан чиқар отинг.

Сабр тоғни йиқитар.

Сабр — умр хазинаси.

Сабр — шодлик калити.

Сабр этган етар муродга,
Бесабр қолар уятга.

Сабр этган — муродга етган.

Сабр қилган мой ошар,
Олқиш олган кўп яшар.

Сабр қилсанг, туянинг юкини бўта кўтарар.

Сабр қилсанг, ғўрадан ҳолва битар,
Бесабрлар ўз оёғидан йитар.

Сабрли бўлсанг, ўзарсан,
Сабрсиз бўлсанг, тўзарсан.

Сабрли кишининг иши соз.

Сабрли минг яшар,
Сабрсиз оз яшар.

Сабрли чидар,
Сабрсиз ёнар.

Сабрли қуи муродига етар.

Сабрлининг бошига олма битар,
Сабрсизнинг бошига — ғавғо.

Сабрсиз балиқ соғасидан илинар.

Сабрсизнинг бир кўзи жиртлаш бўлар.

Савлатлидан саботҳ зўр.

Салобатли бўлма, саботли бўл.

Сирот кечмай, қаҳ-қаҳ урма.

Совун кирни очар,
Сабрсиз — сирни.

Соқов сўзининг сўнгини кут.

Сув кўрмай, этик ечма.

Сувдан илгари буғот солма.

Сувсаган ўлмас, ҳовлиққан ўлар.

Сўраган адашмас,
Ўйловчи шошмас.

Таваккалнинг боши — кал.

Таваккалнинг таги — тахир.

Таваккалнинг туби тош,
Бошингни урсанг ёрилар.

Тайлоқни тайлоқ дема,
Тайлоқ туя бўлар.

Тез битган, тез йитар.

Тез киришган, бот қайтар.

Тез сўзлар тез пушаймон бўлар.

Тек юрган, тўқ юрар.

Той минган от ҳам минар.

Томчи томиб бўлгунча,
Дарё оқиб бўлади.

Тош — қаттиқ,
Тошдан ҳам бош қаттиқ.

Тоқат қилсанг, тоғ эгилар,
Сабр қилсанг, боғ эгилар.

Тоқатлига тоғлар эгар бошини,
Бетоқатнинг итлар еяр лошини.

Туя элакка қолганда «бў» депти.

Тўймасанг, тўйингда е.

Хамир қормасдан, тандирга ўт ёқма.

Хом терини ийласанг, ултон бўлур,
Нафсини тийган киши султон бўлур.

Чидамли эр лочин тутар.

Чопиб борган ерга,
Юриб борса ҳам бўлар.

Чучварани хом санама.

Шайтонга — ҳай.

Шошган зулук шоли поясини тишлар.

Шошган зулук япроққа ёпишар.

Шошган ишга шайтон қўшилар.

Шошган келин эрини «ойи» дебди.

Шошган киши, ҳам боши билан юрар,
Ҳам — оёғи билан.

Шошган пашша сутга қўнар.

Шошган шамол билан баробар.

Шошган шошилиб йиқилар,
Чопган этагига — ўралиб.

Шошган эр уйига етолмас.

Шошган ўрдак ҳам боши билан шўнғийди,
Ҳам — думи билан.

Шошган қиз эрга ёлчимас.

Шошганда лаббай топилмас.

Шошганнинг иши ўнгмас.

Шошиб сурингандан
Аста юриб отдан ўзган яхши.

Шошилган — лойга ботган.

Шошилган йиқилар,
Шошмаган ойга чиқар.

Шошмаган арава қуёнга етар.

Шошмаган эр оққуш тутар.

Шошмасанг, тез етасан,
Шошгандан ўзиб кетасан.

Шошқалоқ тўғрамчи қўлини кесар.

Экинни кутсанг — экин.

Эр бўйнида қил арқон чиримас.

Эшак ўйини — қирқ йилда,
Ит ўйини — ҳар йилда.

Юввош отнинг манглайи қаттиқ.

Юзга чидаган, мингга ҳам чидайди.

Юк оғирини нор кўтарар,
Дард оғирини — эр.

Яхши от кейин чопар.

Ўз ошим — ғавғосиз бошим.

Ўз уйингда ошинг бўлса,
Киши уйида ғашинг бўлмасин.

Ўлма эшагим, арпа ерсан.

Ўтир қизим, ўрин топ.

Ўтирган қиз уй топар.

Ўттиз кун рўзанинг бир кун ҳайити бор.

Ўттизига чидаган
Ўттиз бирига ҳам чидар.

Қанд единг ҳам индама,
Панд единг ҳам индама.

Қаноат — қизил олтин.

Қаноат қилсанг, қорнинг тўяр,
Беқаноат отини сўяр.

Қаноат қорин тўйдирар.

Қизнинг жони — қирқта.

Қийиндан қочма,
Йўлдан адашма.

Қилич суғургунча, қайтаришни ўйла.

Қулон бошига иш тушса,
Қуйруғига сир айтмас.

Қўрққандан ҳовлиққан ёмон.

Ғазаб — олдинда, ақл — кейинда.

Ғалвирни сувдан кўтарганда кўр.

Ҳар чўпоннинг бир таёқ кўтариши бор.

Ҳовлиққан мушук кўр туғар.

Ҳовлиққан қиз эрдан тинмас.

Ҳовлиққанга сичқон тешиги минг танга.