Тибет мақоллари (15 та)

• Қанчалик оз юксакда учсанг, тушганингда шу қадар оз ранжийсан.
• Душман қанча ақлли бўлса, у шунча хавфли.
• Фақатгина идрок инсонни безай олади.
• Бахт ва изтироб кўрмаган инсон қайғу ва хурсандликни билмайди.
• Ютишдан олдин яхшилаб чайна, ишни бажаришдан аввал обдон ўйла.
• Биринчи қадамданоқ афсус чеккан инсон тоғ тугул қирни ҳам забт этолмайди.
• Тутун чиқяптими, демак, қаердир ёнмоқда.
• Нон халтангизга қараб енг, йўлга қараб қадам ташланг.
• Ҳатто Будда ҳам, агар у сополдан ясалган бўлса, дарёни кечиб ўтганда омон қолмайди.
• Агар отанинг хусусиятлари болага ўтмаса, қуённинг лабига дарз қаердан келган?
• Сандал дарахти шохини уйга қанча беркитманг, унинг ҳиди хонадонни тутади.
• Совуқдан гул ташлаган дарахтдан яхши мева кутмайдилар.
• Кийим одамни кўрсатади, қамчи — итни.
• Биргина ип қамчи бўлмайди, бир дона дарахт — ўрмон эмас.
• Оз сўз — тушунарли бўлади, кўп гап — бошни музлатади.

Давронбек Тожиалиев таржима қилди.

Тибетлар, тибетликлар (ўзларини — пёба деб атайдилар) — Тибетнинг асосий туб аҳолиси. Тибетнинг деярли барчаси Хитой халқ республикаси (Тибет автоном райони, Ганьсу, Цинхай, Сичуань, Юньнань вилоятлари)да, бир қисми Ҳиндистон, Непал, Бутанда яшайди. Умумий сони 5,4 млн. киши. Тибет тилининг турли шеваларида сўзлашади. Диндорлари, асосан, буддавийлар.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!