Дўстлик ва душманлик ҳақида мақоллар

Аблаҳ дўст душмандан ёмон,
Не ҳийла билса, ишлатар осон.

Ажал олиб келса ёв,
Ўлдир, берма ҳеч аёв.

Айбсиз дўст излаган дўстсиз қолар.

Арпа-буғдой бир кунингга ярайди,
Содиқ дўстинг ўлгунингча ярайди.

Аш душман дўст бўлмас,
Қайнаб қони қўшилмас.

Асли душман эл бўлмас,
Этакни кессанг, енг бўлмас.

Аш душман ён бермас,
Ён қозиқдан сон бермас.

Аш қора оқармас.

Ақҳ кўпни дов олмас,
Дўсти кўпни ёв олмас.

Баҳқ сувсиз яшамас,
Инсон — дўстсиз.

Билаги алп бирни йиқар,
Дўсти кўп — мингни.

Бир кўрган — таниш,
Икки кўрган — билиш.

Бостирмадан айвон яхши,
Ёмон дўстдан ҳайвон яхши.

Бургут кучи — оёғида,
Одамники — дўстликда.

Бўрининг боласини бўркингда боқсанг ҳам,
Эл бўлмас.

Бўрининг топгани бўрига.

Вафоли дўст йўлга солар,
Иғвогар дўст пайдан олар.

Гадонинг душмани — гадо,
Шоҳнинг душмани — шоҳ.

Галга солган дўст эмас.

Гинаҳ дўст — адоватли душман.

Давлатинг — дўстинг.

Дарахт — илдизи билан,
Одам — дўстлари билан.

Дарахтни томири сақлар,
Одамни — дўсти.

Дуч келса, душман ер.

Душман битса ҳам, душманлик битмас.

Душман баъзан кулдирар,
Ўнғай топса, ўлдирар.

Душман дўст орасидан чиқар.

Душман нима демас,
Тушга нима кирмас.

Душман ошингни ер,
Сўнгра бошингни ер.

Душман сирингни ўғирлар,
Дўст хатонгни тўғрилар.

Душман теги — пой,
Дўст тожи — сир.

Душман терисидан дўстинг учун пўстин бич.

Душман уйида яшагандан
Дўст уйида ўлган яхши.

Душман чақирса борма,
Дўст чақирса қолма.

Душман — шод, дўст — поймол.

Душман эшигини қоққандан кўра,
Дўст уйини қоқлаган яхши.

Душман ўлар, дўст қолар,
Ўсма кетар, қош қолар.

Душман ўлдириб офтобга ташлар,
Дўст ўлдириб — сояга.

Душман қўйди лой тузоқ,
Илинсанг, бўлдинг чўлоқ.

Душманга жонингни берсанг ҳам,
Сирингни берма.

Душманга чоҳ қазигунча,
Дўстингга уй солиб бер.

Душманга ўт бер,
Дўстингга — сут.

Душжманимнинг дўсти — менинг душманим,
Душманимнинг душмани — менинг дўстим.

Душманингдан қўрқма, мунофиқдан қўрқ.

Душманингни душман танир.

Душманингни пахта билан бўғизла.

Душманингни қарғама, дўстингга тегар.

Душманингнинг ўлимини тилагунча,
Жонингнинг соғлигини тила.

Душманни бос,
Зиён берса, ос.

Душманнинг донидан,
Дўстнинг сомони яхши.

Душманнинг совғасидан қўрқ.

Душманнинг суйганидан,
Дўстнинг ургани яхши.

Душманнинг ташида бўлгунча, ичида бўл.

Душманнинг ўзи қилдек,
Кучи филдек.

Дўст ачитиб гапирар,
Душман — кулиб.

Дўст билан сирдош бўл,
Ишига доим қўлдош бўл.

Дўст бошга боқар,
Душман — оёққа.

Дўст бўлсанг, дўстингнинг айбини тузат.

Дўст гилага чопар,
Душман — ҳийлага.

Дўст дўстга боқар,
Сув сойга оқар.

Дўст дўстга — қалқон.

Дўст дўстни кулфатда синар.

Дўст дўстликда тобланар,
Билим — тортишувда.

Дўст — дўстнинг ойнаси.

Дўст зиёнкор бўлмас,
Зиёнкор дўст бўлмас.

Дўст йиғлатар, душман кулдирар.

Дўст кенгашда билинар,
Семиз — тобоқда.

Дўст куйдириб айтар,
Душман — суйдириб.

Дўст куюнар,
Душман суюнар.

Дўст минг бўлса ҳам — оз,
Душман бир бўлса ҳам — кўп.

Дўст олдингда гапирар,
Душман — орқангдан.

Дўст — олтининг,
Душман — қотилинг.

Дўст отган тош бош ёрмас.

Дўст отини миниб юр, манзилингга етасан.

Дўст — ошкор, душман — яширин.

Дўст оғир кунда билинар.

Дўст сирини душмандан пинҳон тут.

Дўст суйганнинг тусига боқма.

Дўст сўзини ташлама,
Ташлаб бошинг қашлама.

Дўст узоқда бўлса ҳам, кўнгли яқин.

Дўст — эгиз,
Душман — саккиз.

Дўст юзидан билинар,
Душман — изидан.

Дўст юзингга боқар,
Душман — изингга.

Дўст ҳисоби — дилда.

Дўстга айтдим сўзимни,
Душман билди сиримни.

Дўстга душман бўлиш осон,
Душманга дўст бўлиш қийин.

Дўстга ёлғон, душманга чин гапирма.

Дўстга лола бўл,
Ёвга жала бўл.

Дўстга хиёнат қилма,
Душманга — шафқат.

Дўстда душманнинг қулоғи бор.

Дўсти кўп билан сийлаш,
Дўсти оз билан сирлаш.

Дўсти нодондан душмани доно яхши.

Дўстинг — бойлигинг.

Дўстинг бўлса, боғинг чамандир,

Дўстинг бўлмагани — феълинг ёмондир.

Дўстинг келса, долонда кут,
Душман келса — айвонда.

Дўстинг учун заҳар ют.

Дўстингга отилган кесакнинг чанги
Сенинг кўзингга тушар.

Дўстингга рост гапир,
Душманингга — мақтаниб.

Дўстингнинг ошини қасдингдан ич.

Дўстларимдан ўзинг сақла,
Душманларимни ўзим биламан.

Дўстлик — барча бойликдан афзал.

Дўстлик олтинга сотилмас,
Меҳмон — пулга.

Дўстни оғритсанг, душман шод бўлар.

Дўстнинг кўнгли қолгунча,
Душманнинг бўйни узилсин.

Дўстнинг сўзи сингандан,
Шайтоннинг бўйни синсин.

Дўстсиз бошим — тузсиз ошим.

Эр талашганни ер ютар.

Ёвлашмоқ — осон, ярашмоқ — қийин.

Ёмон дўст — кўланка.

Ёмон дўст — қора булут сояси.

Ёмон дўстдан қирда ётган тош яхши.

Ёт — еб тўйгунча, дўст — ўла-ўлгунча.

Ёт ошингга қарайди,
Дўст — бошингга.

Жон оғритган дўст бўлмас.

Жонга куйган жондай дўст,
Жонга куймас қандай дўст.

Икки ҳарамза дўст бўлмас.
Иш билганни оқил дейдилар,

Дўстликни узганни қотил дейдилар.

Ишкамбадан гўшт бўлмас,
Душман асло дўст бўлмас.

Кезанган ёвдан қайтмас.

Кийимнинг янгиси — яхши,
Дўстнинг — эскиси.

Минг ёвдан бир душман ёмон.

Минг сўминг бўлгунча, битта дўстинг бўлсин.

Мушукнинг қасди сичқонда,
Элнинг қасди — душманда.

Ножинснинг сирли меҳмонхонасидан,
Дўстингнинг сомонхонаси яхши.

Номардни жанг синайди,
Дўстни — муҳтожлик.

Одам ичини билиш қийин,
Дўст устидан кулиш қийин.

Оз қайғуни ош босар,
Кўп қайғуни дўст босар.

Олисдаги душмандан, ангниб юрган дўст ёмон.

Олов куйдирар тушган ерини,
Душман куйдирар тутган ерини.

Онангни отангга ёмонлама,
Дўстингни — душманга.

Орқангдаги душман — олдингдаги дўст.

Отаси бошқа от бермас.

Отаси ёв от бермас.

Пиён улфат — зиён улфат.

Пул орттирма, дўст орттир.

Работ солма, дўст орттир.

Синалган ёв урушга яхши.

Синалмаган ёв ёмон,
Эланмаган дов ёмон.

Сув тўхтар, душман тўхтамас.

Тикан заҳри учида,
Душман заҳри ичида.

Тирик бўлсак — бир ерда,
Ўлик бўлсак — бир гўрда.

Томчи сел бўлмас,
Душман эл бўлмас.

Тор ер дўстлар билан майдон бўлур,
Кенг ер душман билан — зиндон.

Халқ дўстлиги — юрт бойлиги.

Чин дўст борингни оширар,
Йўғингни яширар.

Чин дўст туғишганинг билан тенг.

Чин дўст юз хизматчидан яхши.

Чойнинг сўнгини дўстингга бер.

Эл омонлик тилар,
Ёв — ёмонлик.

Элдошингнинг оти ўзгунча,
Қурдошингнинг ити ўзсин.

Эски пахта бўз бўлмас,
Асли душман дўст бўлмас.

Эшак эти гўшт бўлмас,
Савдогар ҳеч дўст бўлмас.

Югурук итни тулки суймас,
Югурук тулкини — ит.

Юз сўм пулинг бўлгунча,
Юзта дўстинг бўлсин.

Юлғуннинг ўти бўлмас,
Савдогарнинг — дўсти.

Янгининг нодонлиги бор,
Эскининг — қадрдонлиги.

Яхши дўст юз қариндошдан яхши.

Яхши дўстинг кулдирар,
Ёмон дўстинг куйдирар.

Яхши кўрган дўстингга
Яхши кўрган молингни бер.

Яхши сўзла ошнога,
Юз ўгиргин рўшнога.

Ўпка, юрак гўшт эмас,
Ҳисоблашган дўст эмас.

Ўртада бурун бўлмаса,
Кўз кўзни ўяр.

Ўртоғинг бойўғли бўлса,
Туришинг — вайрона.

Ўтни ковласанг, ўчар,
Дўстни кавласанг, кечар.

Қадим дўстлик зангламас.

Қайтиб келган қиз ёмон,
Қайталаб келган ёв ёмон.

Қарз берсанг, дўст кўпаяр,
Талаб қилсанг — душман.

Қирда бўри йўқ эмас,
Орада душман йўқ эмас.

Қовунни душманингга кестир,
Гўштни — дўстингга.

Қорин гўшт бўлмас,
Сипоҳи — дўст.

Қуёш ҳавони иситар,
Дўст — қалбни.

Ғамингни дўстингга айтма, куюнади,
Душманингга айтма, суюнади.

Ҳар кимни дўстим дема,
Тандаги пўстим дема.

Ҳисобдан адашсанг ҳам, дўстдан адашма.
Ҳисобли дўст айрилмас.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!