Кун ҳикмати 18: Маҳмудхўжа Беҳбудий тўйларимиз ҳақида

Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва-дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур. Маҳмудхўжа Беҳбудий давоми…

Кун ҳикмати 17: Лев Толстой беҳуда суҳбатлар ҳақида

Узоқ суҳбатдан сўнг ўтган гапларни бир эслашга уриниб кўр, шунда гапирилганларнинг аксарият қисми беҳуда, кераксиз ва кўпинча аҳмоқона бўлганига ҳайрон қоласан. Лев Толстой

Kун ҳикмати 15: Бобур яхшилик ва ёмонлик ҳақида

Ҳар кимки вафо қилса вафо топгусидур, Ҳар кимки жафо қилса жафо топгусидур, Яхши киши ёмонлиғ кўрмагай ҳаргиз, Ҳар кимки ёмон бўлса жазо топгусидур! Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Кун ҳикмати 12: Абу Али ибн Сино ўлим ҳақида

Қора тупроқ қаъридан тортиб, то Зуҳал чўққисигача бўлган дунёнинг ҳамма мушкул масалаларини ҳал қилдим. Мен ҳар қандай макр ва ҳийла тузоғидан қутилиб чиқа олдим-у, аммо ўлим тугунини еча олмадим. Абу Али ибн Сино  

Кун ҳикмати 10: Маҳмудхўжа Беҳбудий маориф ҳақида

Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар! Маҳмудхўжа Беҳбудий