Приеналик Биант (м.а. VI аср)

Қадимги юнон файласуфи Биант Юнонистондаги етти етакчи файласуфнинг бири эди.

Биантнинг она шаҳри capкарда Кир лашкарлари томонидан забт этилади. Шаҳар аҳолиси энг қимматбаҳо буюмларини олиб қоча бошлайди. Фақат Биантгина ҳеч нарса олмай, бўш қўл билан шаҳардан чиқиб кетади. Буни кўрган ҳамшаҳарлари ундан: «Сен нега ҳеч нарса олмадинг?» — деб сўрашади. Шунда Биант: «Ҳамма нарсамни ўзим билан олиб юраман», — деб жавоб беради.

* * *

Дўстларинг орасидаги баҳсга ечим топишдан кўра, душманларинг ўртасидаги низони ҳал қилиш афзалдир. Чунки дўстларинг ўртасига тушсанг, бири сенинг душманингга айланади, душманларинг баҳсини ҳал қилсанг, улардан бири сенга дўст бўлиб қолади.

* * *

Умринг мезонини шундай олки, гўёки яшашингга ҳам оз, ҳам кўп фурсат қолган бўлсин.

* * *

Бирор ишга қўл уришга ошиқма. Қўл урдингми, қатъий бўл.

* * *

Ҳовлиқмасдан сўзла: шошилиш ақлсизлик белгисидир.

* * *

Ёмонлар ҳамма ерда кўпчиликни ташкил қилади.

* * *

Нима мушкул? — Ишнинг чаппа кетишини хотиржам кузатиш.

Инсон учун тотли нарса нима? — Умид.

Инсон қайси ишдан завқ олади? — Фойда олишдан.

Энг яхши маслаҳатчи ким? — Вақт.

* * *

Бахтсизликка дош беролмайдиган одам бахтсиздир.

* * *

Кемада сузиб бораётганлар на тириклар ва на ўликлар қаторига кирадилар.

* * *

Куч билан эмас, ишонч билан забт эт.

* * *

Ёшлигингда кексалик учун доноликни тўпла. Чунки ундан ишончлироқ бисот йўқ.