Ғурур ва хушомад ҳақида мақоллар

Бериб яхши кўрингунча,
Бермай ёмон кўрин.

Бетаъманинг боши баланд.
Беҳуда олқишлаган дўст эмас.

Гадо гадодан уялар.

Димоғдорга бир гап оз,
Икки гап кўп.

Ёвга ялинма — жонингни олар,
Довга ялинма — молингни олар.

Замонасозлик — масхарабозлик.

Ичак-қорин гўшт бўлмас,
Лаганбардор дўст бўлмас.

Кўрганга кўз, эшитганга қулоқ бўлма.

Музга суянма, ёвга сиғинма.

Ноўрин ғурур — бошга бало.

Ота ўғли бўлсанг,
Ота номини баланд тут.

Ростини айтсанг, урарлар,
Хушомадни суярлар.

Саҳройининг хушомадидан дашном чиқар.

Сурур бир бошқа,
Кибр-у ғурур бир бошқа.

Хом кишини хушомад хароб этар.

Хушомад сўзлаган тил
Ялаб-ялаб яра этар.

Хушомадгўйга қўй сўйдирма.

Хушомадгўйнинг саломи таъмасиз бўлмас.

Эгилганга букилма.

Ҳар одамга сунма асло бўйнингни,
Пуч ёнғоққа тўлдиради қўйнингни.

Ҳақни айтса, урарлар,
Хушомадни суярлар.
Хушомадни суймаса,
Калтак олиб қуварлар.