Фаровонлик ва етишмовчилик ҳақида мақоллар

Акангда бўлса, сўрайсан,
Уйингда бўлса, ялайсан.

Арпа еган от ўйнар,
Макка еган тот ўйнар.

Ариқ тўймаса, балиқ тўймас.

Балиғи йўқ кўли қурсин,
Кийиги йўқ чўли қурсин.

Бермаса ҳам бой яхши,
Емасанг ҳам мой яхши.

Бир тариқдан бўтқа бўлмас.

Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув.

Бир қишга қуён чориғи ҳам чидар.

Бирдан икки яхши,
Иккидан уч яхши.

Бозорда биров бахтини сотар,
Биров — рахтини.

Бой бўлиб болтаси йўқ,
Гадой бўлиб — халтаси.

Бор — бақирар,
Йўқ — чақирар.

Бор белгиси ош билан.

Бор — билимтой,
Йўқ — ҳоримтой.

Бор боласига етти ош берар.

Бор бор, деса — топилар,
Йўқ бор, деса — чопилар.

Бор мақтанса, ярашар,
Йўқ мақтанса, адашар.

Бор — сўйилар,
Йўқ — ўйилар.

Бор яраштиради,
Йўқ талаштиради.

Бор ўхшатар,
Йўқ қақшатар.

Бор қариндош — қариндош,
Йўқ қариндош — зиёндош.

Борлик юмуш келтирар,
Йўқлик — уруш.

Борлик яраштирар,
Йўқлик қараштирар.

Борнинг боласи мол деб турар,
Йўқнинг боласи — нон.

Борнинг бор дегани — ботмон.

Борнинг боши оғрир,
Йўқнинг — қорни.

Борнинг оласи кўп,
Йўқнинг — бераси.

Ботқоқнинг кенглиги қурбақага яхши.

Бухорода моли борнинг кўнгли тўқ.

Бўри бўлсин, тўқ бўлсин.

Гадо тўйди — қайқайди.

Гапнинг калтаси,
Арқоннинг узуни яхши.

Дон тўкис — чорва тўкис,
Чорва тўкис — эл-юрт тўкис.

Дунёнинг иши — мири кам икки.

Ер тўйгани — эл тўйгани.

Ёғ е, яланғоч ёт.

Зўрайганга худо берар,
Сўм темирга — болға.

Игна билан қудуқ қазиб бўлмас.

Игна ўз тешигини тиколмас.

Игна ўтган жойдан ип ҳам ўтар.

Игнанинг ишини найза қилолмас.

Игнанинг чизиғи бор,
Ипнинг — узуги.

Ийирли ерда от ўлмас.

Ит ҳам ўз кўчасида ўзини шер билар.

Йиғламоқни мозор бошида кўр.

Йўқни йўндириб бўлмас,
Қушни — қўндириб.

Йўқчилик мард қўлини боғлар.

Йўқчилик тошдан қаттиқ, гўнгдан сассиқ.

Йўққа югрук етолмас.

Йўғон чўзилар,
Ингичка узилар.

Йўғонни йўниб е,
Ингичкани чўзиб е.

Кичик калит катта уйни очар.

Кўзинг борида кўриб қол,
Оёғинг борида юриб қол.

Кўрпангга қараб оёқ узат.

Лойдан ҳолва ажратиб бўлмас.

Мақтанишга мусофирчилик яхши.

Мой айниса, туз солар,
Туз айниса, не солар.

Моллининг моли ўлар,
Молсизнинг неси ўлар.

Мусофирга қиз берма,
Шаҳри — икки,
кўнгли — икки.

Мушук йўғида сичқон тепага чиқар.

Мушукка қанот битса,
Сичқон зоти қурийди.

Овчига гўшт қаҳат эмас,
Ўғрига — мол.

Оёғи катта топганини кияр,
Оёғи кичик — истаганини.

Оз йиртиққа ямоқ бўлмас,
Тешикка — тиқин.

Озган от арғумоқ бўлмас.

Олдингда етакчинг бўлсин,
Орқангда — таянчинг.

Олма тагидан йироққа тушмас.

Осмон — йироқ, ер — қаттиқ.

От битди — қанот битди.

От бўлса, майдон топилар,
От бўлмаса, майдон чопилар.

От бўлмасанг, нима қиласан кишнаб,
Эшак бўлмасанг, нима қиласан ҳанграб.

От — сағридан, қўй — бағридан.

От топгунча эшак мин.

От топилгунча оёқ ҳам улов.

Оти бор — ботир,
Оти йўқ — ётир.

Оти борнинг қаноти бор,
Моли борнинг — бахти.

Отлиққа яёв етолмас,
Икковга биров ботолмас.

Оч уришқоқ келар.

Оч отасини билмас, тўқ тўғралган этни емас.

Оқлик бор жойда оғриқ бўлмас.

Оқлик бўлса, очлик йўқ.

Оғриқ жойини топса,
Олти ой қишлар.

Оғриқ кўпайса, эмчи кўпаяр.

Сенда бўлса, элга ўтар,
Элда бўлса — сенга.

Сигир йўғида эчки ҳам сигир.

Темирчидан кўмир сўрама.

Тиланганнинг тўрваси тўлмас.

Тушлик умринг бўлса, чошлик ҳаракат қил.

Тўкиннинг дўпписи кам.

Тўқ ёмон эмас, йўқ ёмон.

Уйга уй бўйи уйсанг ҳам оз.

Уйдагилар етмас эди,
Туйнукдан тушди кар бало.

Уйдагилар озмиди,
Озмон эшикдан келди.

Уйинг капа бўлсин,
Нонинг катта бўлсин.

Умрим умр бўлди,
Соқолим кўмир бўлди.

Унида бўлса, урвоғига татир.

Уруғингда бўлса, урпоғингга татир.

Фақир бўлсанг, бахмал кий.

Холамнинг ошини ширин қилган
Поччамнинг гўшти.

Шўрванинг бети — ошнинг кети.

Эгачили қизга тўй қайда,
Эчкили қўйга сув қайда.

Эгачим эрга тегди,
Эскиси менга тегди.

Эл тўқ — сен тўқ.

Эл улоғи — эллик.

Элдан томгани — ёмғир ёққани.

Эрда бўлса, йўрғалайди хотин,
Эрда бўлмаса, нима қилади хотин.

Эт бўлмаса — шўрва.

Эт кўрмаганга ўпка тансиқ.

Яланғоч етолган кун эсдан чиқар,
Оч тўйган кун эсдан чиқар.

Ўзбекка ош яхши,
Қозоққа — гўшт.

Ўзингда бўлса, кунда ерсан,
Кишида бўлса — бир кунда.

Ўзингда бўлса, ошайсан,
Қўшнингда бўлса, тилайсан.

Ўзингда йўқ — оламда йўқ.

Ўн ойлик ўздирар,
Тўққиз ойлик тўйдирар.

Ўтнинг қуюғи — сувнинг тиниғи.

Ўқариқда сув семиз.

Қанотсиз қуш учмас,
Сувсиз тегирмон юрмас.

Қарз этма бировдан,
Қутилмайсан ингровдан.

Қозонда бўлса, чўмичга чиқар.

Қора қозон қайнаб турса,
Қизилўнгач куйиб қолмас.

Қорни тўқнинг қайғуси йўқ.

Қоққани қозиғи йўқ,
Егани — озиғи.

Қуи бўлсин, қулочи ёғлик бўлсин.

Қуи эринг бўлсин,
Қуймоқ — емишинг.

Қўй бўлмаса, қий бўлмас.

Қўлдан берганга қуш тўймас.

Қўрада кўрсам, кўнглим тўқ.

Ҳалолдан товуғи йўқ,

Ҳаромдан — кучуги.

Ҳамёнга боқ, ноғора қоқ.

Ҳамма чой — бир ёқ,
Шамма чой — бир ёқ.

Ҳар идиш ўз ичидагини тўкар.

Ҳар супрадан бир кулча.

Ҳар супранинг нони бошқа.

Ҳар тўкисда — бир айб.