Маори мақоллари (43 та)

• Чин дилдан излаган албатта топади. • Эрта турган сут ичади, кеч турган тупук ютади. • Одам кетади, ер қолади. • Кичик жанжал — катта қасос. • Умумий дастурхон — тарбиясиз учун ўлим. • Сен қисқичбақани хоҳлаганинг билан у лип давоми…

Лезгин мақоллари (209 та)

• Бошингга дард тушса, чўчқани ҳам “отам” деб юборасан. • Зўрлик билан тикланган уй лаънат билан бузилади. • Охирги бурда нонингни қандай бўлиб берганингни унутган дўстинг ўлиб кетса ҳам ачинма. • Атлас ва бўз бир нарҳда бўлмайди. • Камбағаллик қисмати давоми…

Латиш мақоллари (58 та)

• Пул гапирган жойда ҳақиқат жим туради. • Қанча қуйи эгилсанг, шунча кўп калтак ейсан. • Қора иш — оқ нон. • Аҳмоқ билан кулишгандан оқил билан сўкишган афзал. • Қизил олманинг ичида қурт борлигини ҳам унутма. • Гуноҳлардан илондан давоми…

Лак мақоллари (98 та)

• Ҳар куни битта бўлса-да яхши сўз эшитиш лозим. Акс ҳолда қулоқ эшакники каби ўсиб қолади. • Шер бировдан қолганини емайди. • Дунёнинг тўрт тарафи бор. Учтаси ёпиқ бўлса, биттаси доим очиқ туради. • Душманнинг бошоғи ҳам найзадек санчилади. • давоми…

Кения мақоллари (68 та)

• Ёлғон қанчалик тез учмасин, ҳақиқат уни қувиб ўтади. • Кўр-кўрона ишонч хатарлидир. • Хаёлингга келган илк фикрни тилингга чиқараверма. • Шошилиш мақтов келтирмайди. • Бўйсунишга мойил киши қўмондон бўлолмайди. • Ҳар нарсадан доим норизо одам эътибордан қолади. • Чўкаётган давоми…

Кабардин мақоллари (75 та)

• Бешик ясалган инсонга тобут ҳам ясалади. • Озғин сигирни боқсанг, лабинг мой бўлади, оч одамни боқсанг, тўйгач, лабингга уради. • Олтин гўнгда ҳам зангламайди. • Итни егани учун ҳам, емагани учун ҳам урадилар. • Гўнгқарға ҳам болаларини чиройли дейди. давоми…

Испан мақоллари (73 та)

• Ҳаёт уч сўздан иборат: туғилиш, тўй, ўлим. • Икки кунлик бахтга юз кунда эришилади. • Ит билан ётган бурга билан уйғонади. • Қабрдан қўрққан ярим куч билан яшайди. • Қўшнингникига меҳмонга чиқ, лекин ҳар ҳафта эмас. • Омадни сахарлардан давоми…

Индонез мақоллари (70 та)

• Ҳуснни ўзгартириш мумкин, хулқни эса гўр тўғрилайди. • Ўз юртингдаги тош ёмғири ўзга юртдаги олтин ёмғиридлан афзал. • Пичоқ ҳам, болта ҳам инсон тилидан кўра ўткир эмас. • Ёлғон ҳалокатга олиб боради. • Бир марта ёлғон гапирсанг, қайтиб сенга давоми…

Доғистон мақоллари (49 та)

• Илон терисини ҳар йил ўзгартиради, аммо заҳарли тиши шундайлигича қолади. • Кўпига югурган озидан ҳам қолади. • Ким ёлғон гапирса, у ўғирликдан ҳам тоймайди. • Кўп чангаллама, кўтариш қийин бўлади. • Ёмон одам қарздор бўлиб қолмайди: унга яхшилик қилган давоми…

Грузин мақоллари (513 та)

• Итлар йўқ жойда мушуклар ҳурийди. • Эшакдан: “Сенинг нечта хотининг бор?”, — деб сўрашди. У бутун подани кўрсатди. • Тарбиясиз отга миниб Худони эсдан чиқаради, отдан тушиб — отни. • Ароқ билан саломлашиб, ақл билан хайрлаш. • Кўрлар орасида давоми…