Барух Спиноза (1632-1677)

Голландиялик файласуф Барух Спиноза Амстердамда савдогар оиласида дунёга келди. У яҳудийларнинг Амстердамдаги 7 йиллик мактабига ўқишга борди. Аммо ўқишни тамомлашга улгурмади. Чунки отасига савдо ишларини юритиш учун ёрдамчи керак эди. Отасининг ўлимидан кейин Спиноза бир неча йил савдогарлик билан машғул давоми…

Шефстбери Антони Эшли Купер (1671-1713)

Инглиз файласуфи граф Шефстбери отасининг ўлимидан сўнг лордлик ёрлиғига эга бўлди. Замондошларининг гувоҳлик беришича, у зукко, топқир ва жуда эҳтиёткор одам бўлган ва умр бўйи зиқнафас (астма) хасталигидан азоб чеккан. Шефстбери фалсафага биринчи бўлиб «соғлом фикрлаш» атамасини олиб кирган. Унинг давоми…

Жан де Лабрюйер (1645-1696)

Фарангистонлик мутафаккир, ёзувчи Жан де Лабрюйер ўртаҳол шаҳарлик оилада дунёга келди. У аввалига коллежда, кейин Орлеан дорилфунунининг ҳуқуқшунослик куллиётида таҳсил олди. 1673 йилда Лабрюйер Кан музофотининг бош молиявий хазиначиси лавозимини эгаллади. Лабрюйер ўз замондоши бўлмиш машҳур нотиқ, йирик дин арбоби давоми…

Монтескьё (Шарль-Луи Секонда) (1689-1755)

Фарангистонлик файласуф Шарль-Луи Секонда Монтескьё обрўли оқсуяклар хонадонида дунёга келди. Унинг отаси аслида унчалик бадавлат бўлмаса-да, омади чопиб, тагли-тугли, давлатманд хонадоннинг қизига уйланганди. Монтескьёнинг онаси асли инглиз миллатига мансуб бўлиб, жуда ақлли, тақводор ва мистикага мойил аёл эди. У Шарль-Луи давоми…

Вольтер (Франсуа-Мари Аруэ) (1694-1778)

Франциялик файласуф Франсуа-Мари Аруэ (Вольтер – унинг тахаллуси) нотариус Франсуа Аруэ оиласида дунёга келди. У 5 ёшидан бошлаб шеърлар машқ қилди. Коллежда ўқиб юрган чоғларида яхши ўзлаштиргани учун мукофотлар билан тақдирланди. Ёш Вольтер қайси даврага кирмасин, ҳамманинг диққатини ўзига тортар, давоми…

Бенжамин Франклин (1706-1790)

Америкалик файласуф олим, сиёсатчи, дипломат ва ихтирочи Бенжамин Франклин инглиз муҳожири Жозеф Франклин оиласидаги 17 фарзанднинг саккизинчиси эди. Унинг отаси ҳунарманд бўлиб, совун ва шам ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Ёш Бенжамин ўзи мустақил таҳсил олган. У биринчи бўлиб тебранма ўриндиқни давоми…

Давид Юм (1711-1776)

Инглиз файласуфи, психолог олим ва муаррих Давид Юм Шотландия пойтахти Эдинбург шаҳрида, унча бой бўлмаган дворян оиласида дунёга келди. Унинг отаси ҳуқуқшунос бўлган. Давид Юм Эдинбург университети ва Ля-Флеш номли фаранг коллежида таҳсил олди. У коллежда илк марта Рене Декартнинг давоми…

Михаил Васильевич Ломоносов (1711-1765)

Рус файласуфи Михаил Ломоносов ўзига тўқ хонадонда дунёга келди. Ломоносов келиб чиқишига кўра майда савдогарлардан бўлган. У Москва шаҳридаги славян-юнон-лотин академиясида, кейин Киевдаги диний академияда таҳсил олди. Шундан сўнг Петербург Фанлар академияси қошидаги университетда ўқиди. 1736-1741 йилларда эса Германияда билим давоми…

Дени Дидро (1713-1784)

Француз файласуфи Дени Дидро Франциянинг шимоли-шарқий қисмидаги Лангр шаҳрида ҳунарманд оиласида дунёга келди. Дастлабки таълимни 8-9 ёшида Лангрдаги диний коллежда олди. 12 ёшида Париждаги д‘ Аркур номидаги диний коллежга ўқишга юборилди. Коллежни тамомлагач, санъат магистри деган унвонга сазовор бўлди. Отаси давоми…

Вовенарг Люк де Клапье (1715-1747)

Фарангистонлик файласуф Люк де Клапье Вовенарг Экс шаҳрида дворян оиласида туғилган. У француз армиясида капитан унвонида хизмат қилган. 1741 йилги ҳарбий ҳаракатларнинг бирида оёғини совуққа олдириб қўйган. 1744 йилда эса чечак билан оғриб, кўзлари деярли кўрмай қолган. Вовенарг ёзувчи Вольтер давоми…