Қариндош-уруғчилик ва бегоналик ҳақида мақоллар

Башарам — шажарам.

Бегона билан қуён овлама,
Овласанг ҳам, ёнингга бойлама.

Бегона — санги девона.

Бегона сўз беради, бўз бермайди.

Бегонанинг данғиллама саройидан
Ўзингнинг кулбайи вайронанг яхши.

Бегонанинг оти ўзгунча,
Овулдошингнинг тойи ўзсин.

Бемеҳр қариндошдан
Меҳр билган ёт яхши.

Беш бармоқнинг бирини тишласанг, бари оғрир.

Бир кўрган — таниш,
Икки кўрган — ошна,
Уч кўрган — қариндош.

Бир тоға етти ота ўрнига ўтар.

Бир — туғишгандан, бир — тутингандан.

Божа божага бўз бермайди, сўз беради.

Божа божани кўрса, айж олар.

Болдиз болдан ширин.

Борсанг — қариндош,
Бормасанг — бегона.

Бош ёрилса — бўрк ичида,
Қўл синса — енг ичида.

Бўладан қариндош бўлмас.

Гўжа туйсанг, майда туй,
Қайнотангнинг тиши йўқ.

Қайга борсанг, шунда бор,
Қайнонангнинг иши йўқ.

Дўст сафарда билинар,
Оға-ини — кулфатда.

Еб-ичганда ёт яхши,
Қайғу кунда — қариндош.

Етти божани бир бўри ер.

Ёлғизликда ёр яхши,
Мунглашганда — қариндош.

Ёмон қариндошга ялингунча,
Қора қозонингга ялин.

Ёрдами йўқ қариндошдан
Етти ёт бегона яхши.

Ёт — егунча, қариндош — ўлгунча.

Ёт ёқадан олар,
Ит — этакдан.

Ёт отган тошдан жигар отган увада қаттиқ тегар.

Ёт сени ётқизар,
Ғам-куифатга ботқизар.

Ёт уйида ётиқ бўл.

Ётга ялингунча,
Ён-верингга ялин.

Ётга яқинлашма,
Элинг билан ёвлашма.

Ётдан ёмон келмасин,
Ўзингдан ёмон чиқмасин.

Ётники ёндан ўтар,
Ўзингники — жондан.

Ётнинг ёнида ёғи йўқ.

Ёғ еганда ёт яхши,
Қон ютганда — қариндош.

Ёғочнинг понаси ўзидан.

Жар йўл бўлмас,
Бегона — эл.

Жигар — жигар, дигар — дигар.

Жиян эшикдан кирса,
Етти бўри тешикдан кирар.

Жон тортмаса, қон тортар.

Жон қариндош мол қариндош эмас.

Жони бошқанинг тани бошқа.

Иниси борнинг ириси бор.

Ит қилиғини эгаси билар,
Жиян қилиғини — тоғаси.

Касал ошдан,
Даво — қариндошдан.

Келса хотин уруғи,
Топилади йўриғи.

Келса эрнинг уруғи,
Бўлар юрак буруғи.

Кишининг боласига кишмиш берсанг ҳам турмас.

Кузги офтобга қизингни қўй,
Ёзги офтобга келинингни қўй.

Манглайингга урадиган тошинг ҳам ўзингдан бўлсин.

Овсин-ажин йиғилса,
Ажина базми қурилар.

Овсиним — ажиним,
Кўрганда келар ғижиним.

Овсинлар иноқ бўлса,
Оға-инилар чиноқ бўлмас.

Озиқли от ҳоримас,
Қариндошли қаримас.

Олтмиш кулон от бўлмас,
Туғишганинг ёт бўлмас.

Онангни кафтингда тутсанг,
Синглингни бошингда тут.

Онангни сиртда сақласанг,
Синглингни кафтда сақла.

Ота-бола — бир боғ,
Бири — гул, бири — боғбон.

Ота-бола уришар,
Оға-ини юҳшар.

Ота — хазина, ака-ука — таянч,
Дўст эса — ҳар иккови.

Отадошим, отга мин,
Отаси бошқа, отдан туш.

Отангни соғинсанг, тоғангни кўр.

Отга айил ботганин
Эгар билмас, от билар.

Оға-инининг озганин
Ўзлари эмас, ёт билар.

Ошначилик — бир йилчилик,
Қудачилик — минг йилчилик.

Оға-ини аразли бўлса ҳам,
Ғаразли бўлмас.

Сигирнинг шохига урсанг,
Суғурнинг танаси титрар.

Сигирнинг шохига урсанг, туёғи зирқирар.
Синган қўлнинг оғирлиги бўйинга тушар.

Сопол чинни бўлмас,
Бегона — ини.

Терак томирига таянар,
Одам — туғишганларига.

Тирноқни этдан айириб бўлмас.

Тол ёғоч маданг бўлмас,
Бегона даданг бўлмас.

Тутинган туғишгандек бўлмас.

Тутуни бошқанинг тўшаги бошқа.

Тухуми бирнинг бари бир.

Туққан жигарнинг озори бор, безори йўқ.

Туққан туққан билан топишар,

Ётга бало ёпишар.

Туғишган омонликда эмас,
Ёмонликда билинар.

Туғишмаган топишмас.

Туғишмаганнинг туби тош.

Тўнг айирган мой ер,
Қариндош айирган лой ер.

Тўяр ошни кўз танийди,
Ошнани — кўнгил.

Узоқдаги онадан
Яқиндаги қайнона яхши.

Уйи бошқа — мунги бошқа.

Уйи бошқа ғам билмас,
Танаси бошқа — дард.

Умрингдан уч кун қолса от ол,
Бир кун қолса — хотин.

Уришганинг ўз оғайнинг бўлсин.

Уруғ-аймоғим — қуюқ қаймоғим.

Хешлик — хушлик.

Холам билди — онам билди.

Хотин олма, қайин ол,
Борар жойга тайин ол.

Хотин олмоқ эшак савдоси эмас.

Хотин қариндоши — илон боши,
Эр қариндоши — сават боши.

Шерикчилик — бир йилчилик,
Қудачилик — минг йилчилик.

Чиққан қиздан
Ота уйидаги супурги ҳам қўрқар.

Эли бошқа эл бўлмас,
Этакни кессанг енг бўлмас.

Энаси тепган қулуннинг эти оғримас.

Эрга бердим — эмгак олдим.

Эшикли бўлдинг — бешикли бўлдинг.

Яхши ерга берсанг қизни,
Силай-силай султон қилар.
Ёмон ерга берсанг қизни,
Ура-ура ултон қилар.

Яхши одам ёт бўлмас.
Яқин эринтирар,
Узоқ чопинтирар.

Яқин қиз — ўғил ҳисоби,
Узоқ қиз — ўлик ҳисоби.

Яқиндаги тишлашар,
Узоқдаги кишнашар.

Яқинликнинг белгиси —
Келиб-кетиб тургани.

Узоқликнинг белгиси —
Сира келмай юргани.

Ўгай ота нон бермас,
Нон берса ҳам, жон бермас.

Ўгай ота ўкирар,
Юрагидан бўкирар.

Ўгайнинг оти қурсин,
Саксовулнинг ўти қурсин.

Ўз гавронинг ўзингга қаттиқ тегмас.

Ўз товуғим чақирса,
Қайга қараб қичқирай.

Ўз уйини ёритмаган чироқ
Ўзганикида машъал бўлмас.

Ўз юрагингга сиғмаган сир,
Ўзганинг юрагига сиғмас.

Ўз — ўлгунча, ёт — егунча.

Ўзга ўзингдек бўлмас,
Ёт — яқинингдек.

Ўзимдан чиққан балога,
Қайга борай даъвога.

Ўзинг туғмай ул (ўғил) бўлмас,
Сотиб олмай қуи бўлмас.

Ўзингдан ўтганни ўзагинг билар.

Ўзингни ёмонласанг,
Ётнинг меҳри кетар.

Ўзингники ўзагингни узар.

Ўзингнинг отингга чиқ,
Ўзганикидан туш.

Ўнг қўлим, сўл қўлим,
Иккови ҳам ўз қўлим.

Қайирсам — этагим,
Шимарсам — енгим.

Қайним — қаймоқ ёғим,
Қайнсинглим — юрак доғим.

Қайнинг келса, кетмон чоп,
Қайрилмаса, майрилсин.

Қайноға қайин бўлар,
Қайнини майин бўлар.

Қайнсингил — ярим кундош.

Қайинсингил — ярим қайнона,
Қайнегачи — бутун қайнона.

Қариндошдан қарз олма,
Қариндошга қиз берма.

Қариндошдан қоришган афзал.

Қариндошим — қора қозоним,
Уруғим — унли чуволим.

Қариндошимда бўлгунча, чироғдонимда бўлсин.

Қариндошинг келса-келсин,
Бўз халтаси келмасин.

Қариндошинг ўлса-ўлсин,
Қадрдонинг ўлмасин.

Қариндошинг қариндош эмас,
Касбдошинг — қариндош.

Қариндошингга қарз берма,
Берсанг сўрама.

Қариндошингни ёмонлаб,
Қайдан туққан топасан.

Ўз отингни ёмонлаб,
Қайдан тулпор топарсан.

Қариндошингни ошга чақир, чошга чақирма.

Қариндошини сийлаган холи қолмас,
Тўркунини сийлаган тўрга ўтмас.

Қариндошли қаримас.

Қариндошники қоронғу кунда белгили.

Қариндошнинг товуши қоронғида белгили.

Қиз аммага ўхшар,
Ўғил – тоғага.

Қизли уй қудасиз бўлмас.

Қилдай томир бўлса, туққанига тортар.

Қовуннинг ёмони — пўла,
Хотиннинг ёмони — бўла.

Қозилашган қариндош бўлмас.

Қозонга қараган қариндош эмас,
Қарашган — қариндош.

Қозони бошқанинг қайғуси бошқа.

Қон йиғлаганда қариндош,
Ёғ ялаганда ёт яхши.

Қон қариндош — жон қариндош.

Қоронғида қичқирсанг,
Қариндош товуш берар.

Қуда-андалик жойингдан
Қулунли биянгни аяма.

Қуда бўлгунча, кўп синаш,
Қуда бўлгач, кўп сийлаш.

Қуда-анданинг моли бир.

Қуда бўлдинг — жудо бўлдинг.

Қуда бўлмоқ — қийин,
Жудо бўлмоқ — осон.

Қуда бўлсанг, қуи бўлса ҳам, сийла.

Қудамнинг қудаси — юмуртанинг шўрваси.

Қуданг қуи бўлса, қулдек бўл.

Қудачилик — мингйилчилик.

Қўйиндан тўкилса, қўнжига.

Ҳайвонотда бўта соз,
Одамзотда божа соз.

Ҳар ким ҳар нима дейди,
Қиз отаси бир нима дейди.