Нақд ва насия ҳақида мақоллар

Айниган бўлса ҳам, бутун бўлсин.

Чириган бўлса ҳам ўтин бўлсин.

Арпа экиб, буғдой кутма.

Арпа эккан арпа олар,
Буғдой эккан — буғдой.

Бозордаги ботмон қуйруқ,
Тарозига тортган қуйруқ.

Бойга келин бўлгунча,
Камбағалга қиз бўл.

Буғдой бўлса, ўлчов топилар.

Бўлса — оби, бўлмаса — ёби.

Емайман деган келин,
Енгдек ҳасипни ер.

Емайман деган келин,
Рапида билан рапчани ер.

Емайман деган куёв,
Етмиш қуймоқ ер.

Йўлдаги икки қушдан,
Қўлдаги бир қуш яхши.

Йўқни қувиб, бордан ажралма.

Кишанли от — ўз отинг,
Тушовли от — бўз отинг.

Кўз кўрар, қўл ишлар.

Кўзанинг куни бир кун.

Мендан бу гуноҳ,
Сендан у гуноҳ.

Мероси бор мураббо ер.

Мижозингдан айрилгинг келса,
Насияга мол бер.

Минг кулишнинг бир йиғиси бор.

Минг кун шаҳидликдан
Бир кун тириклик афзал.

Минг Макка зиёратдан
Бир кўнгил иморат яхши.

Минг сиз-у биздан,
Бир жиз-у биз яхши.

Минг сўздан бир иш яхши.

Минг ширин маслаҳатдан битта ўрнак иш яхши.

Мингни чала билгандан,
Бирни тўла билган яхши.

Мингтанинг тусини билгунча,
Биттанинг исмини бил.

Мол оёғин мол топар.

Мол эгасига ўхшамаса, ҳаром ўлар.

Насия ема гўштни,
Тешиб чиқар тўшни.

Насия еманг этни, –   
Қизартирар бетни.

Насия мол эмас,
Берган мусулмон эмас.

Насия ноннинг ҳам куюги бўлар, ҳам кесаги.

Насия қаймоқдан нақд қатиқ яхши.

Насия қуйруқдан нақд ўпка яхши.

Насияга девона фотиҳа бермайди.

Насияга маймун ўйнамас.

Насиядан унгани — тегирмондан чиққани.

Насияни ўғри чиқарган.

Насиянинг ўн сўмидан
Нақднинг бир сўми яхши.

Нақд пул қарчиғай.

Олисдаги отдан яқиндаги эшак афзал.

Олисдан арбалагандан кўра,
Яқиндан тўрвалаган яхши.

Олиснинг оти ўзгунча,
Яқиннинг тойи ўзсин.

Олмадан — олма, довчадан — довча.

Олманинг тагида олма ётар,
Довчанинг тагида довча ётар.

Олов деган билан оғиз куймас.

Орқадаги гап — охурдаги ем.

Пишмаган ошдан хом ошқовоқ яхши.

Тотилмаган бўзадан
Мириқиб ичган гўжа яхши.

Узоқнинг буғдойидан
Яқиннинг сомони афзал.

Узоқнинг паловидан
Яқиннинг шўрваси яхши.

Узоқнинг узунидан
Яқиннинг калтаси яхши.

Узоқнинг қозиси бўлгунча,
Яқиннинг тозиси бўл.

Узоққа тузоқ қўйма.

Фалон ерда олтин бор,
Борсанг, пақир топилмас.

Чиқмаган буғдойга — ўтмаган ўроқ.

Чиқмаган теракка кеимаган лайлак ин қурар.

Яширин нарса етмиш йилда топилар.

Ўзганинг мис қозонидан
Ўзингни қора қозонинг яхши.

Ўзганинг отидан
Ўзингнинг эшагинг яхши.

Қораси кўрингандан қолдим дема,
Қўлингга тегмаганни олдим дема.

Ҳалво деган билан оғиз чучимас.