Меҳнатсеварлик ва ишёқмаслик ҳақида мақоллар

Айб йилда эмас, меҳнатда.

Аравани от тортар,
Кўланкасин — ит.

Ари заҳрин чекмаган
Бол қадрини билмас.

Ариқ қазимасанг, отизга сув чиқмас.

Арғумоғим жиртак отди,
Лойни кўриб таппа ётди.

Ахтарган топар.

Аҳмоқнинг кулгуси кўп,
Дангасанинг — уйқуси.

Аҳди борнинг бахти бор.

Аҳд қилган бахт топар.

Бахт ялқовга бегона.

Бахтингга ишонма, бармоғингга ишон.

Бекор ўтиргунча, бекор ишла.

Бекордан худо безор.

Бекорчидан — бемаза гап.

Бекорчидан эл безор,
Сўзидан кўнгил озар.

Бекорчилик — бемазачилик.

Бекорчининг бети йўқ,
Қозон осар эти йўқ.

Бекорчининг ҳунари — ғийбат.

Бели боғлиқнинг дили боғлиқ.

Бемаза қовуннинг уруғи кўп.

Бемеҳнат ҳикмат йўқ.

Бермас тангридан ҳормас овчи олар.

Берсанг — оласан, эксанг — ўрасан.

Беташвиш бош қайда,
Меҳнатсиз ош қайда.

Бир эзма топади, бир — кезма.

Бир қўллаб эксанг,
Икки қўллаб ўрасан.

Бирни биров беради,
Кўпни — меҳнат.

Биров учун биров қозон осмас.

Бировнинг бергани — кўргулик,
Меҳнатнинг бергани — тўйгулик.

Бозорингни ўзинг қил,
Тегирмонингни ўзинг торт.

Бор-бор, ишда бор,
Ишламаган нонга зор.

Боқсанг — боғ, боқмасанг — тоғ.

Боғ жамоли — боғбондан.

Боғ кимники — боғбонники.

Боғбонга тоғ ярашмас,
Биёбонга — боғ.

Боғни боқсанг — боғ бўлур,
Ботмон даҳсар ёғ бўлур.

Боқимсиз боғ тоғ бўлур,
Юрак-бағринг доғ бўлур.

Бўйнидан боғланган ит овга ярамас.

Бўлса ҳамки қўриқ ер,
Ҳосил берар, тўксанг тер.

Гап билан ош пишмас.

Гап билан шошма, иш билан шош.

Гап билан ўроқ ўриш осон.

Гап билгунча, иш бил.

Гап — бошқа, иш — бошқа.

Гап бўлса, пака-пака,
Иш бўлса, чека-чека.

Гап десанг, қоп-қоп,
Иш десанг, Аштархондан топ.

Гап десанг, қоп-қоп,
Иш десанг — бетоб.

Гапга — чечан, ишга — мечан.

Гапни оз сўзла,
Ишни кўп кўзла.

Дангасага булут сояси ҳам юк.

Дангасага иш буюрсанг,
Отангдан ортиқ насиҳат қилар.

Дангасага иш буюрсанг,
Сенга ақл ўргатар.

Дангасага остона тепа бўлиб кўринар.

Дангасанинг важи кўп,
Оҳангсизнинг — айжи.

Дангасанинг иши битмас,
Ёз келса ҳам қиши битмас.

Дангасанинг саратонда қоии совқотар.

Дангасанинг ғайрати иш битганда қўзир.

Дарахт япроғи билан кўркам,
Одам — меҳнати билан.

Дарахт — ҳаводан, одам — меҳнатдан.

Дарё сувини баҳор тоширар,
Одам қадрини меҳнат оширар.

Доно — бир жойда,
Дангаса — ҳар жойда.

Дўкон тўқисанг, бўз бўлар,
Чарх йигирсанг, ип бўлар.

Дўланани кўрганда тоғ эсингдан чиқмасин.

Ер бойликнинг онаси бўлса,
Отаси — меҳнат.

Ер — она, сув — ота,
Меҳнат — бойлик.

Ер очганнинг бахти очилар.

Ер — хазина, меҳнат — калити.

Ер эгаси бўлма, меҳнат эгаси бўл.

Ер қазимасанг, олтин чиқмас,
Қармоқ солмасанг — балиқ.

Ёз бор, қиш бор,
Дангасага на иш бор.

Ёз бўйи ётар,
Қиш бўйи қотар.

Ёмғир билан ер кўкарар,
Меҳнат билан — эл.

Ётаверса, от ҳам озар.

Ётган ётағон бўлар,
Совуққа қотоғон бўлар.

Ётган қолар, чопган олар.

Ётган ҳўкиз оч қолар.

Ётганга ёмғир ёғмас.

Ётганнинг ёғи йўқ.

Ётганнинг устига турган келмас.

Ётиб еганга тоғ чидамас.

Ёш ишни топар,
Ишсиз — дардисарни.

Жон койитмай, иш битмас.

Жон куйдирмасанг, жонона қайда,
Тоққа чиқмасанг, дўлона қайда.

Завқсиз иш  — шавқсиз иш.

Из қувган излаганини топар.

Излаганга толе ёр.

Излаган олим бўлар,
Ўйлаган — фозил.

Интилган элга ёқар.

Ит итга буюрар,
Ит — қуйруғига.

Ит юрса, сўнгак топар.

Иш билан вақт тез ўтар.

Иш билан қишнинг мушкули битар.

Иш билганники,
Қилич тутганники.

Иш битар бўлса, ҳайбаракаллачи кўпаяр.

Иш бор ерда ош бор.

Иш бор ерда хато бор.

Иш бошлаганда — эрмак,
Битмай қолса — эмгак.

Иш буюрдим олти тозга,
Олти тоз қўйди ёзга.

Иш деса, айёр,
Ош деса, тайёр.

Иш деса, оғрир ошиқ-мошиғим,
Ош деса, тайёр катта қошиғим.

Иш дўстинг — жон дўстинг.

Иш — инсоннинг гавҳари.

Иш ишни топар,
Кўр — кўрни.

Иш, ишнинг кетига туш.

Иш иштаҳа очар,
Дангаса ишдан қочар.

Иш кучини елга берма, ерга бер,
Жамғармани селга берма, элга бер.

Иш ошга тортар,
Ялқовлик — бошга.

Иш сени енгмасин,
Сен ишни енг.

Иш устасидан қўрқар.

Иш қилганга қоп-қоп,
Қилмаганга бўш қоп.

Иш қила олмаган иш танлар.

Иш қолса — меҳнат,
Ош қолса — давлат.

Иш қуролинг соз бўлса,
Машаққатинг оз бўлар.

Иш ғайратлидан қўрқар.

Ишга — нўноқ, ошга — ўртоқ.

Ишга — чўлоқ, ошга — қўноқ.

Ишга — қўним, ҳосилга — унум.

Ишдан қочар, йироққа сочар.

Ишдан қочдинг — ошдан қочдинг.

Ишдан қўрқмаган — қишдан қўрқмас.

Ишёқмас роҳат топмас.

Ишёқмас ўроқчи ўроқ танлар.

Ишёқмасга ит боқмас.

Ишёқмас итга ҳам ёқмас.

Ишёқмасга сўз ёқмас.

Иши борга бир кун ҳайит,
Иши йўққа ҳар кун ҳайит.

Иши йўқ ит суғорар.

Иши йўқ иш топар, Иштон солиб, бит боқар.

Иши йўқ чивин тутар.

Иши йўқ эшак ҳуркитар.

Иши йўқнинг кўрки йўқ.

Иши йўқнинг ризқи йўқ.

Иши кечнинг куни кеч.

Ишимнинг боши йўқ,
Ошимнинг моши йўқ.

Ишлаган ерни яшнатар,
Ишламаган — қақшатар.

Ишлаган ош тишлар,
Ишламаган тош тишлар.

Ишлаган тишлар,
Ишламаган кишнар.

Ишлаган хор бўлмас.

Ишлаганнинг иши битар,
Кишнаганнинг куни ўтар.

Ишланмаган ишга шайтон кулар.

Ишлик кеҳб, иш орттирар,
Ишсиз кеҳб, иш қолдирар.

Ишликнинг пешонаси терлар,
Ишсизнинг — бўйни.

Ишни ё бачча бузар, ё наша бузар.

Ишни истаганга эмас, билганга топшир.

Ишнинг зўрини мард қилар.

Ишнинг кўзини бил,
Эрнинг — тилини.

Ишнинг ўзини билгунча, кўзини бил.

Ишсеварни эл севар.

Ишсиз бошим — ошсиз бошим.

Ишсиз иягини уқалар.

Ишсиз ҳайвон ҳам зерикар.

Ишчан тилаги — тонг ота қолса,
Эринчак тилаги — кун бота қолса.

Иқболни меҳнат очар.

Йигит деган эр бўлар,
Меҳнат кўрса, шер бўлар.

Йигит ҳусни — меҳнатда.

Йигитнинг бахтини меҳнат очар.

Йиғлаб-йиғлаб ёп қазисанг,
Кулиб-кулиб суғорасан.

Йиғлаб-йиғлаб марза олсанг,
Ўйнаб-ўйнаб суғорасан.

Йўл юрган хазинага йўлиқар.

Йўртган — ўзар, ётган — тўзар.

Йўрға отнинг йўли бўлар,
Жўртоқининг шўри бўлар.

Кези келса, кетмон чоп.

Кетган келтирар,
Ўтирган нарх сўрар.

Кетмон чопдим — нон тишладим.

Кетмон чопмоқ — олмоқ-солмоқ,
Қўш ҳайдамоқ — бормоқ-келмоқ,
Ўроқ ўрмоқ — ўйнамоқ,
Ҳай-ҳай ишнинг оғири,
Хамир қилмоқ, нон ёпмоқ.

Кийгиз кимники — билак шуники.

Киндик қонинг тўкилган жойда жонинг бор,
Меҳнат қилган ерда молинг бор.

Киши берса — кўримли,
Меҳнат берса — тўйимли.

Кишининг қўлидан ишини олсанг,
Оғзидан ошини оласан.

Кумушдек тер тўксанг,
Гавҳардек дур оларсан.

Кун қизиғи демагин,
Суягингни синдирмас.

Салқинни кўп кўзлама,
Салқин жонни тиндирмас.

Кўкдан эмас, ердан топасан.

Кўклам — меҳнат билан кўркам.

Кўнглингни бирга бер,
Кучингни ерга бер.

Кўринган тоғнинг йироғи йўқ.

Кўчатни ўтқазмасанг — кўкармас,
Мақсадни истамасанг — топилмас.

Мард йигитнинг лаби ёғлик,
Дангасанинг боши қонлик.

Марднинг марди майдонда синалар,
Йигитнинг йигити — меҳнатда.

Машаққатсиз бахт келмас,
Меҳнатсиз тахт келмас.

Меҳнат бахт келтирар.

Меҳнат билан ер кўкарар,
Дуо билан — эл.

Меҳнат ва ўқиш — оға-ини.

Меҳнат ерда қолмас,
Олтин — йўлда.

Меҳнат кишини боқар,
Ялқовлик ўтга ёқар.

Меҳнат, меҳнатнинг таги — роҳат.

Меҳнат — роҳатнинг пойдевори.

Меҳнат товоқ тўлдирар,
Миннат тоқ куйдирар.

Меҳнат шуҳрат келтирар,
Ялқовлик — лаънат.

Меҳнат этсанг эринмай,
Тўяр қорнинг тиланмай.

Меҳнат — эътибор гарови.

Меҳнат қанча оғир бўлса,
Кети шунча ширин бўлар.

Меҳнат қилган мой ошар.

Меҳнат қилдинг, хўп қилдинг,
Миннат қилдинг, йўқ қилдинг.

Меҳнат қилиб топганинг,
Қанду асал тотганинг.

Меҳнат қилмай роҳат кўрмас,
Уруғ сепмай экин ўрмас.

Меҳнат қилсанг, кўксинг тоғ,
Ҳурмат қилсанг, дилинг боғ.

Меҳнат қилсанг, яшарсан,
Катта-катта ошарсан.

Меҳнат қилсанг қарам бўлмайсан.

Меҳнат қилсанг қирга,
Қарам бўлмассан қўлга.

Меҳнат ҳам эгиз-егиз,
Давлат ҳам эгиз-егиз.

Меҳнатда синалган элда азиз.

Меҳнатли нон — шакар,
Меҳнатсиз нон — заҳар.

Меҳнатли ош ош бўлар,
Меҳнатсиз ош — тош.

Меҳнатнинг кўзини топган
Бойликнинг ўзини топар.

Меҳнатнинг нони — мазали,
Ўғрининг урари — азали.

Меҳнатнинг нони — ширин,
Ялқовнинг жони — ширин.

Меҳнатсиз билак — ўринсиз тилак.

Меҳнатсиз иш битмас,
Эринчоқнинг қўли етмас.

Меҳнатсиз роҳат бўлмас,
Савобсиз — жаннат.

Меҳнатсиз топилган мол ҳисобсиз кетар.

Меҳнатсиз турмуш — тузсиз ош.

Меҳнатсиз турмуш — ўғирлик.

Меҳнатсиз эт емайди, бит ейди.

Минг сўздан бир иш яхши.

Мингта чиройли сўздан,
Битта хунук иш яхши.

Мол боққанга битар.

Мол — боққанники,
Ер — экканники.

Мол боққаннинг бармоғидан мой томар.

Мол боққаннинг молига боқ,
Боқмаганнинг — ҳолига.

Мол семирса, ёғ бўлар,
Ер семирса, боғ бўлар.

Нодон ва ялқов — душман учун катта ов.

Нон емоқчи бўлсанг,
Ўтин ташишдан эринма.

Нонни меҳнат топган,
Меҳнатни нон топган.

Обрў топаман десанг, камтар бўл,
Қаримай десанг, меҳнат қил.

Обрўнинг онаси — меҳнат,
Отаси — саъйи ҳаракат.

Овни ё кўринмаган отар,
Ё — эринмаган.

Одам — гавҳар, қўли — гул.

Одам ишдан чиқмайди,
Одамдан иш чиқади.

Одам қўли чўлни бўстон қилар.

Одамни пўстин эмас, иш қиздирар.

Одамнинг қўли — гул.

Одамнинг ҳусни — меҳнатда.

Оёғинг тап-тап этмаса,
Оғзинг шап-шап этмайди.

Оз есанг, кўп яшайсан,
Меҳнат қилсанг, кўп ошайсан.

Олай десанг мўл ҳосил,
Меҳр қўйиб меҳнат қил.

Олтин ўтда билинар,
Одам — меҳнатда.

Олтмишингда олма эксанг,
Етмишингда емишин ерсан.

Осмонга оғиз очган оч қолар.

От оёғидан топар,
Одам — қўлидан.

Ота бойлиги еига сингар,
Меҳнат бойлиги — элга.

Ош қули — иш касали.

Оқ туя чўкмас, кўк туя турмас.

Оқ қўл — ош эгаси,
Куч қўл — иш эгаси.

Оғзингни кўкка очма,
Ҳалол меҳнатдан қочма.

Подачи қизининг ғайрати
Пода қайтганда келар.

Пул йўқ деб қайғурма,
Иш йўқ деб қайғур.

Раҳбар ётса сояда,
Пахта қолар пояда.

Роҳатнинг онаси — меҳнат.

Сансолар-у мансолар,
Отга емни ким солар.

Сен ишни қувсанг,
Нон сени қувар.

Сепган хирмон қилур,
Сепмаган — армон.

Совут кийиб маърака*да жон берган,
Кетмон уриб кеча-кундуз нон берган.

Сув бир жойда тураверса, сасир.

Сув ўжар, инсон ундан ҳам ўжар.

Сувдан кечган ҳўл бўлар,
Меҳнат чеккан зўр бўлар.

Сўз билан аққа-баққа,
Иш билан ҳеч қаёққа.

Сўзига боқма, ишига боқ.

Сўзинг кумуш бўлса,
Ишинг — олтин.

Тайёр ошга баковул —
Етим қизга ясовул.

Танбалга жаннат йўқ,
Қайтиб келса дўзах йўқ.

Тараллабедодга жон ғанимат.

Тек турганга шайтон таёқ тутқазар.

Тек тургунча, текин ишла.

Тек турмаган тўқ турар.

Тек турмаганга ош бер,
Икки қўлига иш бер.

Терга ботган заига ботар.

Терган — термулмас.

Терлаб ишласанг, тўйиб ейсан.

Тиндим тунда, тинмадим кундузи,
Бўлди қўй телпагим қундузи.

Тинмас кампир оёғи
Ойдинда чарс йигирар.

Тиришган ер устида яшар,
Тиришмаган — ер остида.

Тиришган оч қолмас.

Тиришган тоғдан ошар,
Тер тўккан бахтли яшар.

Тиришган — эр,
Тиришмаган — қора ер.

Тиришқоқнинг тешаси
Тошга чега қоқар.

Тиришқоқнинг тери чиққунча,
Ишёқмаснинг жони чиқар.

Товуқ ҳам тирмалаб тўйинар.

Тортишмаган топмайди.

Тоғ такаси тек турса, оч қолар.

Тусига қарама, ишига қара.

Тўкилган — теринг, ишлаган — еринг.

Тўкилса манглай теринг,
Унумли бўлар еринг.

Тўрт хотин бир бўлса,
Касби — ўлан айтиш.

Уйқу — ғафлат, меҳнат — роҳат.

Уринган иш ўринсиз қолмас.

Ухлаган уйқу олар,
Ухламаган — йилқи.

Ухлаганга улуш йўқ.

Хазина ғойибдан эмас, меҳнатдан.

Харакаш эшак йўлга ярамас.

Хотин-қизнинг ишини товуқ чўқиб битиролмас.

Чарх йигирсам пул бўлар,
Бошим даста гул бўлар.

Яхши-яхши йигитлар,
Эшигимга қуи бўлар.

Чўпчак деган чўп бўлар,
Тераверсанг, кўп бўлар.

Шаф-шаф деган билан
Шафтоли оғизга тушмас.

Эл оғзига боққан оч қолар.

Элга боққан ерга боқмас,
Кўкка боққан элга ёқмас.

Элнинг кўрки — эр билан,
Эрнинг кўрки — тер билан.

Эмгак этсанг, эмарсан.

Эмгаксиз итдан ёмон,
Ит тугул битдан ёмон.

Эр — ишлаган ерда азиз.

Эр йигит номи билан,
Меҳнатда шони билан.

Эр хизматдан топар.

Эринган элга сиғмас.

Эринган қиз эрдан қолар.

Эринганнинг оши пишмас.

Эринчоқ икки ишлар,
Охири бармоғини тишлар.

Эринчоқ,
Эринчоққа отасининг соқоли ўйинчоқ.

Эринчоқ эшикка чиқса, от ёллайди.

Эринчоқ қизни эрга бер,
Эр олмаса ерга бер.

Эринчоқни эр олмас,
Эр олса ҳам кўп қолмас.

Эринчоқнинг иши битмас,
Эпсизнинг — ҳожати.

Эринчоқнинг оғзини ит ялар.

Эринчоқнинг қўли етмас,
Қўли етса ҳам, иши битмас.

Эринчоқнинг қўли қисқа,
Эринмаганнинг — йўли.

Эрнинг ғайрати тоғни қўзғатар.

Эшак юрар қатқоқда,
Маълум бўлар ботқоқда.

Юки енгил эшак ётағон бўлар.

Юрти бойнинг ўзи бой,
Меҳнат қилганнинг қўли мой.

Ютуқнинг каҳти — меҳнат.

Ялқов аш қуш бўлмас,
Қуш бўлса ҳам уча олмас.

Ялқов бўлса ўғлонинг,
Ердан нон термас.

Абжир бўлса ўғлонинг,
Чўлдан дон терар.

Ялқов ётиб буюрар.

Ялқов ётолмайди, ётса туролмайди.

Ялқов хотинга бола — баҳона.

Ялқов — ўзига ёв.

Ялқов ўтирган ерида ўтин терар.

Ялқовлик, охири хўрлик.

Ялқовлик ёви — юмуш.

Ялқовнинг мақтаниши иш бошига боргунча.

Ялқовнинг оши — ёвғон.

Ялқовнинг қўли қўйнидан чиқмас.

Яхши бўлсанг келинчак,
Бўла кўрма эринчак.

Ўтлоқда бедана кўп,
Дангасада — баҳона.

Қазийберсанг, тоғ ҳам қулар.

Қарасанг — боғман,
Қарамасанг — доғман.

Қарасанг, қанд ерсан,
Қарамасанг, панд ерсан.

Қизил юзни сарғайтма,
Азиз қўлни қавартир.

Қимирлаган қир ошар,
Тиғизлаган тоғ ошар.

Қозон ўтдан, одам ҳаракатдан қизир.

Қолоқдан чўлоқ яхши.

Қорнинг тўйса, кекирма,
Бекор юриб, бўкирма.

Қулдай бўлиб ишласанг,
Бойдай бўлиб яшарсан.

Қулдек ишла,
Бекдек тишла.

Қуш қаноти билан тирик,
Одам — меҳнати билан.

Қўрқоқнинг кўзи катта,
Дангасанинг — сўзи.

Ғайрат этган тоғни кесар,
Ғайрат темир арқонни узар.

Ғайратлидан илон қочиб қутулмас.

Ғайратлидан қуён қочиб қутулмас.

Ғайратлининг юраги қайнар.

Ғайратсизнинг юраги ўйнар.

Ғайратсиз билак — ўринсиз тилак.

Ҳамма нарсанинг отаси — меҳнат.

Ҳар кунги ваъдабозликдан,
Бир кунги жонбозлик яхши.

Ҳаракатинг — соғлигинг,
Меҳнатинг — бойлигинг.

Ҳиммат — элнинг таянчи,
Меҳнат — роҳат қувончи.

Ҳурмат қилсанг, ҳурмат кўрасан,
Меҳнат қилсанг, даврон сурасан.

Ҳурматинг — савлатинг,
Меҳнатинг — давлатинг.

«Ҳўк» деган ҳўкизга ўлим.

Ҳўк деса, ҳўк, Чўк деса, чўк.

__________
* Маърака — бу ерда жанг-у жадал маъносида.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!