Лукреций Тит Кар (м.а. 99-55)

Қадимги юнон шоири ва файласуфи Лукрецийнинг туғилган ери, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеи хусусида аниқ маълумотлар йўқ. Унинг асл исми Тит, лақаби Кар бўлган.

Лукрецийнинг таълимоти ва дунёқараши файласуф Эпикурнинг издоши бўлганидан далолат беради.

Тарихий манбаларга қараганда, Лукреций ўз жонига қасд қилиб, ҳаётдан кўз юмган. У биринчи бўлиб фалсафа фанига материя атамасини киритади. Бу атама лотинча mater — «она» сўзидан олинган.

* * *

Бир қарашда улуғвор ва ажойиб кўринган ҳар қандай нарсанинг жозибаси кўзимга вақт ўтиши билан озайгандек кўринаверади.

* * *

Вақт илдамлагани сайин буюмларнинг моҳияти ҳам ўзгара боради.

* * *

Қалбни ҳам жисм каби даволаш мумкин.

* * *

Жисм улғая боргани сайин руҳий сифатлар ҳам такомиллаша боради.

* * *

Сариқ касалига чалинган бемор қаерга қарамасин, ҳамма нарса кўзига сариқ тусда кўринади.

* * *

Қўрқув ва ташвишларни ҳеч қандай қурол чўчитолмайди.

* * *

Ҳеч нарса якка ҳолда ривожлана олмайди.